Huquqiy axborot
323K subscribers
6.19K photos
350 videos
22 files
13.7K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (251-сон, 26.03.2019 й.) билан Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом билан профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг асосий вазифалари ҳамда функциялари белгиланди. Вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш шулар жумласидандир.

Низомда профилактика инспекторлари ёрдамчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам акс эттирилган бўлиб, улар фуқаролардан содир этилаётган ҳар қандай ҳуқуқбузарликларни тўхтатишни талаб қилиши мумкин.

Профилактика инспекторлари ёрдамчилари туман ички ишлар органлари бошлиқлари тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ИИБ бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.

Профилактика инспекторлари ёрдамчилари 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, ҳарбий хизматни ўтаганлар орасидан танлаб олинади. Улар “Маҳалла посбони” аъзолари, “Фидокор ёшлар” гуруҳлари ва “Жамоатчилик назорати масканлари” фаолиятига раҳбарлик қилади.

Самалари фаолият юритган профилактика инспекторлари ёрдамчилари ички ишлар оганлари кадрлари захирасига киритилади.

Шунингдек, низомда профилактика инспекторлари ёрдамчилари фаолиятини баҳолаш мезонлари, мониторинг қилиш тартиби белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
1 апрелдан бошлаб давлат хизматларини исталган ДХМда олишингиз мумкин

2019 йил 15 февралда мамлакатимиз раҳбари томонидан “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Унда 2019 йил 1 июндан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматларини экстерриториал тамойил бўйича олишга ҳақли эканлиги белгиланган.

Маълумот учун: давлат хизматларини олишнинг экстерриториал тамойили – бу фуқаролар доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахслар почта манзилидан (жойлашган еридан) қатъий назар, исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш имконияти ҳисобланади.

Мазкур қулайликни 1 июнни кутмасдан тезроқ жорий қилиш учун Давлат хизматлари агентлигининг масъул ходимлари томонидан тегишли ишлар амалга оширилди.

Натижада юридик ва жисмоний шахслар жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб барча хизматлар экстерриториал тамойил бўйича, яъни исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиб хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

Мисол учун, Тошкент шаҳрида фаолият юритишни мақсад қилган тадбиркор Самарқанд вилоятидаги марказлардан туриб ҳам рўйхатдан ўтиши мумкин. Нафақат рўйхатдан ўтиш соҳасида, балки Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган аксарият хизматлардан доимий яшаш жойидан ҳамда рўйхатдан ўтган ҳудудидан қатъий назар жисмоний ва юридик шахслар исталган ҳуддудаги Давлат хизматлари марказлари орқали фойдаланишлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/davxizmat
#Биласизми
Иш ҳақидан фақатгина ходимнинг ёзма аризасига асосан ушлаб қолиниши мумкин.

Иш ҳақи фақатгина қонунда кўрсатилган ҳоллардагина (солиқлар ундириш, суд қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш ва шу каби ҳолатлар) ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин.

Бошқа ҳолларда (масалан, обуна, коммунал тўловлар ва ҳ.к) ходимнинг ёзма розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ноқонунийдир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ, хизмат сафарида бўлган ходимларга улар юборилган корхоналардаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлади.

Хизмат сафари вақтида фойдаланилмаган дам олиш кунлари, бошқа дам олиш кунлари хизмат сафаридан қайтганда тикланмайди.

Агар ходим дам олиш ёки байрам кунларида ишлаш учун хизмат сафарига юборилган бўлса, ушбу кунларда ишлагани учун компенсация тўланади.

Агар ходим дам олиш кунида хизмат сафарига кетса, унга хизмат сафаридан қайтгач бошқа дам олиш куни берилиши лозим.

Хизмат сафарига кетиш ва хизмат сафаридан қайтиш кунларида ишга чиқиш масаласи маъмурият билан келишилган ҳолда ҳал қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Хизматлар #Услуги

Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш (фасадини таъмирлашни) келишиш
— - — - — - — - — - — - — - —
Согласование измнения внешнего вида (фасада) зданий и сооружений


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/davxizmat
#Биласизми
Топиб олинган ёки тасодифан қўлига тушиб қолган қиймати энг кам иш ҳақининг уч бараваридан (608 минг 190 сўмдан) ортиқ бўлган ўзганинг мол-мулкини яшириш энг кам иш ҳақининг уч бараваридан (608 минг 190 сўмдан) беш бараваригача (1 млн 13 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Адлия_хабари
“Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форумида иштирок этишни ҳоҳловчилар диққатига!

Навруз байрами муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланганлиги сабабли 21 – 24 март кунлари Ўзбекистонда тўловни амалга ошириш имконияти бўлмаганлиги ҳақидаги кўплаб мурожаатларни инобатга олиб, арзонлаштирилган тарифларнинг амал қилиши миллий иштирокчилар учун жорий йилнинг 29 март соат 18-00 га қадар узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, “Tashkent Law Spring” Халқаро юридик форуми жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Форумда Ўзбекистон ва қатор хорижий давлатлар адлия вазирлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, жаҳоннинг етакчи юридик ва консалтинг фирмалари, олимлар ва экспертлар, шунингдек мамлакатимиз давлат органлари ва компаниялари раҳбарлари, юридик хизматлари вакиллари, суд экспертизаси мутахассислари, нотариуслар, адвокатлар иштирок этадилар.

Бугунги кунгача АҚШ, Буюк Британия, Франция, Австрия, Япония, Сингапур, Малайзия, Хитой, Россия ва дунёнинг бошқа давлатларидан 50 дан ортиқ мутахассислар Форумда маърузачи сифатида иштирок этишларини тасдиқладилар. Улар орасида вазирлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек Гарвард ва Болонья университетлари, Бостон юридик коллежининг ҳуқуқ мактаби, Калифорния университетининг Гастингс юридик коллежи профессор-ўқитувчилари, “Dentons”, “White & Case” (АҚШ), “Reed Smit LLP” (АҚШ), “Freshfields Bruckhaus Deringer” (Буюк Британия) “Cleary Gottlieb Steen & Hamilton LLC” (АҚШ), “Norton Rose Fulbright LLP” (Буюк Британия) каби дунёга машҳур халқаро юридик фирмаларнинг адвокатлари бор.

Форумда Жаҳоннинг деярли барча асосий арбитраж марказлари, шу жумладан Вена халқаро арбитраж маркази (VIAC), Европа низоларни ҳал этиш маркази (ECDR), Жаҳон банки гуруҳининг Инвестицион баҳсларини ҳал этиш бўйича халқаро маркази (ICSID), Халқаро савдо палатаси (ICC-Austria) Гонконг Халқаро арбитраж маркази (HKIAC) вакиллари ўз тажрибалари билан ўртоқлашишади.

Батафсил маълумот: tashkentlawspring.uz сайтида!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Янги давлат қўмитаси ташкил этилди

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони (ПФ-5696, 28.03.2019 й.) қабул қилинди.

Фармон билан Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Қўмита ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Қуйидагилар Қўмита таркибига ўтказилди:
👉 Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва унинг академик лицейи;
👉 Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти;
👉 Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти;
👉 Балиқчилик илмий-тадқиқот институти.

Қўмита ҳузурида Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси ҳамда “Ўзбекчорванасл” агентлиги ташкил этилди.

2020 йил 1 январдан:
👉 100 бошли чорва ва 100 минг парранда бўлган хўжаликларда ветеринария врачи ва зоотехник штати жорий этилади;
👉 қорамолчилик йўналишидаги хўжаликлардаги ҳамда аҳоли қарамоғидаги сигирлар селекция режасига асосан наслли буқалар уруғи билан сунъий уруғлантирилади;
👉 туман ҳокимлари келгуси йилга озуқа экинларини жойлаштириш режасини “Ўзбекчорванасл” агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлигининг вазифалари белгиланди
Ҳукумат қарори (252-сон, 26.03.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарор билан сил касаллиги бўйича Республика DOTS маркази тугатилиб унинг вазифалари Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказига ўтказилди.

Низомга кўра, Агентликнинг асосий вазифаси кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматларни такомиллаштириш ҳисобланади.

Агентлик тузилмасига қуйидагилар киради:
👉 ҳудудий тиббий-ижтимоий хизматлар бўлинмалари, туман шўъбалари;
👉 уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати;
👉 ногиронлиги бўлганлар ва кексалар учун “Мурувват” ва “Саховат” интернат-уйлари;
👉 ногиронлиги бўлганлар ва кексалар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика санаторийлари;
👉 ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказлари;
👉 Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
👉 Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази.

Низом билан Агентликнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб берилди.

Агентлик директори Ҳукумат томонидан лавозимга тайинланади ва озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Бозорда гўшт ва сут нархини барқарорлигини таъминлаш чоралари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги
Президент қарори (ПҚ-4254, 28.03.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Қўмита ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ташкилий тузилмалари тасдиқланди.

Қўмита раиси Бош вазир тақдимига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

“Ўзбекчорванасл” Агентлиги бош директори лавозимига кўра қўмита раисининг ўринбосари ҳисобланади.

Қўмита раиси Бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари, Давлат ветеринария назорати бошқармаси ветеринар мутахассислари давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “O‘ZNASLCHILIK” ва “Ўззооветтаъминотхизмат” давлат корхоналари “Ўзбекчорванасл” Агентлиги таркибига ўтказилди.

Қарорга мувофиқ, чорва молларини суғурталаш тартиби ишлаб чиқилади.

Самарқанд ветеринария медицина институтининг Тошкент филиали ташкил этилади.

Гўшт ва сут нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир туманда камида иккитадан қуйидагилар ташкил этилади:
👉 қорамолларни бўрдоқига боқишга ихтисослашган корхоналар;
👉 сут йўналишидаги корхоналар.

Қарор билан 2019-2021 йилларда чорва моллари сони, гўшт ва сут ишлаб чиқаришни ошириш бўйича прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

Мазкур кўрсатикичларга мувофиқ республикада 2021 йилга келиб 13 минг 825 бош чорва моллари, 3 млн 646 минг 300 тонна гўшт ҳамда 11 млн 882 минг 500 тонна сут ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш
— - — - — - — - — - — - —
Выдача разрешения на перевод жилых помещений в категорию нежилых


Каналга уланиш/Присоединиться к каналу: 👇👇👇
https://t.me/davxizmat
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Институт фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Унга мувофиқ, ўқув жараёни такомиллаштирилиб халқаро стандартларга мос кадрлар тайёрланади.

Қарор билан Институт фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Режа доирасида битирувчилар бандлигини назорат қилиш мақсадида Институт веб-сайтида электрон мониторинг блоги яратилади.

“Бўш вақтим – билим ва спорт билан бирга” мавзусида спорт мусобақалари ташкил этилади.

Институтда иқтисодиёт соҳасида янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (257-сон, 28.03.2019 й.) билан Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ёшлар масалалари бўйича ҳудудий идоралараро кенгашлар томонидан амалга оширилади.

Болаларни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари ва маҳаллалар ҳар йили 1 июнгача идоралараро кенгашларга ёзма тавсия билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этади:
👉 ўқувчиларнинг ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлганда);
👉 ўқувчи ва оила аъзоларининг паспорти ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари;
👉 ногиронликни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлганда);
👉 боқувчисини йўқотганлик тўғрисидаги ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлганда).

Ҳужжатлар ҳар йили 10 июнгача идоралараро кенгашлар томонидан кўриб чиқилади ҳамда 15 июнга қадар вилоят кенгашларига тақдим этилади.

Қўллаб-қувватлаш бўйича қарор ҳар йили 30 июнга қадар қабул қилинади.

Ўқувчилар қуйидагилар билан таъминланади:
👉 замонавий ягона мактаб формаси;
👉 асосий турдаги ўқув қуроллари;
👉 бадиий китоблар.

Шунингдек, ўқувчиларга газета ва журналларга обуна бўлишда амалий ёрдам кўрсатилади ҳамда уларнинг республика оромгоҳларида дам олиши ва саёҳатлар ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Ҳукуматнинг 2019 йил 29 мартдаги фармойишига мувофиқ банк тизими, молия ҳамда солиқ идораларининг айрим ходимларини қонунчиликда белгиланган тартибда 2019 йил 30-31 март – шанба, якшанба кунлари ишга жалб қилишга рухсат берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Республикамизда 2019 йилда 1 млн 490 минг 660 тонна картошка етиштирилади

2019 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисидаги
Ҳукумат қарори қабул қилинди (2019 йил 29 март, 259-сон).

Қарорга мувофиқ, 2019 йил учун республикада:
👉 жами 135 минг 641 гектар ерга сабзавот, 60 минг 156 гектар ерга полиз экинлари жойлаштирилади ҳамда 2 млн 875 минг 640 тонна сабзавот, 1 млн 59 минг 240 тонна полиз экинлари етиштирилади;
👉 жами 57 минг 292 гектар боғ-ток қаторлари орасида 853 минг 905 тонна сабзавот, дуккакли ва полиз экинлари етиштирилади;
👉 824 минг 350 гектар ғалладан бўшайдиган майдонга такрорий экин экилади ва жами 10 млн 448 минг 780 тонна маҳсулот, жумладан 789 минг 189 тонна картошка етиштирилади ҳамда ғалладан бўшайдиган ер учун жами 4 млрд 292 млн 707 минг сўм маблағ ажратилади.

Юқоридагиларни жамлаган ҳолда 2019 йилда республикада жами 13 млн 396 минг 437 тонна маҳсулот етиштирилади ва маҳсулотларнинг 1 млн 858 минг 789 тоннаси экспорт қилинади, 7 млн 784 минг 537 тоннаси ички истеъмол учун мўлжалланган.

Жами маҳсулотларнинг 1 млн 490 минг 660 тоннаси картошка бўлиб унинг 1 млн 56 минг 903 тоннаси ички исътемол учун ажратилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ пенсияга чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўпламини йиғиш масъулияти фуқаро ишлаётган ташкилот зиммасига юклатилган.

Бунинг учун:

👉 ташкилот маъмурияти ҳар йили декабрь ойида шахсий варақчалар ва меҳнат дафтарчалари асосида кейинги йилда ҳам умумий, ҳам имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ходимлар рўйхатини тузади;
👉 рўйхатга киритилган ходимларга нисбатан ташкилот маъмурияти пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни олдиндан тайёрлашга киришади. Зарур бўлганда ташкилот маъмурияти етишмаётган ҳужжатларни сўраб олиш чораларини кўриши керак;
👉 ташкилот маъмурияти тўпланган барча ҳужжатлар асосида пенсия тайинлаш учун тақдимномани расмийлаштиради.

Ташкилот ходим пенсия ёшига етган кундан кечиктирмай унинг пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлганлигини билдиришга мажбур.

Агарда ходим пенсия тайинлаш тўғрисида ариза берган тақдирда ташкилот маъмурияти мазкур ариза рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 10 кун мобайнида зарур ҳужжатларни ва тақдимномани тўлиқ расмийлаштиради ва ариза берувчини улар билан (тақдимномага имзо қўйдирган ҳолда) таништиради.

Ҳужжатлар ва тақдимнома ташкилот томонидан ходимнинг аризаси билан бирга ариза берувчининг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Бошқа нотўғри йўналиш поездига адашиб чиққан йўловчи, поездни энг яқин станцияда тарк этиши керак.

Бу ҳолатда йўловчи поездга адашиб чиққан станциясига бепул қайтариб юборилади.

Чиптада кўрсатилган муддатдан олдин поездга чиққан йўловчи йўлдаги станцияда ўз чипталарини қайта расмийлаштириш шарти билан шу поездда манзилига етиб олиши мумкин.

Чиптасида кўрсатилганидан қимматроқ вагонга (масалан, чипта плацкартга олинган вагон купе бўлса) кириб қолган йўловчидан жарима ундирилмайди. Йўловчи бу ҳолда унинг чиптасига мос келувчи вагонга ўтиши шарт ёки бўш жойлар бўлса ушбу вагонда қўшимча тўлов эвазига қолиши мумкин.
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Аждодларимизга муносиб бўлиб яшасак, Бухоронинг эртанги куни биз кутгандан ҳам зиёда бўлади.
--
Шавкат Мирзиёев: Если будем достойными наших предков, завтрашний день Бухары превзойдет все наши ожидания.
#Биласизми
Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

👉 автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;

👉 транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

👉 ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар;

👉 орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар;

👉 аҳоли пунктларида ҳаракатланишда — йўналишли такси ҳайдовчилари, таксининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар;

👉 аҳоли пунктларида ташқи қисмига махсус рангли график чизмалар чизилган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot