Huquqiy axborot
246K subscribers
6.01K photos
329 videos
22 files
13.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига йиғимларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Эндиликда, пиво, ароқ ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар 2018 йил 1 июндан Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига 1 дал сотилган пиво ҳажмидан – 2000 сўм, 1 дал сотилган ароқ ҳажмидан – 5000 сўм, 1 минг дона сотилган сигаретдан – 1000 сўм тўлаб борадилар.

Ушбу тўловлар ҳар ой якунлари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар тўланиши тартиби жорий этилди.

Шунингдек, ушбу йиғимлар фойда солиғи солиқ солинадиган базани аниқлашда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чегирилади.

Маълумот учун: 1 дал – 1 декалитр, яъни 10 литрга тенг.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Эълон
Фақат бир кун: ОНЛАЙН НОТАРИУС АКЦИЯСИ

6 июнь куни кун давомида Адлия вазирлиги мутахассислари онлайн тарзда ёки электрон почта орқали аҳолининг нотариат соҳасидаги саволларига жавоб беради.

Нотариат соҳасидаги саволларни 5 июнь куни соат 18:00 дан @notariusgasavolbot орқали йўллаш мумкин бўлади.

6 июнь соат 15:00 да эса Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошкулов “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифаси орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, фойдаланувчиларнинг умумлаштирилган ва таснифланган саволларига жавоб беради.

Саволлар 80 та сўздан ошмаслиги, нотариат соҳасига оид (битимларни расмийлаштириш, давлат божлари ва х.к) бўлиши лозим.
Ушбу талабларга жавоб бермайдиган саволлар кўриб чиқилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Тайинлов
Отабек Панжиевич Алмарданов “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки бошқарувининг раиси этиб тайинланди.

О. Алмарданов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон акциядорлик тижорат саноат-қурилиш банки бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўрмон хўжалиги қўмитасида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди

Ҳукуматнинг 2018 йил 2 июндаги қарори билан Ўрмон хўжалиги қўмитаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз Рўйхатда шу пайтгача 65 та ташкилот мавжуд эди.
Тўлиқ маълумот: ⬇️
https://t.me/huquqiyaxborot/2326
​​#Тайинлов
Шарифжон Ахмедович Турсунов “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятининг асосий вазифаси республика истеъмолчиларини белгиланган тартибда табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Биласизми:
5 июнь – БМТ Бош ассамблеясининг 1972 йил 15 декабрда ўтказилган 27-сессиясида Бутунжаҳон атроф-муҳит куни деб эълон қилинган.

Бутунжаҳон атроф-муҳит куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида атроф-муҳитни асраш, янги кўчатлар ўтказиш ва чиқиндиларни тозалашга қаратилган акциялар ўтказиб келинади.

Юртимизда ҳам табиий муҳит шароитларини сақлашнинг, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари белгиланган.

Хусусан, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан табиатни муҳофаза қилиш объектлари (ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси) ифлосланишдан, бузилишдан, зарарланишдан, ориқлаб кетишдан, вайрон бўлишдан, йўқ бўлиб кетишдан, нооқилона фойдаланишдан муҳофаза этилиши лозим.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Табиий газ етказиб бериш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва сотишдаги йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтқазилди.

Мазкур ҳужжатда табиий газни трубопровод орқали транспортировка қилишдаги йўқотишларни ҳисоблаш усуллари, услублари ва махсус формулалари ўз аксини топган.

Йўқотишларни аниқлаш истеъмолчига ҳеч қандай таъсир қилмайди, фақатгина соҳага доир махсус юридик шахсларга тегишлидир.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
ЭЪЛОН
“ОНЛАЙН-НОТАРИУС АКЦИЯСИ”га старт берилди.

Нотариат соҳасидаги саволларни ушбу хабарни ўқиган пайтингиздан бошлаб 6 июнь куни соат 16:00га қадар @notariusgasavolbot боти орқали йўллашингиз мумкин.

Саволларга жавоблар 6 июнь куни соат 18:00 га қадар тақдим этилади.

❗️ Эслатиб ўтамиз, саволлар 80 та сўздан ошмаслиги, нотариат соҳасига оид (битимларни расмийлаштириш, давлат божлари ва х.к) бўлиши лозим.
Ушбу талабларга жавоб бермайдиган саволлар кўриб чиқилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Сўраган_эдингиз:
Мошиналарни ойнасини қорайтиришга (тонировка) рухсат берилдими. Интернетда шунақа гап юрибди, аниқлик киритсангиз.

Йўқ бунга рухсат берилгани йўқ.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда автомобиллар ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги оммавий мурожаат “Менинг фикрим” порталида 10 мингдан зиёд овоз тўплади.

Эндиликда, тартибга асосан мазкур мурожаат Олий Мажлис томонидан кўриб чиқилиши ва 60 кун ичида тегишли қарор қабул қилиниши лозим.

Шу билан бирга, Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик, идоралар билан ҳамкорликда мазкур масала ўрганиб чиқилмоқда.

Демак ваколатли орган томонидан тегишли қарор қабул қилинмагунга қадар автотранспорт воситаси ойнасини қорайтириш мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга мувофиқ, барча транспорт воситаларида олд, ён ва орқа томондаги ойнасининг ёруғлик ўтказиши камида 70 фоизни ташкил этиши керак.

Ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситаларининг орқа ойнасида ҳар икки томонда орқа томонни кўрадиган ташқи кўзгу мавжуд бўлган тақдирда пардалар, шунингдек чий пардалар ва дарпардалар бўлишига йўл қўйилади.
Тўлиқ маълумот⬇️
http://lex.uz/docs/2027471
​​#Кун_тарихи
6 июнь (1991 йил)

Президент Фармонига асосан Халқлар дўстлиги орденли Тошкент халқ хўжалиги институти Тошкент давлат иқтисодиёт университетига айлантирилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
Онлайн-нотариус акцияси давом этмоқда.
Айрим саволлар ва уларнинг жавоблари каналда ҳам бериб борилади.

Salom man Xorazmdan mani otam onam olamdan o‘tishgan manan katta akam xarbiy uyimiz otam nomida uyni nomimga rasmiylashtirmoqchi edim lekin notaryus akani xam oldir bo‘lmasa bo‘maydi dedi lekin akamni kelishga iloji bo‘may qoldi u faks orqali yuboraman dedi lekin notaryus faks orqali yuborsa bo‘maydi dedi uzi kelsin deyapdi . javob uchun oldindan raxmat. (Муаллиф ёзган хабар ўзгартирилмасдан берилмоқда)

Фуқаролик кодексига асосан марҳум ота-онангиздан васиятнома қолмаган бўлса, марҳумнинг барча фарзандлари тенг улушда меросхўр хисобланади.

Шунга кўра, агар акангиз нотариал идорага келишга имкони бўлмаса, улушидан воз кечганлиги ҳақидаги аризани асл нусхасини нотариал тасдиқлатган ҳолда юбориши лозим. Меросдан улуш олмоқчи бўлса унинг номидан мерос ишини расмийлаштириш учун нотариал тартибда тасдикланган ишончнома асл нусхаси талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, соат 15:00 дан Адлия вазири ўринбосари А. Ташкулов facebook.com ижтимоий тармоғидаги Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией саҳифаси орқали (https://www.facebook.com/groups/adliya/?hc_ref=ARSTELYeHnETnlbIRsUCdZBRvAeujLXEQ5JqMh7GpQpWXP6tY90ND-WAxWa4TNyLdcc) келиб тушган айрим саволларга онлайн жавоб беради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​​​ (http://telegra.ph/file/1cc55e2e831b367f2da23.jpg)#Онлайн-нотариус
Онлайн-нотариус акциясиси давом этмоқда. Жуда кўплаб саволлар нотариал хизмат учун қанча пул тўланиши мавзусида бўлмоқда.

Адлия вазирлиги расмий веб-сайтининг "Нотариуслар томонидан кўрсатиладиган хизматлар" бўлимида (http://new.minjust.uz/uz/activity/state-services/89481/) нотариал ҳаракатлар учун қандай ҳужжатлар керак эканлиги ва қанча пул тўланиши аниқ кўрсатилган.

Бундан ташқари вазирлик томонидан Нотариус хизматлари учун тўловларни электрон тарзда амалга ошириш имконияти яратилган.

Фуқаролар нотариал ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида нотариал идораларга мурожаат этганда, давлат божи ва бошқа тўловларни мобиль телефонлар имкониятидан фойдаланган ҳолда тўлов тизимлари орқали амалга ошириш мумкин. Бу жараёнда QR кодлардан фойдаланиш имконияти ҳам мавжуд.

Нотариал ҳаракатлар учун қанча бож тўланиши компьютер томонидан автоматик равишда шакллантирилади, тўлов квитанциялари алоҳида қўлда ёзилмайди.

Яъни, компьютер орқали чиқариб берилган квитанциядан ортиқча суммани тўламанг.

Квитанция намунаси👇
#Онлайн-нотариус

Адлия вазири ўринбосари А. Ташкулов канал аъзоларидан келган саволларга онлайн жавоб бермоқда.
Онлайн мулоқотни кузатиш:⬇️
https://www.facebook.com/groups/adliya/permalink/746370745487174/
Эълон
Онлайн_нотариус акцияси доирасида саволлар қабул қилиш тўхтатилади.

Акция доирасида 1425 та саволлар келиб тушди.

Ушбу хабардан кейин келган саволларга, шунингдек нотариат соҳасига таалуқли бўлмаган саволларга жавоб берилмайди.

Акция доирасида келиб тушган бошқа саволларга тўлиқ жавоб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Жиззах аккумуятор заводи” АЖни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ “Жиззах аккумулятор заводи” АЖнинг устав капиталида “Ўзавтосаноат” АЖга тегишли улушнинг 51,78 фоизи (акциялар пакети) белгиланган тартибда хорижий инвесторларга сотилади.

Шу муносабат билан “Ўзавтосаноат” АЖга акциялар пакетининг бозор қийматини аниқлаш ва уларни белгиланган тартибда биржа савдоларига қўйиш топширилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot