Huquqiy axborot
364K subscribers
6.27K photos
394 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4243, 18.03.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, туман ҳокимликлари захирасидаги лалми ва яйловлар чорвачилик фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига озуқабоп экинлар етиштириш, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш мажбуриятлари билан берилади.

Ушбу мақсадларда Республикада жами 38 минг 49 гектар ер участкалари ажратилади.

Озуқабоп экинлар етиштирувчиларга мазкур ер участкаларида суғориш тик қудуқларини бурғулашга ҳар бир метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан субсидия берилади.

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қуриш, реконструкция қилиш ва уларнинг бутловчи қисмларини сотиб олиш учун 5 йиллик кредитларнинг бир гектарга эквиваленти 20 миллион сўмдан ошмайдиган қисми бўйича фоиз харажатлари банклар белгилаган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида, бироқ кредит ставкасининг 10 фоизлик пунктидан ошмаган миқдорда қопланади.

Чорва молларини сақлаш (фермалар), энергия манбалари ускуналарини ўрнатиш ва уларни келгусида эксплуатация қилиш учун ер участкалари истисно тариқасида, тўғридан-тўғри туман ҳокимларининг қарорлари асосида берилади. Бошқа ҳолларда аукцион савдолари орқали берилади.

Чорвачилик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга озуқабоп экинлар етиштириш учун ҳар бир шартли бош чорва мол учун 0,5 гектардан лалми ва яйловлар доимий ёки узоқ муддатли ижарага берилади.

Хўжаликларга сертификатланган юқори сифатли озуқабоп экинларнинг бирламчи уруғлари Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан етказиб берилади.

2019 йилда Қашқадарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларидаги барча тоифа хўжаликларда наслчилик, шу жумладан, сунъий уруғлантириш ва сервис хизматлари ташкил этилади.

2022 йил 1 январгача қуйидагилар божхона тўловларидан озод этилди:
👉 томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун зарур бўлган бутловчи қисмлар ва хом ашёлар:
👉 қувур ва шланглар ишлаб чиқариш учун пигмент ва препаратлар, ПВХ қувурлар;
томчилатиш трубкаси, эгилувчан қувурлар, фурнитура ва фитинглар;
👉 ўз ўқи атрофида айланувчи ва бошқа ёмғирлатиб суғориш тизимининг қисмлари;
👉 ёмғирлатиб суғориш машиналари;
асаларичилар асалари оилаларини қўшни мамлакатларга кўчириши натижасида йиғиб олган табиий асал (республика ҳудудига олиб киришда). Бунда имтиёз битта асалари оиласи бўйича олиб кирилаётган табиий асалнинг 50 килограммдан ошмаган қисмига қўлланилади.

Асаларичиларга баҳор-ёз мавсумида асалари оилаларини қўшни мамлакатларга вақтинча кўчириб чиқариши мумкин.

2019 йил 1 апрелдан бир кунлик жўжаларни экспорт қилишга рухсат этилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан, Музаффар Рахимджанович Расулов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб, Улугбек Нармаматович Джавлиев, Зафар Зоирович Саидов ва Икромжон Файзуллоевич Хамраев инспекция бошлиғининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Фармони (ПФ-5690, 15.03.2019 й.) билан Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси этиб қайта ташкил этилган эди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Байрам (ишланмайдиган) кунлари ходимларни ишлатиш ман этилади.

Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик энг кам иш ҳақининг уч бараваридан (608 минг 190 сўмгача) беш бараваригача (1 млн 13 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4245, 20.03.2019 й.) қабул қилинди

Қарор билан Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг (АҚШ) таълим дастурларини амалга ошириш маркази ташкил этилди.

Марказнинг асосий вазифаси ахборот-коммуникация технологиялари, оммавий ахборот воситалари, тадбиркорлик, табиий фанлар ва педагогика соҳаларида халқаро стандартлар даражасида кадрлар тайёрлаш ҳисобланади.

Марказ олий таълим муассасаси бўлиб, бакалавриат, магистратура босқичларида, малака ошириш, қайта тайёрлаш, шунингдек илмий-педагогик кадрларни тайёрлашни амалга оширади.

Таълим кундузги шаклда, тўлов-контракт асосида, инглиз тилида амалга оширилади.

2019/2020 ўқув йилидан талабалар қабул қилинади ва битирувчиларга диплом берилади. Қабул квотаси кадрлар эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланади.

Марказда бакалавриатнинг қуйидаги йўналишлари очилади:
👉 бошқарувнинг ахборот тизимлари;
👉 интерфаол рақамли медиа;
👉 медиакоммуникациялар;
👉 график дизайн;
👉 реклама ва маркетинг коммуникациялари;
👉 информатика;
👉 тадбиркорлик;
👉 иқтисодиёт;
👉 халқаро муносабатлар;
👉 бухгалтерия ҳисоби;
👉 Европа тадқиқотлари;
👉 глобал журналистика;
👉 жамоатчилик билан алоқалар;
👉 кино, телевидение ва видео ишлаб чиқарилиши.

Магистратура йўналиши бўйича ҳам 16 та йўналиш очилади. Бизнез бошқаруви, таълим ва инновациялар, менежмент ва лидерлик шулар жумласидандир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 2019 йил 23 март (шанба) ва 24 март (якшанба) кунлари қатор нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилишини маълум қиламиз.

2019 йил 23 март (шанба) куни ишлайдиган нотариуслар рўйхати⬇️
http://www.minjust.uz/uz/press-center/announcement/93927/

2019 йил 24 март (якшанба) куни ишлайдиган нотариуслар рўйхати⬇️
http://www.minjust.uz/uz/press-center/announcement/93928/

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низомга мувофиқ, тушуми бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрлари ҳамда товар чеклари китобчасини юритади.

Назорат-касса машиналарини қўлламасдан фаолият юритадиган якка тартибдаги тадбиркор товар чеклари китобчасини солиқ органларида рўйхатдан ўтказиши керак.

Ҳисобга олиш китобидаги ёзувлар уларни тўғрилигини тасдиқлаш учун, у билан бирга сақланадиган ҳужжатлар асосида юритилади.

Қуйидагилар товарларнинг сотилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади:
👉 назорат-касса машинаси умумий кўрсаткичи;
👉 пластик карточкалар орқали тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари чеклари нусхалари;
👉 товар чеклари китобчаси.

Ҳисобга олиш китобига маълумотлар кунлик киритилади.

Товарларни реализация қилишдан олинган тушум ойлар давомида ўсиб борувчи тушумдан келиб чиқиб аниқланади.

Товарларни реализация қилишдан олинган тушум 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтказилади.

Календарь йилида товарларни реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни тўлайди.

Тушумлари 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркор товар айланмалари бўйича ҳисоботларни чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи
www.president.uz/uz/2443
--
Приветственное слово Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжествах, посвященных всенародному празднику Навруз
www.president.uz/ru/2443
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди.

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

Жамғарма маблағлари жумладан, боғларда ва иссиқхоналарда ирригация тадбирларини ўтказиш, сув етказиб бериш, артезиан қудуқлари, қудуқлар ва резервуарлар барпо этиш, сув етказиб бериш учун насос ва қувурлар, сув сақлаш учун сиғимлар харид қилиш учун сарфланади.

Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилган янги ташкил этиладиган боғлар ва иссиқхона хўжаликлари субсидия ажратиш йўли билан қўллаб-қувватланади.

Бунда ажратиладиган субсидия миқдори қуйидагича белгиланди:
👉 бир гектар экин майдонига сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга 6 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;
👉 майдони 35 гектардан зиёд боғларда сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек сув тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда.

Кичик тадбиркорлик субъектларига интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш учун тижорат банклари кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, аммо 5 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги маблағга кафиллик берилади.

2019 йил 1 сентябрга қадар боғ плантациялари ва иссиқхона хўжаликларининг ягона электрон реестри шакллантирилади, 2019 йил 1 октябрга етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг навлари, турлари ва прогноз кўрсаткичлари, пишиш вақти тўғрисидаги зарур маълумотларни олиш имконини берувчи ахборот платформаси ишга туширилади.

2020 йил 1 январга қадар муддатда мавжуд ер ости сув ресурсларининг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ер ости сувлари хариталари ишлаб чиқилади.

Республикадаги боғдорчиликка ихтисослаштирилган туманларда “ишлаб чиқариш – тайёрлаш – сақлаш – қайта ишлаш – қадоқлаш (тара) – ташиш – ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш” тамойили асосида мева савдо-логистика марказлари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорлар фақат қуйидаги мақсадларда қабул қилинади:

👉 мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ерларни тақдим этиш;

👉 халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;

👉 фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;

👉 автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);

👉 аҳоли пунктлари бош режаларини бажариш, шунингдек, қонунлар ва Президент қарорларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborotл
#Биласизми
Никоҳланувчи шахслар никоҳга кириш тўғрисидаги аризаларида умумий фамилия олиш ёки никоҳ тузилганидан кейин ҳам ўз фамилиясида қолиш ҳақидаги истакларини кўрсатишлари шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида (405 минг 460 сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг беш баравари (1 млн 13 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги фуқароларга уй-жой қуриш учун ер участкалари аукционсиз ажратилади:
👉 ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;
👉 давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга.

Ушбу тоифага кирмайдиган фуқаролар уй-жой қуриш учун ер участкасини электрон аукцион (e-auksion.uz) орқали сотиб олиши мумкин.

Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.

Ер участкасини аукционсиз олиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига ариза бериш керак.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:
👉 доимий яшаш жойи бўйича уй-жой кадастр ҳужжати нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда);
👉 юқорида кўрсатиб ўтилган фуқаролар тоифаларининг бирортасига мансубликни тасдиқловчи ҳужжат.

Ариза махсус комиссия томонидан ўн кунда кўриб чиқилади.

Комиссия ижобий хулоса чиқарса, ҳоким ер участкаси бериш ҳақида бир кунда қарор қабул қилади ҳамда уч кунда ер участкаси чегаралари ўлчаб берилади.

Агар фуқаронинг ерни аукционсиз олишга ҳаққи бўлиб, бўш ер участкалари мавжуд бўлмаган ҳолатларда, у электрон навбатга киритилади. Бунда, навбатни интернет орқали кузатиб бориш имконияти яратилиши лозим.

Навбат тартибида ер участкаларини олишга эҳтиёжманд фуқаролар рўйхати туман (шаҳар) ҳокими томонидан ҳар олти ойда камида бир марта тасдиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари (5 млн 68 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг қирқ баравари (8 млн 109 минг сўм) миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари (5 млн 68 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш.
— - — - — - — - —
Выдача лицензии на осуществление ветеринарной деятельности.

Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/davxizmat
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ ер участкаларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:
👉 Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлган якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси – бепул;
👉 деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси – энг кам ойлик иш ҳақининг 1,25 баравари (253 минг 412 сўм);
👉 нотурар объектлари қуриш учун ажратилган ер участкаси – энг кам ойлик иш ҳақининг 1,25 баравари (253 минг 412 сўм);
👉 қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси – энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 баравари (506 минг 825 сўм).
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қишлоқ туманларида сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилган.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қуйидаги жисмоний шахслар мол-мулк (уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари, гаражлар ва бошқа иморатлар, жойлар, иншоотлар) солиғидан озод этилган:

👉 «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар. Мазкур имтиёз тегишинча гувоҳнома, орден дафтарчаси ёки мудофаа бўлимининг маълумотномаси асосида берилади;

👉 уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар. Мазкур имтиёз тегишли гувоҳнома ёки мудофаа ишлари бўлимининг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида берилади;

👉 ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор аёллар. Мазкур имтиёз маҳалла йиғинининг маълумотномаси асосида берилади;

👉 пенсионерлар. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади;

👉 I ва II гуруҳ ногиронлари. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади;

👉 ҳарбий хизматни ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари). Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тегишли органлар томонидан берилган маълумотнома асосида берилади;

👉 энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар — муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга. Имтиёз энергия таъминоти ташкилотлари томонидан берилган маълумотнома асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ер бериш тартибини бузиш, худди шунингдек фермер ёки деҳқон хўжалиги юритиш учун, якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жой биносига хизмат кўрсатиш, жамоа боғдорчилиги ва полизчилиги учун фуқароларга ер берилишига тўсқинлик қилиш, мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваригача (1 млн 419 минг 110 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot