Huquqiy axborot
372K subscribers
6.28K photos
399 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🅿️ Автомобиль тўхташ жойлари ҳудудларида қуйидагилар тақиқланади:

🔹 автомототранспортни таъмирлаш, ювиш, унга ёнилғи-мойлаш материаллари қуйиш, бунинг учун махсус ажратилган жойдан ташқари;

🔹 двигатель ва агрегатлар учун очиқ ҳолдаги оловдан фойдаланиш;

🔹 автомототранспортни соатига 5 км дан ортиқ тезликда бошқариш;

🔹 тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш;

🔹 ёнилғи-мойлаш материалларини сақлаш учун жойлар барпо этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Болаларни 1-синфга қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди

“Халқ таълими тизимида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (295-сон, 01.06.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарор билан қуйидагилар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:

🔹болаларни давлат мактабларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига ўтказиш;
🔹чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини мактабга қабул қилиш учун аризалар олиш;
🔹экстериат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш;
🔹умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш.

Шунга кўра, ҳар йили 1 майгача ўқувчиларни 1-синфга қабул қилиш ва бир мактаб (синф)дан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати тасдиқланади ва Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилинади.

❗️1-синфга болалар улар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

☑️ Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.

🗓 Ариза берувчи микроҳудуд бўйича мактабга қабул қилиш учун ҳар йили 20 июндан 31 июлгача ЯИДХП ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар порталида рўйхатдан ўтади.

🔘 Ариза берувчининг яшаш манзили бўйича мактабда танлаган таълим олиш тилидаги синф бўлмаган тақдирда, яқин ҳудудда жойлашган бошқа мактаб микроҳудуд сифатида бириктирилади.

Сўровнома тўлдирилади ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқармаси томонидан 3 иш кунида кўриб чиқилиб, микроҳудуд бўйича мактабга юборилади ёки сабаби кўрсатилган ҳолда қайтарилади. Бу ҳақда ариза берувчиларга хабар юборилади.

📋 Ариза берувчи фарзанди билан биргаликда микроҳудуд бўйича юборилган мактабга онлайн навбат асосида боради ва боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотномани мактабга тақдим этади.

Мактаб қабул комиссияси томонидан 1 иш кунида болани мактабга олиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

🚫 Қуйидаги ҳолларда қабул комиссияси болани мактабга қабул қилишни рад этиши мумкин:

▫️тиббий маълумотномада мактабда таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;
▫️танланган тилда бола бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;
▫️сўровномадаги маълумотлар нотўғрилиги аниқланса.

📌 Микроҳудуддан ташқаридан болалар мактабга ҳар йили 1–15 август кунлари қабул қилинади.

⚠️ Мазкур тартиб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги мактабларга нисбатан қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“IT-Park University” рақамли университети ташкил қилинди

Ҳукумат қарори (297-сон, 01.06.2022 й.) билан “IT-Park University” рақамли университети ташкил қилинди

🏢 Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Университетда ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш соҳалари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрланади.

🗓 Таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ва талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Таълим жараёни кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади.

Университетда ўқитиш масофавий таълим шаклида олиб борилади, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ бошқа таълим шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

☑️ Битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

💊 Фармацевтика фаолиятининг қуйидаги йўналишларига лицензия олиш талаб қилинмайди:

🔸 тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улгуржи реализация қилиш;
🔸 дори воситалари ва тиббий буюмларни яратиш бўйича
илмий-тадқиқот ишлари;
🔸 дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш;
🔸 доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Мопедни бошқариш учун А тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилади.

❗️Мопедни бошқаришга 16 ёшдан рухсат этилади.

➡️ Мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем тақишлари шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Тиббиёт олий таълим муассасаларидаги 3 йиллик “Олий ҳамширалик иши” таълим йўналишига фақат ўрта махсус, касб-ҳунар тиббий маълумотга (ҳамширалик, акушерлик иши ва фельдшерлик) эга абитуриентлар қабул қилинади.

➡️ Мазкур йўналиш бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хорижий ОТМда тўлов-контракт асосида ўқиётган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия берилади

Ҳукумат қарори (300-сон, 02.06.2022 й.) билан “Янги Ўзбекистон” университетининг иқтидорли талабаларига давлат грантини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, давлат гранти “Янги Ўзбекистон” университетининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги таълим шаклида таҳсил оладиган талабгорлар учун ажратилади.

🔰 Давлат гранти қуйидагиларга тақдим этилади:

🔹халқаро даражадаги тегишли дастурлар (International Baccalaureate, Advanced Placement, International Advanced Levels) дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчиларига;
🔹Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ажратиладиган қабул параметрларига мувофиқ кириш имтиҳонлари асосида ушбу мактаблар битирувчиларига;
🔹Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган Халқаро математика олимпиадаси (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (IChO), Халқаро биология олимпиадаси (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) ғолибларига;
🔹Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон фуқароларига;
🔹Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандларига.

☑️ Давлат грантини олган талабалар Университетни тамомлагач Президент таълим муассасалари агентлиги йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича республикадаги ташкилотларда 5 йилгача ишлаб бериш мажбуриятини олади.

🔢 Шунингдек қарор билан, Ўзбекистондаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига субсидия бериш тартиби белгиланди.

➡️ Бунда Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасининг БҲМнинг 100 бараваригача қисми қоплаб берилади.

🗓 Талабгорлар ўқув йилининг 15 декабригача Агентликка ариза билан мурожаат қилади (ўқишга қабул қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома ва тўлов-контракт шартномаси илова қилинади).

☑️ Субсидия олган талабалар Университетни тамомлагач Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича республикадаги ташкилотларда 5 йилгача ишлаб бериш мажбуриятини олади.

Магистратура ёки докторантурада ўқиш давом эттирилган тақдирда, ушбу муддат магистратура ёки докторантурада ўқиш даври тугагандан сўнг бошланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

🔰 Қуйидагилар 60 квадрат метр доирасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан озод қилинади:

▫️ 10 нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналар (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг болалар борлигини тасдиқловчи маълумотномаси асосида);
▫️ пенсионерлар (пенсия гувоҳномаси асосида);
▫️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар (пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссияси маълумотномаси асосида).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ иш қидираётган шахслардан эмас, иш берувчилардан ундирилади.

Мазкур хизматларни кўрсатувчи хусусий бандлик агентликлари БҲМнинг 8 500 баравари миқдоридаги маблағни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўяди.

💰Хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этадиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати БҲМнинг бир бараваригача (300 минг сўмгача) миқдорни ташкил этади.

Шунингдек, хусусий бандлик агентликларининг чет эллик иш берувчи, шериклар билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузиши ҳам зарурий шарт ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Уй-жойни олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🔘 Ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 4 млн 500 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 9 млн сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг амалдаги ойлик иш ҳақларига қўшимча равишда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлганда лавозим маошига – 30 фоиз, фан доктори (DSc) илмий даражаларига эга бўлганда – 60 фоиз ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📌 Давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда ортиқча тўланган тўловлар соддалаштирилган тартибда 1 иш куни ичида қайтарилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Фуқароларнинг хонаки усулда ҳозирланадиган ўткир спиртли ичимликларни сотиш мақсадида тайёрлаши ёки сотиши⬇️

➡️ сотишга мўлжалланган ашёларни ва тайёрлаш воситаларини мусодара қилиб, БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 500 минг сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ўзбекистон халқаро ислом академиясини битириб, давлат идоралари ва нодавлат ташкилотларга ишга қабул қилинадиган бакалавр ва магистрларнинг лавозим маошларига 20 фоиз миқдорида ойлик қўшимча ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:

🔹сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;

🔹гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспорт ёрдамида етказиб берилган бўлса;

🔹тегишли ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;

🔹ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;

🔹оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;

🔹хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;

🔹ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида 3 нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайдилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📌 Атторлик-пардоз товарларини сотишда товарлар целлофан ёки фирма лентаси билан ўралган ҳолда берилган тақдирда харидорга ўрамдаги буюмни целлофан ёки фирма лентасини ечиш йўли билан текшириб кўриш тавсия қилиниши керак.

➡️ Товарнинг аэрозоль идишининг соз ҳолатдалиги товар сотувчи томонидан харидор иштирокида текширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Муносабат

Ҳуқуқбузарликка бефарқ бўлмаган фуқаро “чақимчи”ми?

Батафсил: https://youtu.be/yTmPvV6uCDc

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Йўл ҳаракати қоидалари бўйича тест бошланди

❗️ Рўйхатдан ўтганлар yhq.adliya.uz сайтида тест жараёнларида иштирок этиши мумкин.

🗓 Тест синови соат 13.00 гача онлайн тарзда бўлиб ўтади.

Тест саволларининг барчасига энг тез ва тўғри жавоб берган иштирокчиларнинг 10 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга берилган жавоблари кўриб чиқилади. Натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган иштирокчи ғолиб деб топилади

🎁 Тест синови ғолиби велосипед билан тақдирланади.

Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot