Huquqiy axborot
372K subscribers
6.28K photos
399 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Диққат_лойиҳа

Молиявий санкциялар суд томонидан қўлланилиши белгиланади (солиққа тортиш ва банк соҳаларидаги санкциялар бундан мустасно).

📌 Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда. Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этинг: https://regulation.gov.uz/oz/d/61999

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Қонун билан ман этилган айрим ашёлардан ташқари ҳар қандай мол-мулк хусусий мулк бўлиши мумкин.

Хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонунчиликка мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир.

❗️Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади

Ҳукумат қарори (322-сон, 09.06.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

➡️ Бунда ўқишга қабул қилиш Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаси асосида амалга оширилади.

🔰 Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

▫️ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
▫️тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
▫️ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.

🗓 Тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил давомида фақат бир марта ОТМга қабул қилиниши учун амал қилади.

📋 Тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига ҳар йили 1 майдан 1 июнгача ариза билан мурожаат қилади.

Ариза ва ҳужжатлар 7 июнгача кўриб чиқилади.

Шунга кўра, ишчи гуруҳ хулосаси 10 июнгача Қўмитага тақдим қилинади.

🔘 Ҳужжатлар Қўмита томонидан 14 июнгача кўриб чиқилиб, тавсиянома бериш ёки уни рад этиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

Ишчи гуруҳ ҳар йили 15 июнгача тавсиянома талабгорларга етказилишини таъминлайди.

☑️ Тавсияномага эга хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат ОТМнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади.

📌 Кириш имтиҳонлари якунига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

🚫 Ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:

🔸 тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;

🔸 тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;

🔸 зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;

🔸 йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти ташкил этилди

Президент қарори (ПҚ–275-сон, 09.06.2022 й.) билан Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти ташкил этилди

🔰Қарорга мувофиқ, Институт юридик шахс мақомига эга давлат ОТМ ҳисобланади.

➡️ Институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

2023/2024 ўқув йилидан Институтнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан 4 та кўникмани (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади. Бунда:

▫️чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ДТМ томонидан амалга оширилади;
▫️чет тили бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан ўқишга кириш синовларида касбий (ижодий) имтиҳонсиз максимал балл берилади.

Институтда талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация бериш амалиёти йўлга қўйилади.

💰Институтнинг хорижий тилда мутахассислик фанларидан дарс берадиган С1 даражадан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчиларига уларнинг базавий лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.

🗓 2023/2024 ўқув йилидан Институтнинг хорижий тиллар ўқитувчилари С1 даражадан кам бўлмаган, 2024/2025 ўқув йилидан эса мутахассислик фанлари (хорижий тилдан ташқари) ўқитувчиларининг B2 даражадан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга бўлиши таъминланади.

❗️Институтга бошқа ҳудудлардан жалб этилган профессор-ўқитувчилар учун уй-жой ижараси тўловини компенсация қилишга рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📋 Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтида ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра:

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;

шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;

оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади;

кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;

давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Почта алоқаси тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–777-сон, 09.06.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун билан қонунчиликка посилка, почта курьери каби тушунчалар киритилди.

📁Қонунга кўра, почта хизматлари почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан почта, курьерлик хизматлари ҳамда бошқа турдаги почта хизматлари тарзида шартнома асосида кўрсатилади.

📌 Фойдаланувчиларнинг манзилига оид маълумотлар, почта ва курьерлик жўнатмалари ҳамда уларнинг таркиби тўғрисидаги ахборот, почта алоқаси операторлари ҳамда провайдерларининг фаолияти соҳасига кирадиган бошқа хабарлар, шунингдек ушбу почта ва курьерлик жўнатмаларининг ўзи почта алоқасининг сирини ташкил этади.

☑️ Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта хизматларини кўрсатиш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик учун фойдаланувчиларга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплайди.

🗓 Почта ва курьерлик жўнатмаси топширилмаганлиги,
ўз вақтида етказиб берилмаганлиги ёки йўқотилганлиги, бузилганлиги (шикастланганлиги) ёхуд ўтказилган пул маблағлари тўланмаганлиги билан боғлиқ эътирозлар почта ва курьерлик жўнатмаси топширилган кундан эътиборан 6 ой ичида тақдим этилади.

🔘 Почта хизматларидан фойдаланувчилар почта алоқаси хизматларининг бошқа фойдаланувчиларига, почта алоқаси операторлари ёки провайдерларига етказилган, жўнатилиши тақиқланган предметлар ва моддаларни почта ва курьерлик жўнатмаларига жойлаш натижасида ёки улар лозим даражада ўралмаганлиги натижасида юзага келган зарар учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 баравари (6 млн сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш масалалари бўйича департамент ташкил этилди

“Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–277-сон, 10.06.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ерлар деградациясига қарши курашиш масалалари бўйича бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди.

🔰 Вазирлик, жумладан:

🔹ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритади;
🔹ушбу соҳада давлат дастурлари ва истиқболга мўлжалланган стратегияларни ишлаб чиқади ҳамда уларни амалга оширишда иштирок этувчи вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштиради;
🔹ерлар деградацияси ва чўлланиши, шу жумладан ерларни тиклаш, рекультивация ва мелиорация тадбирлари, яйловлардан алмашлаб фойдаланиш, уларни сақлаш ва фитомелиорациялаш, қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш, ўрмонлар ва иҳотазорлар барпо қилиш жараёнлари мониторингини юритади;
🔹ерлар деградациясига қарши курашиш ишларини олиб боришга масъул корхона, муассаса, ташкилотлар раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслар учун бу бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради.

🏢 Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ерлар деградацияси жараёнлари билан курашиш масалалари бўйича департамент ва ҳудудларда Ерлар деградациясига қарши курашиш бўлимлари ташкил этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат боғчалари ва мактабларга навбатга қўйилмасдан жойлаштирилади.

💰 Уларга техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётганда ҳар ўқув йилида 1 маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 500 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат ОТМларида давом эттирганда уларга стипендия 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📝 Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатишдаги энг сўнгги янгиликлар, фуқаролар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, тақдим этилаётган имкониятлар билан @davxizmat телеграм канали орқали танишинг.

Бунда фойдаланувчилар янгиликлар билан танишиш баробарида давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиб бориши мумкин.

Telegram: @davxizmat
Instagram: instagram.com/davxizmat.uz
Youtube: bit.ly/3sQyv05
#Биласизми

ОТМга ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга?

❗️Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:

▫️ Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;

▫️ халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;

▫️ Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;

▫️ “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;

▫️ “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари;

▫️ тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;

▫️ Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;

▫️ “Ниҳол” мукофоти совриндорлари;

▫️ Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);

▫️ тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;

▫️ Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;

▫️ чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;

▫️ ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;

▫️ ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари.

🔰Шунингдек:

▫️Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари;

▫️мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;

▫️эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

▫️ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари;

▫️иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар;

▫️Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

⚖️ 3 ва ундан ортиқ иш ўринига эга озиқ-овқат дўконларида битта назорат тарози, майдони 1500 кв.м ва ундан ортиқ бўлган савдо залларида эса иккита жойда назорат тарозилари ўрнатилади.

Ҳар бир истеъмолчи ўзи харид қилган маҳсулотини мазкур назорат тарозиларида тортиб, текшириб олиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Аёлларга оналик билан боғлиқ ҳолда бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар (тунги ишларга ва иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб этишни ва хизмат сафарларига юборишни чеклаш, шунингдек қўшимча таътиллар бериш, имтиёзли иш режимларини ўрнатиш ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган бошқа кафолатлар ва имтиёзлар), онасиз болаларни (она вафот этган, оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган, узоқ вақт даволаш муассасаларида бўлган ва болалари тўғрисида она сифатида ғамхўрлик қилмаган бошқа ҳолларда) тарбиялаётган оталарга, шунингдек вояга етмаган болаларнинг васийларига (ҳомийларига) ҳам татбиқ этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰Балиқчилик хўжаликларига қуйидаги субсидиялар берилади:

🔸интенсив усулда етиштирилган бир тонна балиқ маҳсулоти учун 1 миллион сўм;
🔸импорт қилинган бир дона наслдор она балиқнинг 3,5 миллион сўмгача бўлган харажатларининг 50 фоиз қисмига.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

☑️ Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспортларга уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш, БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot