Huquqiy axborot
369K subscribers
6.29K photos
402 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Кун_тарихи
19 июнь (1997 йил)
Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинган.

Фармонга мувофиқ озиқабоп спирт, ароқ ҳамда бошқа алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга давлат монополияси ўрнатилиб, мазкур турдаги маҳсулотлар мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар томонидан тегишли рухсатномалар асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
Кеча каналда айрим йўналишлар бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар юридик мутахассисликка қайта тайёрланади деган мазмундаги хабар берилди. Ушбу курсларни тугатган шахслар қаерларда ишлаши мумкин?

Президентнинг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Rais Buva
Фарзандларимиз тақдирига бефарқ бўлмайлик. Аксинча уларга тўғри йўл кўрсатайлик. Зеро юртимиз келажаги - ёшлар қўлидадир.
@raisbuva_uz

#фирибгарликкақаршимиз #мыпротивмошенничества
#карикатура
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби cоддалаштирилди

Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, Микрокредит ташкилоти филиал ташкил қилишда сўраладиган талаблар қисқартирилди. Хусусан, эндиликда микрокредит ташкилоти лицензия олинган кундан бошлаб камида икки йилдан зиёд ўз фаолиятини амалга оширган бўлиши ҳамда Марказий банкнинг талабларига жавоб бериши шарт эмас.

Яна бир ўзгаришга кўра микрокредит ташкилотининг тўлов муддати 30 кундан ортиқ кечиктирилган муддати ўтган кредитларнинг суммаси охирги 6 ой давомида микрокредит ташкилоти кредит портфелининг 5% дан кам миқдорини ташкил этган ҳолатларда қониқарли молиявий ҳолатга эга деб топилиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Биласизми:

1862 йил 19 июнь куни АҚШ президенти Авраам Линкольн АҚШ ҳудудида қулликни бекор қилиш тўғрисидаги Қонунга имзо чеккан.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Эълон

“Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танловида қатнашинг
ва қимматбаҳо совринни қўлга киритинг

Адлия вазирлиги фуқароларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий фаоллигини янада юксалтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, аҳоли орасида кенг кўламли тарғибот ишларини амалга ошираётган ҳуқуқ тарғиботчиларини аниқлаш ва уларни муносиб равишда рағбатлантириш мақсадида “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” танловини ўтказади.

Танлов қуйидаги 10 номинация бўйича ўтказилади:
👉 “Ҳуқуқий тарғиботдаги фидойилиги учун”;
👉 “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши мутахассис”;
👉 “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши журналист”;
👉 “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши ОАВ”;
👉 “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши блогер”;
👉 “Ҳуқуқий маданиятни тарғиб қилувчи энг яхши сайт”;
👉 “Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яхши инновацион лойиҳа”;
👉 “Маҳаллада ҳуқуқий маданиятни юксалтиришдаги фаоллиги учун”;
👉 “Ҳуқуқий тарғиботдаги энг яқин ҳамкор”;
👉 “Энг ёш ҳуқуқ тарғиботчиси”.

Танлов Мустақиллик байрами арафасида ўтказилади. Унда мутахассислиги ва касбидан қатъи назар, Ўзбекистоннинг 18 ёшга тўлган барча фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Ғолибларга планшет, смартфон каби қимматбаҳо эсдалик совғалари ва пул мукофотлари топширилади.

Ушбу танлов ЎзМТРК, “Туронбанк” ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
​​Эълон
Нотариал ҳаракатлар учун тўловларни Click ва Payme тўлов тизимлари орқали амалга ошириш имконияти яратилди. Олдинлари бундай имконият фақат UPAY тизимида бор эди.

Тўловлар банк кассалари ёки мобиль телефонлар орқали амалга оширилишидан қатъий назар, бу ҳақдаги маълумот “Нотариус” ахборот тизимида онлайн тарзда акс этирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми:
Белгиланган муддатда туғилганлик расмийлаштирилмаганда туғилганлик ҳақида гувоҳномани олиш тартиби:ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Янги_лойиҳа
Халқ таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳа билан ўқувчиларнинг умумий ўрта таълим муассасасига мактаб формасида келишлари мажбурий ҳисобланишини белгилаш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари қарор билан ўқувчиларга мактаб формасини кийишда қуйиладиган талаблар кўрсатиб ўтилган, хусусан:

қизлар учун юбканинг тиззадан юқори бўлмаслиги;

оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги;

таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юриш ва ҳ.к.

Лойиҳа матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:⬇️
https://regulation.gov.uz/ru/documents/2611

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган молиявий хизматларга тааллуқли операциялар рўйхатига киритилган ўзгартириш Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзгартиришга асосан юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан инвестицион воситачилар қимматли қоғозлар депо-ҳисобварақларини очиш ҳамда юритишга доир хизматларни амалга оширганда қўшилган қиймат солиғидан озод этилиши белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Чет_эл_қонунчилиги

2018 йил 19 июнда “Нейтральный Туркменистан” газетасида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухаммедов томонидан имзоланган Туркманистон Оила кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун расман эълон қилинди.

Қонунга мувофиқ 2018 йил 1 сентябрдан Туркманистонда кўпхотинлик тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Rais Buva
Биз таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликка қаршимиз!
@raisbuva_uz

#бизкоррупциягақаршимиз #мыпротивкоррупции
​​#Кун_тарихи
21 июнь (2002 йил)

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинган.

Фармонга мувофиқ ташкил этилган Ҳисоб палатаси:
👉 олий ташқи аудит ва молиявий назорат органи ҳисобланади;
👉 ўз ваколатларини барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади, ўз фаолиятида бевосита Президентга бўйсунади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot