Huquqiy axborot
220K subscribers
5.86K photos
316 videos
22 files
13.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (346-сон, 22.04.2019 й.)

Қарор билан профилактика (катта) инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси давлат хизматчиларига мансуб бўлган бошқа хизматчилар рўйхатига киритилди.

Президент қарори билан “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари лавозими тугатилиб унинг ўрнига профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозимлари жорий этилиши муносабати билан Ҳукумат қарорларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Хизматлар #Услуги

Иссиқлик тизимига уланиш
— - — - — - — - — - — - — - —
Подключение к сетям теплоснабжения


Каналга уланиш/Присоединиться к каналу: 👇👇👇
https://t.me/davxizmat
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (343-сон, 22.04.2019 й) билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, пуллик таълим хизматлари зарур моддий-техника базаси ва тегишли педагог ходимларга эга бўлган мактабларда ташкил этилади.

Пуллик таълим хизматлари шартнома асосида кўрсатилади.
Мазкур хизматларга ўқувчиларни мажбурий жалб этиш тақиқланади.

Пуллик хизматлар учун тўлов кам таъминланган оилалар фарзандлари учун умумий нархнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

Битта гуруҳда машғулотларда қатнашувчиларнинг сони 35 нафардан ошиши мумкин эмас.

Пуллик хизматлардан тушадиган маблағнинг 50 фоизидан кам бўлмаган қисми педагог ўқитувчиларга берилади.

Пуллик хизматлар учун ҳақ банклар орқали тўланади, тўловни мактабда амалга ошириш тақиқланади.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (338-сон, 20.04.2019 й.).

Қарор билан Республика суд экспертизаси марказини 2019-2020 йилларда замонавий ускуналар билан таъминлаш чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида 106 турдаги 645 та жиҳозлар харид қилинади. Дастурни амалга ошириш учун жами 3 млн 326 минг АҚШ доллар маблағ ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Бу_қизиқ

ОТМларга қабул ҳақида 7 факт

1. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириш учун абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали мурожаат қилиш имконига эга.

2. Хорижий, хусусий ҳамда ҳарбий олий таълим муассасаларига, олий таълим муассасаларининг магистратурасига ҳамда олий таълим муассасалари махсус сиртқи таълим шаклларига ўқишга кириш учун абитуриентлар, шунингдек хорижий фуқаролар бевосита Олий таълим муассасаси ўзига ҳужжат топширади.

3. Абитуриентлар уларнинг доимий (вақтинча) рўйхатда турган жойидан қатъий назар, экстерриториал тамойил асосида исталган Давлат хизматлари марказига кечаю-кундуз мурожаат қилиши мумкин.

4. Олдинги ўқув йиллари битирувчилари май ойидан июн ойининг ярмигача ҳужжат топширишлари мумкин.

Жорий ўқув йили битирувчилари эса июн ойининг иккинчи ярмидан июл ойининг охирига қадар топишириш имконига эга.

5. Давлат хизматлари марказига қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилади:
- фуқаролик паспорти (мавжуд бўлмаса ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақамини кўрсатган ҳолда маълумотнома);
- паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

6. Абитуриент бир вақтнинг ўзида ўқитишнинг бир шакли доирасида учтагача олий таълим муассасаси (таълим йўналишлари)ни танлаши мумкин. Бир нечта олий таълим муассасаси (таълим йўналишлари)ни танлашда имтиҳон топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги мос бўлиши шарт.

7. Абитуриент имтиҳон натижаларига кўра олий таълим муассасасига қабул қилинган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган низомда кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини тегишли олий таълим муассасаларига ўқув йили бошлангунга қадар тақдим этади.

Талаба бўлиш учун ўқишга киришнинг бу йилги қабул тартиби ва жорий этилаётган янгиликлардан хабардор бўлишни истайсизми?

Давлат хизматлари агентлигининг телеграмдаги https://t.me/davxizmat каналига аъзо бўлинг ва кундалик янгиликлардан хабардор бўлинг!
#Биласизми
Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун – тўртдан бир қисми, икки бола учун – учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ бола учун – ярмиси миқдорида ундирилади.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори энг кам иш ҳақининг етмиш беш фоизидан (152 минг 47сўм) кам бўлмаслиги керак.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия хабари
Аввал хабар берганимиздек, илк бор ташкил этилган йирик халқаро юридик форум “Tashkent Law Spring” ўз фаолиятини бошлади.

Форумнинг пленар йиғилиши онлайн трансляция қилинмоқда. Трансляцияни ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, форумда 1000 дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда. Уларнинг 250 нафари АҚШ, Англия, Германия, Франция, Хитой, Япония сингари 40 мамлакатдан ташриф буюраётган экспертлар ҳамда Корея, Сингапур, Россия, Саудия Арабистони, Шри-ланка, Белорусь, Озарбайжон, Афғонистон каби давлатларнинг Адлия вазирлари ва вазир ўринбосарлари, қонун чиқарувчи органлари ва дунёнинг етакчи арбитраж марказлари раҳбарларидир.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Янги меҳнат дафтарчалари (дубликати)ни беришда иш берувчи ходимдан энг кам иш ҳақининг 10 фоизигача миқдорида ҳақ олиш ҳуқуқига эга.

Меҳнат дафтарчалари нотўғри тўлдирилганда ёки уларни сақлашда эҳтиётсизлик туфайли яроқсиз ҳолга тушиб қолганда меҳнат дафтарчаларининг нархини иш берувчи қоплайди.

Табиий офатлар ёки бошқа сабабларга кўра корхона томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси йўқотилган тақдирда, ходимга меҳнат дафтарчасининг дубликати бепул берилади.

Ишдан бўшаган ходимлар меҳнат дафтарчаларини ўз вақтида олмаган тақдирда, улар ишлаётган ходимларнинг меҳнат дафтарчаларидан алоҳида қилиниб, корхона ходимлар бўлимида икки йил давомида сақланади. Ушбу муддат давомида ҳам йўқлаб келинмаган ва олинмаган меҳнат дафтарчалари иш берувчи архивида 50 йил сақланади ва ушбу муддатдан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
“Tashkent Law Spring” халқаро юридик форумида Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Энг яхши корпоратив юридик хизмат” республика танловининг натижалари эълон қилинди.

Марҳамат танлов ғолиблари ва совриндорлари билан танишинг.

Қуйидаги ташкилотлар намунали юридик хизмат сертификати билан тақдирланди:
👉 Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки;
👉 “Ўзкимёсаноат” АЖ;
👉 “Ипак Йўли” АИТБ.

“Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ – 3-даражали диплом ҳамда 3 000 000 сўм пул маблағи билан тақдирланди.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ – 2-даражали диплом ҳамда 5 000 000 сўм пул маблағи билан тақдирланди.

“Энг яхши корпоратив юридик хизмат” республика танлови ғолиби “Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ – 1-даражали диплом ҳамда 10 000 000 сўм пул маблағи билан тақдирланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган www.advice.uz портали расман иш бошлади.

Портал орқали меҳнат, оила, ижтимоий ҳимоя, солиқ, уй-жой, соғлиқни сақлаш, транспорт ва бошқа соҳалардаги қонунчилик ҳақида маълумот олиш мумкин.

Advice.uz”да маълумотлар мазмуни аниқ ва мақсадли, тили содда ва тушунарли, фойдаланувчиларга қулай шаклда жойлаштирилган.

Маълумотлар билан ўзбек ва рус тилларида, порталнинг “Чет элликларга эслатма” бўлими билан эса араб, хитой, рус, инглиз, француз, испан тилларида танишиш мумкин.

Бундан ташқари, порталда махсус онлайн-маслаҳатчи хизмати орқали ҳам ҳуқуқий масалаларга ечим топиш имконияти яратилган.

Адлия вазирлиги, Буюк Британиянинг машҳур “Citizens Advice” тармоғи тажрибалари асосида яратилган мазкур ижтимоий лойиҳа орқали ҳуқуқий муаммоларингиз ечимини тезкорлик билан топишингизга умид қилади.

Тез орада Республикамизнинг ҳар бир туман (шаҳар)ида “Advice.uz”нинг маслаҳат бюролари ўз фаолиятини бошлайди. Мазкур бюролар орқали ҳам турли ҳаётий масалалар юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳат олиш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил учун мўлжалланган Давлат дастурида Адлия вазирлигига фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат беришга мўлжалланган "Advice.uz" интерактив ахборот порталини ташкил этиш вазифаси юкланган эди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (349-сон, 24.04.2019 й.)

Қарор билан “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказувчи Аккредитация марказининг вазифалари белгиланди.

Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлигига (АРАС), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилотга (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форумга аъзо бўлиш шулар жумласидандир.

Шунингдек, қарор билан Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Аккредитация бу мувофиқликни баҳолаш бўйича фаолиятнинг муайян соҳасида ишларни бажаришга юридик шахслар ваколатларининг Марказ томонидан расман тасдиқланишидир.

Аккредитациядан ўтказиш учун Марказга зарур ҳужжатлар билан буюртманома берилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса, Марказ 2 иш кунида аккредитация бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тайёрлайди.

Марказ хизматларига ҳақ тўланганидан кейин ҳужжатлар 15 иш кунида экспертизадан ўтказилади.
Марказ хизматларига ҳақ сарфланган вақтдан келиб чиқиб ҳисобланади.
Шунингдек, аккредитация қилиш билан боғлиқ бир қатор жараёнлар амалга оширилганидан сўнг, Аккредитация маркази аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этади.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан (348-сон, 24.04.2019 й.) Инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, мониторинг “Ўзстандарт” агентлиги томонидан камчилиги бўлган маҳсулотларнинг Базасини юритиш йўли билан амалга оширилади.

Хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотлар божхона, экология, карантин, қурилиш, соғлиқни сақлаш ва бошқа ваколатли органлар томонидан аниқланади.

Камчилиги бўлган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар “Ўзстандарт” агентлигига берилади ҳамда Агентлик мазкур маълумотларни Базага киритади.

Агентлик ҳар ҳафта келиб тушган ахборотни умумлаштиради ва камчилиги бўлган маҳсулотлар тўғрисидаги ҳисоботни ваколатли органларга, Савдо-саноат палатасига ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига, йирик савдо тармоқларига юборади.

Аниқланган камчиликларни бартараф этган ишлаб чиқарувчи Агентликка маҳсулотни Базадан чиқариш тўғрисида мурожаатнома юборади.

Агентлик ўрганиш натижалари ижобий бўлса, маҳсулотни Базадан чиқаради.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Аввал хабар берганимиздек, илк бор ташкил этилган йирик халқаро юридик форум “Tashkent Law Spring” 2 куни давом этмоқда.

Форумнинг сессиялари йиғилиши онлайн трансляция қилинмоқда. Трансляцияни ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, форумда 1000 дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда. Уларнинг 250 нафари АҚШ, Англия, Германия, Франция, Хитой, Япония сингари 40 мамлакатдан ташриф буюраётган экспертлар ҳамда Корея, Сингапур, Россия, Саудия Арабистони, Шри-ланка, Белорусь, Озарбайжон, Афғонистон каби давлатларнинг Адлия вазирлари ва вазир ўринбосарлари, қонун чиқарувчи органлари ва дунёнинг етакчи арбитраж марказлари раҳбарларидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (352-сон, 25.04.2019 й.) билан Мактабгача таълим ва умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Низомга мувофиқ мактабгача таълим муассасаларида (боғча) ва умумтаълим муассасаларида (мактаб) қуйидаги давлат органлари текширишни амалга оширади:
👉 Ички ишлар вазирлиги ва унинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи махсус бўлинмалари;
👉 Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
👉 санитария-эпидемология назорати марказлари;
👉 бандликка кўмаклашиш органлари;
👉 фавқулодда вазиятлар органлари;
👉 атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари.

Текширувлар муддати 10 кундан ошмаслиги лозим.

Текширишдан 10 кун олдин таркибида боғча ва мактаб бўлган давлат органлари ёзма хабардор қилинади. Мазкур органлар бир кунда боғчаларга ва мактабларга текшириш ҳақида хабар беради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Шавкат Мирзиёев: биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижаларини халқларимиз сезиши керак
www.president.uz/uz/2533
--
Шавкат Мирзиёев: наши народы должны на деле ощущать результаты совместных усилий
www.president.uz/ru/2533
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (354-сон, 25.04.2019 й.) билан “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга мувофиқ, фестиваль ҳар икки йилда бир марта август ойининг учинчи ўн кунлигида Самарқанд шаҳрида Маданият вазирлиги томонидан ўтказилади.

Танловда иштирок этувчиларга қуйидаги талаблар қўйилади:
👉 концертларда чиқиш тажрибасига эгалиги;
👉 танлов ва фестивалларда қатнашганлиги;
👉 маданият ва санъат соҳасидаги юқори ташкилотлар ёки фестиваль дирекциясининг тавсияномасига эгалиги;
👉 ёши 18 ёшдан юқори бўлиши.

Танловда иштирок этишни истаган санъаткорлар ва жамоалар фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 июнигача info@sharqtaronalari.uz манзилига ҳужжатларни юбориши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:

👉 100 от кучидан юқори энг кам ойлик иш ҳақининг 4,5 баравари;

👉 70 от кучидан 100 от кучигача энг кам ойлик иш ҳақининг 3,5 баравари;

👉 70 от кучигача энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Тиббий хулосага мувофиқ ҳомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш нормалари, хизмат кўрсатиш нормалари камайтирилади ёки улар аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда енгилроқ ёхуд ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказилади.

Ҳомиладор аёлга енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳоли бўлган иш бериш масаласи ҳал этилгунга қадар, у ана шу сабабдан ишга чиқмаган барча иш кунлари учун ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилиши лозим.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ касаначилик меҳнати амалга оширилаётган турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказиш талаб этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида:

👉 кириш эшигига қўнғироқ ўрнатилиши;

👉 гуруҳдаги жавон, илгак, портретлар, шунингдек гул тувакларини жойлаштиришга мўлжалланган махсус мосламалар девор ёки полга маҳкамлаб қўйилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot