Huquqiy axborot
219K subscribers
5.88K photos
319 videos
22 files
13.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
Download Telegram
​​#Тайинлов
Ойбек Алибекович Мирзабеков Ташқи савдо вазирлиги “Ўзсаноатэкспорт” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзсаноатэкспорт” АЖ асосий вазифаларидан бири тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг чет эллардаги потенциал харидорларини излаб топишда кўмаклашиш, шунингдек, мамлакатимиз корхоналарида экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга хорижий шерикларнинг буюртмаларини жойлаштириш ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз?
Мактаб ўқитувчиларининг тунги навбатчилик қилган кунларига ҳақ тўланадими? Бу навбатчилик асосан байрам ва байрам олди кунлари ташкил қилинади.

Меҳнат қонунчилигига мувофиқ, агар ходим тунги вақтда ишласа ишнинг ҳар бир соати учун камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланади.

Агар ходим иш вақтидан ташқари, дам олиш кунлари ва байрам кунлари ишласа камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Белгиланган кундалик иш (смена) вақтидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.

Иш вақтидан ташқари ишлашга ходимнинг розилиги бўлиши керак.

Дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади. Лекин:
иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида кўрсатилган бўлса, белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади;

агар жамоа шартномаси тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Айрим тоифадаги ходимларни тунги вақтда ишлатиш учун қўшимча талаблар мавжуд, хусусан:

ногиронларнинг тунги вақтда ишлашига уларнинг розилиги билан ҳамда агар улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлсагина йўл қўйилади;

ҳомиладор ва 14 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларнинг розилигисиз тунги ишларга жалб қилишга йўл қўйилмайди.

18 ёшга тўлмаган шахсларни тунги ишларга жалб этиш тақиқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи
17 июнь (2015 йил)

Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.

Низомга мувофиқ ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини синфдан синфга, бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

Бунинг учун ота-оналар ўтказиш сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан мурожаат қилиши лозим бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Биласизми:
БМТ томонидан 17 ИЮНЬ - Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни деб белгиланган.

Бундан ташқари, 1995 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Асссамблеясининг 17 июнь куни бўлиб ўтган 49-сессиясида Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги Конвенция қабул қилинган.

БМТ баёнотига кўра чўлланиш бу тупроқ унумдорлигининг пасайиши бўлиб, бу инсоният дуч келган экологик муаммоларнинг энг жиддийсидир. Ушбу муаммо Ер юзидаги 100 та мамлакат аҳолиси ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Айнан шунинг учун 2010 йилдан 2020 йилга қадар БМТнинг Бош ассамблеяси томонидан “БМТнинг Чўлланишга қарши 10 йиллиги” деб эълон қилинган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
Ижара шартномаси:ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
Ҳозир айрим сабабларга кўра Тошкентда яшаяпман. Доимий пропискам йўқ, вақтинча рўйхатга қўйилганман. Фарзандим 1 синфга чиқиши керак, прописка сўрашяпти шу тўғрими?

Нотўғри.

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга мувофиқ болаларни умумтаълим муассасасининг I синфига қабул қилиш учун ота-онасининг доимий пропискада бўлиши шарт эмас.

Хусусан, низомга мувофиқ болаларни умумтаълим муассасасининг I синфига қабул қилиш учун уларнинг ота-оналари томонидан қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
👉 ота-оналар томонидан умумтаълим муассасаси директори номига ариза;
👉 ота-оналарнинг фуқаролик паспорти (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси) нусхаси (доимий пропискаси ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд ёзуви кўрсатилган ҳолда);
👉 боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
👉 боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
👉 боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.

Агар мактаб раҳбарияти томонидан 1-синфга қабул қилиш учун қонунчиликда кўрсатилмаган талаблар қўйилаётган бўлса, Халқ таълими (1006) ёки Адлия вазирликларининг (1008) ишонч телефонларига мурожаат қилиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий видеоролик

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Кун_тарихи
18 июнь (2013 йил)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 5000 (беш минг) сўмлик банкнотларнинг чиқарилиши тўғрисидаги Олий Сенат Кенгаши қарори қабул қилинган.

Қарор билан 5000 (беш минг) сўмлик банкнотнинг намунаси ҳамда дизайни маъқуллаган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
​​#Статистика_давлат_хизматлари

Давлат хизматлари марказлари орқали жорий йилнинг 11-17 июнь кунлари жами 91 704 та давлат хизматлари кўрсатилди.

Жумладан, 43 нафар шахснинг эски ҳайдовчилик гувоҳномаси янги намунадаги гувоҳномага алмаштириб берилди. Бундан ташқари 89 нафар шахснинг аризасига асосан солиқ ва бошқа тўловлардан қарзи йўқлиги (борлиги) ҳақида маълумотномалар берилди.

Энг кўп кўрсатилган хизмат эса электрон рақамли имзо бериш (34 022) бўлди.

Бундан ташқари болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича ариза бериш (27 982 та), фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш 10 915 та каби давлат хизматларига ҳам талаб юқорилигича қолмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми:
Туғилганликни қайд этиш:ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
Ижтимоий тармоқларда ва турли электрон оммавий ахборот воситаларида боғчаларда болалар ота-оналаридан пул йиғиш қатъиян тақиқланади деган мазмундаги хабар тарқалди. Хабарга кўра Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган лойиҳада шу нарса назарда тутилаётган экан. Савол. Нима ҳозирда боғчаларда пул йиғиш мумкинми?

Юқорида назарда тутилган хабарларнинг тарқалиши “Мактабгача таълим муассасасининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ лойиҳасининг муҳокамага қўйилиши билан боғлиқ.

Аслида бу талаб Адлия вазирлигида 2012 йил 3 июлда 2377-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган Халқ таълими муассасасининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомда ҳам мавжуд.

Хусусан, низомга мувофиқ таълим муассасасида ўқувчилар (тарбияланувчилар) ва уларнинг ота-оналаридан турли хил сабаблар билан таълим муассасаси раҳбарияти ва бошқа ходимлари (синф раҳбарлари, ўқитувчилар, тарбиячи, тарбиячи-ёрдамчилар ва тўгарак раҳбарлари) томонидан пул маблағларини йиғиш қатъиян тақиқланади.

Демак, ҳозирда нафақат боғчаларда балки мактабларда ҳам ота-оналардан пул йиғиш тақиқланган.

Хўш унда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан нега бу лойиҳа ишлаб чиқилди?

Маълумки, Президент қарорига мувофиқ мактабгача таълим муассасалари Халқ таълими вазирлиги тизимидан янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлигига ўтказилган.

Шу муносабат билан илгари Халқ таълими вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим ҳужжатларнинг мактабгача таълим муассасаларига тегишли қисми Мактабгача таълим вазирлиги томонидан қайта кўриб чиқилиб, зарур деб ҳисобланганлари қайтадан қабул қилинмоқда.

Бу ҳолат давлат ташкилотларининг ташкил (қайта ташкил) этилишида кузатиладиган стандарт жараён ҳисобланиб, моҳиятан янги қонун ҳужжатларини қабул қилинишини назарда тутмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
💡МАЪЛУМОТ УЧУН #malumotuchun

🇺🇿 2018 йил 18 июнь ҳолатига:

✳️ Энг кам:
✔️иш ҳақи — ойига 172 240 сўм;
✔️ёшга доир пенсиялар — ойига 336 880 сўм;
✔️болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 336 880 сўм;
✔️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа — ойига 206 720 сўм.

✳️ Валюталар курслари:
🇺🇸1 USD = 7883.99 сўм
🇪🇺 1 EUR = 9150.95 сўм
🇷🇺1 RUB = 124.89 сўм

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди

Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди олтинчи хатбошисига ўзгартириш Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Киритилган ўзгартиришга кўра, Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилишда номзодларнинг бўйи 165 см дан (қиз болалар учун 160 см) паст бўлмаслиги белгиланди.

Илгари амал қилган тартибга кўра номзодларнинг бўйи 170 см (қиз болалар учун 165 см)дан кам бўлмаслиги лозим эди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Rais Buva
Биз "ректор рўйхати" деган нарсаларнинг давом этишига қаршимиз! Бундай иллатларга батамом барҳам берилишига ишонамиз! @raisbuva_uz

#бизкоррупциягакаршимиз #мыпротивкоррупции #карикатура
#Кун_тарихи
19 июнь (1997 йил)
Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинган.

Фармонга мувофиқ озиқабоп спирт, ароқ ҳамда бошқа алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга давлат монополияси ўрнатилиб, мазкур турдаги маҳсулотлар мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар томонидан тегишли рухсатномалар асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сўраган_эдингиз
Кеча каналда айрим йўналишлар бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар юридик мутахассисликка қайта тайёрланади деган мазмундаги хабар берилди. Ушбу курсларни тугатган шахслар қаерларда ишлаши мумкин?

Президентнинг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot