Huquqiy axborot
374K subscribers
6.29K photos
404 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ННТлар фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинади

“2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6181-сон, 04.03.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Фармон билан белгиланган йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

🔰 Мақсадли кўрсаткичлар, жумладан, қуйидагиларни назарда тутади:

● нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклларида қўллаб-қувватлаш ҳажмини 2021 йилда камида 1,2 бараварга, 2025 йилда 1,8 бараварга ошириш;

● Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларига 2021 йилда 16 миллиард сўм, 2025 йилда 70 миллиард сўм маблағлар ажратиш;

● мамлакатимизда эълон қилинадиган йилга оид давлат дастурида иштирок этаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари сонини 2021 йилда 30 тага, 2025 йилда – 50 тага етказиш;

● содир қилинаётган ҳуқуқбузарликларни нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан 2021 йилда 3,8 фоизга, 2025 йилда 19,2 фоизга камайтириш;

2021 йилда 50 та, 2025 йилда 250 та нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарларини Давлат бошқаруви академиясида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

🗓 2021 йил 1 апрелдан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинади.

🏢 Мазкур очиқлик индексини ишлаб чиқиш ва тўлиқ амалиётга жорий қилиш адлия органларига юклатилади.

📌 Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва унинг қўмиталари (комиссиялар) мажлисларида иштирок этувчи доимий вакили институти жорий этилади.

💼 Доимий вакил фуқаролик жамияти ривожига ҳисса қўшган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган, эл-юрт иззат-ҳурматига сазовор бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари орасидан Жамоатчилик палатаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

🖥 Фармонга кўра, 2021 йил 1 майдан “Шаффоф хайрия” ягона интерактив портали ишга туширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (120-сон, 04.03.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📝 Низомга кўра, бир йўла тўланадиган пул мукофотининг миқдори тақдирлаш тўғрисидаги Президент Фармони, қарори ёки Олий Мажлис палаталарининг қарори қонуний кучга кирган пайтдан амалда бўлган БҲМдан келиб чиқиб ҳисобланади.

💰“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган шахслар ойлик иш ҳақи ёки пенсияга қўшимча равишда ҳар ойда БҲМ миқдорида устама ҳақ оладилар.

🏦 Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш АТ “Халқ банки”нинг барча филиаллари томонидан амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати қисқартирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Нукус шаҳрида Миллий гвардиянинг минтақавий ўқув маркази ташкил этилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ўқув марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5016-сон, 03.03.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра:

Нукус шаҳрида Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази ташкил этилди;

Миллий гвардиянинг Фарғона ўқув маркази Фарғона минтақавий ўқув марказига, Даштобод ўқув маркази эса Миллий гвардиянинг Жиззах минтақавий ўқув марказига айлантирилди.

Мазкур минтақавий ўқув марказларида ҳарбий хизматчи ва ходимларни бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув жараёни қуйидаги ҳудудларга тақсимланган ҳолда таъминланади:

👉 Миллий гвардиянинг Фарғона минтақавий ўқув маркази – Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун;

👉 Миллий гвардиянинг Жиззах минтақавий ўқув маркази – Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун;

👉 Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун.

☑️ Минтақавий ўқув марказларининг раҳбар ва педагоглар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Миллий гвардиянинг Ҳарбий-техник институтида ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳар бир маҳалланинг ID идентификация рақами ва ҳудудий чегараси кўрсатилган ягона электрон маълумотлар базаси жорий этилади

“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (122-сон, 05.03.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 апрелгача қуйидагилар ишлаб чиқилиб, жорий этилади:

ҳар бир маҳалланинг ID идентификация рақами ва ҳудудий чегараси кўрсатилган ягона электрон маълумотлар базаси;

ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ота-оналар ҳамда васийликка ва ҳомийликка олинган болалар ва оилага тарбияга берилган (патронат) болалар бўйича электрон маълумотлар базаси;

давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар бўйича тегишли маълумотларни ўз ичига оладиган ягона электрон ахборот тизими;
фуқароларнинг автотранспорт воситалари созлиги ёки носозлиги бўйича электрон маълумотлар базаси.

🔰 2021 йил 1 апрелдан:

● Давлат хизматлари агентлигининг “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига васийликка ва ҳомийликка олинган болалар тўғрисидаги маълумотлар идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви орқали тақдим этилади;

● давлат ва нодавлат умумтаълим ташкилотларига ўқувчини ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар, шунингдек Ўзбекистондаги давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар, академик лицейларнинг талаба(ўқувчи)ларини ўқишга қабул қилишдан бошлаб битиргунга қадар ушбу таълим ташкилотларининг тегишли буйруқлари ва бошқа ҳужжатлар фақат ягона электрон маълумотлар базасида шакллантирилади ва расмийлаштирилади.

📋 Қарор билан шунингдек, Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

☑️ Унга кўра, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳамда компенсация тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Ягона реестр” АТда шакллантирилади ва қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🎡 Тарбияланувчилар учун мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидан ташқарида сайр ёки экскурсиялар режалаштирилганда мактабгача таълим ташкилоти директори ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар хабардор қилиниши шарт.

☑️ Тарбияланувчилар мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидан ташқарига сайр ёки экскурсияларга олиб чиқилганда гуруҳ камида 2 нафар ходим билан таъминланган бўлиши лозим.

Бунда ходимларнинг бири сафнинг олдида, иккинчиси сафнинг орқасида ҳаракатланиб боради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати, башарти у билан тузилган меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинган ёки у қонунга хилоф равишда бошқа ишга ўтказилган бўлса, дарҳол ижро этилади.

💼 Ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги ўзининг ноқонуний фармойишини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариб, ходим илгариги меҳнат мажбуриятларини бажаришга амалда қўйилган вақтдан бошлаб тамомланган ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган хотин-қизларга 36 млн 750 минг сўмгача кредитлар берилади

“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5020-сон, 05.03.2021 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарор билан Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши (Республика кенгаши) ташкил этилиб, унинг асосий вазифалари белгиланди.

➡️ Республика кенгаши, жумладан ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини оширади.

📂 Қарорга кўра, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (Жамғарма) сифатида қайта ташкил этилди.

💰Республика кенгашининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Жамғармага ҳар йили 300 миллиард сўмгача миқдорда Давлат бюджети маблағлари ажратилади.

🏦 Шунингдек, тегишли дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган хотин-қизларга туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари тавсиясига кўра, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 3 йилгача муддат ва 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида БҲМнинг 150 бараваригача (36 млн 750 минг сўмгача) миқдорда кредитлар берилади.

🔰 2021 йилда “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва ижтимоий уй-жойлар сотиб олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига:

● нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй-жой билан таъминлашга – 10 миллиард сўмдан;
● отасидан айрилган, ёлғиз онаси қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга – 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Айрим хотин-қизларни ҳокимликлар ва ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади

⚙️ Қарорга кўра, 2021 йил мобайнида ҳар бир ҳудудда асосан хотин-қизлар фаолият юритадиган ҳунармандчилик турларига ихтисослашган кластерлар фаолияти тажриба сифатида жорий этилади.

👮‍♂️ “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни самарали юритиш, ишсиз фуқароларга бандлик соҳасида тизимли ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар бир маҳаллада меҳнат инспекторига “жамоатчи ёрдамчи”лар жалб этилади.

💼 “Жамоатчи ёрдамчи”лар билан 11 ой муддатгача жамоат шартномалари тузилади ҳамда уларнинг иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир ярим баравари миқдорида белгиланади.

🏛 Қарорга кўра, тегишли касб-ҳунар таълим муассасаларининг бўш турган қисми тадбиркорларга 30 йилгача муддатга имтиёзли ижарага берилади.

💰 Шунга кўра, хотин-қизлар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг 3 ой мобайнида уларга берилган бўш турган биноларнинг ижара тўловлари БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 450 минг сўмгача) миқдорда тўлаб берилиб, шунингдек, бўш турган биноларни 1 йилгача муддатда имтиёзли равишда ижарага бериш тартиби жорий этилади.

🎓2021/2022 ўқув йилидан базавий тўлов-контракт асосида давлат ОТМга қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади.

♻️ Шунингдек, бакалавриат босқичини муваффақиятли тамомлаб, хорижнинг нуфузли таълим муассасаларига “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари асосида ўқишга юбориладиган стипендиатлар орасида хотин-қизлар улуши камида 20 фоизга кўпайтирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Тест_синови

8 март ҳақида 10 савол

8 март –
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган тест синовида фаол иштирок этинг.

🖥 10 та тест саволига жавоб топинг! Уни ишлаш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Ўз билимингизни синовдан ўтказинг.

➡️ Тест саволларини ишлаш учун: t.me/QuizBot?start=Yh241XM9

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Янги интенсив тутзорлар барпо этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:

пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун томчилатиб суғориш тизимини жорий этган ҳолда янгидан ташкил этилган тутзорларнинг ҳар бир гектарига 8 миллион сўмгача;

майдони 35 гектардан зиёд тутзорларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмгача субсидия тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.

ОТ ҚАНДАЙ ТЎХТАТИЛДИ?

Баҳорнинг илиқ кунлари бошланган. Париж бу фаслда янада гўзаллашади. Айниқса, Сена бўйида ажойиб манзара ҳукмрон.

Бундай дамда очиқ осмон остида отда сайр қилишнинг гашти бўлакча. Сюзан ўз машинасини таниш отчопар дарвозаси олдида тўхтатиб, ичкари кирди. Мураббий уни очиқ чеҳра билан кутиб олди.

– Ҳафсалангизни пир қиламанми деб қўрқаман? Пьерни бугун сизга беролмаймиз. Уни бошқа бир чавандоз олиб кетганди.

Сюзаннинг кайфияти тушиб кетса-да, жилмайишга уринди. У олти ойдан бери фақат шу отда сайр қилар, жониворнинг табиати унга беш қўлдай маълум эди.

– Унда... бошқа бирор отни бера оласизми?

– Майли, – мураббий манеж четида турган отлардан бирининг жиловини Сьюзаннинг қўлига тутқазди. – Ўзи ювош, фақат бироз ҳуркович. Эҳтиёт бўласиз.

Сюзан мураббий ёрдами билан бир сакраб отнинг эгарига ўрнашиб олди. Сўнг сағрисига қамчи босди. От аввал оҳиста йўртиб борди. Гарчи бу сайр Сюзанга ёқаётган бўлса-да, негадир кўнгли ғаш тортиб турарди. Барибир Пьер яхши эди-да! У жуда авайлаб чопарди.

Бирданига Сюзан олдинга мункиб кетдиб, ерга ағанашига оз қолди. От нимадандир қаттиқ ҳуркиб кетганди. Мана, от уни номаълум тарафга опқочиб кетяпти. Ҳар қанча жиловини тортганинг билан тўхтамайди.

Мураббий ҳам манеж бошида алланималар деб қичқирар, аммо унинг овози Сюзанга етиб келмасди. Энди нима қилсин? Отни қандай тўхтатиш мумкин?

Қўрқув пайти мия ҳам фаоллашиб кетади. Шу чоқ қаердадир ўқиган бир усул лоп этиб эсига тушди. Ишқилиб, наф берсин-да! Мана, Сюзан ўша усулни қўллади. Мўъжиза: ўқдек учиб кетаётган от бирдан тўхтади. Сюзан отдан тушганида тиззалари ҳамон қалритаб турар, бу вақт ичида мураббий ҳам бошқа от билан унинг ортидан етиб келди.

Савол: Ўйлаб кўринг-чи, Сюзан отни қай йўсинда тўхтатган бўлиши мумкин?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 “Намунали” деб топилган фуқаролар йиғинлари ходимларига:

💰туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозини ошириб бажариш ҳисобига бир маротаба баҳоланаётган ярим йиллик натижалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,75 баробаригача пул маблағлари ажратилади;

☀️йил якуни натижалари бўйича республика ҳудудидаги санаторийларидан бирида соғлигини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️

Қиз отнинг кўзларини икки қўли билан бекитиб олган. Отлар кўзлари беркитилиши билан ҳаракатдан тўхтар экан.

Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Анонс

Бугун соат 18:15 да “Ўзбекистон 24” телерадиоканали орқали “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилади.

Кўрсатув жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги Президент ҳужжатларининг ижроси қай даражада бажарилаётганига бағишланган.

Фикр ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қон ва унинг таркибий қисмларини топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни донор ана шу кунлар учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг ўқувчилари, олий ўқув юртларининг талабалари, таълим олувчиларнинг бошқа тоифалари қон ва унинг таркибий қисмларини топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни машғулотлардан, ҳарбий хизматчилар эса нарядларни бажаришдан, хизматни ўташнинг вахта ва бошқа шаклларидан озод қилинадилар.

📌 Донорга ҳар сафар қон ва унинг таркибий қисмларини топширган куннинг бевосита эртасига дам олиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бир кун берилади. Донорнинг хоҳишига кўра мазкур дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш (бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно) БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (12 млн 250 минг сўмдан 24 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно, худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса БҲМнинг 100 бараваридан бир 150 бараваригача (24 млн 500 минг сўмдан 36 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 2 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Худди шундай ҳаракат вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (36 млн 750 минг сўмдан 49 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

Ишлаб чиқарувчи завод томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани сотиб олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун автотранспорт йиғимини тўлашдан озод қилинадилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot