Huquqiy axborot
370K subscribers
6.29K photos
401 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ота-онанинг болага таълим-тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаслиги маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ички ишлар органлари ходимлари қуйидаги ҳолатларда сизнинг автомобилингиздан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин:

👉 табиий офат юз берган жойга бориш;
👉 шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш;
👉 жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш;
👉 ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун.

🧾 Бу ҳолатда, транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган махсус шифохоналарда беморларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг меъёрлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Юқумли касаллик тарқатиш хавфини туғдирадиган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади

🧾 Қонунчиликка кўра, бажараётган ишининг хусусиятига кўра юқумли, паразитар касалликларни тарқатиш хавфини туғдирадиган шахслар ишдан четлаштирилиб, иш берувчи томонидан мумкин бўлган иш билан таъминланмаганда, даволаниш даврига меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

💰 Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда, унга иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда нафақа тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 6 август (2005 йил)

Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низом давлат рўйхатидан ўтказилган.

➡️ Низомга кўра, барча таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида таҳсил олган ОТМлар бакалавр ва магистрлари мажбурий тартибда камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз

2014 йил февраль ойида туғилган фарзандимни ҳудудимиздаги мактабга қабул килишмаяпти, шунга қандай йўл тутсам бўлади? (И.Л. Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани)

🧾 Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга кўра, мактабнинг I синфига 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади.

Фарзандингиз жорий йилнинг 31 август кунига қадар 6,5 ёшга тўлишини инобатга олсак, тегишли ҳужжатларни мактаб маъмуриятига тақдим этиш ҳуқуқига эгасиз.

🏢 Ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриши шарт.

🔍 Шу боис, ушбу масала юзасидан туман Халқ таълими бўлимига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишингиз мумкин.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, болалар умумтаълим муассасасининг 1-синфига тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади (мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган таълим муассасалари бундан мустасно).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Йўл қоидасини бузган хорижлик транспорт эгалари божхонада жарима тўлайди

“Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (463-сон, 05.08.2020 й) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Ўзбекистон ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ёки бошқа шахслардан тегишли жарималарни ушбу транспорт воситаларини республика ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётганда божхона органлари томонидан ундириш механизми жорий этилди ва ундириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

⚠️ Мазкур қоида хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг , хорижий расмий делегациялар автотранспорт воситаларига татбиқ этилмайди.

🖥 Низомга кўра, тегишли жарималар божхона органлари томонидан ички ишлар органлари онлайн режимда тақдим этган маълумотлар асосида ундирилади.

💰 Жарима суммаси чегара божхона постидаги банк кассалари ёки электрон тўлов тизимлари ёхуд ўзига ўзи хизмат кўрсатиш терминаллари орқали тўланади.

Жарима суммаси тўланмаган тақдирда автотранспорт воситаси далолатнома асосида 60 кунга қадар вақтинча сақловга олинади.

❗️Жарима суммаси 60 кун ичида тўланмаса, қарздорлик суммаси мажбурий ижро ва суд органлари билан ҳамкорликда транспорт воситаси ҳисобидан ундириш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
ISO 37001:2016: Коррупцияга қарши бошқарув тизими

Ушбу стандарт ташкилотларга порахўрларга қарши тадбирларни ташкил этиш, амалга ошириш, қўллаб-қувватлаш ва кучайтиришга ёрдам беради

Батафсил 👉 http://hudud24.uz/?p=16389

Каналга уланиш👇
https://t.me/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

🔸 ҳарбий хизматни ўташ учун;
🔸 саломатлигини тиклаш учун;
🔸 ҳомиладорлик ва туғиш учун;
🔸 болаларни парвариш қилиш учун.

🔰 Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатларга берилади:

ҳарбий хизматни ўташ учун – ҳарбий хизматни ўташ муддатига;
саломатлигини тиклаш учун – 12 ой муддатга;
ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун – ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига.

🧑‍🎓 Талабаларга ўқиш давомида 2 марта, (тиббиёт таълим муассасалари талабаларига 3 мартагача) академик таътил берилиши мумкин.

🏥 1-курс талабаларига академик таътил фақат уларнинг касаллиги туфайли берилади.

💰 Академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни жорий йилда ОТМларга қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда тест имтиҳонларини абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш имконини берадиган жойда ўтказиш кераклиги қайд этилди.

Тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этишга топшириқ берилди.

Имтиҳонлар кунига 2 марта (ҳаво салқин пайтда) ўтказилиб, тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкинлиги қайд этилди.

Мутасадди вазирлик ва идораларга стадионларни тест синовларига пухта тайёрлаш, уларнинг дислокацияси бўйича абитуриентларни тўлиқ хабардор қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 7 август (2018 йил)

“Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинган.

🏠 Қарорга кўра, оилавий меҳмон уйлари ушбу меҳмон уйларида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек, ҳар бир яшовчига 3 м² ҳисобидан тўғри келадиган зарурий тураржой майдонига эга бўлган хусусий уй-жой ҳисобланади.

☑️ Оилавий меҳмон уйлари хизматлари оилавий меҳмон уйи ташкил этиш учун яроқли тураржой биносига эга бўлган ва унда яшовчи хусусий тадбиркорлар ёки оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

Бугун Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади

Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси бугун соат 10:00 да Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида ўз ишини бошлайди.

Ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.

Ялпи мажлисда қатор масалалар, жумладан, 8 та қонун кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Таълим тўғрисида”ги Қонун маъқулланди
(янги таҳрирда)

Қонунда мактабгача таълим ва тарбия масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялашга, болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган узлуксиз таълим турини такомиллаштириш кўзда тутилган.

📌 Шунингдек, қонунда бошланғич таълим, касб-ҳунар таълими, касб-ҳунар мактабларида 9-синф битирувчилари негизида бепул асосда кундузги таълим шаклида умумтаълим ва мутахассислик фанларининг икки йиллик интеграциялашган дастурлари асосида таълим амалга оширилиши белгиланмоқда.

📋 Қонун таълимнинг нодавлат шаклини ривожлантиришга, жамиятимизда интелектуал мулк салоҳиятидан самарали фойдаланишга, илм-маърифатга доир иш жойлари кенгайишига имкон беради.

▫️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонун маъқулланди (янги таҳрирда)

📋 Қонун билан иш билан таъминлашнинг самарали ва истиқболли йўналишлари – касбий малака ва компетенцияни ривожлантириш миллий тизими, меҳнат дафтарчалари ва шартномаларининг электрон ҳисобини юритишни назарда тутувчи ягона миллий меҳнат тизими жорий этилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши меҳнат бозори ва бандликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, миллий ишчи кучи сифатини ошириш учун рағбатлантиришни ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштиришни кучайтириш, ишсизларни моддий қўллаб-қуватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини рағбатлантиришни мустаҳкамлайди.

▫️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди (янги таҳрирда)

📋 Қонунда одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби, жабрланганлар ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш тартиби, уларга тақдим этиладиган хавфсизлик чоралари ва бошқа кафолатлар белгиланмоқда.

➡️ Қонуннинг қабул қилиниши одам савдосидан жабрланган фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишга хизмат қилади.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун маъқулланди.

📋 Қонун билан чет элда иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни иш қидираётган шахслардан эмас, балки иш берувчилардан ундириш белгиланмоқда.

❗️ Шунингдек, хусусий бандлик агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан Қонун талабларини бузганлик учун жавобгарлик ҳам назарда тутилган.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Сентябрь ойидан бошлаб юқори босқич (иккинчи босқичдан бошлаб) талабалари учун ўқиш онлайн тарзда бошланиши, октябрь ойида 1-курслар қабул қилиб бўлингач, пандемия юмшашига қараб анъанавий тизимга яна қайтиш мумкинлиги билдирилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
⚡️ АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда бу йилги тест синовлари 2 сентябрдан бошланиши маълум қилинди.

Август ойида тест синовлари ўтказиладиган жойлар, яъни стадионлар тегишли жиҳозлар билан таъминланади.

Тест синовлари натижаси тестни эртасига абитуриентни шахсий кабинетида эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўров

ДХМда коррупцияга дуч келганмисиз?

Азизлар! Сизнинг фикрингиз муҳим!

Айнан Сизнинг жавобларингиз давлат хизматлари соҳаси ривожланишининг кейинги босқичдаги йўналишларини белгилайди.

Сўровдан ўтиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/polls/DXMda-korrupsiyaga-duch-kelganmisiz
#Биласизми

🚏Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриши учун бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги автотураргоҳларнинг кириш ва чиқиш қулай бўлган қисмида тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

📌 Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.

⚙️ Мазкур тўхтаб туриш жойларига «5.15. Тўхтаб туриш жойи» ва «7.17. Ногиронлар» йўл белгилари ўрнатилади.

Шунингдек, ушбу тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot