Huquqiy axborot
322K subscribers
6.19K photos
350 videos
22 files
13.7K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди

Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан:

жисмоний шахснинг даромадларига 12 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

👉 юридик шахслар – 12 фоиз;
👉 тижорат банклари – 20 фоиз;
👉 цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчи юридик шахслар – 20 фоиз;
👉 полиэтилен гранулалар ишлаб чиқарувчи юридик шахслар – 20 фоиз;
👉 мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар – 20 фоиз;
👉 дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга 5 фоизли ставка бўйича солиқ солинади.

Эслатиб ўтамиз, илгариги тартиб бўйича жисмоний шахсларнинг даромадига қуйидагича солиқ солинган:

👉 даромаднинг энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваригача бўлган қисмига – 0 фоиз;
👉 даромаднинг энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача қисмига – 7,5 фоиз;
👉 энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача қисмига – 16,5 фоиз;
👉 даромаднинг энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари ва ундан кўп қисмига – 22,5 фоиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар бекор қилинди. Бунда бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ акциз солиғи объектига киритилди.

Солиқ имтиёзлари алоҳида ҳолларда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ҳам назарда тутилиши мумкин. Илгари имтиёзлар фақат Солиқ кодексида, қонунларда ҳамда Президент қарорларида белгиланган.

Эндиликда йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этади. Илгари солиқ ҳисоботи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига тақдим этилган.

Солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган суммани бошқа турдаги солиқлар бўйича қарзни узиш ҳисобига, бошқа турдаги солиқлар бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобига ёки бошқа турдаги солиқлар бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги томонидан амалга оширилади. Илгари ушбу ҳаракат тегишли молия органлари томонидан амалга оширилган.

Қонун 2019 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов
Ҳукумат қарори билан Акмал Арсланович Холмурадов “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, лизинг олувчиларнинг лизинг асосида реализация қилинадиган замонавий қишлоқ хўжалиги ва бошқа техникаларга, ускуналар ҳамда мини технологияларга бўлган талабларини ўрганиш “Ўзагролизинг” АЖ фаолиятининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Профилактика инспекторларининг ёрдамчиси лавозими жорий этилди

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги
Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ ҳокимларга ҳар куни тегишли ҳудуднинг сутка давомидаги криминоген вазияти билан шахсан танишиш мажбурияти юкланиб ва бунда ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги белгиланди.

“Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозимлари тугатилиб, профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозими жорий этилди, улар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ички ишлар органларига ёрдам кўрсатади.

Бириктирилган ҳудудда жиноятлар даражаси пасайган, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрилган ҳолларда бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, профилактика инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ҳамда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган аъзолари пул мукофотлари билан тақдирланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари шакллантирилади

2018 йил 24 декабрда қабул қилинган Президент қарорига мувофиқ профилактика инспекторларининг ёрдамчиларига тегишли тавсияга асосан ички ишлар органларининг олий таълим муассасаларига, шу жумладан касбий тайёргарлик факультетига квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллада “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари шакллантирилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президент қарори билан ҳудудий ички ишлар органларида Жамоат хавфсизлигини рағбатлантириш жамғармалари ташкил этилди.

Қарорга мувофиқ, ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйича ундирилган жарима маблағлари Жамоат хавфсизлигини рағбатлантириш жамғармаларини шакллантириш манбаларидан бири этиб белгиланди.

Шунга кўра, жамғарма маблағлари қуйидагилар учун сарфланади:

👉 бириктирилган ҳудудда жиноятлар даражаси пасайган, уларни олдини олиш ва бартараф этиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрилган ҳолларда фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, профилактика (катта) инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ҳамда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган аъзоларини моддий рағбатлантириш;

👉 жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда амалий ёрдам кўрсатган фуқароларни бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш, қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президент қарорига мувофиқ, барча даражадаги ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбар ходимлари ҳамда профилактика (катта) инспекторларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фақат Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти филиалларида (аудиторияларида) узлуксиз асосда амалга оширилади.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг академик лицейларида ходимларнинг малакасини ошириш бўйича директор ўринбосари лавозими жорий этилади.

Қарор билан профилактика (катта) инспекторлари учун ҳар йили Ички ишлар вазирлиги Академиясида сиртқи таълим олишга қабул қилинадиган ходимлар (ҳарбий хизматчилар) умумий сонининг ўн беш фоизи миқдорида қабул квотаси ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президент қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, ташкилотлар ва жамоатчилик тузилмаларининг фаолияти ташкил этилиши ва мувофиқлаштирилишини таъминлаш учун ҳудудлар қуйидагича бириктирилади:

👉 Бош прокурорга – Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани;

👉 Миллий гвардия қўмондонига – Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани;

👉 Ички ишлар вазирига – Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари.

Шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида қуйидагича амалиёт босқичма-босқич жорий этилади:

👉 прокуратура органлари томонидан ички ишлар органлари билан биргаликда маҳаллалар кесимида жиноятлар акс эттирилган туман (шаҳар)ларнинг электрон геоинформацион хариталари тузилади ва тизимли юритилади;

👉 хавфларни ҳамда жиноятларнинг содир этиш сабаблари ва шароитларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш бўйича ўз стратегияларини ишлаб чиқади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Хусусий ташкилотларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади

Президент қарори билан 2019 йилда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

“Йўл харитаси”да жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қуйидагича тадбирларнинг амалга оширилиши белгиланган:

👉 қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни янада такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш, хусусан, нодавлат ташкилотларга хавфсизликни таъминлаш бўйича қўриқлаш фаолиятига ва хизматлар кўрсатишга рухсат бериш;

👉 ички ишлар органларининг йўл-патруль бўлинмалари ходимлари учун мобиль видеокамералар ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқишнинг электрон тизими пленшетларини харид қилиш;

👉 алкоголдан ўткир мастлик ҳолатида бўлиб, ўзининг ҳаракатлари билан ҳуқуқ-тартиботга хавф туғдирувчи шахсларни вақтинча изоляциялаш ва реабилитация қилиш учун ҳар бир туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш муассасаларида алоҳида хоналар (ҳушёрхона) ажратиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия таркиби тасдиқланди.

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича давлат органлари томонидан олиб борилаётган фаолиятни мувофиқлаштириш Комиссиянинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1 013 650 сўмдан 4 054 600 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ апрель ойининг биринчи якшанбаси геология соҳаси ходимлари куни деб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Халқаро миграция ташкилоти Конституциясини ратификация қилиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Халқаро миграция ташкилоти Конституцияси ратификация қилинди.

Эслатиб, ўтамиз, Халқаро миграция ташкилоти Конституцияси 1953 йил 19 октябрда Брюссель шаҳрида (Бельгия) қабул қилинган бўлиб, ушбу ҳужжатда мигрантларнинг ташкилий ҳаракатланиши, миграцион хизматлар кўрсатишни таъминлаш (йиғим, танлов, миграцияга тайёрлаш, тил ўргатиш, мигрантларга ахборот бериш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва б.), мигрантларнинг ҳуқуқий ҳимояси, халқаро давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш каби масалалар белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Президент томонидан 2018 йил 26 декабрда имзоланган Қонун билан Ўзбекистон Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммалари ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияга қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Конвенция 1971 йил 29 октябрда Женева шаҳрида (Швейцария) қабул қилинган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ички ишлар вазирлиги тизимида тайинловлар

https://bit.ly/2Q5iahJ

Каналга қўшилиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw