#Тайинлов
Ҳукумат қарори (376-сон, 15.06.2021 й.) билан Муродулло Махмудович Холмухамедов Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг директори этиб тайинланди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (373-сон, 15.06.2021 й.) билан Давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ҳудудларни рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
📊 Низомга кўра, рейтинг баҳолаш рейтинг кўрсаткичлари ва индикаторлари ёрдамида рақамли ривожланиш ҳолатини баҳолаш орқали ташкилотлар ҳамда ҳудудларни энг юқори натижадан энг паст натижагача сараланган рўйхатдаги ўрнини белгилаш ҳисобланади.
🖥 Рейтинг баҳолаш индикаторларини ҳисоблаш ташкилотларда ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш лойиҳаларининг амалга оширилишини рейтинг баҳолаш бўйича методикасига мувофиқ NIS.UZ-ахборот тизими орқали амалга оширилади.
🔰 Индикаторларни рейтинг баҳолаш натижаларига мувофиқ ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражаси рейтинг бали бўйича:
➖ 71 баллдан 100 баллгача бўлган ташкилот – “яшил”;
➖ 55 баллдан 71 баллгача бўлган ташкилот – “сариқ”;
➖ 55 баллдан паст бўлган ташкилот – “қизил” деб топилади.
✅ Рейтинг баҳолаш якунлари бўйича ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражаси “яшил” деб топилган ташкилотларнинг ижобий иш тажрибаси бошқа ташкилотлар ўртасида оммалаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади.

#Қабул_2021
❗️ОТМга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 20 июндан бошланади
Икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосида (имтиёзли) қабул параметрлари тасдиқланади.
Жорий йил илк маротаба 9 та нодавлат олий таълим муассасаларида 22 та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500 та давлат гранти ажратилади.
Шунингдек, бу йил олий ўкув юртларига қабул сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилишини маълум қилинди.
Президент раислигидаги олий таълимга бағишланган видеоселектор йиғилишидан
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborotз

Эндиликда ОТМнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари Интернетда жонли эфирга узатилади
“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6247-сон, 16.06.2021 й.) қабул қилинди.
📑 Фармон билан барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати (33 та) тасдиқланди.
☑️ Фармонга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолиятига оид ҳисоботни ҳар йили:
➖ 1 мартгача веб-сайтларига жойлаштириб, 10 мартгача уни жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш ҳақида хабар беради;
➖ 1 апрелгача ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш учун матбуот анжуманларини ўтказади.
✅ 2021 йил 1 июлдан қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотлар порталига (Портал) ва давлат органлари ва ташкилотлари веб-сайтларига жойлаштирилиб, ҳар чоракда янгилаб борилади:
● амалга оширилган давлат харидлари;
● мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари;
● Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар;
● ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси.
➡️ Фармонга кўра, қуйидаги имтиҳонларни ўтказиш жараёнини Интернетда жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади:
● ОТМнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари;
● ўқишни кўчириш билан боғлиқ имтиҳонлар;
● нострификация тест синовлари.
🌐 2021/2022 ўқув йили қабулигача имтиҳонларни Интернетда жонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган “imtihon.uz” веб-платформаси ишга туширилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди
🔰Фармонга кўра, 2021 йил 1 сентябргача Очиқ маълумотлар портали давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали билан интеграция қилинади.
⏳ 2021 йил 1 августгача Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси расмий веб-сайтида ва Порталда Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базаси ишга туширилади.
☑️ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди. Агентлик, жумладан:
● давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотларни Интернетга жойлаштириш мажбуриятлари ҳисобини юритади;
● мурожаатлардан келиб чиқувчи давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлиги ва шаффофлигига оид долзарб масалаларни “Mening fikrim” веб-портали орқали умумхалқ муҳокамасига чиқаради.
☑️ Фармонга кўра, “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
🔘 2021 йил 1 декабрдан:
➖ йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индекси аниқланади;
➖қуйидаги тадбирлар телеканаллар, шунингдек, Интернет орқали жонли эфирга узатилади:
▫️ Қонунчилик палатаси ва Сенат мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари;
▫️ тарафларнинг розилиги билан айрим ҳуқуқбузарликларга ва оилавий низоларга оид фуқаролик суд ишлари.

❗️Барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати
Батафсил 👉 https://bit.ly/35tngi7

Teletype
Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати
1. Давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолиятига оид ҳисоботи (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади
“Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5148-сон, 16.06.2021 й.) қабул қилинди.
🗓 Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади.
☑️ Баҳолаш тизими бўйича спорт синовлари махсус ва ихтиёрий равишда аҳолининг етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган қатлами ва ундан катталарнинг жисмоний тайёргарлигини аниқлайди.
🏃🏻♂️Спорт синовлари 15 турдаги машқлардан иборат бўлади.
➡️ Иштирокчиларга 11 та ёш тоифаси бўйича эгаллаган ўрни ва даражасига қараб спорт разрядлари ва унвонлари берилади.
🏅Спорт синовларини муваффақиятли топширган шахслар учун “Жисмоний тайёргарлик даражаси” кўкрак нишони таъсис этилади.
🔰 Шунингдек, улар ёш кўрсаткичларидан келиб чиқиб 1 йил мобайнида қуйидаги имтиёзлардан фойдаланади:
➖ сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат тўловининг 50 фоизини чегирма билан тўлайди ва муддатли ҳарбий хизматга биринчилар қаторида устунлик билан юборилади;
➖ махсус талабларни бажарган ғолибларга (I ўрин) “Темурбеклар мактаби”га тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга киради;
➖ бепул тарзда давлат туман (шаҳар) кўп тармоқли тиббиёт муассасасида бир марталик чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади;
➖ махсус талабларни бажарган ғолибларга (I ўрин) умумий фойдаланишдаги давлат йўловчи ташиш шаҳар транспортида бепул ҳамда ҳудудлараро ҳаракатланишда 50 фоиз чегирмали тўлов билан имтиёзли юриш ҳуқуқи берилади (такси, шу жумладан йўналишли такси мустасно);
➖ фарзандлари яшаётган жойдаги мактаб, боғча, шунингдек, ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига навбатсиз жойлаштирилади;
➖ барча давлат органлари ва ташкилотларининг ходимларига иш жойи ҳисобидан дам олиш масканлари ва санаторийларга бепул йўлланмалар тақдим этилади;
➖ республика миқёсида ишга ёки ўқишга қабул қилинишида жисмоний тайёргарлик талаб этиладиган имтиҳон (ОТМ спорт йўналишларидан ташқари), синов, амалий машғулотларда устунлик (имтиҳонда максимал балл ёки амалий машғулотлардан озод қилиниши) берилади.
🖥 2021 йил 1 августгача спорт синовларининг платформаси (www.jtdss.uz) ва ягона электрон базаси фаолияти йўлга қўйилади.

#Биласизми
Ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган (резервга, истеъфога бўшатилган) контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги 10 ва ундан ортиқ календарь йилига етганда уй-жой қонунчилигида кўзда тутилган меъёрлар ва тартибга мувофиқ ўзлари эгаллаб турган турар жойларини бепул хусусийлаштириб олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Бундан ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги хизмат турар жойлари мустасно бўлиб, у ерда яшовчи кўрсатиб ўтилган тоифага мансуб ҳарбий хизматчиларга ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар доирасидан ташқарида турар жойлар берилади.

Фискал институтда ўқув жараёни тартиблари белгиланди
“Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ва солиқ техникумлари фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (377-сон, 17.06.2021 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади:
➖ Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтнинг бакалавриат таълим йўналиши кундузги таълим шакли бўйича ўқиш давомийлиги 4 йил, сиртқи таълим шакли бўйича 5 йил этиб белгиланади;
➖ Институтнинг магистратура мутахассисликлари кундузги таълим шакли бўйича ўқиш давомийлиги 1 йил ҳамда масофавий, сиртқи ва кечки таълим шакли ўқиш давомийлиги 2 йил этиб белгиланади;
➖ давлат органларининг марказий аппаратида солиқлар ва солиққа тортиш, молиявий назорат ва аудит ҳамда солиқ, молия ва тижорат ҳуқуқи, шунингдек иқтисодиётда ахборот технологиялари соҳаларида камида 5 йил иш стажига эга раҳбар ходимларни Институт магистратурасига ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки таълим ўқитиш дастурлари бўйича ўқиши учун қабул қилиш тегишли давлат органининг биринчи раҳбари тавсиясига кўра кириш тест синовларисиз, тўлов-шартнома асосида қабул параметрларидан ташқари амалга оширилади;
➖ Институтда бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар, истисно тариқасида, Институт магистратурасига тест синовларисиз, тўлов-шартнома асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг давлат солиқ хизмати органларида камида 3 йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини юклаган ҳолда қабул қилинади.
☑️ Шунингдек, “темир дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандлари бўлган ҳамда Институтга талабаликка тавсия этилган ёшлар учун тўлов-шартномаси ёки субсидия ажратиш орқали молиялаштириладиган алоҳида қабул параметрлари белгиланиши мумкин.
📝 Қарор билан Фискал институтнинг Васийлик кенгаши фаолиятини тартибга соладиган низом тасдиқланди.
📌 Кенгашнинг асосий вазифаларидан бири бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш сифатини ҳамда илмий-тадқиқотлар самарадорлигини оширишни ташкил этиш ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Институт Президентнинг 2020 йил 4 ноябрдаги ПҚ–4879-сон қарори билан ташкил этилган.

“Алпомиш ва Барчиной” халқаро турнири ўтказилади
“Камондан отиш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5149-сон, 17.06.2021 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра:
➖ ҳар бир болалар-ўсмирлар спорт мактабида (келгусида янги ташкил қилинадиган мактабларда ҳам) камондан отиш секция ва бўлимлари ташкил этилади;
➖ ҳар бир олимпия захиралари коллежида (келгусида янги ташкил қилинадиган коллежларда ҳам) камондан отиш бўлимлари очилади;
➖ 2022/2023 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида камондан отиш таълим йўналиши очилади.
🔰 2021 йил 1 сентябрдан:
👉 камондан отиш спорт тури бўйича ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг уч босқичли тизими жорий этилади;
👉 ҳар йили анъанавий тарзда камондан отиш спорт тури бўйича:
● Тошкент шаҳрида “Алпомиш ва Барчиной” халқаро турнири ташкил этилади;
● Самарқанд шаҳрида аёллар ўртасида “Тўмарис кубоги” халқаро турнири ўтказилади;
● Бухоро, Қўқон, Самарқанд ва Хива шаҳарларида “Туризм ва камондан отиш ҳафталиги” ташкил этилади.
➡️ Қарорга кўра шунингдек, 2022–2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камондан отиш спорт тури бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт базалари (14 та) ташкил этилади.

Барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати

#Ҳуқуқингизни_билинг
Ишлаб чиқарувчи завод томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани сотиб олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун автотранспорт йиғимини тўлашдан озод қилинадилар.

Шаҳар йўловчилар транспортидан (таксилар мустасно) кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахслар бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Эндиликда Ўзбекистонда туғилган фуқаролиги бўлмаганларга фуқаролик олиш учун узлуксиз 5 йил яшаш талаб этилмайди
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Эндиликда Ўзбекистонда туғилган фуқаролиги бўлмаганларга фуқаролик олиш учун узлуксиз 5 йил яшаш талаб этилмайди
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (380-сон, 18.06.2021 й.) қабул қилинди.
📋 Қарор билан Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.
📌 Низомга кўра, барча фуқаролар йиғинлари географик жойлашуви ва аҳоли сони бўйича тоифаларга ажратилади.
❗️Фуқаролар йиғини давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва ўз ваколатларини тегишли ҳудуд доирасида амалга оширади.
☑️ Фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссиялари фуқаролар йиғинлари органлари ҳисобланади.
✅ Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жамоатчилик назорат субъектидир.
📂 Фуқаролар йиғини мажлисида 18 ёшга тўлган ва фуқаролар йиғини ҳудудида доимий, вақтинча ёки асосан яшаётган шахслар қатнашади.
🔰 Фуқаролар йиғинларида унинг асосий йўналишлари бўйича қуйидаги комиссиялар тузилади:
➖ оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси;
➖ хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия;
➖ ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия;
➖ экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия.
Шунингдек, фуқаролар йиғини ҳузурида “Кексалар маслаҳати” гуруҳи, “Ота-оналар университети”, “Аёллар маслаҳат кенгаши” жамоатчилик тузилмалари ташкил этилади.

Қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларида, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ва болалар – ўсмирлар спорт мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда спорт устози бўлиб ишлаётган аёлларнинг тариф ставкаларига ҳар ойда 15 фоиз миқдорда устама ҳақ белгиланади.

⚡️ Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди
🖥 2021/2022 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.
✅ Бунда абитуриентлар:
🔸 телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритиши;
🔸 имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари;
🔸 чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини киритиши керак.
❗️Таълим йўналишларини эса 2021-2022-ўқув йили учун ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари белгиланиб, тиллар кесимида тасдиқланганидан сўнг танлаш мумкин бўлади.
🌐 Рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.
⏰ Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади ҳамда улар ушбу муддатга қадар ўз маълумотларини ўзгартиришлари, чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин.
📌 2021/2022 ўқув йилидан абитуриентларни ОТМга ўқишга қабул қилишдаги айрим ўзгаришлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил танишиш мумкин:
● 1-қисм;
● 2-қисм;
● 3-қисм;
● 4-қисм.
Барча абитуриентларга омад ва муваффақият тилаймиз!

☑️ I ва II гуруҳ ногиронлари 60 квадрат метр доирасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан ва ер солиғидан озод қилинадилар.
⚠️ Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.