Huquqiy axborot
374K subscribers
6.28K photos
397 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Мутаносиблик принципи нима?

Фуқаронинг ипотека кредитидан 3 миллион сўмлик уч ойлик қарзи бор. Банк қарздорни судга беради. Суд 3 миллион сўмга эмас, кредитнинг тўланмаган қисмига, дейлик, 250 миллион сўмга нисбатан 10 миллион сўмдан ортиқ давлат божи ундиришни белгилайди.

3 миллион сўмни тўлай олмаган фуқаро 10 миллион давлат божини қандай тўлайди? Кўринадики, суд қўллаган чора мақсадга эришишга нисбатан мутаносиб эмас.

Hudud24.uz фуқароларга конституциявий ҳуқуқларини тушунтириш мақсадида “Конституцияда шундай дейилган” рукнини ташкил қилди. Бугун ушбу рукнда бош қомусимизда белгилаб қўйилган “мутаносиблик принципи” тушунтирилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Ҳаж”га бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбати тўғрисидаги маълумотлар очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилади

"Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент Фармони қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги:

🔹ҳар чоракда давлат органлари ва ташкилотлари кесимида содир этилган коррупцияга оид жиноятларни таҳлил қилади ва ушбу жиноятлар кўрсаткичи ошган давлат органлари ва ташкилотларига кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар белгилаш учун Агентлик ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиб боради;

🔹ҳар ярим йилда жиноятларнинг олдини олиш ҳамда уларга имкон берган омилларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишларида тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилиб борилади.

🗓 2023 йил 1 декабрдан очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати қуйидаги маълумотлар билан тўлдирилади:

ҳудудлар кесимида “Ҳаж” тадбирига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбати тўғрисидаги (зиёратга борувчи шахснинг аризаси навбатга қўйилган сана ва рўйхатдаги тартиб рақами) маълумотлар;

болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш учун берилган аризалар навбати (рўйхати) тўғрисидаги (ариза навбатга қўйилган сана, рўйхатдаги тартиб рақами, ёш гуруҳи ҳамда ташкилот рақами) маълумотлар;

давлат органлари ва ташкилотларида давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомилларини белгиловчи харид комиссиясининг ички идоравий тартиби (низом, регламент, йўриқнома ёки бошқа ички идоравий ҳужжат);

марказий, ҳудудий ва тизим ташкилотларида бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларга тақдим этилган грант ва ижтимоий буюртма лойиҳалари ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан, ғолиб бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва уларнинг буюртма доирасида бажарган ишлари юзасидан ҳисоботлари ҳақидаги маълумотлар.

Шунингдек, қуйидаги жараёнларни интернет орқали жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади:

🔸фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун илмий кенгаш томонидан ўтказиладиган диссертация ҳимояси (ёпиқ илмий ишлар бундан мустасно);

🔸ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларининг, (шу жумладан, “Темурбеклар мактаблари” ҳарбий-академик лицейларининг) тест синовлари ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари;

🔸ОТМлар базасидаги ҳарбий таълим факультетларига (ҳарбий кафедра) қабул қилишдаги саралаш танловларининг қуйидаги босқичлари:

◽️умумжисмоний тайёргарликни баҳолаш;

◽️чақириққача бошланғич тайёргарлик дастури бўйича билим даражасини баҳолаш.

📞 Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органлари ва ташкилотларининг қайта алоқа тизими самарадорлиги даражасини баҳолаш мақсадида “Қайта алоқанинг сирли мижози” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш вазифаси юклатилади.

🏢 Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлашга масъул ходимларини очиқлик соҳасидаги миллий қонунчилик ва халқаро стандартлар талаблари бўйича ўқитишга қаратилган онлайн малака ошириш тизими электрон платформа асосида йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Умуммиллий Конституция имтиҳони бўлиб ўтмоқда

📝 Эслатиб ўтамиз, танлов 2 босқичда ўтказилиб, 1-босқич тест синовлари ҳисобланади.

⚠️ Тест синовлари 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади. Шунга кўра, бугун – 28 ноябрда ўтказиладиган тест синовларида имтиҳонда қатнашиш учун рўйхатдан ўтган ҳуқуқшунослар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича ўқиётган талабалар иштирок этади.

Рўйхатдан ўтганлар тест синовларини 14:00 га қадар ишлаши мумкин.

Барча иштирокчиларга омад ва муваффақият тилаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_декабрдан

📝 Қонунчиликка кўра, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари хизмат кўрсатувчи ходим томонидан мурожаат этувчининг яшаш жойига бориб, планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида қўшимча тўлов асосида кўрсатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰 Сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш:

🔹БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима;

🔹360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

🔹3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

☑️ Шунингдек, мазкур ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса:

2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

🌐 Қонунчилик маълумотлари миллий базаси (Lex.uz) – ишончли, тезкор ва ҳамма учун!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди


Ҳукумат қарори (622-сон, 27.11.2023 й.) билан Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди

⚠️ Оилавий меҳмон уйи меҳмон уйида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек, ҳар бир яшовчи шахсга 3 метр квадрат ҳисобидан тўғри келадиган турар жой майдонига эга бўлган хусусий уй-жой объекти.

☑️ Низомга кўра, меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолияти уларни Туризм қўмитаси томонидан юритиладиган Реестрга киритиш ва Реестрдан кўчирма бериш орқали ташкил этилади.

Меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этишда тегишли шароитлар яратилган бўлиши шарт (қуйидаги рўйхатда келтирилган).

📋 Қарор билан шунингдек, меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Реестрга киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

➡️ Бунда меҳмон уйи, хостел, ўтовли ва чодирли оромгоҳ фаолиятини ташкил этиш истагини билдирган шахс (ариза берувчи) давлат хизматидан фойдаланиш учун:

Давлат хизматлари марказига шахсан ўзи келиб мурожаат этади;

ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.

📝 Сўровнома тўлдирилиб, унга тегишли ҳужжатлар илова қилинади.

🗓 Туризм қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари (ваколатли орган) ҳужжатларни олган кундан бошлаб 3 иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда ўрганиб чиқиш натижаси юзасидан далолатнома расмийлаштирилади.

Давлат хизмати бепул кўрсатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституциянинг_30_та_асосий_қоидаси

Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар
ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Давлат ва жамият етим болаларни ҳамда ота-онасининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқишни, тарбиялашни, уларнинг таълим олишини, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топишини таъминлайди, шу мақсадда хайрия фаолиятини рағбатлантиради.

77-модда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Умуммиллий Конституция имтиҳони бўлиб ўтмоқда

📝 Эслатиб ўтамиз, танлов 2 босқичда ўтказилиб, 1-босқич тест синовлари ҳисобланади.

⚠️ Тест синовлари 3 та тоифа учун алоҳида ташкил этилади. Шунга кўра, бугун – 29 ноябрда ўтказиладиган тест синовларида имтиҳонда қатнашиш учун рўйхатдан ўтган биринчи, иккинчи тоифадаги қатнашчилардан бошқа барча фуқаролар иштирок этади.

Рўйхатдан ўтганлар тест синовларини 14:00 га қадар ишлаши мумкин.

Барча иштирокчиларга омад ва муваффақият тилаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўзбек тилидаги адабиётлар жамланадиган мобил илова яратилади

“Ёшлар учун минг китоб” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–380-сон, 28.11.2023 й.) қабул қилинди

📚Қарорга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жаҳонда машҳур 1000 та китоб ўзбек тилига таржима қилиниб, “Ёшлар учун минг китоб” лойиҳаси амалга оширилади.

🔰 Китобларни таржима қилиш ва нашр этиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1️⃣-босқичда – Экспертлар кенгаши томонидан ҳар йили китобларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади;

2️⃣-босқичдааҳоли томонидан овоз бериш йўли билан танлаб олиш учун дастлабки рўйхат Ёшлар ишлари агентлигининг ахборот тизимларига жойлаштирилади ҳамда бу орқали якуний рўйхат шакллантирилади.

Лойиҳа доирасида ҳар йили нашр этиладиган китоблар рўйхатига камида 20 фоиз илмий-оммабоп асарлар киритилади.

🗓 2023–2024 йилларда дастлабки танланган 50 номдаги китобни таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш чоралари кўрилади.

➡️ Китобларни таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш билан боғлиқ давлат харидлари талабгорлар ўртасида энг яхши таклифларни танлаш ҳамда тендер ўтказиш орқали амалга оширилади.

📲 Ўзбек тилидаги адабиётлар жамланадиган ва аҳоли томонидан бепул фойдаланиладиган махсус мобил илова яратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_декабрдан

📋 Қонунчиликка кўра, “GSP+” тизими имтиёзлари қўлланилишига доир маълумотлар олиш, синов лабораторияларини (шу жумладан, ветеринария, ўсимликлар карантини, санитария-эпидемиология соҳаларда) эркин танлаш, синов баённомаларини электрон расмийлаштириш имконини берадиган ҳамда божхона органлари "ягона дарча" тизимига интеграция қилинган "E-sertifikat" ахборот тизими ишга туширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, меҳнат интизоми деб барча ходимларнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, жамоа келишувларига, жамоа шартномасига, шунингдек ички меҳнат тартиби қоидаларига, бошқа ички ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ белгиланган хулқ-атвор қоидаларига мажбурий бўйсуниши тушунилади.

📝 Интизомий жавобгарлик ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилганлиги учун юзага келадиган ва ушбу ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишида ифодаланадиган юридик жавобгарликдир.

📋 Ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституциянинг_30_та_асосий_қоидаси

Фарзандлар ота-онасининг насл-насаби ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.

Боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир.

Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади.

78-модда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_декабрдан

Қонунчиликка кўра, ФИДЕ рейтинги бўйича 1800 ва ундан юқори балл тўплаган шахматчиларга, истисно тариқасида, малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан имтиҳонсиз шахмат бўйича тренерлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

2026 йил 1 январгача томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга омборхоналарни жиҳозлаш, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда субсидия берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Умуммиллий Конституция имтиҳонининг финал босқичи иштирокчилари аниқланди

☑️ Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилмоқда.

Имтиҳонда республиканинг барча ҳудудларидан, шунингдек хорижий давлатларда бўлиб турган жами 210 720 нафар фуқаролар иштирок этишди.

📌 Танловнинг 1-босқичида тест саволларига энг тез ва энг кўп тўғри жавоб берган жами 90 нафар (ҳар бир йўналиш бўйича 30 нафардан) иштирокчининг ижодий саволга жавоблари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, шундан 31 нафари (ҳуқуқшунослар йўналишида 11 нафар) финал босқичига йўл олди.

Рўйхат билан танишинг: 8-dekabr.adliya.uz/page/results2023

🗓 Финал босқичи (суҳбат) 4 декабрь куни соат 09:00 да бошланиб, видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтади.

📍Мазкур босқичда иштирокчилар бевосита ўзлари яшаб турган ҳудуддаги адлия бошқармаси биносида қатнашади.

🎁 Эслатиб ўтамиз, ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:

➡️ Имтиҳон жараёнларини youtube.com/adliya ҳаволаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳасида экспорт қилувчи корхоналарнинг экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида улар томонидан амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача қуйидагича миқдорда молиявий ресурслар ажратилиши белгиланган:

🔹экспорт ҳажми 1 миллион АҚШ долларидан 2 миллион АҚШ долларигача бўлганда — 1 миллион АҚШ долларигача;

🔹экспорт ҳажми 2 миллион АҚШ долларидан 4 миллион АҚШ долларигача бўлганда — 2 миллион АҚШ долларигача;

🔹экспорт ҳажми 4 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 3 миллион АҚШ долларигача.

Бунда, молиявий ресурслар йиллик 4 фоиз ставкадан (шундан 2 фоизи банк маржаси) ошмаган ҳолда тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Конституциянинг_30_та_асосий_қоидаси

Давлат
ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради.

Давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.

79-модда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM