#Биласизми
🔰 Вояга етмаган шахсларни, кекса ёшдаги шахсларни, руҳий ҳолати бузилган, ногиронлиги бўлган шахсларни ва бошқа шахсларни тиланчилик қилишга жалб этиш:
➖ БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда (1 млн 650 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача) жарима солишга;
➖15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

#Кун_тарихи
🗓 15 май жаҳон миқёсида Халқаро оила куни (International Day of Families) ҳисобланади.
➡️ Ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йил 15 майдан буён мунтазам нишонланиб келинади.
❗️Президентнинг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши белгиланган.
✅ Халқаро оила кунини ўтказишдан мақсад жаҳон ҳамжамияти диққатини оилавий қадриятларга ва оила институти билан боғлиқ муаммоларга қаратишдир.

☑️ Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш:
▫️фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача
(1 млн 650 минг сўмдан 2 млн 310 минг сўмгача) миқдорда;
▫️мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 310 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

#Адлия_хабари
❗️Олий маълумотга эга шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига қабул бошланди
⚖️ Курслар масофавий таълим шаклида ташкил этилади.
📝 Курсларда ўқиш учун барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топшириши мумкин.
➡️ Ҳужжатлар 2023 йил 30 майгача qabul.centertsul.uz сайти орқали фақат электрон равишда қабул қилинади.
📁 Бунинг учун талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:
▫️фуқаролик паспорти;
▫️олий маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси;
▫️3.5x4.5 ўлчамдаги рангли фотосурат.
❕Қабул квотаси 100 нафарни (80 нафар – ўзбек гуруҳи, 20 нафар – рус гуруҳи) ташкил этади.
💰Тўлов-контракт миқдори – 14 100 000 сўм.
⚠️ Эслатиб ўтамиз, курсни тугатиб, диплом олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизмати ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.
🔘 Мурожаат учун телефонлар: (71) 236-28-55 (1018); (71) 233-66-36 (1018); (90) 930-70-74; (99) 937-04-33; (95) 988-01-50; (98) 125-73-92.

Telegraph
Юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари
#Адлия_хабари
❗️Оилалардаги муаммолар ва уларнинг қонуний ечими мавзусида онлайн мулоқот бўлиб ўтмоқда
15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан “Оилалардаги муаммолар ва уларнинг қонуний ечими” мавзусида онлайн мулоқот ташкил этилди.
➡️ Онлайн мулоқотни мазкур ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: https://www.facebook.com/groups/adliya/
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️Оилалардаги муаммолар ва уларнинг қонуний ечими мавзусида онлайн мулоқот бўлиб ўтмоқда
15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан “Оилалардаги муаммолар ва уларнинг қонуний ечими” мавзусида онлайн мулоқот ташкил этилди.
➡️ Онлайн мулоқотни мазкур ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: https://www.facebook.com/groups/adliya/
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми
✅ Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик қилувчи (йўлда кузатиб борувчи) фуқаролар ҳам бир қанча имтиёзларга эга. Улар, жумладан:
🔸 Давлат хизматлари марказлари, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият муассасаларида фуқароларнинг бевосита ҳозирлигида кўрсатиладиган хизматлардан навбатсиз фойдаланиши, давлат идоралари раҳбарлари қабулига навбатсиз кириши мумкин;
🔸Тиббиёт муассасаларида даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилиш учун шу муассасада унинг отаси ёки онасига ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига ногиронлиги бўлган боланинг ёнида бирга бўлиш учун шароит яратилади. Хусусан:
▫️Стационар тиббиёт муассасаларида ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган шахсга мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади;
▫️Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик қилувчи шахслар даволаш даврида давлат стационар тиббиёт муассасаларида бепул овқатланиши мумкин.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Яшил энергия” сертификати тизими жорий этилади
“Яшил энергия” сертификатлари тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–156-сон, 12.05.2023 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга мувофиқ, электрнинг қайта тикланувчи манбалар асосида ишлаб чиқарилганини тасдиқловчи “яшил энергия” сертификати тизими қуйидаги босқичларда жорий этилади:
▫️2023 йил 1 июлдан – “Ўзбекгидроэнерго” АЖдаги гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр учун;
▫️2023 йил 1 октябрдан – қуёш, шамол ва гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр учун.
➡️ Битта “яшил энергия” сертификати 1000 кВт*соат электр ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайди.
🏢 “Яшил энергия” сертификатлари тизимини юритиш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
❕Қайта тикланувчи манбалардан фойдаланишга асосланган генерация объектларининг “яшил энергия” сертификатлари савдосидан тушган даромадлари фойда солиғидан озод этилади.

Республикада қўшимча 2 та газ ўлчаш станцияси қурилади
“Табиий газ ва суюқ углеводородни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–157-сон, 12.05.2023 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, 2023 йил 1 июлгача барча табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига онлайн электрон ҳисоблагичлар ўрнатилади.
Мазкур ҳисоблагичлар солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниб, ягона автоматлаштирилган табиий газ ҳаракати тизими жорий этилади.
🗓 2023 йил 1 октябрдан Ўзбекистондан табиий газни қувурлар орқали ташийдиган корхоналарнинг газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига хроматограф ҳамда электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.
📲 2023 йил 1 июлгача табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид маълумотларни киритиш учун ахборот тизими жорий этилади.
🔘 2023 йил 1 октябрдан:
▫️табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритиб борилади;
▫️мазкур шартномалар юзасидан электрон ҳисобварақ-фактуралар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида шакллантирилади.
❕2024 йил 1 октябргача республикада қўшимча 2 та газ ўлчаш станцияси қурилади.

❕Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш таълим ташкилотининг педагог ходимига нисбатан содир этилган бўлса, БҲМнинг 150 бараваригача (49 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

☑️ Чарм, мўйна хом ашёси ва жунни қайта тайёрлаш, қорамолни автоматлаштирилган тарзда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар 2026 йил 1 январгача фойда, айланмадан олинадиган ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилиниши белгиланган.

📝 Ҳокимликлар фавқулодда вазиятлар органлари билан ҳамкорликда ҳар йили 1 майдан 15 сентябргача сувда бахтсиз ҳодисалар (одамлар ўлими) тез-тез рўй бериб турадиган жойларни аниқлаши керак.
⚠️ Шунингдек, мазкур ҳудудлар бўйича маҳаллий аҳоли ва дам олувчилар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш шарти билан қирғоқ бўйлаб чўмилишни тақиқловчи белгилар ўрнатиши шарт.

#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг
❗️Поездларнинг вагонлари, автотранспортлар ва шаҳар йўловчилар транспортидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш – БҲМнинг иккидан бир қисми (165 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Эртага "Tashkent Law Spring" – "Тошкент ҳуқуқ баҳори" халқаро форуми бошланади
Форумнинг асосий мавзуси: “Фундаментал ҳуқуқлар – барҳаёт қадриятлар”.
III Халқаро юридик форумда Буюк Британия, Германия, Россия, Туркия, Швеция, Япония ва бошқа давлатларнинг қонунчилик ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги етакчи экспертлари иштирок этади.
Дастур доирасида ялпи мажлислар, давра суҳбатлари, маҳорат дарслари ва онлайн тақдимотлар ўтказилади.
Форум доирасида 20 дан зиёд мамлакатдан 600 дан ортиқ иштирокчи қатнашиб, 16 та муҳокама сессияси давомида жами 132 та маъруза тингланади.
Унда ҳуқуқий соҳани ривожлантиришнинг энг долзарб масалалари бўйича хорижий экспертлар чиқишларини кузатишингиз мумкин.
Форумга рўйхатга олиш эртага соат 8:00 дан 10:00 гача давом этади.
Форумни tashkentlawspring.uz сайти орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

✅ Пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъи назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича уларга ҳақ тўланади.

❗️Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади
Қонунчиликка кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
➡️ Бунда ўқишга қабул қилиш Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаси асосида амалга оширилади.
🔰 Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:
▫️ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
▫️тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
▫️ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
🗓 Тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил давомида фақат бир марта ОТМга қабул қилиниши учун амал қилади.
📋 Тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига 1 июнгача ариза билан мурожаат қилади.
⏳ Ариза ва ҳужжатлар 7 июнгача кўриб чиқилади.
❕Шунга кўра, ишчи гуруҳ хулосаси 10 июнгача Қўмитага тақдим қилинади.
🔘 Ҳужжатлар Қўмита томонидан 14 июнгача кўриб чиқилиб, тавсиянома бериш ёки уни рад этиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.
Ишчи гуруҳ ҳар йили 15 июнгача тавсиянома талабгорларга етказилишини таъминлайди.
☑️ Тавсияномага эга хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат ОТМнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади.
📌 Кириш имтиҳонлари якунига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.

❗️Қонунчиликка кўра, маъмурий қамоққа олиш чораси қуйидагиларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
🔸 ҳомиладор аёлларга;
🔸 3 ёшгача боласи бўлган аёлларга;
🔸 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга;
🔸 18 ёшга тўлмаган шахсларга;
🔸 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга.

✅ Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
🔹енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача (9,9 млн сўмгача);
🔹суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг
10 бараваригача (3,3 млн сўмгача);
🔹уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг
3 бараваригача (990 минг сўмгача) субсидия берилади.

❗️Кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими ишга туширилади
“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–158-сон, 16.05.2023 й.) қабул қилинди
🗓 Қарорга кўра, 2023 йил 1 декабрдан Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади.
📊 Мазкур миллий тизим доирасида Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудлардаги сейсмик ҳодисаларнинг мониторинги реал вақт режимида юритилади.
☑️ Зилзила ўчоғига яқин икки ва ундан ортиқ сейсмик станцияларда кучли (5 ва ундан юқори балли) тебранишлар аниқланганда:
▫️“Кучли зилзиладан огоҳлантириш” мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади.
🔰 2023 йил 1 августдан:
▫️“Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси” ишга туширилади;
▫️сув омборларида ишловчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар 2 йилда малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.
🔘 2024 йил 1 январдан сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режалари лойиҳаларини тегишли ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш амалиёти жорий қилинади.
Ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталари Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилади.
❕2023 йил 1 июндан республика ҳудудларида мавжуд фаол тектоник ер ёриқларининг кўрсаткичларини ўрганиш ишлари ташкил этилади.
📌 2023/2024 ўқув йилидан босқичма-босқич мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим босқичларининг амалдаги таълим дастурларига Зилзила вақтида тўғри ҳаракатланиш қоидалари киритилади.

❗️Кўп квартирали уйларда зилзилабардошликка таъсир қиладиган конструкциялар аниқланади
✅ Қарорга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан:
🔹сейсмик фаол зонада жойлашган сейсмик хавфсизлиги III-IV тоифага кирувчи кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиладиган жойларда (зинапоя йўлаклари, чердак ва умумий фойдаланишдаги ошхоналарда) ўзбошимчалик билан қурилган конструкциялар;
🔹кўп квартирали уйларнинг, шу жумладан уларнинг ертўла ва биринчи қаватидаги зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан киритилган ўзгартиришлар аниқланади.
Аниқланган ноқонуний ҳолатлар бўйича қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.
📝 Сейсмик хавфсизлиги II–IV тоифадаги қурилаётган ёки мавжуд объектларнинг конструкциясини ўзгартириш (қаватлар сонини ўзгартириш, ёнма-ён қуриш, устига қават қуриш) бўйича қурилиш ишларини бошлашга фақат лойиҳанинг ўзгартирилган шаҳарсозлик ҳужжатлари қайта экспертизадан ўтказилиб, ижобий хулоса олингандан сўнг рухсат этилади.
🗓2023 йил 1 июндан:
🔸сейсмик хавфсизлиги IV тоифадаги бино ва иншоотлар бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш Лойиҳа-қидирув ташкилотлари электрон рейтингида “С” ва ундан юқори тоифага эга ташкилотлар томонидан амалга оширилади;
🔸сейсмик хавфсизлиги III–IV тоифадаги бино ва иншоотлар бўйича қурилиш ишлари Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингида “ССС” ва ундан юқори тоифага (шу жумладан “А” ва “B” турдаги барча тоифаларга) эга бўлган қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан бажарилади.
📋 2023 йил 1 октябрдан сейсмик хавфсизлиги II–IV тоифадаги бино ва иншоотлар бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва назорат функцияларини амалга ошириш йўналишларидаги фаолият юритувчи мутахассисларни сертификатлаш тартиби жорий этилади.
❕2024 йил 1 январдан объектларда давлат назорати, буюртмачининг техник назорати, ишлаб чиқувчининг муаллифлик назорати ва пудратчининг ички назорати тадбирларини тегишли йўналишлар бўйича махсус билим ва сертификатга эга мутахассислар томонидан амалга ошириш амалиёти йўлга қўйилади.
🔰 Қарорга кўра, қуйидагиларни “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимига киритиб бориш мажбурий ҳисобланади ва маълумотларнинг жамоатчилик учун очиқлиги таъминланади:
▫️қурилиш объектлари устидан давлат назорати;
▫️буюртмачининг техник назорати;
▫️ишлаб чиқувчининг муаллифлик назорати;
▫️пудратчининг ички назорати тадбирлари;
▫️уларда аниқланган камчиликлар ва нуқсонлар;
▫️уларни бартараф этиш тўғрисидаги маълумотлар.

🔰 Давлат инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқларини кафолатлайди. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари инвестиция субъектларининг қонунчиликка мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
✅ Инвестор давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари натижасида етказилган зарарлар учун товон олишга ҳақли.