Huquqiy axborot
229K subscribers
5.98K photos
329 videos
22 files
13.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон ва хорижий ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (421-сон, 06.07.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси ва хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга мувофиқ, қўшма таълим дастурларига қуйидагилар жалб қилиши мумкин:

халқаро 1 000 таликка кирган хорижий олий таълим ташкилотлари;
Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциациясининг аъзолари;
АҚШ, Австралия, Исроил, Канада, Россия, Сингапур, Жанубий Корея, Япониянинг аккредитация қилинган олий таълим ташкилотлари;
халқаро шартномалар, Президент ва Ҳукумат қарорларига мувофиқ қўшма таълим дастурлари асосида кадр тайёрлаш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар.

🗓 Қўшма таълим дастурлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 15 иш кунида бепул экспертизадан ўтказилади.

Қўшма таълим дастурларида ўқишга қабул қилиш 2 босқичда амалга оширилади:

👉 кириш имтиҳонлари;
👉 қўшма таълим дастурида ўқитиш олиб бориладиган тилда кириш имтиҳонлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Маданий мерос агентлигининг асосий вазифалари белгиланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Давлат олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасалари ходимларига ОТМ, илмий ташкилот Илмий кенгашининг тавсияномасига кўра дарсликлар ёки ўқув-услубий қўлланмалар ёзишлари учун асосий иш жойларидан ижодий таътил берилади.

Иш муаллифлар жамоаси билан ёзиладиган бўлганда ижодий таътил муаллифлар жамоасининг барча аъзолари томонидан тасдиқланган ёзма ҳолдаги аризага кўра муаллифлар жамоаси аъзоларидан бирига берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Сифатсиз (ғарч-ғурч қилган, куйган, ичи бўш, яхши қорилмаган, бошқа нарсалар аралашган) нон ёки нон маҳсулотлари сотилган тақдирда сотувчи-ходимлар харидор талабига кўра уларни сифатлисига сўзсиз алмаштириб беришлари ёки пулини қайтаришлари керак. Харидорлар томонидан қайтариб берилган нон ва нон-булка маҳсулотлари санитария жиҳатидан яроқсиз ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Таълим сифати паст мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар жорий қилинган.

🔰 Бунда:

● бир вилоят доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

● бошқа вилоятдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏢 Молия вазирлиги ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини белгилайди.

🔰 Мазкур харажатлар қуйидаги тоифадаги шахслар учун қоплаб берилади:

👉 ОТМнинг “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича педагог кадрлари;
👉 ОТМнинг талабалари;
👉 ОТМнинг битирувчилари (олий таълим муассасасини тугатгандан сўнг 6 ой давомида);
👉 давлат органлари ходимлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Диний эркинликларни янада кенгайтирувчи Қонун имзоланди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат мулкларини “1 сўм” қийматда савдога чиқариш амалиёти бекор қилинади

Президент Фармони (ПФ–6258-сон, 08.07.2021 й.) билан айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔘 Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, қуйидагилар бекор қилинди:

👉 вилоят ҳокимлари томонидан давлат кўчмас мулк объектларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган ҳолда “ноль” харид қиймати бўйича сотиш амалиёти;

👉 давлат объектларини ижтимоий мажбуриятлар асосида “1 сўм” бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқариш тартиби.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хонадонларда пилла етиштирувчиларга субсидия ажратилади

“Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5178, 08.07.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача:

👉 ҳар йили етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг 1 кг учун 5 минг сўм миқдорида хонадонларда пилла етиштирувчиларга республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади;

👉 тутзорларни суғориш учун фойдаланилган сув ҳажмига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади.

➡️ Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар жун йўналишидаги қўйларни, шунингдек, қўлда жун йигириш, ипак матолари, гилам ва кигиз тўқиш ускуналарини сотиб олишга ҳам йўналтирилади.

Қарорга кўра, қуйидаги ҳудудлар жун йўналишидаги майда шохли молларни етиштиришга ихтисослаштирилади:

▫️Қашқадарё вилоятининг Ғузор ва Деҳқонобод туманлари;
▫️Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани;
▫️Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон ва Бойсун туманлари.

💰Шунингдек, қоракўлчиликни янада ривожлантириш мақсадида 200 миллиард сўм маблағ ажратилади.

1️⃣ Мазкур маблағларнинг 50 миллиард сўми 1-босқич сифатида жун йўналишидаги майда шохли молларни етиштиришга ихтисослаштирилган туманлардаги тадбиркорлар томонидан лойиҳаларни амалга ошириш учун кредит ажратишга йўналтирилади.

2️⃣-босқичда – 2022 йил 1 апрелга қадар Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар тижорат банклари орқали кредит ажратишга йўналтирилади.

Бундан ташқари, Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси деб, Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси “Яйлов хўжалигини ривожлантириш” уюшмаси деб қайта номланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қўқонда II Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади

“Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (430-сон, 08.07.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2022 йилда Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда “йўл харитаси” тасдиқланди.

☑️ Фестивалга иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида “Мен Қўқонга бораман” шиори остида икки босқичдан иборат қуйидаги кўргазма ва кўрик-танлов ташкил этилади:

биринчи босқич – туманлар (шаҳарлар) бўйича 2022 йилнинг апрель ойида;

иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 2022 йил июнда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фестивалнинг ўтказилиши Президентнинг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ–5841-сон фармони билан белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Коррупцияга қарши Президент Фармони ва қарори юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда.

🔘 Спикерлар:

● Русланбек Давлетов – Адлия вазири;
● Акмал Бурханов – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори;
● Икрам Муслимов – Олий суд раиси ўринбосари;
● Бахриддин Валиев – Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари, шунингдек, тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари.

➡️ Онлайн кузатиш: https://youtu.be/nanJ8x7IsWI
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Автомобилда халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда транспорт воситаларини кузатиб бориш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (428-сон, 08.06.2021 й.) билан Халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларини кузатиб бориш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги вақтинча низом тасдиқланди.

🔖 Низомга кўра, электрон пломбалар Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган ёки транзит тартибида ҳаракатланаётган божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситалари юк бўлимларига божхона хизмати органлари ходимлари томонидан жўнатувчи божхона постида ўрнатилади ва манзил божхона постида ечиб олинади.

🏢 Электрон пломбаларни ўрнатиш, ечиб олиш ва сақлаш тартиби ҳамда унга қўйиладиган техник талаблар Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.

🔰 Автотранспортларга қуйидаги ҳолларда электрон пломбалар ўрнатилмайди:

👉 товар ва транспорт воситалари божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилганда;
👉 тирик ҳайвонлар ташилаётганда;
👉 товарлар “Автоматлаштирилган тарзда чиқариб юбориш” ахборот тизими орқали экспорт божхона режимига расмийлаштирилганда (қўшимча равишда бошқа товарлар ортилган ҳолатлар бундан мустасно);
👉 махсус божхона пломбалари қўйишнинг имкони бўлмаган бошқа ҳолларда.

Электрон пломбалардан фойдаланган ҳолда товарларни ташишда ташувчи томонидан мажбуриятларнинг бажарилмаслиги оқибатида электрон пломбага етказилган зарар ташувчидан манзил божхона постида божхона органлари томонидан ундирилади.

🚫 Шунингдек, электрон пломбалардан фойдаланганлик учун йиғим ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хориждан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади

“Божхона маъмуриятчилиги ва тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (429-сон, 08.07.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан:

👉 божхона режими талабида хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам қайта ишлаш операцияларига рухсат берилади;
👉 тадбиркорга четдан хомашё сотиб олиб, уларни республика ҳудудида божхона тўловлари тўламаган ҳолда қайта ишлагандан сўнг исталган хорижий ҳамкорига сотиш имконини берадиган олиб чиқиш, олиб кириш, сотиш ва сотиб олиш бўйича янги турдаги ташқи савдо контрактлари амалиётга киритилади;
👉 маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларга хорижий давлатдан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади;
👉 олиб кириш контрактини олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контрактини сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилиш тартиби жорий қилинади.

📝 Қарор билан Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

➡️ Унга кўра, ташқи савдо контрактлари ва инвойсларда тўлов валютаси томонлар ўртасидаги келишувга асосан белгиланиши кўрсатилди (илгари хорижий валютада эди).

☑️ Шунингдек, ташқи савдо операцияларини ифода этадиган 2 та рақамдан иборат:

16 – олиб кириш контракти;
17 – олиб чиқиш контракти;
18 – сотиб олиш контракти;
19 – сотиш контрактлари қўшилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар электрон юритилади

“Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (431-сон, 08.06.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими (“E-ma’muriy ish” тизими) орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби бўйича низом тасдиқланди.

🌐 Унга кўра, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органлар томонидан текшириш, зарур маълумотларни олиш ҳамда улардан фойдаланиш “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилади.

🖥 Ички ишлар вазирлиги “E-ma’muriy ish” тизимини ташкил этиш, унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича масъул орган этиб белгиланди.

📲 Қарорга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ҳамда процесснинг бошқа иштирокчиларига (жабрланувчи, гувоҳ, холислар ва бошқа иштирокчиларга) ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида электрон хабарнома юбориш механизми ишлаб чиқилади.

🔄 2021 йил 1 сентябргача суд қарори билан ёки бошқа сабабларга кўра бекор қилинган маъмурий жарималарни ёки камайтирилган жариманинг фарқи суммасини автоматлаштирилган тарзда фуқароларга қайтариш механизми яратилади.

🔰 Низомга кўра, қуйидагилар маъмурий ишларни юритишда ҳисобга олиш электрон ҳужжатлари ҳисобланади:

▪️ маъмурий баённома;
▪️ маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор.

➡️ Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор “E-ma’muriy ish” тизими орқали электрон ҳужжат шаклида чиқарилади ҳамда ижро этиш учун ҳуқуқбузарга етказиб берилади.

Ҳуқуқбузар унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади.

☑️ Шунингдек, автомототранспортларни жарима майдончаларига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ваколатли органларнинг тегишли қарори асосида “E-ma’muriy ish” тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

⚠️ Агар маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб 3 ой давомида ижро этишга қаратилмаган бўлса, бундай қарор ижро этилмайди.

❗️Маъмурий ишларни юритишда қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида матбуот анжумани ўтказилмоқда.

🔘 Спикерлар:

● Акмал Саидов – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари;

● Русланбек Давлетов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;

● Дилшод Эшнаев – Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари.

➡️ Онлайн кузатиш: https://youtu.be/6vfppQy1MBs

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Фуқароларга пенсия тайинланишида I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot