#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қашқадарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрсидаги Ҳукумат қарори (198-сон, 08.03.2019 й.) қабул қилинди.
Қарор билан, Қашқадарё вилоятида янги туризм йўналишларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Унга мувофиқ, Ғилон ва Кўл қишлоқларида этнотуризм йўналиши ташкил этилади ҳамда ҳар бир қишлоқда 5 тадан меҳмон уйлари қурилади.
Варганза ва Ҳазрати Башир қишлоқларида агротуризм фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу йўналиш доирасида Анор фестивали ўтказилади.
Татар, Зармаст ва Вари қишлоқларида экстремал туризм фаолияти ташкил этилади ҳамда қишлоқларда 5 та меҳмон уйи, 5 та кемпинг ва 10 та ўтов қурилади.
Этноқишлоқ – Амир Темур жангчиларининг ҳарбий тайёргарлик лагери барпо этилади.
Шунингдек, Сарчашма ва Сувтушар қишлоқларида экологик туризм, Китоб кенглик станцияси ҳудудида астрономик туризм йўналишлари йўлга қўйилади.
“Фестиваллар шаҳри” бренди остида MICE туризм йўналиши очилади.
Ушбу йўналиш доирасида Амир Темур мероси ва бунёдкорлик санъатига бағишланган илмий-амалий конференция ва семинарлар ўтказилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Forwarded from UzA | Расмий канал
Юртимиз ҳудудида диний манбалар, қадриятлар, муқаддас туйғулар ҳурмат қилиниши шарт
➡ https://bit.ly/2tYpFP0
Каналга қўшилиш ⬇
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw

Ҳукумат фармойишига асосан бутун Республика бўйлаб “Яшил хиёбон”лар ташкил этилади
Ҳужжатда таъкидланишича, республика ҳудудларида 2018 йил куз мавсумида 5,5 млндан ошиқ манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилган бўлиб, 2019 йил баҳор мавсумида эса 150 млндан ошиқ манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиши режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, жорий йилда ҳар бир туман марказларида камида 10 гектар майдонда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида камида 15 гектар майдонда “яшил хиёбон”лар ташкил этилиб, унда пиёдалар ва велосипедлар учун йўлакчалар, ўриндиқлар ҳам ташкил этилиши назарда тутилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ҳужжатда таъкидланишича, республика ҳудудларида 2018 йил куз мавсумида 5,5 млндан ошиқ манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилган бўлиб, 2019 йил баҳор мавсумида эса 150 млндан ошиқ манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиши режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, жорий йилда ҳар бир туман марказларида камида 10 гектар майдонда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели туманида камида 15 гектар майдонда “яшил хиёбон”лар ташкил этилиб, унда пиёдалар ва велосипедлар учун йўлакчалар, ўриндиқлар ҳам ташкил этилиши назарда тутилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ-528, 11.03.2019 й.) Президент томонидан имзоланди.
Мазкур Қонуннинг мақсади, фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлашни тартибга солишдан иборат.
Қонунга мувофиқ, фуқаролар контрацепция усулларини танлаш, улардан фойдаланиш, шунингдек уларни рад этиш ҳуқуқига эга.
Фуқароларга соғлиғининг ҳолати, ёши ва индивидуал хусусиятлари ҳисобга олинган ҳамда номақбул оқибатлар ҳақида огоҳлантирган ҳолда контрацепция усулларини якка тартибда танлаш бўйича тиббий ёрдам кўрсатилади.
Контрацепциянинг жарроҳлик усули вояга етганларнинг ёки эр-хотиннинг ёхуд муомалага лаёқатсизлар васийларининг розилиги билан амалга оширилади.
Қонунга кўра, ҳомиладорликни сунъий тушириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
👉 ҳомиладорликнинг ўн икки ҳафтасигача аёлнинг хоҳишига кўра;
👉 ҳомиладорнинг ҳаётига хавф солувчи тиббий кўрсатмалар бўлганида ҳомиладорликнинг исталган муддатида.
Қонунга кўра ёрдамчи репродуктив технологиялар қўлланилиши ҳақидаги, шунингдек уларнинг иштирокчилари ҳақидаги маълумотлар шифокорлик сири сифатида қўриқланади.

#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан Фахриддин Мухиддинович Салихов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Инспекциянинг асосий вазифаси юридик ва жисмоний шахслар томонидан йўл қурилиши ишларида, йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш ҳисобланади.

Ҳукумат қарори билан, Алишер Абдухашимович Абдуллаев “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг раиси этиб, Мансур Рустамович Хашимов Уюшма раисининг биринчи ўринбосари этиб, Умид Шавкат ўғли Ислам ва Джахангир Джалилович Джамалов Уюшма раисининг ўринбосарлари этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Уюшманинг асосий вазифаси хом ашёни қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича ягона комплекс сифатида, шу жумладан саноат кооперациясини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш асосида саноатни барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳисобланади

Ҳукумат қарори (211-сон, 11.03.2019 й.) билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Мўйноқ туманини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ Жамғарма маблағлари қуйидагиларга сарфланади:
👉 Мўйноқ тумани инфратузилмасини яхшилашга, қишлоқларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда ички йўлларни таъмирлашга;
👉 туман уй-жой фондининг кўп квартирали уйларидаги умумий фойдаланиладиган муҳандислик коммуникацияларини таъмирлашга, уйларга ёндош ҳудудларни ободонлаштиришга;
👉 маҳаллалар ҳудудида кутубхоналар ташкил этишга ва уларни бадиий адабиётлар билан таъминлашга;
👉 кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олинишида бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплашга ҳамда маиший техника воситаларига бўлган бирламчи эҳтиёжни қондиришга;
👉 қишлоқ ва чекка ҳудудларда жойлашган таълим ва тиббиёт муассасаларида ишлаш учун юборилган ходимларни хизмат жойлари билан таъминлашга.
Жамғарманинг Кузатув кенгаши бунда Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди ҳамда маблағларнинг мақсадли йўналтирилганлигини назорат қилади.

Ҳукуматнинг ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришга доир айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (207-сон, 11.03.2019 й.).
Киритилган ўзгартиришларга кўра, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммасининг 45 фоизи Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилади. Илгари бу қиймат жарималарнинг 55 фоизини ташкил этган.
Жарималар суммасининг 10 фоизи эса Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига ўтказилади.
Қонунчиликка мувофиқ, қониқарсиз фаолият юритаётган профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлардан лавозим маошининг 50 фоизгача жарима солинади.
Киритилган қўшимчалар билан мазкур жарима маблағлари Ички ишлар вазирлиги ихтиёрида қолдирилиши белгиланди.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4236, 12.03.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб суд ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига медиация институти жорий этилади. Медиация амалга оширилаётган пайтда ижро иши 15 кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилади.
Бунда томонлар ўртасида ижро предметига доир келишув расмийлаштирилган ҳолларда ижро иши юритиши тугатилади.
Маълумот учун: келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули медиация ҳисобланади.
2019 йил 1 июндан бошлаб:
👉 ижро иши юритишни қўзғатиш ижро ҳужжати келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида ижро иши қўзғатилади (ҳозирда 3 кун ичида қўзғатилади);
👉 ижро ҳаракатлари кўпи билан икки марта кечиктирилиши (неча марта кечиктирилиши мумкинлиги қонунчиликда кўрсатилмаган) мумкин.
2019 йил 1 октябрдан mib.uz веб-сайтида бепул асосда ижро ҳаракатлари интерактив давлат хизмати тизими жорий этилади. Ушбу тизим орқали, жумладан Интернет тармоғи орқали ундирувчи ва қарздор томонидан ижро ҳаракатлари боришини барча босқичларини кузатиш, шунингдек, қарзни онлайн тарзда тўлаш ва ижро ҳужжати бажарилганлигини қайд этиш мумкин бўлади. Мазкур тизимдан my.gov.uz портали орқали ҳам фойдаланиш имконияти ҳам яратилади.
Бундан ташқари қарорга мувофиқ қуйидагилар жорий этилади:
👉 МИБга шартнома-воситачилик асосларида сотишга топшириладиган мол-мулкни интернет-дўконлар жумладан, мобиль иловалар, электрон тўлов тизимлари орқали сотиш тартиби;
👉 бир ой муддатда давлат божлари, маъмурий жарималар ва бошқа тўловларни электрон тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда интернет орқали тўлаш бўйича давлат хизмати;
👉 уч ой муддатда маъмурий жаримага тортиш тўғрисидаги қарорларни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби. Бунда жаримага тортиш тўғрисидаги қарор топширилган санадан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизи ихтиёрий равишда тўланган тақдирда қолган суммани тўлашдан озод этиш назарда тутилади.

“От паспорти”ни бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (214-сон, 12.03.2019 й.) билан Наслли ва спорт отларига “От паспорти”ни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, “От паспорти” от эгасининг хоҳишига кўра берилади.
Наслли ва спорт отларининг аукционларда, кўргазмаларда, миллий ва классик от спорти ўйинларида, спорт мусобақаларида иштирок этиши, шунингдек отлардан хизмат отлари сифатида фойдаланиш ушбу паспорт мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади.
Наслли ва спорт отлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириб бориш ва наслли отларнинг Давлат наслчилик китобини юритиш Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси томонидан амалга оширилади.
“От паспорти”ни расмийлаштириш учун от эгасининг ўз маблағлари ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида тўлов тўланади.
Тўланган тўлов Йилқичилик ва от спортини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
Мазкур паспорт федерация буюртманомасига асосан тайёрланади ҳамда наслли ва спорт отларининг бутун умри давомида амал қилади.
“От паспорти” 10 иш кунида расмийлаштирилади ва от эгасига тақдим этилади.

Қашқадарё вилоятида ўрмон хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (213-сон, 12.03.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Чироқчи туманида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Қумдарё давлат ўрмон хўжалиги ташкил этилади.
Мазкур ўрмон хўжалигининг асосий вазифаси, жумладан писта, бодом ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш, ўрмонларни тиклаш, иҳота ўрмонзорларини кўпайтириш, эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ҳисобланади.
Бундан ташқари қарорга кўра, Қашқадарё вилояти давлат ўрмон хўжаликларидаги 7 минг гектар ҳудудда 2019–2020 йилларда писта, аччиқ бодом, ёнғоқ ва чаканда (облепиха) плантациялари барпо этилади.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тубдан ўзгармоқда
www.president.uz/uz/2429
--
Кардинально меняется процесс оказания государственных услуг
www.president.uz/ru/2429
www.president.uz/uz/2429
--
Кардинально меняется процесс оказания государственных услуг
www.president.uz/ru/2429
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (216-сон, 13.03.2019 й.).
Қонунчиликка мувофиқ, янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз маҳсулотлари, дуккакликлар, қуритилган сабзавотлар ва меваларни экспорт қилишда 20 минг АҚШ долларидан ортиқ суммадаги маҳсулотлар экспорт контракти асосида экспорт қилиниши лозим эди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, мазкур чеклов бекор қилинди. Яъни, ушбу тоифадаги маҳсулотларни экспорт қилувчилар тегишли тўлов келиб тушгандан кейин экспортни экспорт контрактисиз инвойс асосида амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди.

“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қилиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-529, 13.03.2019 й.).
Қонунга киритилган қўшимчалар билан Ҳукуматнинг ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари белгиланди.
Унга мувофиқ, Ҳукумат атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди.
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар чиқариш нормативлари Ҳукумат томонидан белгиланадиган бўлди. Илгари бу нормативлар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланган.
Атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг нормативларини бузиш билан боғлиқ фаолият эндиликда Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳам чекланиши, тўхтатиб қўйилиши мумкин.
Илгари бу чекловлар фақат ҳокимликлар, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилган.
Эндиликда, озонни бузувчи моддаларнинг импорти ва экспорти экология органлари рухсатномалари асосидагина амалга оширилади.

#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ касаначилик меҳнати амалга оширилаётган турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказиш талаб этилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Қонунчиликка мувофиқ касаначилик меҳнати амалга оширилаётган турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказиш талаб этилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ-4237, 14.03.2019 й) қабул қилинди.
Қарор билан Ўзбекистон 2017 йил октябрь куни Сочи шаҳрида имзоланган Жиноят ишлари бўйича ашёвий далил ҳисобланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, ўқотар қурол, унинг асосий қисмлари, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини бериш тартиби тўғрисидаги баённомага қўшилди.
Бош прокуратура – халқаро шартномани амалга ошириш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.
Каналга уланиш 👇👇👇

Ҳукумат қарори (218-сон, 13.03.2019 й,) билан Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, лицензия Молия вазирлиги томонидан берилади.
Лицензия олиш учун аризага қуйидагилар илова қилинади:
👉 меҳнат дафтарчаси;
👉 ишга қабул қилинганлик тўғрисидаги буйруқ нусхаси.
Илгари, аудитор малака сертификатлари ҳамда бухгалтер халқаро сертификатларининг нусхалари, аудиторлик ташкилоти устав капиталининг тўлиқ шакллантирилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси ҳам тақдим этилган.
Аризани кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари (202 минг 730 сўм) миқдорида йиғим ундирилади ва ариза 15 календарь кунда кўриб чиқилади.
Энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида, (илгари 4 баравари эди) давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганидан ва лицензия битими имзоланганидан сўнг икки кунда лицензия берилади.
Лицензия унинг амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.
Лицензия бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
👉 аудиторлик ташкилоти томонидан ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим этилганда;
👉 ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
👉 аудиторлик ташкилоти лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ бўлмаганида.

Ҳукумат қарорига асосан грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар контингенти тасдиқланган.
Унга қуйидагилар киради:
👉 ҳомиладор аёллар;
👉 6 ойликдан катта болалар ва нафас олиш органлари ва юрак-қон томир тизимларининг маълум сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар;
👉 60 ёшдан ошган шахслар;
👉 6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болалар;
👉 тиббиёт ходимлари;
👉 «Меҳрибонлик» уйлари, қариялар ва ногиронлар учун «Саховат» интернат уйлари, ногиронлар ҳамда ногирон болалар учун «Мурувват» интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (мактаблар, мактаб-интернатларда) яшаётган шахслар.

Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
Дўстлар! Сиздан вақтингизни ажратиб қисқа сўровдан ўтишни илтимос қиламиз.
Давлат хизматларини такомиллаштириш жараёнига ўз ҳиссангизни кўшинг.
Сизнинг фикрингиз биз учун қадрли!
-- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - --
Друзья! Просим Вас уделить время и пройти небольшой опрос.
Сделайте свой вклад в процесс совершенствования государственных услуг.
Ваше мнение ценно для нас!
https://goo.gl/forms/lgeqMnXqtcpwgBpN2

Google Docs
Ҳурматли респондент! /Уважаемый респондент!
Сиздан давлат хизматлари соҳасида мавжуд бўлган муаммо ва келгусида хизмат курсатиш жараёни сифатини яхшилашга қаратилган бир қатор саволларга жавоб беришингизни сўраймиз.
Сизнинг фикрингиз Биз учун муҳим!
Мы предлагаем Вам ответить на ряд вопросов, касающихся…
Сизнинг фикрингиз Биз учун муҳим!
Мы предлагаем Вам ответить на ряд вопросов, касающихся…
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Маҳкумларнинг ҳамда қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ЎРҚ-530, 14.03.2019 й.).
Қонунга мувофиқ, эндиликда Инсон ҳуқуқлари вакил (омбудсман)нинг фаолиятига тўсқинлик қилиш (ёлғон ахборот бериш, мурожаат, хулоса, тақдимнома ва илтимосномаларни кўриб чиқмаслик, кўриб чиқиш муддатини бузиш, ишончисиз маълумот тақдим этиш) 1 млн 419 минг сўмгача бўлган миқдорда маъмурий жарима қўлланишига сабаб бўлади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисидаги қонун Омбудсманинг қийноққа солиш, бошқа ғайриинсоний муомала ва жазо турларини олдини олиш бўйича фаолиятига доир қўшимча киритилди.
Унга кўра Омбудсман, жумладан қамоқда турган шахсни тиббий текширувдан ўтказишни, унга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатишни талаб қилиши, қамоқда сақлаш жойлари маъмуриятининг ғайриқонуний ҳаракатларига чек қўйиш учун зарурий чоралар кўриши мумкин.
Жиноят-ижроия кодексига киритилган қўшимчаларга мувофиқ эса:
👉 маҳкум сақланаётган жойлар санитария-гигиена ҳамда қурилиш нормалари ва талабларига мос келиши керак;
👉 маҳкум ўз мурожаатига кўра, шунингдек камида олти ойда бир марта тиббий кўрикдан ўтказилади;
👉 маҳкум шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлганда тиббиёт ходимлари ушбу шахсларнинг олдига зудлик билан кириши таъминланиши керак;
👉 қамоқхона маъмурияти оғир касалликка чалинган маҳкумнинг розилиги билан унинг қариндошлари ёки у кўрсатган шахсларга зудлик билан бу ҳақда хабар бериши керак;
👉 оғир касалликка чалинган шахсга телефон орқали қўшимча сўзлашишга, шифокор рухсати билан қўшимча учрашувга рухсат берилади;
👉 шахснинг руҳий ҳолатдаги бузилиши оқибати ҳисобланган қоидабузарлик учун маҳкум интизомий жавобгарликка тортилмайди.