Huquqiy axborot
372K subscribers
6.28K photos
400 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–272-сон, 07.06.2022 й.) қабул қилинди

📁Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

☑️ Мазкур Битим 2021 йил 9 июнда Тошкент шаҳрида имзоланган.

🏢 Транспорт вазирлиги Битимни амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Яна бир давлат хизмати регламенти тасдиқланди

Ҳукумат қарорига (304-сон, 07.06.2022 й.) мувофиқ, Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш бўйича давлат хизматлари ДХМ ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.

➡️ Малака сертификати талабгорларга 5 йил амал қилиш муддати билан берилади.

🗓 Малака сертификатининг амал қилиш муддати тугаган шахслар 30 кундан кечиктирмасдан мажбурий аттестациядан ўтиши лозим.

🔰Қуйидаги шахслар қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малакаси сертификатини олиш учун аттестациядан ўтишлари шарт:

🔹қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг ижро органи раҳбарлари, марказий депозитарий ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари, фонд биржаларнинг ижро органи ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари ва валюта биржаларининг фонд бўлими раҳбарлари;

🔹қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишда иштирок этувчи, хизматлар кўрсатувчи ва (ёки) қимматли қоғозлар бозорида ишларни бажарувчи қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг, марказий депозитарийнинг қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи бўлимларининг, фонд биржасининг ва валюта биржалари фонд бўлимларининг мутахассислари.

💰Талабгорларнинг тегишли малака сертификатини бериш тўғрисидаги сўровномасини кўриб чиқиш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, мазкур миқдор 270 минг сўмни ташкил этади.

🔘 Регламент талаблари қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларида, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси, фонд биржалари ва валюта биржаларининг фонд бўлимларида ишлашга талабгор бўлган ёки ишлаётган ҳамда олий маълумотга эга жисмоний шахсларга нисбатан қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Кўп квартирали уйлар конструкцияларини ноқонуний ўзгартирганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 18 ёшга тўлмаган шахсларни қурилиш ишларида бетончи, ер қазувчи, қурилиш бўёқчиси, оҳак сўндирувчи сифатида ишлатиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Пахта ва дон экин майдонларида сувни тежайдиган технологияларни қўллаш учун субсидиялар ажратилади

Ҳукумат қарори (315-сон, 07.06.2022 й.) билан Пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, талабгорларга 10 гектардан кам бўлмаган, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун:

🔹қайта тикланувчи энергия манбалари ускуналарини сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 100 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;

🔹кўчма генераторлар ускуналарини сотиб олиш харажатларининг 30 фоизигача, бироқ 30 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия берилади.

📋 Талабгорлар субсидия ажратиш юзасидан ариза билан туман ҳокимлигига мурожаат қилади.

📁 Шунга кўра, ҳужжатлар мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 10 иш кунида ўрганиб чиқилади.

☑️ Ҳудудий ишчи гуруҳ:

▫️ҳар 10 кунда талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни тушган кундан эътиборан умумлаштириб, таҳлил қилади;
▫️субсидия оладиган талабгорларнинг рўйхатини 1 августгача Сув хўжалиги вазирлигига, 20 ноябргача Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

💰Шунга асосан, вазирликлар томонидан субсидиялар тегишлича 10 августгача ҳамда 1 декабргача ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Йўл ҳаракати қоидалари бўйича тест ғолиби аниқланди

🔰
Хабарингиз бор, Йўл ҳаракати қоидалари бўйича аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва билим даражасини синовдан ўтказиш мақсадида тест бўлиб ўтди.

📊 Тестда жами 5 мингга яқин иштирокчи рўйхатдан ўтди (шундан 47 фоизи ёшлар).

☑️ Имтиҳонда энг кўп иштирокчи Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятидан қатнашган ҳамда энг яхши ўртача натижани Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти қайд этди (11 балл).

Республика бўйича барча иштирокчиларнинг 20 та тестдан ўртача тўғри жавоб бериш кўрсаткичи 10 тани ташкил этди.

📲 Тест натижаларига кўра, саволларни энг кўп ва энг тез бажарган ҳамда 1 та ижодий саволга жавоб берган 10 нафар иштирокчи электрон тизим орқали аниқланди.

📂 Имтиҳон шартига кўра, ушбу иштирокчиларнинг ижодий саволга жавоблари баҳоланиб, энг юқори балл тўплаган Юсупов Муродбек Артикович ғолибликни қўлга киритди.

👉 Рўйхат билан танишинг: yhq.adliya.uz/page/results

🎁 Ғолиб велосипед билан тақдирланади.

Тест жараёнида фаол иштирок этган барчага миннатдорлик билдирамиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Рекламада миллий ва оилавий анъаналарга зид бўлган образлардан фойдаланиш тақиқланади

“Реклама тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–776-сон, 07.06.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Қонунга кўра рекламада, жумладан, қуйидагилар тақиқланади:

▫️мактабгача таълимда ҳамда тарбияда, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълимда фойдаланиладиган босма нашрларда (дарсликларда, мактаб кундаликларида, мактаб дафтарларида ва бошқаларда) товарларни реклама қилиш;
▫️нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш;
▫️болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ахборот маҳсулотини ёш таснифини кўрсатмасдан реклама қилиш;
▫️миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш.

🚫 Қонунга мувофиқ, вояга етмаганларнинг ишончини ва тажрибаси етишмаслигини суиистеъмол қилишдан ҳимоя этиш мақсадида рекламада, жумладан, қуйидагилар тақиқланади:

🔹хавфли вазиятларда, шу билан бирга уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларни содир этишга, шу жумладан ўз соғлигига зарар етказишга ундовчи вазиятларда вояга етмаганларни намойиш этишдан фойдаланиш;
🔹ота-оналар ва тарбиячиларни обрўсизлантириш, вояга етмаганларнинг уларга бўлган ишончига путур етказиш;
🔹вояга етмаганлар олиши ёки истеъмол қилиши тақиқланган товарларни вояга етмаганлар учун мўлжалланган телеканалларда, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда реклама қилиш.

📌 Бундан ташқари, дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади.

☑️ Телеканаллар эфирида, теле-, видео-, кинохроникали дастурларда тарқатилаётган рекламанинг умумий давомийлиги кўрсатув вақтининг 1 соати давомида 20 фоиздан, бироқ бир суткада кўрсатув вақтининг 15 фоизидан ошиши мумкин эмас. Ушбу талаб фақат реклама теледастурларига ихтисослаштирилган телеканалларга нисбатан татбиқ этилмайди.

⚠️ Давомийлиги 10 дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фахрийларига қўшимча тўлов ва компенсация берилади

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–274-сон, 08.06.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ:

🔸1941–1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойда БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида қўшимча тўлов тўлаб борилади;

🔸1941–1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул етказиб бериладиган зарур кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига кийим-кечак хариди учун ҳар йили август ойида БҲМнинг 15 баравари (4 млн 500 минг сўм) миқдорида тўланадиган компенсация жорий этилади.

➡️ Бунда, қўшимча тўлов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан пенсияларни ва нафақаларни тайинлашга масъул бўлган ташкилотга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида тақдим этиладиган маълумотлар асосида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда тегишли тўловлар тўланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Яна 2 та давлат хизмати бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди

Ҳукумат қарори (317-сон, 07.06.2022 й.) билан қуйидагилар бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:

1️⃣ Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш бўйича.

🔰 Регламентга кўра, ариза берувчи ДХМга бевосита ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали электрон мурожаат қилади.

▫️ Ариза берувчилар олий маълумотга, педагогика, ёшга оид психология ва физиология, болалар психиатрияси соҳаларида билимларга (диплом ёки сертификатга) эга бўлиши керак.

▫️ Сўровнома тўлдирилиб, 7 иш кунида ўрганиб чиқилади.

▫️Ариза берувчини аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилингач, талабгор 1 кун ичида аккредитациядан ўтказилади.

▫️Эксперт аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома 5 йил муддатга берилади.

2️⃣ Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича.

🔰 Регламентга кўра, ариза берувчи бунинг учун ДХМга бевосита ёки ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилади.

▫️Сўровнома тўлдирилади ҳамда ваколатли орган (Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) 15 иш кунида ариза берувчини аттестацияга қўйиш ёки қўйилмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.

▫️Ваколатли орган аттестация гуруҳи шаклланишига қараб талабгорларни аттестациядан ўтказади (5–10 та саволдан иборат оғзаки суҳбат).

▫️Аттестацияда қатнашишдан четлаштирилган талабгор 6 ой давомида кейинги аттестацияларга қўйилмайди.

▫️Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари ҳар 3 йилда аттестациядан ўтади.

📌 Мазкур давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_лойиҳа

Молиявий санкциялар суд томонидан қўлланилиши белгиланади (солиққа тортиш ва банк соҳаларидаги санкциялар бундан мустасно).

📌 Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда. Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/61999

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Қонун билан ман этилган айрим ашёлардан ташқари ҳар қандай мол-мулк хусусий мулк бўлиши мумкин.

Хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонунчиликка мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир.

❗️Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади

Ҳукумат қарори (322-сон, 09.06.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

➡️ Бунда ўқишга қабул қилиш Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаси асосида амалга оширилади.

🔰 Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

▫️ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
▫️тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
▫️ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.

🗓 Тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил давомида фақат бир марта ОТМга қабул қилиниши учун амал қилади.

📋 Тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига ҳар йили 1 майдан 1 июнгача ариза билан мурожаат қилади.

Ариза ва ҳужжатлар 7 июнгача кўриб чиқилади.

Шунга кўра, ишчи гуруҳ хулосаси 10 июнгача Қўмитага тақдим қилинади.

🔘 Ҳужжатлар Қўмита томонидан 14 июнгача кўриб чиқилиб, тавсиянома бериш ёки уни рад этиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

Ишчи гуруҳ ҳар йили 15 июнгача тавсиянома талабгорларга етказилишини таъминлайди.

☑️ Тавсияномага эга хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат ОТМнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади.

📌 Кириш имтиҳонлари якунига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:

🔸 тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;

🔸 тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;

🔸 зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;

🔸 йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти ташкил этилди

Президент қарори (ПҚ–275-сон, 09.06.2022 й.) билан Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти ташкил этилди

🔰Қарорга мувофиқ, Институт юридик шахс мақомига эга давлат ОТМ ҳисобланади.

➡️ Институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

2023/2024 ўқув йилидан Институтнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан 4 та кўникмани (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади. Бунда:

▫️чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ДТМ томонидан амалга оширилади;
▫️чет тили бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан ўқишга кириш синовларида касбий (ижодий) имтиҳонсиз максимал балл берилади.

Институтда талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация бериш амалиёти йўлга қўйилади.

💰Институтнинг хорижий тилда мутахассислик фанларидан дарс берадиган С1 даражадан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчиларига уларнинг базавий лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.

🗓 2023/2024 ўқув йилидан Институтнинг хорижий тиллар ўқитувчилари С1 даражадан кам бўлмаган, 2024/2025 ўқув йилидан эса мутахассислик фанлари (хорижий тилдан ташқари) ўқитувчиларининг B2 даражадан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга бўлиши таъминланади.

❗️Институтга бошқа ҳудудлардан жалб этилган профессор-ўқитувчилар учун уй-жой ижараси тўловини компенсация қилишга рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📋 Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтида ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра:

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;

шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;

оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади;

кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;

давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Почта алоқаси тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–777-сон, 09.06.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун билан қонунчиликка посилка, почта курьери каби тушунчалар киритилди.

📁Қонунга кўра, почта хизматлари почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан почта, курьерлик хизматлари ҳамда бошқа турдаги почта хизматлари тарзида шартнома асосида кўрсатилади.

📌 Фойдаланувчиларнинг манзилига оид маълумотлар, почта ва курьерлик жўнатмалари ҳамда уларнинг таркиби тўғрисидаги ахборот, почта алоқаси операторлари ҳамда провайдерларининг фаолияти соҳасига кирадиган бошқа хабарлар, шунингдек ушбу почта ва курьерлик жўнатмаларининг ўзи почта алоқасининг сирини ташкил этади.

☑️ Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта хизматларини кўрсатиш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик учун фойдаланувчиларга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплайди.

🗓 Почта ва курьерлик жўнатмаси топширилмаганлиги,
ўз вақтида етказиб берилмаганлиги ёки йўқотилганлиги, бузилганлиги (шикастланганлиги) ёхуд ўтказилган пул маблағлари тўланмаганлиги билан боғлиқ эътирозлар почта ва курьерлик жўнатмаси топширилган кундан эътиборан 6 ой ичида тақдим этилади.

🔘 Почта хизматларидан фойдаланувчилар почта алоқаси хизматларининг бошқа фойдаланувчиларига, почта алоқаси операторлари ёки провайдерларига етказилган, жўнатилиши тақиқланган предметлар ва моддаларни почта ва курьерлик жўнатмаларига жойлаш натижасида ёки улар лозим даражада ўралмаганлиги натижасида юзага келган зарар учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 баравари (6 млн сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot