Huquqiy axborot
246K subscribers
6.01K photos
329 videos
22 files
13.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз
#Онлайн_нотариус
Тошкент шаҳрида 11-банд билан доимий прописка қилинган шахс нотариус орқали уй-жой олди-сотди шартномасини тузиши учун пропискага кирганига 3 йил тўлганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим қилиши керакми ёки ўша ташкилотда ишлаётганига 3 йил тўлганлиги ҳақида маълумотнома сўраладими? Яъни ташкилотда ишлаётганига 3 йилдан ошган ходим пропискага кирганига ҳали 3 йил тўлмаган бўлса ҳам, уй-жой олди-сотди шартномасини туза оладими?

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага асосан Тошкент шаҳрида жойлашган уй, квартира олди-сотди шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса амалга оширилади.

Бунда агар сотиб олувчи томон «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун билан тасдиқланган Рўйхатнинг 9 — 11-бандлари асосида доимий прописка қилинган шахс бўлса, нотариус битим расмийлаштирилган кунга қадар сотиб олувчининг давлат ташкилотининг маълумотномаси асосида уч йил давомида лавозимда бўлганлигини текширади.

Демак, прописка қилинганига уч йил тўлмаган, лекин ташкилотда ишлаётганига уч йилдан ошган ходим ҳам Тошкент шаҳрида уй-жой олиш учун олди-сотди шартномасини туза олади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
7 июнь (2010 йил)
“Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ микронутриентлар бу инсон организмининг нормал ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган, ўрнини бошқа нарса боса олмайдиган озиқ-овқат моддалари (витаминлар ва минерал моддалар)дир.

Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикасининг қуйидаги турлари амалга оширилади:

👉 бойитилган озиқ-овқат маҳсулотига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва уни истеъмол қилишни таъминлаш;

👉 аҳолининг муайян гуруҳлари ўртасида микронутриентларнинг дори воситалари тарзида профилактик дозаларда қўллаш;

👉 санитария-гигиена ва тушунтириш ишлари.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми:
Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларига асосан Ўзбекистон шароитларида марказий тизимлар орқали иссиқ сув билан таъминлашда иссиқ сув ҳарорати сув олиш нуқтасида 50-75°Сга мувофиқ бўлиши лозим.

Бунда иссиқ сув ҳароратининг йўл қўйиладиган четга чиқишларидан ҳар бир 3°С орқага қайтганда иссиқ сув таъминоти хизмати учун тўлов миқдори 0,1 фоизига камайтирилади.

Сув олиш нуқтасида ҳарорат 40°Сдан паст бўлганда истеъмол қилинган сув учун тўлов ичимлик сув таъминоти хизматлари учун истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун белгиланган тариф (совуқ сув тарифи) бўйича амалга оширилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Сўраган_эдингиз:

Ҳозирда шаҳарда арзон-уй жой қурилаяпти. Лекин ушбу уйлардан олиш учун ҳокимиятга ариза олиб борсак қабул қилмаяпти, бу йилгиси тақсимлаб бўлинган эмиш шу тўғрими? (Р. Ш. Тошкент шаҳри)

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, қурилаётган арзон-уй жойлардаги квартираларни тақсимлаш ҳар йили 1 апрелгача тўлиқ якунланиши керак.

Шунга кўра, 2018 йил учун қурилаётган уй-жойлар тўлиқ тақсимлаб берилган бўлиши мумкин.

Шу билан биргаликда, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ мурожаатлар давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши шарт.

Демак, уй-жойлар тақсимлаб бўлинди деган важ билан тегишли аризани қабул қилмаслик нотўғри.

Уй-жой олишга муҳтож шахсларни аниқлаш схемаси: ⬇️
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Навоий” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш ва Навоий вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:
👉 81 гектардан ортиқ фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудига киритилади;
👉 38 гектардан ортиқ фойдаланилмаётган майдонда жойлашган давлат мулки объектлари негизида Навоий вилоятида кичик саноат зоналари ташкил этилади.

Кичик саноат зоналари (КЗС) ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига 10 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади ва бунда ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳарбий хизматчиларга имтиёзли автокредит берилади

“Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:

Мудофаа вазирлигининг жанговар қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмаларининг офицерларига ҳамда сержантлар ва оддий аскарлар таркибининг контракт бўйича ҳарбий хизматчиларига ҳар бир ҳарбий қисмдан 10 нафаргача кишига мамлакатда ишлаб чиқарилган бюджет автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.

Кредит шартлари:
👉 муддати- 3 ойлик имтиёзли давр билан 10 йил;
👉 дастлабки бадал-сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 15 фоизи;
👉 фоиз ставкаси-кредит берилган санада йиллик 7 фоиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
Автотранспорт воситаларининг олди-сотдиси: Ҳужжатлар ва тўловлар
Forwarded from Huquqiy axborot
Купля-продажа автотранспортных средств: Документы и платежи
#Кун_тарихи
8 июнь (2016 йил)
Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом
тасдиқланган.

Низомга мувофиқ жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кирилади ва олиб чиқиладиган қуйидаги миқдордаги дори воситалари учун ҳужжатлар тақдим этиш шарт эмас:

турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари;

5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий буюмлар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукуматнинг 2018 йил 6 июндаги қарори билан рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби ҳамда жисмоний шахслардан қабул қилишга рухсат этилган маиший мақсаддаги рангли металлар парчалари ва чиқиндилари рўйхати тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб ташкилотларнинг тугатилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши тартиботларини ўтказиш давомида ҳисобдан чиқариладиган таркибида рангли ва қора металлар бўлган табиий ва маънавий эскирган асбоб-ускуналар “Ўзметкомбинат” АЖ ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖга эркин нархда топширилиши керак.

Қарорга кўра, 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслардан метал парчаларини қабул қилишга қонуний вакилларининг уларнинг паспортига оид маълумотлар ва яшаш манзиллари кўрсатилган ёзма розилиги мавжуд бўлганда йўл қўйилади.

Қабул қилинган металл парчалари учун тўлов пул маблағлари билан бозор асосида аниқланадиган эркин нархлар бўйича, юридик шахслар учун – нақдсиз шаклда, жисмоний шахслар учун – нақд шаклда, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ тўловнинг бошқа усулларида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
9 июнь (2011 йил)
Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолияти тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.

Низомга мувофиқ спорт тури бўйича тренерлик ёки тренер-ўқитувчилик фаолияти билан қуйидаги шахслар шуғулланишига йўл қўйилади:
👉 жисмоний тарбия бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган шахслар;
👉 «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози», «Хизмат кўрсатган спорт устаси» шунингдек халқаро ва бошқа спорт унвонларига эга бўлган шахслар;
👉 тегишли малакавий тоифага эга бўлган шахслар;
👉 тиббий рухсатнома ва суғурта полисига эга бўлган шахслар;
👉 қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтган шахслар.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтқазилди.

Мазкур ҳужжатга Ўзбекистонинг жисмоний шахслар резидентларнинг (шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларнинг) ҳисобварақларига нақд хорижий валюта ҳеч қандай чекловларсиз ўтказилиши мумкинлиги ҳақидаги ўзгартиришлар киритилган.

Шунингдек, жисмоний шахслар — норезидентларнинг ҳисобварақларига тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар асосида халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали келиб тушган, банк ҳисобварағидан ва банк картасидан ечилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда топилган хорижий валюта ўтказилиши мумкинлиги белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди

“Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Киритилган ўзгартиришга кўра, малака сертификатига эга бўлган ҳар бир жисмоний шахс малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили эмас балки, 3 йида бир марта малака ошириш курсларида ўқийдилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан валютавий своп операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди


Ушбу ўзгаришларга асосан, валютавий своп операцияларини амалга оширишда сўм ва чет эл валютаси ёки икки чет эл валютаси ўртасидаги своп битимини тузишда своп битимининг базавий курси Марказий банк томонидан белгиланадиган курс бўйича эмас, томонларнинг ихтиёрига кўра эркин белгиланиши тартиби ўрнатилди.

Шунингдек, валютавий своп операцияларини амалга оширишда чет эл валютаси сифатида тарафлар уларнинг хоҳишига кўра исталган чет эл валюталаридан фойдаланилиши мумкинлиги белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, валютавий своп операцияси бу битимда белгиланган муддат ва валюта курси бўйича ҳисоблашиш шарти асосида валюталарни бир вақтда сотиб олиш ва сотиш бўйича икки томонлама битимдир.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot