Huquqiy axborot
364K subscribers
6.27K photos
394 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4239, 14.03.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:
👉 ихтиёрий ва пай асосида иштирок этиш тамойилларида мустақил ва ўзаро боғлиқ қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг кооперацион бирлашиш институти яратилади;
👉 2019-2020 йилларда тажриба-синов тариқасида мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш бўйича биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун Ғаллаорол, Зомин, Булунғур, Ургут, Олтиариқ, Қува, Қибрай ва Паркент туманларида қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ташкил этилади;
👉 2020 йил 1 декабрга қадар тажриба-синов якунларига кўра қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг кооперацион бирлашиш институтини бошқа ҳудудларда оммалаштириш бўйича таклиф киритилади.

Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларига фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари шунингдек мева-сабзавотлик соҳасида фаолият юритадиган жисмоний ва юридик шахслар ихтиёрий равишда аъзолик бадаллари киритиш йўли билан (пай) аъзо бўлиши мумкин.

Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ваколатлари аъзолар томонидан бевосита бериладиган ваколатлар таъсис ҳужжатларида белгиланади.

Бунда қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари бошқа масалалар бўйича ўз хўжалик фаолиятини юритишда иқтисодий мустақиллик ва ҳуқуқий мақомини сақлаб қолади, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ва аъзолар ўртасидаги муносабатлар шартнома асосида қурилади.

Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ер майдонлари оптималлаштирилиши ва олиб қўйилиши мумкин эмас. Ер кодексида назарда тутилган ҳолатлар бўйича аъзоларнинг ерини олиб қўйиш фақат суд қарори асосида амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва уларни алмаштириш тўғрисидаги қарорларни мустақил равишда қабул қилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан “Ўзстандарт” агентлиги ҳузурида Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

Қарор билан шунингдек қуйидагилар тасдиқланди:
👉 Илмий-тадқиқот институтининг устави ҳамда тузилмаси;
👉 Республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом;
👉 Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом.

Институт стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасида давлат илмий муассасаси ҳисобланади.

Республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, халқаро стандартлар давлат стандартлари шаклида, давлат тилида ва стандартнинг асли ёзилган тиллардан бирида қабул қилинади.

Ўзбекистоннинг давлат стандарти қуйидаги ҳолларда халқаро стандартлар билан айнан ўхшаш ҳисобланади:
👉давлат стандарти техник таркиби, тузилиши ва мазмуни жиҳатидан айнан ўхшаш бўлса;
👉давлат стандарти техник таркиби жиҳатидан айнан ўхшаш, бироқ, унга таҳририй ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Ўзбекистоннинг давлат стандарти қуйидаги шартларда халқаро стандартга нисбатан ноэквивалент ҳисобланади:
👉идентификацияланмаган ва уларни киритиш сабаблари тушунтирилмаган техник оғишларни ўз ичига олган;
👉идентификацияланмаган ва тушунтирилмаган, тузилмасида халқаро стандарт билан оддий таққослашни таъминламайдиган ўзгаришларга эга;
👉халқаро стандарт талабларининг катта бўлмаган қисмини ўз ичига олган.

Стандартларни қабул қилиш бўйича Агентликка ариза тушганидан сўнг Агентлик беш кунда хорижий мамлакатларнинг розилигини олиш учун сўров юборади.

Қабул қилинаётган Стандарт манфаатдор томонлар томонидан ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади ва ўз таклифларини киритади.

Таклиф билдирилмаса стандарт келишилган ҳисобланади.

Беш кунда Агентлик стандартнинг мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилади.

Агентлик қабул қилинган стандартлар реестрини юритади.

Ўзбекистон ҳудудида қабул қилинган Стандартлар тўғрисидаги маълумот Агентлик ва Институтнинг расмий сайтларида қўллаш ҳақидаги қарор қабул қилингандан сўнг 5 кундан кеч бўлмаган муддатда эълон қилинади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони (ПФ-5690, 15.03.2019 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра 2019 йил 1 апрелдан:
👉 тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва қонунийлиги устидан назорат қилиш Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан амалга оширилади;
👉 Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларга оид қарорлари назорат қилувчи органлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими Бош прокуратура тасарруфидан Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тасарруфига ўтказилди.

Ўзбекистон прокуратура органлари тизимида қуйидагилар тугатилди:
👉 Бош прокурор ўринбосари лавозимларининг иккита штат бирлиги;
👉 Бош прокуратуранинг Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси;
👉 Бош прокуратуранинг Президент қарорлари ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;
👉 Бош прокуратуранинг Солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;
👉 солиқ ва божхона ислоҳотларини амалга ошириш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат қилишга масъул Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосарлари, туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг ўринбосарлари ва ёрдамчилари лавозимлари;
👉 туманлар (шаҳарлар) прокурорларининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга масъул ўринбосарлари ҳамда катта ёрдамчилари лавозимлари;
👉 Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг тадбиркорликни ҳимоя қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятдаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими.

Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси этиб қайта ташкил этилди.

Прокуратура органларининг қисқартирилаётган 1 198 та штат бирликларидан:
👉 87 таси – Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига;
👉 470 таси – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бўлинмаларига йўналтирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4241, 15.03.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан:
👉 Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси;
👉 Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК ташкил этилди.

Қуйидагилар инспекциянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
👉 қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолати устидан назоратни амалга ошириш;
👉 экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда дон экинлари, пахта хом ашёси, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини мажбурий давлат текширувидан ўтказиш;
👉 ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш.

Инспекцияни Президент томонидан лавозимига тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган бошлиқ бошқаради ва Инспекция бевосита Ҳукуматга ҳисобдордир.

Инспекция бошлиғи меҳнатига ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазирга, Инспекция бошлиғи ўринбосарлари вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

Эслатиб, ўтамиз, Президент Фармонига кўра Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси этиб қайта ташкил этилган эди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ маҳалла раиси (оқсоқоли) ва ходимларига ҳар йили 24 кунлик ҳақ тўланадиган меҳнат таътили берилади.

Маҳалла раиси маҳалла ҳудудида яшайдиган ишсиз шахсларни жамоат ишларига жалб қилиш учун улар билан меҳнат шартномалари тузиш ҳуқуқига эга ва уларнинг меҳнатига ҳақ Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми:
Давлат органларининг ва давлат ташкилотларининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорларни пул ёки бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса қуйидаги жиноий жазоларга тортилиши мумкин:
👉 энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан (40 млн 546 минг сўмдан) тўрт юз бараваригача (81 млн 92 минг сўмгача) миқдорда жарима;
👉 уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
👉 уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари;
👉 уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш;
👉 уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/davxizmat
#Биласизми
Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар устун ҳуқуқдан фойдаланади.

Ер участкасининг ўлчамлари ва чегаралари фақат фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Меҳнат дафтарчаси бор бўлган талабаларга, ўқувчиларга, катта илмий ходим-изланувчиларга ва тиббиёт ординаторларига ўқув юртлари томонидан олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг кундузги бўлимларида ўқиган вақтлари тўғрисида ёзув киритилади.

Бундай ёзувларга асос бўлиб талабалар, ўқувчилар, катта илмий ходим-изланувчилар ва клиник ординаторлар сафига қабул қилинганлиги ёки сафидан чиқариш тўғрисидаги ўқув юртларининг чиқарган буйруқлари ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш.
— - — - — - — - — - — - — - —
Подключение к электрическим сетям.


Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/davxizmat
#Биласизми
Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Маълумот_учун
🇺🇿 2019 йил 19 март ҳолатига:

✳️ Энг кам:

👉 иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;

👉 ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;

👉 болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;

👉 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 243 300 сўм.

✳️ Валюталар курслари:

🇺🇸 1 USD = 8378.04 (+ 3.94) ↑

🇪🇺 1 EUR = 9488.13 (+ 77.32) ↑

🇷🇺 1 RUB = 129.09 (+ 2.91) ↑

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (224-сон, 16.03.2019 й.) билан Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун лицензиялар "E–AUKSION"даги савдо якунлари бўйича 3 йил муддатга берилади.

Давлат геология қўмитаси ер қаъри участкаларининг рўйхати тасдиқланганидан сўнг 5 кунда аукционни ўтказиш учун маълумотларни тайёрлайди.

Аукцион ўтказиш ҳақидаги хабар аукциондан 5 кун олдин эълон қилиниши лозим.

Аукционда иштирок этиш учун аризалар "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази"нинг веб-сайтида (e-auksion.uz) қабул қилинади.

Аризачи ҳисоб рақамга ер участкасининг 5 фоизи миқдорида закалат пулини жойлаштириши лозим.

Ер участкасининг дастлабки нархи 7,5 млн. сўм этиб белгиланади ва ушбу нарх ҳар 10 минутда оширилади.

Давлат геология қўмитаси томонидан лицензия бериш билан бирга ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади.

Қазиш ишлари бошланишидан аввал маҳаллий ҳокимият органлари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ёзма хабардор қилиниши шарт.

Мазкур конларда қазиб олинган металлар ихтисослаштирилган металлар қабули кассаларига ёки лицензияга эга тадбиркорларга сотилади.

Шунингдек, Ҳукумат қарори (225-сон, 16.03.2019 й.) билан 2019 йилда фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкаларининг рўйхати ҳам тасдиқланди.

Рўйхатга кўра, 2019 йилда Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги 405 та участкадаги жами 403,4 гектар майдон қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун фойдаланишга берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Мактабда таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган:

👉 кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

👉 қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

👉 баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

👉 ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан 2019 йил 20 мартдан Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирганидан 30 кун муддатга визасиз режим белгилaанди.

Ўзбекистонга иш юзасидан келадиган БАА фуқароларига бир йиллик кўп марталик визалар Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасаларида 3 иш кунида расмийлаштирилади.

Бунда Ўзбекистондаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этиш талаби бекор қилинди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ногирон фарзандини парваришлаш натижасида пенсия учун етарли иш стажига эга бўлмаган оналарга нафақа тўланади

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (229-сон, 18.03.2019 й.).

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда тегишли иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга улар 55 ёшга етганларида ижтимоий нафақа тайинланади.

Мазкур нафақа боланинг ногиронлиги тўғрисида Тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси ёки маълумотномаси асосида тайинланади.

Қонунчиликка мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронларга, ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланган нафақа олувчиларга, агар улар ҳақ тўланадиган ишни бажариши ёки даромаднинг бошқа манбаига эга бўлиши муносабати билан нафақа тўлаш тўхтатилар эди.

Қарор билан мазкур тартиб бекор қилинди, яъни нафақа олувчи бошқа даромад келтирадиган иш билан шуғулланиши ёки шуғулланмаслигидан қатъий назар нафақа тўлаш давом эттирилади.

Шунингдек қарорга кўра, эндиликда қуйидаги товарларнинг нархлари давлат томонидан тартибга солинмайди:
👉 аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари ва давлатнинг стратегик захирасини шакллантириш учун мўлжалланган пахта мойи;
👉 шулха ва пахта чигити шроти.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4242, 18.03.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибида Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш диспетчерлик хизмати ташкил этилади.

Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар, шунингдек уларнинг вакиллари томонидан техник воситалар (видео қўнғироқлар, матнли хабарлар, махсус дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда қўнғироқлар ва бошқалар) орқали бўладиган мурожаатларга шошилинч оператив хизматларнинг (101, 102, 103, 104, 1050) кечаю кундуз, тезкор жавоб беришларини таъминлаш диспетчерлик хизматининг асосий вазифаси ҳисобланади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларнинг шахсий маълумотлари электрон базаси яратилади.

2019 йил 1 июлга қадар эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларга шошилинч оператив хизматлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан мобил алоқа сервисларидан фойдаланиш бўйича бепул хизмат кўрсатиш имконини берувчи ахборот тизими жорий этилади.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш кадастр объектининг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилиши лозим:
1️⃣ кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:
👉 кўп квартирали уйдаги квартира – 7 кунгача;
👉 якка тартибдаги турар жой – 10 кунгача;
2️⃣ кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:
👉 умумий майдони 100 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк – 10 кунгача;
👉 умумий майдони 100 кв.м дан 1000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк – 15 кунгача;
👉 умумий майдони 1000 кв.м дан 5000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк – 20 кунгача;
👉 умумий майдони 5000 кв.м дан 15000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк – 25 кунгача;
👉 умумий майдони 15000 кв.м дан 50000 кв.м гача бўлган кўчмас мулк – 30 кунгача;
👉 умумий майдони 50000 кв.м дан ортиқ бўлган кўчмас мулк – 45 кунгача.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Янги намунадаги суғурта полислари амалга киритилади

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги
Ҳукумат қарори (222-сон, 16.03.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра транспорт эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича онлайн ягона ахборот тизими жорий этилади.

Мажбурий суғурта бўйича янги намунадаги суғурта полислари амалга киритилади. Илгари берилган суғурта полислари амал қилиш муддати тугагунча ўз кучини сақлаб қолади.

Мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта пули оширилиб, 40 млн. сўм миқдорда белгиланди. Яъни, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида етказилган зарар учун тўланадиган суғурта товони шу суммадан ошмайди. Илгари бу сумма 12 млн. сўмни ташкил қилган.

Суғурта қилдириш учун ишончнома ёхуд ушбу транспортга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш бўйича талаб ҳам бекор қилинди.

Шунингдек, зарур маълумотлар ягона ахборот тизимида мавжуд бўлганида суғурталовчи ҳужжатларни (паспорт, транспорт воситасининг техник паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаларини) талаб қилмасдан суғурта қилиши мумкин.

Мазкур қарор 3 ойдан кейин кучга киради.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Дарахтлар, буталарни, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш фуқароларга энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot