Huquqiy axborot
220K subscribers
5.84K photos
313 videos
22 files
13K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига табрик

Поздравление работникам сферы здравоохранения Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнлари электронлаштирилади

🔰 "Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори (696-сон, 06.11.2020й.) қабул қилинди.

Олий таълимдан кейинги таълим тизимида қуйидагилар Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизимида амалга оширилади:

👉 қабул квоталари бўйича буюртмаларни шакллантириш;
👉 ҳужжатларни топшириш ва рўйхатга олиш;
👉 фаолият самарадорлигини мониторинг қилиш.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ягона электрон тизимнинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди.

Илмий нашрлар бўйича миллий базанинг электрон платформаси ташкил этилади.

2021 йил якунига қадар Миллий базага республикада нашр қилинган илмий журналлардаги мақолаларнинг электрон шаклдаги матнлари киритилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази тузилмаси тасдиқланди

“Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (693-сон, 06.11.2020 й.).

🏢 Қарор билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг (Марказ) тузилмаси ва устави тасдиқланди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Академия) ректорига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

▫️Шунингдек, Академия таркибидаги Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар маркази тугатилиб, унинг моддий-техника базаси Марказга берилди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2020 йил 11 августдагиПҚ-4802-сон қарори билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига табрикнома

Адлия вазирлиги жамоаси мамлакатимизда анъанавий тарзда ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланадиган Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларини самимий муборакбод этади.

Сизнинг халқ саломатлигини сақлаш, касалликларнинг олдини олиш, оилаларда тиббий маданиятни ошириш, соғлом авлодни дунёга келтириш каби давлат аҳамиятига молик муҳим вазифаларини бажаришдаги фидокорона меҳнатларингиз юксак эътирофга лойиқ.

Дунёда тенгсиз, энг шарафли касб эгалари сифатида фидойи ва жонкуяр тиббиёт ходимларига мустаҳкам соғлик, оилаларига тотувлик, инсон саломатлигини сақлашдек эзгу ишларида муваффақиятлар тилаймиз!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.

ҚОТИЛ ЎЗ ОЁҒИ БИЛАН КЕЛДИ

Тонг оқариб келмоқда. Лондоннинг чекка кўчалари. Атрофни туман қоплаган. Гувоҳлар кўрсатмаси бўйича етиб келган Скотленд Ярд полицияси ходимлари йўл четида ётган жасадга яқинлашди.

Аёлга ўқ узилган. Изқувар жасаднинг муздек қўлини ушлаб кўриб: “Қолтиллик камида икки-уч соат олдин содир этилган, – деди ёшроқ шеригига юзланиб. – Сумкасини қараб кўринг, балки бирор далил топилиб қолар?

Сумкадан минг фунт-стерлингга яқин пул, пардоз буюмлари ва қўл телефони чиқди.

– Демак, қотилнинг мақсади аёлни тўнаш бўлмаган, ҳарқалай сумкада анчагина пул турган экан, – ўйлади изқувар.

– Қулоғидаги сирға, бўйнидаги тилла занжирга ҳам тегинмаган, – деди ёш сержант унинг хаёлидан ўтаётган фикрни тасдиқлагандай.

– Телефонни менга беринг-чи?

Изқувар телефонни очаркан, аёлнинг охирги марта тунги соат иккиларга яқин эри билан гаплашгани маълум бўлди. Рақам айнан “эрим” деб сақланган ва изқувар ҳам унга сим қоқди.

– Алло, Кэтрин, азизам, тинчликми?

– Мен Кэтрин эмасман.

– Кимсиз? Хотинимнинг телефони сизда нима қилади? Ўзи қани?

– Таъзиямни қабул қилинг. Мен Скотленд Ярдданман. Ҳозиргина чақирув бўйича воқеа жойига етиб келдик.

– Бўлиши мумкинмас, – деди эркак овози титраб. – Сэр, ҳазиллашманг, Кэтрин қани? У нега ўларкан?

– Зудлик билан воқеа жойига етиб келинг. Ҳаммасини шу ерда гаплашамиз.

Кўп ўтмай, 35-40 ёшдаги эркак пайдо бўлди. У жасадни ўраб олган одамлар сафини ёриб, аёлнинг жонсиз танаси тепасида бир зум қотиб қолди.

– Кэтрин! – эркак юзларини кафти билан беркитиб ўкириб юборди. – Нима қилиб қўйдинг, Кэти! Энди мен қандай яшайман!.. Ким қилди бу ишни? — деди сўнг у атрофга юзланиб. – Кимнинг қасди бўлиши мумкин менинг аёлимда? Айтинглар, ўзим ҳозироқ нимталаб ташлайман? Ким ўлдирди менинг Кэтринимни?

Изқувар бир зум эркакка диққат билан тикилиб туриб:

– Сиз, – деди ўта совуққонлик билан. – Уни сиз ўлдирдингиз. Ўзингизни оқлашга уринманг.

Буни аниқ биламан, – кейин ҳамкасбларига юзланди. – Дарҳол кишанлаб олиб кетинглар буни...

Ҳамма ҳангу манг, ҳатто бояги эркак ҳам қотиб турарди.

Савол: Айтинг-чи, изқувар унинг қотиллигини қандай аниқлади?

Жавобларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. Жумбоқнинг жавоби бугун соат 18:00 да эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Олтин давр” халқаро мусиқа ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (692-сон, 06.11.2020 й.).

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йилдан республикада ташкил этиладиган халқаро мусиқа анжуманлари ва фестиваллари доирасида “Олтин давр” халқаро мусиқа ярмаркаси ўтказилади.

🔰 Қарор билан “Олтин давр” халқаро мусиқа ярмаркасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Маданият вазирлиги ярмарка ташкилотчиси ҳисобланади.

Ярмарка доирасида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:

● ярмарканинг тантанали очилиш маросими;
● хориждан таклиф этилган продюсерлар, промоутерлар, санъаткорлар, мутахассисларнинг тақдимотлари, давра суҳбатлари ва маҳорат дарслари;
● мусиқа санъати савдо ярмаркаси;
● санъаткорларнинг концерт дастурлари;
● ярмарканинг тантанали ёпилиш маросими.

👉 Ярмарка халқаро ярмаркалар ва музокаралар тажрибалари асосида ишбилармонларнинг ўзаро келишуви (В2В), ишбилармон ва истеъмолчи (В2С) ҳамда бошқа мулоқот форматларида ташкил этилади.

👉 Иштирокчиларга ташкилотчи томонидан ярмарка ҳудудидан 3,5х4 метр ўлчамдаги майдон ажратилади.

👉 Маҳаллий иштирокчиларнинг ички транспорт, овқатланиш, меҳмонхона харажатлари ташкилотчи томонидан қопланади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Изоҳ

Меҳнат мигранти ўзини ўзи банд қилган шахсга тенглаштирилади, энди у қайси солиқларни тўлайди?

💬 Ижтимоий тармоқларда ушбу масалада айрим тушунмовчиликлар бўлаётгани сабабли, масалага бироз ойдинлик киритишга эҳтиёж туғилди.

⚠️ Ўзини ўзи банд қилган шахслар даромад солиғи тўламайди, ижтимоий солиқни эса пенсия олиш учун иш стажига эҳтиёж сезсагина тўлайди.

🗓 2021 йил 1 январдан бошлаб меҳнат миграцияси йўли билан хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларига тенглаштирилади.

Уларга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.

📘 Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.

➡️ Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин, бу 2020 йил учун камида БҲМнинг 50 фоизи ҳажмида (111 минг 500 сўм) белгиланган.

Агар чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар Ўзбекистонда пенсия ва иш стажига эҳтиёж сезмаса, унда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашнинг ҳожати йўқ.

❗️Кўриниб турибдики, меҳнат мигрантларининг ўзини ўзи банд қилган шахсга тенглаштирилиши уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️

➡️ Изқувар марҳуманинг эрига телефон қилганида, ҳодиса жойига етиб келинг деганди, аммо манзилни айтмаганди. Эркак эса қисқа фурсатда ўша ерга етиб борган.

Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз,Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам олиш имтиёзига эга шахслар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

📌
Ҳафта давомида (2 – 7 ноябрь) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари:

▫️Президент қарорига (ПҚ-4877-сон, 03.11.2020 й.) кўра, Фарғонада жисмоний тарбия ва спорт университети филиали ташкил этилади БАТАФСИЛ

▫️Президент қарорига (ПҚ–4879-сон, 04.11.2020 й.) кўра, Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институт ташкил этилди БАТАФСИЛ

▫️Президент қарори (ПҚ–4881, 04.11.2020 й.)га мувофиқ, Давлат ташкилотлари ходимлари ўртасида “Ўзбек полвони” мусобақаси ўтказилади БАТАФСИЛ

▫️Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (ЎРҚ–645, 05.11.2020 й.) билан совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ғилофсиз олиб юрганлик учун жавобгарлик белгиланди БАТАФСИЛ

▫️Ҳукумат қарори (691-сон, 06.11.2020й.) билан Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди БАТАФСИЛ

▫️Ҳукумат қарори (696-сон, 06.11.2020й.) билан Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнлари электронлаштирилади БАТАФСИЛ

▫️Ҳукумат қарори (693-сон, 06.11.2020 й.) билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази тузилмаси тасдиқланди БАТАФСИЛ

▫️Ҳукумат қарори (692-сон, 06.11.2020 й.) билан “Олтин давр” халқаро мусиқа ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди БАТАФСИЛ

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Президент Фармонига (ПФ–6108-сон, 06.11.2020 й.) мувофиқ, 2021 йил 1 мартга қадар малакали педагог, илмий ходимлар, психолог ва хорижий экспертларни (шу жумладан, Финляндиянинг малакали мутахассисларини) жалб қилган ҳолда Миллий ўқув дастури (Дастур) ишлаб чиқилади.

👉 Таянч умумтаълим муассасалари белгиланади ва 2021/2022 ўқув йилида уларнинг таълим жараёнига Дастур тажриба-синов тариқасида жорий қилинади.

👉 2021 йил 1 мартдан педагог кадрлар тайёрлайдиган ОТМ ҳамда лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотлари халқ таълими ходимлари малакасини ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Фармонга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан:

👉 мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим ташкилотлари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифасини бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий веб-сайтидаги махсус портал орқали амалга оширилади;

👉 педагог ходимларга барча малака тоифаларини бериш соддалаштирилган тартибда амалга оширилиб, бу бўйича навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди, навбатдан ташқари аттестациядан ўтказганлик учун 223 минг сўм миқдорида йиғим ундирилади.

💴 Умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари педагогларига 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб синф (гуруҳ) раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар 1,5 бараварга оширилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

👉 2021/2022 ўқув йилидан умумтаълим муассасаларида ишлаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича алоҳида мақсадли қабул параметрлари ажратилади.

👉 2021 йил 1 январдан олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлашга келган олий маълумотли мутахассисларга БҲМнинг 50 бараварида (11 млн 150 минг сўм) бир марталик бошланғич ёрдам пули ва ижарада турганлик учун БҲМнинг 2 бараварида (446 минг сўм) ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍
Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Фармонга кўра:

▪️2022/2023 ўқув йилигача барча умумтаълим муассасаларида “Электрон кундалик” дастури жорий қилинади.
▪️2021 йил 1 январдан ҳар бир умумтаълим муассасасида Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилади.
▪️2021/2022 ўқув йилидан профессионал таълим муассасаларида дуал таълим тизимин жорий этилади.
▪️2021 йил 1 сентябргача ҳар бир ҳудудда нодавлат, жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида камида биттадан олий таълим ташкилоти ташкил этилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ОТМга киришдаги тест синовлари мазмуни мактаб дастурларига мослаштирилади

🔰 Президент қарорига (ПҚ–4884-сон, 06.11.2020 й.) кўра, 2021 йил 1 августга қадар болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлаш чоралари кўрилади.

👉 Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида юридик шахс мақомисиз Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилади.

👉 2021/2022 ўқув йилида психология соҳасидаги таълим йўналишлари бўйича давлат буюртмаси асосидаги қабул параметрлари 30 фоизга оширилади.

2021 йил 1 январдан:

▪️давлат олий таълим ташкилотларига кириш учун тест синови топшириқлари давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тузилиб, тест синови материалларининг маъно-мазмуни умумий ўрта таълим тизимидаги фанларнинг ўқув дастурларига мослаштирилади;
▪️ туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари ташкил этилади.

🔰 Қарор билан Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти сифатида қайта ташкил этилди.

Қарорга кўра шунингдек, “Педагог ходимларнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Истеъмол кредити қандай олинади?

👉 Истеъмол кредити жисмоний шахсга (истеъмолчига) товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун бериладиган кредитдир.
👉 Истеъмол кредити ўз фаолияти натижасида олинган даромадларга, пенсия ва бошқа даромадларга эга бўлган жисмоний шахсларга берилади.

Истеъмол кредити қуйидаги товарларни (хизматларни) сотиб олиш учун берилиши мумкин:
▪️уй хўжалиги, компьютер техникаси, радиоэлектроника ва электр жиҳозлари;
▪️мебель ва бошқа маиший буюмларни сотиб олиш;
▪️Ўзбекистон ҳудудида тиббий-профилактика муассасаларида, дам олиш масканларида, дам олиш уйларида даволаниш учун путёвка сотиб олиш;
▪️тантаналар (никоҳлар, юбилейлар)ни ўтказиш;
▪️хусусий автомобилларни таъмирлаш ва бошқалар.

🏦 Кредит ҳажми, муддати, фоиз ставкаси, тўловларни амалга ошириш графиги истеъмол кредити шартномасида акс эттирилади.

Кредит олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
▪️ кредит ажратиш ҳақида ариза;
▪️ паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
▪️ қарз олувчининг даромадларини тасдиқловчи иш жойидан бериладиган маълумотнома ёки қарз олувчининг даромадлари миқдорини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
▪️ кредитни қайтаришни таъминловчи ҳужжатлар (масалан, жисмоний ёки юридик шахсларнинг кафолати, мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, кредит қайтарилмаслиги рискини суғурталаш ҳақидаги суғурта полиси).

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Транспорт воситалари қайси асосларга кўра тўхтатилади?

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Зоминда 7 мингга яқин ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланади

🔰Ҳукумат қарори билан (698-сон, 09.11.2020 й.) 2020-2022 йилларда Жиззах вилоятининг Зомин туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири этиб туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли, хусусан хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ва турмуш даражасини ошириш белгиланди.

👉 Туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида жами 291 та лойиҳанинг амалга оширилиши назарда тутилган.

👉 Жумладан, саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида 98 та инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши, бу орқали 3 269 та янги иш ўринлари яратилиши кўзланган.

👉 Туманда 3 та умумтаълим мактаби, Даштобод шаҳрида 360 ўринли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қурилади.

👉 Тумандаги моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхатига киритилган 395 нафар ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш белгиланган.

👉 Бундан ташқари, туман бўйича жами 6 848 нафар (2020 йилда – 1 370, 2021 йилда – 5 478) ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қатор қонун ҳужжатлари талаблари Солиқ кодексига мослаштирилди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–646, 09.11.2020 й.).

🔰Қонун билан 10 та қонун ва 2 та кодекс талаблари Солиқ кодексига мослаштирилди.

👉 Хусусан, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритилиб, тадбиркорларни текширишнинг амалдаги тартиби бекор қилиниб, текшириш талаби Солиқ кодексига мослаштирилди.

👉 Энди тадбиркорларни текшириш “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари асосида амалга оширилади.

🌐 Бундан буён солиқларнинг камерал текширувидан бошқа барча текширишлар электрон тизимда рўйхатга олинади.

▪️ Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олмасдан ўтказилган текширувлар қонунга хилофдир.
▪️ Ўтказилган текширувлар натижалари назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар тугатилгандан кейин уч кун ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан
www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Ҳукумат қарори (700-сон, 09.11.2020 й.) билан 2021 йил 1 январдан божхона йиғимларининг қуйидаги ставкалари қўлланилади.

📍Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot