Huquqiy axborot
362K subscribers
6.27K photos
392 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️Ҳашар мажбурий меҳнат ҳисобланмайди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Фермерга_мадад

Қонунчиликка кўра, фермер хўжалигига берилган ер участкалари қишлоқ хўжалик экинларини оралиқ экиш учун 1 йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати узайтирилди

Қонун (ЎРҚ–709-сон, 20.08.2021 й.) билан интеллектуал мулк соҳасида айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

➡️ Киритилган ўзгартиришларга кўра, муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг вафотидан кейин 70 йил давомида амал қилиши белгиланди (илгари ушбу муддат 50 йил эди).

Қонунга кўра, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берилганидан сўнг Интеллектуал мулк агентлиги талабнома ҳақидаги маълумотларни веб-сайтига 1 иш кунида жойлаштиради.

📝 Ушбу эълон асосида манфаатдор шахслар Агентликка талабнома ноҳалол топширилган ариза ҳақида эътироз билдириши мумкин.

▫️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан кичик ва оилавий тадбиркорлик субъектларига майдони 10 сотихдан 50 сотихгача бўлган замонавий иссиқхоналар барпо этиш учун Марказий банкнинг асосий ставкасида 7 йил муддатгача кредитлар ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 2001 йил давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада ☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Сайлов участкалари сайловга камида 60 кун қолганида, қоида тариқасида, 20 нафардан 3 минг нафаргача сайловчини қамраб олган ҳолда тузилади.

🔘 Қуйидаги жойларда ҳам сайлов участкалари ана шу муддатда, айрим ҳолларда эса сайловга камида 7 кун қолганида тузилади:

👉 ҳарбий қисмларда;
👉 Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида;
👉 олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги фуқаролар турган жойларда;
👉 қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Диққат_муҳим

📢 Ҳурматли фуқаролар!

2021 йил 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг электрон базаларида техник профилактика ишлари ўтказилиши сабабли, ушбу ахборот тизимлари ишламайди.

Шу сабабли, 22 август (якшанба) куни нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тўхтатиб турилмоқда.

Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_сентябрдан

☑️ Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги 5 йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган, шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда ишлаётган спортчи-тренерларга:

👉 спорт тўгаракларини ташкил этиш учун туман ва шаҳарларда бўш турган давлат мулки ҳисобланган бино ва иншоотлар электрон савдолар ўтказмаган ҳолда, ушбу объектга нисбатан белгиланган энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида ижарага берилади;

👉 спорт инвентарлари, буюмлари ва жиҳозларини харид қилиш учун субсидиялар ажратилади;

👉 камида 100 нафар ёшларни мунтазам спорт билан шуғулланишини ташкил этган тақдирда БҲМнинг 10 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳар ойлик тўлов жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл берган ҳайдовчилар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото- ва видеоқайд этиш махсус техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш тугатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 2000 йил давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада ☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Қонунчиликка кўра, қуйидаги фуқаролар вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиясининг, округ ва участка сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин:

21 ёшга тўлган;
ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган;
аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар.

🚫 Қуйидагилар сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас:

● бошқа сайлов комиссияларининг аъзолари;
● сиёсий партияларнинг аъзолари;
● вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари;
● прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари;
● номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари;
● номзодларга бевосита бўйсунувчи шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_сентябрдан

Малака тоифасини бериш ва сақлаб қолиш бўйича мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш йил давомида амалга оширилади.

Узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътили ва бошқалар) аттестациядан ўтмаган педагог кадрлар ишга қайтганига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади ва мазкур давр мобайнида уларнинг малака тоифаси сақлаб қолинади (ўз ташаббусига кўра аттестациядан ўтмоқчи бўлган педагог кадрлар бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_сентябрдан

🏆 Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактабларни рағбатлантириш мақсадида Президент соврини таъсис этилади.

Бунда, соврин учун мусобақалар умумтаълим мактаблари ўртасида қуйидаги уч босқичда ташкил этилган ҳолда:

👉 биринчи босқич – туман ва шаҳарларда ўтказилиб, ғолиблар 100 млн сўмгача;

👉 иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ғолиблар 250 млн сўмгача;

👉 учинчи босқич – республика миқёсида ўтказилиб, ғолиблар 500 млн сўмгача пул маблағлари билан мукофотланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

“Совринли викторина” бошланди

🤩 Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан ҳар ҳафтада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказиб келинмоқда.

Викторинада қуйидаги ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин:

👉 t.me/QuizBot?start=Roi32Bfp

Викторина 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар бу сафар таълим соҳасига оид жами 25 та тест саволига тўғри ва тезкорлик билан (ҳар бир саволга 30 сония) жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиблар Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:

1-ўрин – Power bank (симсиз қувватлагич) ва китоб;
2- ва 3-ўрин – эсдалик совғалар.

💪 Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_сентябрдан

Электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади

“E-auksion” электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади.

🔰 Бунда:

иштирокчиларга, шу жумладан чет эл фуқароларига аукционда қатнашиш учун электрон рақамли имзо калити сертификати масофадан туриб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан бепул тақдим қилинади;

объектларни аукционга чиқариш учун тўланадиган йиғим бекор қилинади;

аукцион ўтказиш тўғрисидаги хабар у ўтказиладиган кундан 30 кун олдин эълон қилинади;

хабар эълон қилинган пайтдан бошлаб аукцион жараёни якунига қадар иштирокчиларга объектни сотиб олиш бўйича аукцион қадамига боғланмаган ўз нарх таклифини киритиш ҳуқуқи берилади;

сотилган объектнинг қиймати БҲМнинг 5 минг бараваригача бўлганда, тўловларни 10 иш куни, 5 минг бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлганда тўловларни 15 иш куни мобайнида тўлаш имконияти яратилади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;

аукцион ғолиби тўловларни тўлашдан бош тортган тақдирда, ғолиб ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари аукционлардан четлатилади (тўловларни тўламаслик ҳолати биринчи марта содир этилганда бир йил муддатга, иккинчи марта такрорланса муддатсиз даврга).

аукционга чиқарилган объектларни сотишга ва олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга фақат аукционда камида иккита иштирокчи қатнашганда рухсат берилади.

❗️Мазкур тартиб электрон савдо платформаси орқали сотилиши ёки ижарага берилиши белгиланган барча турдаги активларга нисбатан татбиқ этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 1 000 дан ортиқ иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 106 нафари барча саволга тўғри жавоб беришди.

Ғолиблар ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 17:00 да Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

Эслатиб ўтамиз, ғолиблар бир ҳафта мобайнида ўзларига тегишли викторина натижаларни (натижаларни ўчириб юбормаслик лозим) ҳудудий адлия бошқармалари ходимларига шахсан кўрсатиб, эсдалик совғаларини олиб кетиши мумкин.

Ҳар ҳафтада бўлиб ўтадиган викторинада фаол иштирок этиб, барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

Сайлов комиссияси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат органларига ҳамда жамоат бирлашмаларининг органларига, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, мансабдор шахсларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, улар қўйилган масалани кўпи билан 3 кунлик муддатда кўриб чиқиши ва сайлов комиссиясига жавоб қайтариши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди

Президент қарори (ПҚ–5227-сон, 23.08.2021 й.) билан Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди

📌 Қарорга кўра, Академия барча таълим босқичларида фаолият кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилоти ҳисобланади.

🔘 Академияда қуйидаги йўналишларда олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрланади:

👉 халқаро ва миллий меҳнат стандартлари;
👉 меҳнат ҳуқуқи;
👉 инсон ҳуқуқлари;
👉 меҳнат тиббиёти;
👉 ижтимоий ҳимоя ва меҳнат муҳофазаси.

🗓 Академияда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

Таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

📝 Қабул параметрлари, абитуриентларни қабул қилиш тартиби, тўлов-контракт қиймати ҳамда педагог кадрларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (Муассис) билан келишилган ҳолда Академия томонидан тасдиқланади.

🧾 Академия битирувчиларига олий таълим ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

☑️ Қарорга кўра, ҳар йили 20 нафардан кам бўлмаган, Академияга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларнинг фарзандлари бепул (Муассис гранти асосида) ўқишга қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Мустақиллик_солномаси

Ўттиз йил ўттиз кунда: 1999 йил давомида амалга оширилган айрим ишлар

Батафсил инфографикада ☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot