Huquqiy axborot
310K subscribers
6.18K photos
340 videos
22 files
13.6K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
​​Эълон
Нотариал ҳаракатлар учун тўловларни Click ва Payme тўлов тизимлари орқали амалга ошириш имконияти яратилди. Олдинлари бундай имконият фақат UPAY тизимида бор эди.

Тўловлар банк кассалари ёки мобиль телефонлар орқали амалга оширилишидан қатъий назар, бу ҳақдаги маълумот “Нотариус” ахборот тизимида онлайн тарзда акс этирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми:
Белгиланган муддатда туғилганлик расмийлаштирилмаганда туғилганлик ҳақида гувоҳномани олиш тартиби:ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Янги_лойиҳа
Халқ таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳа билан ўқувчиларнинг умумий ўрта таълим муассасасига мактаб формасида келишлари мажбурий ҳисобланишини белгилаш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари қарор билан ўқувчиларга мактаб формасини кийишда қуйиладиган талаблар кўрсатиб ўтилган, хусусан:

қизлар учун юбканинг тиззадан юқори бўлмаслиги;

оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги;

таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юриш ва ҳ.к.

Лойиҳа матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:⬇️
https://regulation.gov.uz/ru/documents/2611

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган молиявий хизматларга тааллуқли операциялар рўйхатига киритилган ўзгартириш Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзгартиришга асосан юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан инвестицион воситачилар қимматли қоғозлар депо-ҳисобварақларини очиш ҳамда юритишга доир хизматларни амалга оширганда қўшилган қиймат солиғидан озод этилиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Чет_эл_қонунчилиги

2018 йил 19 июнда “Нейтральный Туркменистан” газетасида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухаммедов томонидан имзоланган Туркманистон Оила кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун расман эълон қилинди.

Қонунга мувофиқ 2018 йил 1 сентябрдан Туркманистонда кўпхотинлик тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Rais Buva
Биз таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликка қаршимиз!
@raisbuva_uz

#бизкоррупциягақаршимиз #мыпротивкоррупции
​​#Кун_тарихи
21 июнь (2002 йил)

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинган.

Фармонга мувофиқ ташкил этилган Ҳисоб палатаси:
👉 олий ташқи аудит ва молиявий назорат органи ҳисобланади;
👉 ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади, ўз фаолиятида бевосита Президентга бўйсунади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми:
Никоҳдан ажратишни қайд этиш:ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Янги_лойиҳа

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳа билан мактаб битирувчиларига аъло билими, намунали хулқи ва фаол жамоатчилиги учун олтин ва кумуш медалларини бериш амалиётини тиклаш назарда тутилмоқда.

Бунда олтин медалга эга бўлган ўқувчига республикадаги давлат олий таълим муассасаларининг бакалавр босқичига кириш синовларида тўплаган умумий баллига 50 фоиз, кумуш медалга эга бўлган ўқувчига эса тўплаган умумий баллининг 30 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш режалаштирилмоқда.
Лойиҳа матни:⬇️
https://regulation.gov.uz/ru/documents/2624

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низом Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатдан ўтказилди

Унга кўра, юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритиш учун олдинги солиқ даври якуни бўйича қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида мос келадиган юридик шахслар танлаб олинади:

солиқ даври якуни билан ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси энг кам иш ҳақининг 200 минг бараваридан кам бўлмаган;

товар айланмаси ҳажми энг кам иш ҳақининг 300 минг бараваридан кам бўлмаган;

жами активлари қиймати энг кам иш ҳақининг 100 минг бараваридан кам бўлмаган.

Энг кам иш ҳақи миқдори йирик солиқ тўловчилар тоифасини аниқлаш учун танланган солиқ даври якунида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади.

Йирик солиқ тўловчилар тоифасини белгилашда кўрсатиб ўтилган мезонлар, юридик шахсларнинг ўтган йилдаги солиқ даври якуни бўйича солиқ органларига тақдим этган солиқ ҳамда молиявий ҳисоботларидаги кўрсаткичларига асосан аниқланади.

Йирик солиқ тўловчилар бўйича мезонлар солиқ тўловчиларга солиқ солиш тартибини танлаш ёки ўзгартириш ҳуқуқини бермайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Сўраган_эдингиз:
Кўп қаватли уйда яшайман иссиқлик таъминоти (отопление) уйни яхши иситмайди, шунинг учун хонадонимни иситиш тармоғидан узмоқчиман. Лекин иссиқ сувдагилар мумкинмас дейишаяпти шу тўғрими? (Ф.А. Тошкент шаҳри)

Истеъмолчига кўп қаватли уйнинг иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимидан алоҳида турар ва нотурар жойларнинг иситиш асбобларини демонтаж қилиш орқали иситиш тизимидан узиб қўйиш тақиқланади. Бу қоида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларида белгиланган.

Шу билан бирга, истеъмолчи иссиқлик таъминоти хизматлари зарур сифат ва тартибда кўрсатилмаганда неустойка тўлашни, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилиши мумкин.

Зарур сифат дейилганда иситиш даврида (иситиш даври вилоят ва шаҳар ҳокими қарори билан белгиланади) турар жой хоналари ҳавосининг норматив ҳарорати камида 20°С бўлиши назарда тутилади.

Иситиш даврида уйда ҳаво ҳарорати ушбу кўрсаткичдан паст бўлганда ҳароратдан четга чиқишнинг ҳар бир даражаси учун тўлов миқдори 0,15 фоизига камаяди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхати тасдиқланган.

Рўйхат: ⬇️
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ушбу ўзгаришларга асосан, битта ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида четдан келтирилган маҳсулотга – бир календарь йилидан ошмаган муддатга мувофиқлик сертификати бериш тартиби жорий этилди.

Аввал бир шартнома доирасида импорт қилинган товарнинг хар бир чегарадан ўтадиган миқдори учун алоҳида мувофиқлик сертификати олиниши лозим эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш:ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot