Huquqiy axborot
353K subscribers
6.25K photos
376 videos
22 files
13.8K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
«O'zbekiston 24» каналида Адлия вазирлиги томонидан 2018 йилда амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган “Ислоҳотлар самараси” кўрсатуви эфирга узатилмоқда. Кўрсатувда вазирлик раҳбарияти, соҳа мутахаcсислари ва экспертлар иштирок этган.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (4-сонли БҲС) “Валюта курси ўзгаришининг таъсири” Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу тартиб молия органлари, ғазначилик бўлинмалари, давлат мақсадли ва бошқа жамғармалар ҳамда бюджет ташкилотларида чет эл валютасида операцияларни юритишни норматив тартибга солинишини белгилайди.

Чет эл валютасидаги операциялар бюджет ҳисобида содир этилган вақтда тўлов кунидаги расмий курси бўйича миллий валютада акс эттирилади.

Қуйидагилар ташкилотларнинг чет эл валютасидаги операциялари бўлиб ҳисобланади: ⬇️

👉 активлар, ишлар, хизматларни чет эл валютасида харид қилиш ёки сотиш;

👉 чет эл валютасида тўланиши ёки олиниши белгиланган кредитлар ёки қарзлар;

👉 чет эл валютасидаги мажбуриятларни қабул қилиш ёки мажбуриятларни қоплаш;

👉 чет эл валютасида ифодаланган активларни ҳисобдан чиқариш ёки қабул қилиш.

Бюджет ҳисобида чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларнинг қийматини ҳисоботларда акс эттириш учун сўмда қайта ҳисоблаш лозим.

Ташкилотларнинг чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятлари ҳисобот даврининг сўнгги иш кунида чет эл валютасида операция амалга оширилган санадаги расмий курс бўйича қайта баҳолашни амалга оширади.

Бунда, ҳисобот даврининг сўнгги иш кунида ташкилотлар ягона ва шахсий ғазна ҳисобварағи, кассаси ҳамда бошқа ҳисоб рақамлардаги чет эл валюта маблағларини, шунингдек чет эл валютасидаги молиявий активларнинг қийматини операция содир этилган вақтдаги расмий курс бўйича сўмда ифодалайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 2018 йил 4 сентябрдаги Президент қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда қуйидаги таъсир чоралари фойдаланилмаётган объектларнинг хусусий мулкдорларига, юридик шахслар билан бир қаторда жисмоний шахсларга ҳам қўлланилади:

👉 соддалаштирилган солиққа тортиш тартибидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни умумбелгиланган тартибда тўлашга ўтказиш;

👉 мол-мулк ва ер солиқларини икки карра миқдорда тўлаш, 6 ойдан сўнг – беш карра, 12 ойдан сўнг ва кейинчалик – ўрнатилган ставкага нисбатан ўн карра миқдорда тўлашга ўтказиш;

👉 тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва преференциялар амал қилишини тўхтатиш. Илгари бу таъсир чоралари фақат юридик шахсларга кўлланилган, жисмоний шахслар эса назарда тутилмаган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
20 декабрь (2012 йил)
“Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги
Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ, тадбиркорларнинг ваколатли органлар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилади, унга мувофиқ рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорларнинг фойдасига фойдасига ҳал қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эълон
Нотариус лавозимларига танловни онлайн равишда кузатиб боринг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2018 йилнинг 21 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё вилоятларидаги вакант нотариус лавозимлари учун, 22 декабрь куни Андижон ва Самарқанд вилоятларидаги вакант нотариус лавозимлари учун танлов ўтказилади. Танлов соат 10:00 да бошланиб, жараёнларни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” саҳифалари орқали бевосита кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Ўзагросервис” АЖ корхоналарини молиявий соғломлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Автосаноат Агротехсервис” МЧЖ устав жамғармасидаги “Ўзавтосаноат” АЖ диллерлик ташкилотларининг улуши “Ўзагросервис” АЖнинг устав жамғармасига берилади.

Туман “Агротехсервис МТП” МЧЖларининг “Ўзавтосаноат” АЖ диллерлик ташкилотилари олдидаги кафиллик шартномалари асосида амалда тўланган қисми бўйича қарздорликлари ҳисобдан чиқарилди.

“Ўзагросервис” АЖ машина-трактор парклари “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг гаров билан таъминланмаган мажбуриятлари бўйича кафилликларини суғурта ташкилотлари полисларига алмаштириш билан боғлиқ суғурта хизматлари ҳақи ўз маблағлари ҳисобидан тўлаши таъминланади.

“Ўзагросервис” АЖ ва “Ўзагролизинг” АЖнинг туман “Агротехсервис МТП” МЧЖ ва “Агротехсервис МТП” МЧЖларининг “Ўзагролизинг” АЖ ва “Ўзмашлизинг” МЧЖ олдидаги лизинг тўловлари бўйича қарздорликларини тўлаш муддати 2021 йил 1 сентябргача узайтирилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизими ташкил этилди

Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги
Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари ҳамда ҳокимларнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

👉 экспортбоп рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, хизматлар (туристик, тиббий, таълим, транспорт) экспортини ошириш;
👉 ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришда ҳамкорларни излаш ҳамда ташкилотлар ва корхоналар билан шартномалар тузиш.

Фаолияти Ташқи савдо вазирлиги томонидан мувофиқлаштириладиган Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизими ташкил этилди.

Экспорт фаолиятига ахборот-таҳлилий кўмаклашиш, экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш миллий тизимнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Шунингдек, Ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Экспортни рағбатлантириш агентлиги, хориждаги элчихоналар қошида савдо ваколатхоналари ташкил этилди.

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига экспорт кредитлари ва операцияларини суғурталаш вазифасини юкланди ва у Ташқи савдо вазирлигига ўтказилди.

Ташқи савдо вазири “Ўзагроэкспортбанк” акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгашининг раиси этиб сайланади.

2019 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджетидан 15 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағ Экспортни рағбатлантириш агентлигига ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Меҳнат жароҳати туфайли ўзининг розилиги билан вақтинча енгилроқ, кам ҳақ тўланадиган ишга ўтказилган жабрланувчига иш ҳақи меҳнатга лаёқати тиклангунга қадар меҳнат жароҳати олгандан аввалги ўртача ойлик иш ҳақи (даромади)дан кам бўлмаган миқдорда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Судьяларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан, судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредитлар берилади:

👉 кредит муддати – уч ойлик имтиёзли давр билан 5 йил;

👉 дастлабки бадал – сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;

👉 кредит бўйича фоиз ставкаси – Марказий банкнинг кредит бериш санасидаги қайта молиялаш ставкасидан ошмаган миқдорда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
“Ўзбекистон Республикаси ўқувчилари ва талабаларининг ҳар йилги қишки таътили тўғрисида”ги Президент фармонига мувофиқ:

👉 тугайдиган йилнинг охирги тўрт куни ва янги йилнинг биринчи ўн кунлиги даврида ўқувчилар ва талабаларининг ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътили ўтказилади;

👉 қишки таътил даврида кундузги бўлимларнинг талабалари ва ўқувчиларга авиа ва темир йўл чипталари 50 фоизли чегирма билан сотилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ер кодексига қўшимча киритилди

Қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги
Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Ер кодекси ҳамда Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда деҳқон хўжалиги учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаси туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг биргаликда берилган тавсиясига эга бўлган ёш фуқароларга ҳам берилади.

Илгари бундай участкалар фақат оилали ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга берилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари
Давлат хизматларидан фойдаланувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида давлат хизматлари учун тўловларни Payme тўлов тизими орқали амалга ошириш имконияти яратилди.

Бунинг учун Payme иловасидаги “Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги” менюси орқали тегишли ҳаракатларни амалга ошириш зарур бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot