#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Мувофиқликни баҳолаш органлари қўллаб-қувватланади
“Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш органларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (605-сон, 15.10.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, мувофиқликни баҳолаш органига халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.
☑️ Бунда харажатлар амалга ошириладиган ишларнинг ҳар бир бирлиги учун эквивалентда 200 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда миллий валютада қоплаб берилади.
🏢 Харажатлар аккредитация қилинган инспекция органлари, синов ва калибрлаш лабораториялари (марказлари), маҳсулотлар, хизматлар, менежмент тизимлари ҳамда ходимларни сертификатлаш органларига қоплаб берилади.
🗞 Харажатлари қоплаб берилган мувофиқликни баҳолаш органининг аккредитация гувоҳномаси даврий баҳолашларда бекор қилинса, ушбу органга келгусида халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилмайди.
⚠️ Маълумот учун, 2022 йил 1 апрелдан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аккредитациясидан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилиши белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

“Инвесторларга кўмак маркази” ташкил қилинади
"Республика ҳудудларида инновацион ва инвестиция фаолиятини жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (606-сон, 15.10.2022 й.) қабул қилинди
☑️ Нукус, Бухоро, Жиззах ва Наманган шаҳарларида Тошкент шаҳрида барпо этилган “Inno” технопарки шаклидаги технопаркларни 2023-2026 йилларда босқичма-босқич барпо этиш белгиланган.
📝 Қарорга мувофиқ, технопаркларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
▫️технопаркда иқтидорли ёшлар, талабалар, илмий ходимлар, профессор-ўқитувчиларни инновацион фаолиятга жалб этиш;
▫️технопаркда бизнес-инкубаторлар, тажриба майдончалари ташкил қилиш;
▫️ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларини ривожлантириш ҳамда уларни жорий этиш ва молиялаштириш;
▫️етакчи хорижий компаниялар вакиллари, экспертлар иштирокида тренинглар ва маҳорат дарслари ўтказиш.
✅ Инвестиция лойиҳалари маркази тузилмасида Илғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази ташкил этилади.
🏢 Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида “Инвесторларга кўмак маркази” ташкил этилади.
📁 Марказ инновацион ёндашув асосида барча даражадаги масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга, инвесторлар ва тадбиркорларга “Ягона дарча” тамойили асосида кўмаклашиб боради.

Зарарли ёки хавфли ишларда ишлайдиган ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилади
Ҳукумат қарори билан (608-сон, 18.10.2022 й.) Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари тасдиқланди
🔰 Мазкур қоидалар билан электр энергетикаси объектларига кирувчи ускуналар, қурилмалар, бино ва иншоотларнинг ишлашини ташкил этувчи ва назорат қилувчи корхоналар ходимлари, шунингдек, электр энергетикаси объектларида қурилиш-монтаж, созлаш, ишга тушириш ҳамда таъмирлаш ишларини бажарувчи ходимлар билан ишлаш тартиби белгиланди.
📝 Ходимларнинг, шу жумладан, раҳбар ходимларнинг ўз касби ва иш тури бўйича саноат ва ёнғин хавфсизлигига оид амалдаги қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалар бўйича билимлари синовдан ўтказилади.
☑️ Зарарли ёки хавфли меҳнат шароитлари билан боғлиқ оғир ишларда ишлайдиган ходимлар дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилади.
📁 Ходимлар билан ишлаш йиллик режаларга мувофиқ ташкил қилинади ва амалга оширилади. Ходимларни (мутахассисларни) тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини бошқариш корхонанинг бош муҳандисига юкланади.

Ер ажратиш ҳақида қарори бўлмаган ер участкаларини расмийлаштириш ишлари якунланади
“Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (610-сон, 18.10.2022 й.) қабул қилинди
🗓 Қарорга кўра, Кадастр агентлиги томонидан Миллий геоахборот тизимида очиқ маълумотлар асосида оммавий геопортал юритилади ва у 2023 йил 1 январга қадар ишга туширилади.
❗️ Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ишлари фақат ахборот тизими орқали электрон тарзда амалга оширилади.
☑️ 2024 йил 1 январга қадар давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари амалда фойдаланиб келаётган, бироқ ер ажратиш ҳақида қарор қабул қилинмаган ер участкаларини расмийлаштириш ишлари якунланади.
🗒 Давлат кадастрларини юритувчи ваколатли органлар 2022 йил охирига қадар ўзларининг маълумотлар базалари ахборот тизимига тўлиқ интеграция қилиниши таъминланади.
❕ Малака шаҳодатномасига эга бўлган кадастр муҳандислари ахборот тизимидан фойдаланилганлиги учун ҳар ойда БҲМнинг бир баравари миқдорида тўлов амалга оширади.
✅ Очиқ маълумотлар оммавий геопортал орқали давлат бошқаруви органларига бепул, жисмоний шахслар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа юридик шахсларга тўлов эвазига тақдим этилади.
📝 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги ер участкаси кадастр рақами, унинг манзили ва ундан фойдаланиш мақсади тўғрисидаги маълумотларни фойдаланувчилар томонидан бепул олиш имконияти яратилади.

Барча электр станциялари техник эксплуатациядан ўтказилиши шарт
Ҳукумат қарори билан (609-сон, 18.10.2022 й.) Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари тасдиқланди
✅ Қоидаларга мувофиқ, қурилиши тугалланган ИЭС, ГЭС, ҚЭС, ШЭС ва бошқа электр ишлаб чиқарувчи станциялар эксплуатацияга қабул қилиниши керак.
📝 Эксплуатациядан олдин қуйидагилар амалга оширилади:
🔹 ускуналарнинг индивидуал синовлари, асосий ва ёрдамчи ускуналарнинг синов тарзида ишга туширилиши билан тугайдиган энергоблоклар учун алоҳида тузилмаларнинг функционал синовлари;
🔹 ускуналарнинг комплекс синаб кўрилиши.
❕ Энергетика объектларида ишлашга махсус маълумотга эга ва тайёргарликдан ўтган шахсларга рухсат берилади.
🗓 Тезкор ва тезкор-таъмирлаш ходимлари камида 3 ойда бир марта аварияга қарши назорат машғулотларини ўтишлари шарт.
📃 Шунингдек, Қоидаларда энергетика объектларининг эксплуатациясини ташкил этиш устидан техник ва технологик назорат қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва модернизация қилиш тартиби белгиланган.

#Биласизми
📃 Нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилган.
✅ Бунда таълим кредитлари:
🔹 Марказий банкнинг асосий ставкасида;
🔹 БҲМнинг 65 бараваригача 1 йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга ажратилади;
🔹 Кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахслар биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;
🔹 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари учун таълим кредити олишда гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

“Хавфни таҳлил этиш” тизимига қўйиладиган минимал талаблар тасдиқланди
“Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (611-сон, 19.10.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади.
☑️ Бунда қуйидагилар:
🔹 тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни рўйхатга олиш китобини юритиш шакллари;
🔹 китобга киритиладиган текширувлар тўғрисидаги маълумотлар ва уларни киритиш тартиби;
🔹 китобни тўлдириш тартибига риоя қилишни мониторинг қилиш ва унинг ҳисобини юритиш бегиланди.
📃 Шунингдек, назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланиб, аттестациядан ўтган ходимга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома берилади.
📝 Бундан ташқари, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонунни бузиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувни ташаббус қилишни назарда тутувчи “хавфни таҳлил этиш” тизимини ишлаб чиқишга доир минимал талаблар белгиланди.

Фирибгарликни ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–794-сон, 19.10.2022 й.)
🔰 Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, фирибгарликни ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.
❗️ Эндиликда ушбу қилмиш БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
☑️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик киритилди.
❗️ Ушбу ҳуқуқбузарлик оғирлаштирувчи ҳолатларда 15 сутка маъмурий қамоққа олишга ёки БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

#2022_йил_1_ноябрдан
✅ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлаган ҳолда республиканинг барча ҳудудларида мавжуд вакант лавозимларга талабалар, магистр ва клиник ординаторларни ишга жойлаштириш чораларини кўради.

❗️ Қонунчиликка кўра, тошқинлар, сел оқимлари, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш бўйича ишлар ўз вақтида ва самарали ташкил этилиб, уларнинг эҳтимолий оқибатлари тезкорлик билан тугатилади.
☑️ Бунда хўжаликлари сел оқимлари, қор кўчиши ва кўчки ҳодисалари хавфи бўлган зоналарда жойлашган аҳолини вақтинча кўчириш (зарурат бўлса) ва кейинчалик хавфсиз ҳудудларга босқичма-босқич кўчириш чора-тадбирлари амалга оширилади.

📝 Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.

✅ Қонунчиликка кўра, об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактаб формасининг нимчасини ёки костюмини, кўйлакнинг енги узун ёки калта шаклини ихтиёрий равишда кийишлари мумкин.
❗️ Шунингдек, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос шим кийишга рухсат берилади.

#Адлия_табриги
🇺🇿 Адлия вазирлиги барча юртдошларимизни 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни билан самимий муборакбод этади!

#Тил_тест
Давлат тили ҳақида 30 тест
21 октябрь – Ўзбек тили байрами муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.
🖥 30 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.
➡️ Тест саволларини ишлаш учун: t.me/QuizBot?start=ICgvrpsb

📝 Яна 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
📝 Яна 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланади
"Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштиришчора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–405-сон, 20.10.2022 й.)
🔰 Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан:
🔹 Кадастр агентлигининг ҳудудий тузилмалари фаолиятини ташкил этиш Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади;
🔹 ҳудудий бошқарма ва бўлимлар фаолиятини молиялаштириш республика бюджетидан амалга оширилади;
🔹 ҳудудий бўлимлар, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятига ҳокимлар томонидан аралашиш ёки таъсир ўтказиш қатъий тақиқланади.
🗓 2023 йил 1 июлгача Кадастр агентлиги органларига тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни “E-ma’muriy ish” тизими орқали электрон кўриб чиқиш имкони яратилади.
☑️ Қарор билан қуйидагилар ташкил этилди:
▫️Кадастр агентлиги марказий аппаратида – Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси;
▫️Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаларида – чегара масалалари бўйича бош мутахассис лавозими;
▫️Тошкент геодезия ва картография коллежида – Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази;
▫️“Геоинновация маркази” ДУК тузилмасида – қиёслаш ва калибрлаш лабораторияси, докторантура фаолияти, Фазовий маълумотлар соҳасида стандартлаш бошқармаси ҳамда Илмий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими.
🏢 Янги ўзлаштирилган ерлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хулосасига мувофиқ вилоят ҳокимлари қарорига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасига киритилади.
✅ Шунингдек қарор билан 2023–2026 йилларда Кадастр агентлиги фаолиятининг асосий прогноз кўрсаткичлари ва унинг моддий-техника базасини такомиллаштириш дастури тасдиқланди.
📝 Унга кўра агентлик 25 169 гектар ер участкаларини ўлчаб уларнинг электрон хариталарини яратади.

❗️ Фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик:
🔹 БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача (300 минг сўмдан 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Корея Республикаси билан соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилинади
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–406-сон, 20.10.2022 й.) қабул қилинди
📁 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
☑️ Мазкур Битим 2021 йил 17 декабрь куни Сеул шаҳрида имзоланган.
🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.
⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

🔰 Қонунчиликка кўра, ишлаб чиқарувчи ўз корхонасининг номи ва жойлашган манзили ҳақида истеъмолчини хабардор қилиши шарт.
📃 Шунингдек, сотувчи (ижрочи) ўз ташкилотининг фирма номи, унинг жойлашган манзили ва иш тартибини истеъмолчиларга маълум қилиши шарт. Бундай маълумот лавҳада акс эттирилиши лозим.
☑️ Бундан ташқари, сотувчи (ижрочи) истеъмолчига товарлар савдоси, маиший ва бошқа турдаги хизмат кўрсатишнинг қоидалари тўғрисида тўлиқ маълумот бериши шарт.
❗️ Бунда, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақидаги, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилади. Қўшимча равишда мазкур маълумотлар бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин.

✅ Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилади.