Huquqiy axborot
369K subscribers
6.29K photos
402 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
​​#Биласизми:
Анъанавий миллий байрам “Рўза ҳайити” тўғрисидаги 1991 йил 16 апрелда қабул қилинган Президент Фармони билан республика фуқароларига 1991 йил 16 апрелда уларнинг хоҳишига мувофиқ ишга чиқмасликка ва корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда хўжаликларнинг маъмурияти ва касаба уюшмалари комитетлари билан келишилган ҳолда бу кунни кейинчалик ишлаб беришга рухсат этилган.

1992 йил 27 мартдаги Рўза ҳайитни дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисидаги Президент Фармони билан эса диний байрам — Рўза ҳайит (“Ийд ал-Фитр”)ни 1992 йил 4 апрель куни ва кейинги йилларда эса Рўза ҳайитнинг биринчи куни дам олиш куни деб тайинланган бўлиб, бу норма кейинчалик Меҳнат кодексида ҳам ўз аксини топган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Биласизми:
Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармонига асосан:

муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларга ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фойдаланиладиган электрон турникет тизими ўрнатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Арзон уй- жой олиш тартибини биласизми?

👉 http://insonvaqonun.uz/?q=ruknlar/3560
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
16 июнь (1994 йил)
Ўзбекистон Республикасининг Миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинган.

Фармонга мувофиқ:
👉 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида 1000 сўм-купонга бир “Сўм” нисбати билан миллий валюта — “Сўм” муомалага киритилиши;
👉 миллий валюта “Сўм” Марказий банкнинг қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 “Сўм” бўлган банк қоғоз пуллари /банкнотлар/ ва 1, 3, 5, 10, 20, 50 “Тийин” бўлган металл тангалар ҳолида нақд пул муомаласига чиқарилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Сўраган_эдингиз
Ассалому алайкум. Мен 1 ой олдин квартира сотиб олгандим. Олди-сотди шартномасини эртаси куни кадастрга берганман. 1 ойдан ошик вақт ўтдики ҳали кадастр ҳужжати тайёр бўлмаганлигини айтишяпти. Ўзи қонунан қанча иш кунида мен уй кадастр ҳужжатини олишим керак?

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш:
👉 зарур ҳужжатлар мавжуд бўлганда — 2 кун мобайнида;
👉 тақдим этилган ҳужжатларда тузатишга вақт талаб қилинадиган сезиларли бўлмаган камчиликлар мавжуд бўлганда — 7 кунгача муддатда амалга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш схемаси⬇️
​​#Тайинлов
Дониёр Садикович Кадиров Ташқи савдо вазирлиги “Ўзтрейд” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди

Д. Кадиров ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Ўзагроэкспотрбанк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзтрейд” АЖ 2017 йил 26 майдаги Президент қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси шу жумладан, юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш бўйича янги бозорларни излаш ва ўзлаштириш ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Тайинлов
Ойбек Алибекович Мирзабеков Ташқи савдо вазирлиги “Ўзсаноатэкспорт” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзсаноатэкспорт” АЖ асосий вазифаларидан бири тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг чет эллардаги потенциал харидорларини излаб топишда кўмаклашиш, шунингдек, мамлакатимиз корхоналарида экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга хорижий шерикларнинг буюртмаларини жойлаштириш ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз?
Мактаб ўқитувчиларининг тунги навбатчилик қилган кунларига ҳақ тўланадими? Бу навбатчилик асосан байрам ва байрам олди кунлари ташкил қилинади.

Меҳнат қонунчилигига мувофиқ, агар ходим тунги вақтда ишласа ишнинг ҳар бир соати учун камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланади.

Агар ходим иш вақтидан ташқари, дам олиш кунлари ва байрам кунлари ишласа камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Белгиланган кундалик иш (смена) вақтидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.

Иш вақтидан ташқари ишлашга ходимнинг розилиги бўлиши керак.

Дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади. Лекин:
иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида кўрсатилган бўлса, белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади;

агар жамоа шартномаси тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Айрим тоифадаги ходимларни тунги вақтда ишлатиш учун қўшимча талаблар мавжуд, хусусан:

ногиронларнинг тунги вақтда ишлашига уларнинг розилиги билан ҳамда агар улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлсагина йўл қўйилади;

ҳомиладор ва 14 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларнинг розилигисиз тунги ишларга жалб қилишга йўл қўйилмайди.

18 ёшга тўлмаган шахсларни тунги ишларга жалб этиш тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
17 июнь (2015 йил)

Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.

Низомга мувофиқ ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини синфдан синфга, бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

Бунинг учун ота-оналар ўтказиш сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан мурожаат қилиши лозим бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Биласизми:
БМТ томонидан 17 ИЮНЬ - Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни деб белгиланган.

Бундан ташқари, 1995 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Асссамблеясининг 17 июнь куни бўлиб ўтган 49-сессиясида Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги Конвенция қабул қилинган.

БМТ баёнотига кўра чўлланиш бу тупроқ унумдорлигининг пасайиши бўлиб, бу инсоният дуч келган экологик муаммоларнинг энг жиддийсидир. Ушбу муаммо Ер юзидаги 100 та мамлакат аҳолиси ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Айнан шунинг учун 2010 йилдан 2020 йилга қадар БМТнинг Бош ассамблеяси томонидан “БМТнинг Чўлланишга қарши 10 йиллиги” деб эълон қилинган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ижара шартномаси:ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
Ҳозир айрим сабабларга кўра Тошкентда яшаяпман. Доимий пропискам йўқ, вақтинча рўйхатга қўйилганман. Фарзандим 1 синфга чиқиши керак, прописка сўрашяпти шу тўғрими?

Нотўғри.

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга мувофиқ болаларни умумтаълим муассасасининг I синфига қабул қилиш учун ота-онасининг доимий пропискада бўлиши шарт эмас.

Хусусан, низомга мувофиқ болаларни умумтаълим муассасасининг I синфига қабул қилиш учун уларнинг ота-оналари томонидан қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
👉 ота-оналар томонидан умумтаълим муассасаси директори номига ариза;
👉 ота-оналарнинг фуқаролик паспорти (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси) нусхаси (доимий пропискаси ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд ёзуви кўрсатилган ҳолда);
👉 боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
👉 боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
👉 боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.

Агар мактаб раҳбарияти томонидан 1-синфга қабул қилиш учун қонунчиликда кўрсатилмаган талаблар қўйилаётган бўлса, Халқ таълими (1006) ёки Адлия вазирликларининг (1008) ишонч телефонларига мурожаат қилиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий видеоролик

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
18 июнь (2013 йил)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 5000 (беш минг) сўмлик банкнотларнинг чиқарилиши тўғрисидаги Олий Сенат Кенгаши қарори қабул қилинган.

Қарор билан 5000 (беш минг) сўмлик банкнотнинг намунаси ҳамда дизайни маъқуллаган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot