Huquqiy axborot
370K subscribers
6.28K photos
397 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

Жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрларга – фермер хўжалигининг мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш учун нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда, улар давлат божини тўлашдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Уй-жойнинг “снос”га тушганини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

“Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (200-сон, 20.04.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидагилар бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:

▫️бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш;
▫️бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш;
▫️архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш;
▫️лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш;
▫️қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш;
▫️қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш;
▫️кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш.

🔰 Шунга мувофиқ, жумладан, бино ва турар жойларнинг бузилишга тушганлик ҳолати ҳақида маълумотнома олиш учун ДХМ ёки ЯИДХПга мурожаат қилинади.

Маълумотнома олиш учун аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин.

🗓 Маълумотнома 3 иш кунида расмийлаштирилади ҳамда ариза берувчининг электрон мазилига юборилиб, унга бу ҳақида хабар берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Фармонга кўра, 2022 йил 1 июлдан айрим талаб ва шартлари бекор қилинаётган лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ижтимоий_акция

❗️Барча таълим тизими ходимлари диққатига!

🔸Ҳуқуқий муаммоларингиз борми?
🔸Бепул ҳуқуқий маслаҳат керакми?

⚠️ Адлия вазирлиги томонидан “Соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” акцияси доирасида сайёр қабул ўтказилади.

Сайёр қабул 2022 йил 21 апрель куни Талабалар шаҳарчаси, Университет кўчаси (Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети бинолари оралиғи) ҳудудида соат 15:00 да бошланади.

⚖️ Сайёр қабул давомида Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ходимлари томонидан:

▫️мурожаатлар қабул қилиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилади;
▫️Давлат хизматлари марказлари, “Мадад” ННТ, ФҲДЁ бўлимлари ва нотариуслар томонидан сайёр хизматлар кўрсатилади;
▫️совринли викториналар ўтказилади.

📢 Сайёр қабулга барча таълим тизими ходимларини чорлаймиз!

📍Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Университет кўчаси. Автобус: 11, 28, 31, 34, 87, 90, 116. Метро: "Беруний" бекати.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Фармон билан тасдиқланган рўйхатга кўра, 2022 йил 1 июндан 38 турдаги давлат хизматларини ЯИДХПда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_майдан

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔹“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилганларга ва жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга бериладиган тўловлар ҳар ойнинг 5-санасигача молиялаштирилади ҳамда АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади;

🔹АТ “Халқ банки” томонидан пенсия, нафақалар ва моддий ёрдамни фуқароларга нақд етказиш хизматлари учун Пенсия жамғармаси ва бюджетдан 1 фоиз банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади;

🔹пенсия, нафақа, компенсациялар ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Нобанк ташкилотлар исломий молиялаштириш хизматларини кўрсатиши мумкин

“Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–765-сон, 20.04.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🏢 Қонунга кўра, микромолия ташкилоти, ломбардлар, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти нобанк кредит ташкилолари ҳисобланади.

Микромолия ташкилотлари тадбиркорларга кредитлар (300 млн сўмгача), лизинг, кафолатлар бериши, факторинг хизматлари ва исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиши мумкин.

📌 Исломий молиялаштиришга оид хизматлар – исломий молиялаштиришни амалга ошириш стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотларнинг қоидаларига мувофиқ Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган молиявий хизматлар.

☑️ Ломбардлар гаров эвазига қисқа муддатли (1 йилгача) микроқарзлар (50 млн сўмгача) беради.

🚫 Нобанк кредит ташкилотлари ишлаб чиқариш, суғурта, савдо фаолиятини амалга оширишга ва омонатларни (депозитларни) жалб этишга ҳақли эмас.

📋 Микромолия ташкилотининг ёки ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотининг фаолияти тегишли реестрларга киритиш воситасида ҳисоб рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга оширилади.

➡️ Ломбард фаолияти ломбард фаолиятини бошлаганлик тўғрисидаги хабарнома қабул қилинганлиги Марказий банк томонидан тасдиқланганидан кейин амалга оширилади.

❗️Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш Марказий банк томонидан амалга оширилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга субсидия бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (203-сон, 20.04.2022 й.) билан Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

💰Низомга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун БҲМнинг1,5 баравари (405 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.

➡️ Бунда иш берувчи ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилгандан кейин субсидия олиш учун Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

🗓 Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳужжатларни 3 иш кунида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратиш (ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, субсидия ҳар ой учун кейинги ойда (6 ой давомида) иш берувчига тўлаб берилади.

🔎 Ҳар ой якунида ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлиги мониторинг қилиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия ва кафиллик берилади

“Касаначиликни ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–214-сон, 21.04.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан касаначиликни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар, шу жумладан пудрат шартномаси асосида ташкил этишга рухсат этилади.

🔘 2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январгача:

▫️касаначиларга даромад солиғи касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50 фоизга, 1 ойда кўпи билан 1 миллион сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади;
▫️касаначилар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади;
▫️олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда (жами 252 та) касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 3 ойдаги фаолияти учун 1 ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

☑️ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан касаначилар сони камида 10 нафар бўлган тадбиркорларга кредит суммасининг 75 фоизи миқдоригача кафиллик берилади.

💰2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январгача “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 700 минг сўмгача) миқдорида субсидия ажратилади.

Шунингдек, “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси таркибида мавсумий ва касаначилик ишлари портали ишга туширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_майдан

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔹“Автомобиль тарихи” маълумотларини шартномавий асосда ДХМ, ЯИДХП (my.gov.uz) ёки веб-сайтлар ва уларнинг иловалари орқали аниқлаш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилади;

🔹автотранспортни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида автотранспортнинг босиб ўтган масофаси ҳақидаги маълумотлар, жумладан, техник кўрикдан ўтказувчи тадбиркорлар томонидан ҳам мажбурий тартибда ахборот тизимига киритилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Президент қарори билан молиявий мустақиллик берилаётган давлат ОТМ рўйхати (35 та) тасдиқланган.

🔰 Мазкур давлат ОТМлари қуйидагилар бўйича мустақил қарор қабул қилиши мумкин:

▫️ контракт қийматини, тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
▫️ маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
▫️ ўз ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
▫️ хорижий ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш;
▫️ бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
▫️ автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Асарларни нашр этишда муаллифлик ҳақи китоб нархининг 10 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

➡️ Фан, адабиёт ва санъат асарлари нашр этилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари билан бу ерда танишинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ ФҲДЁ органларида туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш ва ўлим ҳақидаги фуқаролик ҳолатлари далолатномалари қайд этилади.

🔰 Мазкур далолатнома ёзувлари:

▫️ давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар ҳисобланади;
▫️ бир нусхада тузилади;
▫️ ФҲДЁ органларида қайд этилган вақтдан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2022_йил_1_майдан

❗️Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда кўчмас мулк олишлари енгиллашади

🔰Рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини талаб қилмаган ҳолда, янги барпо этилаётган қуйидаги кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилади:

🔹Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 150 минг АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 180 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари;

🔹бошқа ҳудудларда – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 70 минг АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 85 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари.

Бунда, мазкур кўчмас мулк объектларини сотиб олиш хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда доимий рўйхатдан ўтиш ва яшаш гувоҳномасини олиш учун асос бўлмайди.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (207-сон, 22.04.2022 й.) билан Шерзод Давлятович Кудбиевга Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ректори вазифасини бажариш ҳам юкланди.

Эслатиб ўтамиз, Ш. Кудбиев айни вақтда Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади

“Ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (208-сон, 22.04.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил 1 декабргача e-ngo.uz электрон порталида ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг қуйидаги механизмлари жорий этилади:

🔹ННТлар томонидан дастурлар ишлаб чиқишда қатнашиш, уларнинг ижросини мониторинг қилиш, мониторинг натижаси бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган ҳужжатни, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларига оид таклифларни масъул давлат органларига киритиш;

🔹ННТларнинг дастурлар юзасидан берган таклифларини кўриб чиқиш натижаларини электрон порталга жойлаштириш;

🔹ННТларнинг жамоатчилик назорати якунлари бўйича тайёрлаган ҳужжатларини давлат органларига юбориш ва уларни кўриб чиқиш натижаларини эълон қилиш.

🔘 2023 йил 1 январдан қуйидагилар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан электрон порталга мажбурий жойлаштирилади:

▫️ижтимоий ва иқтисодий дастурларнинг лойиҳалари;
▫️лойиҳаларни амалга ошириш учун ННТларга давлат ижтимоий буюртмасини беришга оид эълонлар;
▫️келгуси йил учун жамоат фондларига юбориладиган буюртманомалар;
▫️давлат ижтимоий буюртмаси натижалари, маблағларнинг сарфланиш ҳолати.

📌 Маълумот учун: Мазкур электрон портал Адлия вазирлиги томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларига онлайн хизмат кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

➡️ Грантда ғолиб бўлган талабаларга Президент давлат стипендияси тайинланади ва тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot