Huquqiy axborot
307K subscribers
6.18K photos
337 videos
22 files
13.6K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Нотариал ҳаракатлар ва ФҲДЁ органлари хизматлари учун тўловларни амалга оширишда интерактив хизматларни жорий этишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:
👉 нотариал хизматлар ва ФҲДЁ органлари учун тўловларни амалга оширишда интерактив ахборот-коммуникация воситалари, жумладан, банкомат, терминал, инфокиоска ва мобил иловалар жорий қилинади;
👉 тижорат банклари нотариал идоралар ва ФҲДЁ органларидаги махсус кассалар орқали тушаётган давлат божи тўловлари суммасининг (1%) бир фоизи миқдорида мукофот олади;
👉 нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлари биносида махсус кассалар ва тўлов пунктлари очилганлиги учун тижорат банклари ва тўлов пунктлари агентлик тармоқлари ижара тўлови, коммунал ва эксплуатацион хизматлар тўловларидан озод қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Давлат таълим муассасалари ҳузурида спорт клубларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари ҳузурида спорт клублари ташкил этилади.

Спорт клубларининг асосий вазифаси этиб, жумладан умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун спорт турлари бўйича ҳафтасига камида 4 соат, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари учун 6 соатдан синфдан ташқари спорт тўгараклари машғулотларини ташкил этиш белгиланди.

Спорт клубига спорт клуби ташкил этилган давлат таълим муассасасида таълим олаётган ва фаолият юритаётган ўн ёшга тўлган ўқувчилар, талабалар, педагоглар ва бошқа ходимлар ихтиёрий аъзо бўлишлари мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
18 июль (1996 йил)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз маркаларини жорий этишга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги
Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ 1996 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар (пиводан ташқари)ни мажбурий равишда акциз маркалари билан маркалаш жорий этилган ва уларни акциз маркаларисиз сотиш тақиқланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:
👉 Ботаника институти Ўзбекистоннинг табиий ўсимликлар хилма-хиллигини ўрганиш соҳасидаги ягона давлат илмий муассаса сифатида белгиланди;
👉 институтнинг ноёб илмий объекти “Марказий гербарий” миллий аҳамиятга эга гербарий деб тан олиниб ва унга “Ўзбекистон миллий гербарийси” номи берилди.
Институт таркибида:
👉 ноёб ўсимликлар турлари кадастри ва мониторинги лабораторияси;
👉 Ўзбекистон флораси лабораторияси;
👉 Ботаника музейи ташкил этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзгартиришларга асосан эндиликда Исломшунослик фанлари илмий кенгаш таркибига илмий даражага эга бўлмаган юқори малакали ва тажрибали амалиётчи мутахассислар киритилиши мумкин.

Илгари бундай истисно фақат юридик фанлар бўйича ташкил этиладиган Илмий кенгашларга нисбатан қўлланилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Ҳуқуқ_тарихидан
1945 йил Сан-Франциско конференциясида БМТ уставига Гоминьдан ҳукумати вакили имзо чеккан.

Хитой Халқ Республикаси тузилгач, унинг БМТдаги ўрнини фақатгина Тайвань ва унинг атрофидаги айрим ороллардагина ҳокимиятни сақлаб қолган Хитой Республикаси (Гоминьдан ҳукумати) ноқонуний равишда эгаллаб келган, ХХР эса бу ташкилотда вакилликдан маҳрум қилинган эди.

1971 йил 25 октябрда БМТнинг Бош Ассамблеяси ХХРнинг қонуний ҳуқукларини тиклаш ва БМТ ҳамда унинг барча органларидан Тайвань вакилларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Тонировка” масаласида қарор қабул қилинди

Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:
👉 2018 йил 1 августдан қорайтирилган ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат берилди;
👉 ойналарни қорайтириш Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази” ДУК томонидан амалга оширилади;
👉 ойналарни қорайтириш учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ)дан рухсатнома (1 йилга берилади) олиш керак;
👉 орқа ойнани ёруғлик ўтказувчанлик беш фоиздан кам бўлмаган (95 фоизга қорайтириш), орқа ён ойналарни ёруғлик ўтказувчанлик 30 фоиздан кам бўлмаган (70 фоизга қорайтириш) даражада ўзгартириш мумкин;
👉 олд ойнанинг тепа қисмини 14 см дан кўп бўлмаган ва ёруғлик ўтказувчанлик 30 фоиздан кам бўлмаган шаклда ўзгартириш учун рухсатнома шарт эмас;
👉 хорижий давлатларнинг ойналари қорайтирилган енгил автотранспорт воситаларини Ўзбекистонга вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Қорайтиришга рухсатнома берганлик учун тўловлар:
👉 жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 90 баравари (16 587 000 сўм);
👉 юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг 120 баравари (22 116 000 сўм);
👉 хорижий давлатлар юридик шахсларига энг кам иш ҳақининг 140 баравари (25 802 000 сўм).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ жорий ўқув йили учун 10 та мутахассисликка жами 200 та тингловчи қабул қилинади.

Қабул квоталарининг 65 таси давлат гранти асосида, 135 таси эса тўлов-контракт асосида қабул қилиниши белгилаб берилди.

Энг кўп тингловчи “Тижорат банкларини бошқариш” мутахассислигига (45 та) қабул қилинса, “Суғурта компанияларини бошқариш” мутахассислигига фақат тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Академия магистратурасига иқтисод соҳасида бакалавр даражасига эга бўлган, ёши 35 дан ошмаган номзодлар вазирликлар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг йўлланмалари асосида қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
19 июль (2005 йил)
Президент Фармонига мувофиқ Биринчи ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтлари негизида Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилган.

Тошкент тиббиёт академияси юқори малакали тиббиёт кадрлари тайёрлайдиган етакчи ўқув муассасаси ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал суммаси камайтирилди

2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги
Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ арзон уй-жойларнинг дастлабки бадали қуйидагича белгиланди:

1) қишлоқ жойларда:

0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки, уч, тўрт, беш қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) ва 2, 3 хонали бир қаватли арзон уй-жойлар учун – 10 фоиз миқдорида;

0,04 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган арзон уй-жойлар ва 0,06 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган 3, 4 ва 5 хонали арзон уй-жойлар учун – 25 фоиз миқдорида;

2) шаҳарларда дастлабки бадалнинг табақалаштирилган миқдорини амалиётга жорий этган ҳолда ўртача 15 фоиз миқдорида.

Мазкур ипотека кредитлари 2018 йил 1 июлдан 2020 йил 1 январгача бўлган даврда 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади.

Эслатиб ўтамиз, арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал шу кунга қадар сотиб олинадиган уй-жой қийматининг камида 25 фоизини ташкил этиши лозим эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий-маиший таъминлаш ва ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисда”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари ташкил этилди.

Марказнинг асосий вазифалари этиб:
👉 озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини ташкил этиш ва таъминлаш, тегишли тартибда кийим-кечак, озиқ-овқат ва турар жой учун бир марталик тўланадиган нафақа пули бериш;
👉 мақбул ижтимоий-маиший шароитлар яратиш, соҳа мутахассисларидан ёрдам олиш, зарур ҳолатларда даволанишга, қариялар ва ногиронлар уйларига йўлланмалар бериш;
👉 реабилитация қилишда, уй-жой ва маиший ҳамда бошқа ижтимоий-маиший муаммоларни ҳал қилишда, қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар олишда ёрдам кўрсатиш белгиланди.

2019 йил 1 январдан бошлаб жазони ижро этиш муассасаларида, тўлиқ ижтимоий мослаштириш мақсадида маҳкумларни тизимли ўрганиш ва уларнинг онгини ўзгартиришга қаратилган тарбиявий ишларнинг ягона комплекс тизими жорий этилади.

Қарорда белгиланишича маҳкумларга шахсий ҳужжатларни тиклаш ва паспорт олишда ёрдам кўрсатилади, уларнинг пенсия суғуртаси, меҳнат дафтарчасини расмийлаштириш шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилингунга қадар амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Чет_эл_қонунчилиги
Мисрда ижтимоий тармоқлар орқали сохта ва ёлғон хабар тарқатган шахслар жавобгарликка тортилиши мумкин.

Миср парламенти ижтимоий тармоқларда 5 мингдан ортиқ обуначиси бўлган саҳифа (канал)ларни оммавий ахборот воситасига тенглаштирувчи қонунни қабул қилди.

Қонунга мувофиқ сохта ва ёлғон хабарларни тарқатганларнинг саҳифаси тўсиб қўйилади ва ўзлари жавобгарликка тортилади.

Қонунни назорат қилиш ОАВ фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Олий кенгашга юкланди.

Бундан ташқари, ОАВ фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Олий кенгашнинг розилигисиз янги сайт яратиш тақиқланади.

Олий кенгаш ўз навбатида мавжуд сайтларни блоклаш ёки уларни жаримага тортиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани аҳолисининг бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 2018-2019 йилларда кафолатли иш ўринларини ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича жами 49 та лойиҳа амалга оширилади.

Хусусан, туманда цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали 750 киши иш билан таъминланади.

Ўзбекистон туманидаги муҳандислик-коммуникациялари мавжуд бўлган, фойдаланилмасдан бўш турган бино ва иншоотлар, шунингдек, ер участкалари хатловдан ўтказилиб, кейинчалик янги иш ўринларини ташкил этиш шарти билан тадбиркорлик субъектларига ва салоҳиятли инвесторларга белгиланган тартибда берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Давлат божи ставкалари ўзгартирилди
Ҳукуматнинг 2018 йил 17 июлдаги қарори билан Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган аризалардан қуйидаги миқдорларда бож ундирилади:

мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 4 фоизи (олдин – 2 фоиз) миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари (олдин – 50 фоиз) кўп бўлмаган миқдорда;

никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан - энг кам иш ҳақининг 2 баравари (олдин – 50 фоиз) миқдорида;

такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан - энг кам иш ҳақининг 4 баравари (олдин – 120 фоиз) миқдорида;

уй-жойларни ижарага олиш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, ворисликни қабул қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги, хатланган мулкни қайтариб бериш тўғрисидаги ва мулкка оид бўлмаган тусдаги (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан - энг кам иш ҳақининг 2 баравари (олдин – 50 фоиз) миқдорида;

алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)лардан - энг кам иш ҳақининг 1 баравари (олдин – 10 фоиз) миқдорида.

Иқтисодий судларга киритиладиган мулкий тусдаги даъво аризаларидан - даъво баҳосининг 2 фоизи (олдин – 1 фоиз) миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бож ундирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Мактабгача таълим вазирлигида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди

Ҳукуматнинг 2018 йил 18 июлдаги қарори билан Мактабгача таълим вазирлиги Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 66 та ташкилот мавжуд эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
20 июль (1992 йил)

Ўзбекистон ёшларини чет мамлакатларга ўқишга юбориш тўғрисидаги
Ҳукумат қарори қабул қилинган.

Қарорга асосан давлат идоралари томонидан тузилган битим ва шартномаларга мувофиқ, чет мамлакатларга ўқишга юборилаётган шахсларга ўқишга бориш ва ватанига қайтиб келиш, шунингдек, таътил вақтида, аммо бир йилда кўпи билан бир марта келиб-кетиш харажатлари тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан тўланиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot