Huquqiy axborot
373K subscribers
6.28K photos
398 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Шахслар бир нечта ЭРИ калитларига эга бўлиши мумкин

“Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–793-сон, 12.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Қонун билан электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинади.

Электрон рақамли имзонинг ва қўлда шахсан қўйилган имзонинг бир хил аҳамиятга эга эканлиги эътироф этилди.

🏢 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ЭРИдан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

📝 ЭРИ калитларини рўйхатга олиш маркази ҳамда шахслар ўртасидаги ЭРИдан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар шартнома асосида амалга оширилади.

🗓 ЭРИ калитини бериш ёки унинг сертификатини рўйхатга олиш бир иш кунидан ошмаслиги керак.

📁 ЭРИ калитига эга бўлган шахслар ЭРИ мавжуд бўлиши талаб қилинадиган давлат хизматларининг барча турларидан эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

🔢 Жисмоний ва юридик шахслар бир нечта ЭРИ калитларига эга бўлиши мумкин. Ҳар бир ЭРИ калитининг сертификатини рўйхатга олиш белгиланган тартибда алоҳида амалга оширилади.

🗓 ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати рўйхатга олинган пайтдан эътиборан 24 ойдан ошмаслиги керак. Бунда ЭРИнинг амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

🏢 Ўзбекистоннинг хориждаги фуқаролари, шунингдек чет эл жисмоний ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ЭРИни консуллик муассасалари, шунингдек дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик бўлимлари орқали олиши мумкин.

❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️ Ҳайдовчиларга ҳар хил хизмат кўрсатиш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида фуқароларнинг туриши, шунингдек, йўлларга ажратилган минтақа теграсида мол боқиш БҲМнинг иккидан бир қисми (150 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимлар рўйхати тузилади

Ҳукумат қарори билан (592-сон, 13.10.2022 й.) Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Мазкур низом давлат пенсияларини тайинлаш, пенсия имтиёзларини қўллаш, қайта ҳисоблаш, тиклаш, тўлаш, пенсиядан чегирма қилиш, фуқароларнинг пенсия ва бошқа тўловлар билан таъминлашга доир масалаларини ҳал қилиш тартибини белгилайди.

🗓 Ташкилотлар маъмурияти ҳар йили декабрда шахсий варақчалар ва меҳнат дафтарчалари асосида кейинги йилда ҳам умумий, ҳам имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимлар рўйхатини тузади.

☑️ Фуқаро пенсия тайинлашни сўраб пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб исталган вақтда, бирор муддат билан чекланмаган ҳолда мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

🚫 Пенсия тайинлаш (қайта ҳисоблаш) учун зарур бўлган маълумотлар қуйидагилардан олинганида Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинлаш учун мавжуд маълумотларни текшириш тўғрисида қарор қабул қилишига йўл қўйилмайди:
▫️жамғариб бориладиган пенсия тизимидан;
▫️пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестридан;
▫️фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестридан;
▫️ягона миллий меҳнат тизими идоралараро дастурий-аппарат комплекси ва бошқа вазирлик, идораларнинг ахборот тизимларидан.

📝 Қуйидагиларни тайинлашни сўраб мурожаат қилганда илова қилиниши зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотлар Ягона миллий меҳнат тизими идоралараро дастурий-аппарат комплексида мавжуд бўлган ҳолларда илова қилинмайди:
▫️ёшга доир пенсия тайинлашни;
▫️ногиронлик пенсиясини тайинлашни;
▫️боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашни;

❗️ Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахс зарур ҳужжатларни тақдим этмаган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими ушбу ҳужжатларни тегишли ташкилотлардан талаб қилиш юзасидан ёрдам кўрсатади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан даволаш муассасалари томонидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилмайди.

Даволаш муассасалари (бундан санаторий ва пансионатлар мустасно) учун туристик хизматларни сертификатлаштиришга бўлган талаб бекор қилинади. Бунда, ташриф буюрувчиларни ҳисобга олиш электрон шаклда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суд томонидан шахсга нисбатан ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарар давлат томонидан тўла ҳажмда қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатишдаги энг сўнгги янгиликлар, фуқаролар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, тақдим этилаётган имкониятлар билан @davxizmat телеграм канали орқали танишинг.

Бунда фойдаланувчилар янгиликлар билан танишиш баробарида давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиб бориши мумкин.

Telegram: @davxizmat
Instagram: instagram.com/davxizmat.uz
Youtube: bit.ly/3sQyv05
#Эслатма

Ҳуқуқий ахборотни ўзингизга қулай форматларда олинг!

Ҳуқуқий масалаларда фойдали маълумотлар билан @huquqiyaxborot телеграм каналининг қуйидаги тилларда юритилаётган версиялари орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин:

@pravoinf (рус тилида)
@leginf (инглиз тилида)
@huquqiyaxborot_lotin (лотин алифбосида)

Шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, энг сара таҳлилий материалларни hudud24.uz сайти ҳамда @hudud24official телеграм каналида кузатиб боришни тавсия этамиз.
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича солиқ солишдан қисман озод этилади.

❗️ Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат органлари ва ташкилотларининг қоровуллик хизматлари ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлик учун мукофотланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан (598-сон, 14.10.2022 й.) "Давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик бўлинмаларининг ҳуқуқбузарлик ва ҳодисалар юзасидан ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларини хабардор қилиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди

🔰 Низомга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларида жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар, гумондорлар, қидирувдаги шахслар, авариялар, ёнғин, ҳалокат ва бошқа ножўя ҳодисалар аниқланганда қоровуллик бўлинмалари:
▫️ дарҳол ИИБ органларига хабар беради;
▫️ ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари келгунича ҳуқуқбузарлик ва ҳодиса излари сақланишини таъминлайди;
▫️ ИИБ ва Миллий гвардия ходимларига ҳодиса тўғрисида ахборот беради;
▫️ табиий ва техноген фавқулодда ҳолатларни бартараф этади, одамларни қутқаради.

☑️ Қоровуллик бўлинмалари ИИБ ва Миллий гвардия бўлинмаларига ҳодиса ҳақида телефон орқали хабар беради.

📝 Телефон бўлмаганида ёки ишламаганида алоқанинг бошқа турлари, хусусан хуштакдан қуйидаги сигналлардан фойдаланилади:
🔹 “Ушла” – битта узун сигнал;
🔹 “Ёрдамга” – иккита қисқа сигнал.

📃 Қоровуллик бўлинмалари хабари орқали жиноят, ҳуқуқбузарликлар содир этган қидирувдаги шахслар аниқланганда, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолат бартараф этилганда қоровуллик бўлинмалари ходимлари 1 марталик пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини молиялаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (597-сон, 14.10.2022 й.)

🔰 2022/2023 ўқув йилида Академия магистратурасига ўқишга қабул қилиш амалга оширилмаганлиги сабабли ўқув юкламалари камайган.

Қарорга мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилида Академияда 2021/2022 ўқув йилида шаклланган 35 та профессор-ўқитувчилар штат бирликлари сақлаб қолинади.

📃 Профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар:

🔹 2022 йил сентябрь-декабрь ойлари учун Академиянинг 2022 йилга тасдиқланган сметаси доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан;
🔹 2023/2024 ўқув йилигача эса 2023 йилга тасдиқланган Давлат бюджети парамертларида Академияга ажратилган маблағлардан молиялаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофотини бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан (594-сон, 14.10.2022 й.) “Янги Ўзбекистон юлдузлари” маданият ва санъат миллий мукофоти тўғрисида"ги низом тасдиқланди

🔰 Низом билан мамлакатимиз маданияти ва санъатини юксалтириш, унинг халқаро миқёсдаги нуфузини оширишда салмоқли, серқирра ижоди билан катта ҳисса қўшган истеъдодли ижодкорларни “Янги Ўзбекистон юлдузлари” маданият ва санъат миллий мукофоти билан тақдирлаш тартиби белгиланди.

🗓 Мукофот билан тақдирлаш ҳар йили анъанавий тарзда бир марта ижодкорлар ўртасида қуйидаги муддатларда ўтказилади:

▫️Миллий мукофот номинациялари (жами 20 та номинация) ҳар йили 10 январдан 10 февралгача танлаб олинади;
▫️танлаб олинган номинациялар ҳар йили 1 мартгача эълон қилинади;
▫️мукофотлаш учун номзодлар ҳар йили 1 ноябргача Маданият вазирлиги (ишчи орган)га тақдим этилади;
▫️ишчи орган ҳар йили 1-10 ноябрь кунлари номзодларга оид ҳужжатларни кўриб чиқади;
▫️комиссия ҳар йили 10-15 ноябрь кунлари ҳужжатларни кўриб чиқиб, энг яхши 3 нафар номзодларни (ҳар бир номинация бўйича) саралайди;
▫️энг яхши 3 нафар номзодлар рўйхати ҳар йили 15 декабрдан келгуси йилнинг 10 январь кунига қадар ижтимоий тармоқларга кенг жамоатчилик овоз бериши учун жойлаштирилади;
▫️жорий йил ғолибларининг тақдирланиши келгуси йил 25 январь куни ташкил этилади.

📃 Мукофотга сазовор бўлган ижодкорлар БҲМнинг 100 баравари миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади ва уларга Мукофот махсус статуэткаси ҳамда сертификати топширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия берилади

“Касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (596-сон, 14.10.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, тадбиркорлар касаначиликни ташкил этганидан камида 3 ой ўтгандан сўнг субсидия олиш учун Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ёзма равишда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

☑️ Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг субсидия ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг 5 иш куни ичида:

🔹 талабгорга ҳар бир касаначининг дастлабки 3 ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади;
🔹 тадбиркорлик субъектига ҳар бир касаначига асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ БҲМнинг 15 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади.

📝 Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва тадбиркорлик субъекти ўртасида ижтимоий контракт тузилади.

🗓 Туман (шаҳар) ҳокимликлари ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази билан биргаликда келгуси йил учун жорий йилнинг 10 декабрига қадар иш билан банд бўлмаган фуқароларни касаначилик йўналишида касбга ўқитиш бўйича давлат буюртмасини шакллантиради.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари давлат буюртмаси асосида нодавлат таълим ташкилотларида касбга ўқитилган фуқароларнинг малакасини баҳолаш чораларини кўради ва у билан боғлиқ харажатларни ҳар бир банд бўлмаган шахс учун БҲМнинг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда қоплаб беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган объектларга илмий хулосалар берилади

Ҳукумат қарори билан (603-сон, 15.10.2022 й.) “Республиканинг сейсмик фаол зоналарида қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди


🗓 Низомга кўра, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлангандан кейин улар хавфлилик омили IV тоифага мансуб объектларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар олиш ҳамда экспертизадан ўтказиш учун буюртмачи ташкилотлар томонидан Қурилиш вазирлигига тақдим этилади ва қуйидаги муддатларда хулоса берилади:

🔹 лойиҳа-смета ҳужжатлари уч кун муддатда зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар олиш учун Фанлар академиясига йўналтирилади;

🔹 ҳужжатлар йўналтирилгандан сўнг бир кун муддатда буюртмачи ташкилотлар Фанлар академиясига буюртманома тақдим этади;

🔹 Фанлар академияси ўн иш куни давомида буюртмачилар билан шартнома расмийлаштиради ҳамда назарий ва амалий тажриба синовидан ўтказиш ишларини ташкил этади;

🔹 Фанлар академияси бир ойдан уч ойгача бўлган муддатда илмий тажриба-синов натижалари асосида илмий хулоса қабул қилади;

🔹 Фанлар академияси илмий хулоса қабул қилгандан кейин уч иш куни давомида зилзилабардошлик бўйича илмий хулосанинг нусхасини буюртмачига етказади;

🔹 шартнома шартлари тўлиқ бажарилганда хулосанинг асли ва тақдим этилган ҳужжатлар буюртмачига берилади.

⚠️ Маълумот учун, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб республиканинг сейсмик фаол зоналарида янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган объектларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартиби жорий этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш соддалаштирилди

“Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (601-сон, 14.10.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарор билан, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидагилар белгиланди:

🔹 субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади;

🔹 субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентли бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади;
▫️ бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади;

🔹 субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:
▫️ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;
▫️олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

2022 йил 1 ноябрга қадар “Labor - migration” дастури ва Кадастр агентлигининг Миллий географик ахборот тизими портали subsidiya.idm.uz дастурий таъминотига интеграция қилинади.

📝 Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредити ажратишда қарз олувчиларга қарз юкининг энг юқори чегараси ҳамда субсидия олиш учун бир календарь йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинди.

🗓 2022 йил 1 ноябрга қадар 2020-2022 йиллар дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити фоизларининг бир қисмини қоплаш бўйича тўланмай қолган субсидияларни тўлиқ тўлаш чоралари кўрилади.

☑️ 2021 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турадиган фуқароларга Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори билан (599-сон, 14.10.2022 й.) "Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди

🔰 Низом билан паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби белгиланди.

🔢 Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар тўрт йилда камида бир марта малака оширишлари шарт.

📝 Мутахассисларнинг касбий билими, кўникмаси ва маҳоратини ошириш, замон талабларига мувофиқ таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарлигини ривожлантириш паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

☑️ Мутахассисларни қайта тайёрлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
▫️педагогик қайта тайёрлаш;
▫️касбий қайта тайёрлаш;
▫️махсус ўқув курсларда ўқитиш.

Мутахассисларнинг малакасини ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
▫️тўғридан-тўғри малака ошириш (таълим дастурлари бўйича ўқитиш);
▫️илмий-тадқиқот муассасасида тажриба орттириш;
▫️хорижда тажриба орттириш;
▫️мустақил ўқиб билим орттириш;
▫️масофавий таълим.

❗️ Тингловчилар қайта тайёрлаш ва махсус ўқув курслари таълим дастурларини ўзлаштириб бўлгандан сўнг Институт томонидан аттестациядан ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Ўзбекистонда нотариал тасдиқланган аризалар, ижара шартномалари ва ишончномалар асосида нотариал ҳаракатни амалга оширишда шахслар томонидан ушбу ҳужжатнинг асл нусхаси тақдим этилмасдан, унинг ўрнига нотариал ҳаракатнинг ноёб рақами билан мурожаат қилиш мумкин.

🔢 Бунда, нотариус тизим орқали ноёб рақам ёки мурожаат қилувчининг ЖШШИР орқали ҳужжатларни текширади ва шу асосда нотариал ҳаракатларни амалга оширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Академик лицей, техникум ва мактабларда ишлаётган илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўланади.

🔰 Бунда лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ ходимнинг фаолияти натижалари асосида қуйидагича ўрнатилиши мумкин:

🔹 ёшларни тарбиялашга оид ишланган илмий-методик қўлланма, илмий-таҳлилий услублар учун – 30 фоизгача;

🔹 таълим ва тарбия соҳасида илмий мақола нашр қилганлиги учун:
▫️миллий илмий журналлардаги нашр учун – 15 фоизгача;
▫️халқаро журналлардаги ҳар бир мақола учун – 30 фоизгача белгиланади.

Лавозим маошига бир марталик қўшимча ҳақ эришилган натижалардан келиб чиқиб ёки зарур шартлар бажарилганда белгиланади:

🔹 фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлагани учун:

▫️туман ва вилоят миқёсдаги натижалар учун 15 фоизгача;
▫️республика миқёсдаги натижалар учун 20 фоизгача;
▫️халқаро миқёсдаги натижалар учун 30 фоизгача;
▫️замонавий ўқув-кўргазмаларни яратганлиги учун 10 фоизгача;
▫️ноанъанавий йўналишдаги ўқув машғулотларини ташкил қилганилиги учун 30 фоизгача;
▫️ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга қўшган ҳиссаси учун 20 фоизгача.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

⚠️ Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) жаримага тортилиши мумкин.

☑️ Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:

БҲМнинг 200 бараваригача (60 млн сўмгача) миқдорда жарима;
300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
2 йилгача озодликни чеклаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Озарбайжон билан ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик қилинади

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–399-сон, 18.10.2022 й.) қабул қилинди

📁 Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

☑️ Мазкур Битим 2022 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

🏢 Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мувофиқликни баҳолаш органлари қўллаб-қувватланади

“Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш органларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (605-сон, 15.10.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, мувофиқликни баҳолаш органига халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.

☑️ Бунда харажатлар амалга ошириладиган ишларнинг ҳар бир бирлиги учун эквивалентда 200 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда миллий валютада қоплаб берилади.

🏢 Харажатлар аккредитация қилинган инспекция органлари, синов ва калибрлаш лабораториялари (марказлари), маҳсулотлар, хизматлар, менежмент тизимлари ҳамда ходимларни сертификатлаш органларига қоплаб берилади.

🗞 Харажатлари қоплаб берилган мувофиқликни баҳолаш органининг аккредитация гувоҳномаси даврий баҳолашларда бекор қилинса, ушбу органга келгусида халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилмайди.

⚠️ Маълумот учун, 2022 йил 1 апрелдан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аккредитациясидан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot