#Чет_эл_қонунчилиги
Буюк Британияда қабул қилинган қонунга мувофиқ май ойидан бошлаб 40 “ёшдан ошган” автомобиллар ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказилмайди.
Бу эса, ҳисоб китобларга кўра мамлакатдаги автомобилларнинг қарийб 1,5 % (300 минг)ни ташкил этади.
Шу билан бирга, ушбу тоифадаги автомобилларга, тегишли сертификатга эга бўлмай туриб ҳам йўлларда ҳаракатланишига рухсат этилди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Германияда полиция офицерига “сен” (“du”) деб мурожаат этиш умуман мумкин эмас. Фақатгина “сиз” (“Sie”) деб мурожаат этиш лозим. Акс ҳолда 600 евро миқдоридаги жаримани тўлашга тўғри келади.

2018 йил 4 майдан эътиборан Россия Федерациясида кредит карталаридаги пулларни ўғирлаш турар жойга ноқонуний кирган ҳолда ўғирлик қилиш ёки кўп миқдордаги ўғирлик қилишга тенглаштирилди.
Шунга кўра мазкур жиноят учун жарима миқдори 500 минг рубл этиб белгиланди. Илгари жарима миқдори 120 минг рублни ташкил этган.
Бундан ташқари, ҳуқуқбузарга нисбатан беш йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти йилгача озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жиноий жазо тайинланиши мумкин.

Россия Федерациясининг 2017 йил 29 июлдаги Қонунига кўра, 2018 йил май ойидан Россиянинг айрим ҳудудларига – Олтой, Краснодар ва Ставропол ўлкаларига дам олиш учун борганлик учун курорт йиғими ундирилади.
Биринчи йили курорт йиғими суммаси ҳар бири кишига кунига 50 рублдан этиб белгиланган. Келгуси йилларда ушбу суммани 100 рублга қадар кўтарилиши режалаштирилган.
Ушбу йиғим тажриба тариқасида киритилган бўлиб, тажриба 2022 йилга қадар давом этади.

Японияда жамоат жойларида чиқинди қутиларини жойлаштириш тақиқланган
Японияда жамоат жойларида чиқинди қутилари деярли кўзга ташланмайди.
Бу қоида, биринчидан, японларнинг ўзига хос маданиятлилиги билан боғлиқ – японлар фарзандларига ёшликлариданоқ чиқиндиларни ажратиш ва белгиланган жойларга ташлашни уқтиришади.
Иккинчидан, бу Токио метрополитенида 1995 йилда содир этилган теракт билан боғлиқ. Ушбу мудҳиш воқеадан сўнг японлар чиқинди қутиларига портловчи қурилмалар ташлаб кетилиши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда жамоат жойларига чиқинди қутилари жойлаштирилишини тақиқлаганлар.

2018 йил 19 июнда “Нейтральный Туркменистан” газетасида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухаммедов томонидан имзоланган Туркманистон Оила кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун расман эълон қилинди.
Қонунга мувофиқ 2018 йил 1 сентябрдан Туркманистонда кўпхотинлик тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
2018 йил 19 июнда “Нейтральный Туркменистан” газетасида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухаммедов томонидан имзоланган Туркманистон Оила кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун расман эълон қилинди.
Қонунга мувофиқ 2018 йил 1 сентябрдан Туркманистонда кўпхотинлик тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Чет_эл_қонунчилиги
“Юстина қонуни” – тана аъзоси донорлигига розилик презумпцияси
Аргентина Миллий Конгресси 2018 йил 5 июль куни “Инсон органларнинг донорлиги тўғрисида”ги Қонунни янги таҳрирда қабул қилди.
Янги таҳрирдаги Қонун вафот этган инсон аъзоларидан донорлик мақсадида фойдаланиш жараёнини тубдан соддалаштиради.
Айни вақтдан эътиборан Аргентинанинг вояга етган фуқаролари ўз тана аъзоларидан донорлик мақсадида фойдаланишни васиятнома билан тақиқлашмаган бўлса, вафотидан сўнг у потенциал донорга айланади (тана аъзосидан донорлик мақсадида фойдаланиш мумкин бўлади).
Илгари вафот этган шахснинг тана аъзосини кўчириб ўтқазиш учун унинг шу мақсаддаги васиятномаси ёки яқин қариндошларнинг розилиги талаб қилинарди.
Қонун лойиҳаси Конгресснинг қуйи палатаси депутатлари томонидан бир овоздан қабул қилинди, бунгача эса лойиҳа Сенат томонидан маъқулланган эди.
Ушбу Қонун 2017 йил ноябр ойида юрак кўчирилиб жойлаштирилмаганлиги сабабли вафот этган 12 ёшли қиз Юстина Ло Канке номи билан аталди.
Маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда 7700 аргентиналиклар, шу жумладан 250 нафар болалар трансплантация жараёнида ўз навбатини кутмоқда.
Манба: euronews.com

Мисрда ижтимоий тармоқлар орқали сохта ва ёлғон хабар тарқатган шахслар жавобгарликка тортилиши мумкин.
Миср парламенти ижтимоий тармоқларда 5 мингдан ортиқ обуначиси бўлган саҳифа (канал)ларни оммавий ахборот воситасига тенглаштирувчи қонунни қабул қилди.
Қонунга мувофиқ сохта ва ёлғон хабарларни тарқатганларнинг саҳифаси тўсиб қўйилади ва ўзлари жавобгарликка тортилади.
Қонунни назорат қилиш ОАВ фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Олий кенгашга юкланди.
Бундан ташқари, ОАВ фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Олий кенгашнинг розилигисиз янги сайт яратиш тақиқланади.
Олий кенгаш ўз навбатида мавжуд сайтларни блоклаш ёки уларни жаримага тортиш ҳуқуқига эга.