Huquqiy axborot
371K subscribers
6.29K photos
401 videos
22 files
13.9K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш:

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 50 минг сўмгача);

мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 25 бараваригача (5 млн 400 минг сўмдан 6 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини биласизми?

Батафсил инфографикада☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Сайлов_2021

🔘 Оммавий ахборот воситаларининг вакиллари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш, сайлов куни овоз бериш биноларида ҳозир бўлиш, шу жумладан овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга.

➡️ ОАВ вакилларининг ваколатлари Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан берилган ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.

☑️ Бошқа давлатларнинг ОАВ вакилларини Марказий сайлов комиссияси аккредитациядан ўтказади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, тунги вақтда – соат 23.00 дан 06.00 гача – фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни:

👉 баланд овоз билан қўшиқ айтиш;
👉 мусиқа чалиш;
👉 товуш сигналлари бериш;
👉 хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;
👉 турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш ⬇️

❗️фуқароларга 90 минг сўм, мансабдор шахсларга эса 135 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини танлов савдоларига чиқаришнинг махсус тартиби ўрнатилади

“Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6319-сон, 06.10.2021 й.) қабул қилинди

🔰 2022 йил 1 январдан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини танлов савдоларига чиқаришнинг махсус тартиби ўрнатилади. Бунда:

сотув суммаси ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун бонус суммаси сифатида қаралади ва танлов савдолари ташкилотчиларининг харажатларини чегирган ҳолда республика бюджетига ўтказилади;
танлов савдолари ташкилотчиси ёки танлов савдолари иштирокчилари фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) айрим солиқ турлари бўйича солиқ ставкаларини оширилган миқдорда таклиф қилиш ҳуқуқига эга.

🔘 2022 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:

фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун ундириладиган тижоратбоп топилма бонуси;
фойдали қазилмаларни аниқлаш ва разведка қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун ундириладиган имзоли бонус.

☑️ 2022 йил 1 январдан:

геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишлари ўтказиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солиш объекти ҳисобланмайди;
геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови жорий қилинади.

Геология-қидирув ишларини амалга оширувчи юридик шахсларга ҚҚС суммасини қоплаб бериш ариза берилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай амалга оширилади.

➡️ 2021 йил 1 октябрдан:

● табиий газни экспортга реализация қилишда акциз солиғи ставкаси ноль фоиз миқдорида белгиланади;
● юридик шахслар табиий газни Ўзбекистон ҳудудига импорт қилишда божхона божидан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Маҳаллий ва узоқ масофага қатнайдиган поездларда, дарё кемаларида белгиланмаган жойларда, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларида (шу жумладан тамбурларида), шаҳар ичида, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатнайдиган автобусларда, шунингдек таксиларда, йўналишли таксиларда ҳамда шаҳар электр транспортида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш БҲМнинг учдан бир қисми (90 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

➡️ Ҳаво кемаларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш БҲМнинг икки баравари (540 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса:

➡️ фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (810 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача);

➡️ мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Ходим бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда қуйидагилар тўланиши лозим:

🔸 кўчиш ва мол-мулкни кўчириб бориш билан боғлиқ харажатлар;

🔸 янги жойда ўрнашиб олиш билан боғлиқ харажатлар;

🔸 ходим томонидан иш берувчи билан келишиб қилинган бошқа харажатлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан Президент сайлови натижалари расмий равишда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан 2 ой ичида Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қасамёд қилган пайтдан эътиборан ўз лавозимига киришади.

❗️Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимга киришгунига қадар бажаради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Газ бўлмайдиган ҳудудларда аҳолини кўмир билан узлуксиз таъминлаш учун қуйидагилар амалга оширилади:

👉 қиш мавсумида газ бўлмайдиган ҳудудларга етарли миқдорда кўмир етказиб бериш бўйича тегишли ҳужжатлар тасдиқланади (Вазирлар Маҳкамаси – вилоят ҳокимликлари – туман ҳокимликлари);

👉 туман ҳокимлиги томонидан тасдиқланган аҳолини кўмир билан таъминлашга оид жадвал маҳалла фуқаролар йиғинига етказилади;

👉 маҳалла фуқаролар йиғини келиб тушган аризаларга мувофиқ кўмирни сотиб олиш бўйича реестрни шакллантиради ва уни кўмир омборларига етказиб беради;

👉 кўмир омборлари маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тақдим этилган реестрга ва тасдиқланган жадвалга асосан аҳолини кўмир маҳсулоти билан Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган нархлар асосида узлуксиз таъминлаш чораларини кўради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Адлия хайрия ҳуқуқий марафони ўтказилади!

"Ezgu amal" хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда "Ўзбек тили байрами" куни муносабати билан Тошкент шаҳрида “Давлат тили – миллат ғурури” шиори остида марафон ташкил этилади.

Марафон 2021 йил 16 октябрь куни соат 09:00 да Адлия вазирлиги биносидан "Адиблар хиёбони"гача давом этади.

Марафон доирасида Адиблар хиёбонида сайёр давлат хизматлари, сайёр қабуллар ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиб, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.

Хайрия маблағлари кам таъминланган оилаларнинг саратон касаллигига чалинган болалари даволанишига сарфланади.

Хайрия маблағларини "Ezgu amal" жамғармасининг:

👉 ҳ/р: 20212000700943273001 (АТ "Капиталбанк", Яшнабод ф-л, МФО 01136) ҳисоб рақамига;

👉 Paynet, Click, Payme, Apelsin тўлов тизимларида "Хайрия" бўлимидаги "Ezgu amal" belgisini танлаган ҳолда;

👉 ezguamal.org/charity интернет-эквайринг тизими орқали ўтказишингиз мумкин.

💰Ҳозирга қадар 24 млн. сўмдан ортиқ хайрия маблағлари йиғилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонлари суғурта қилинади.

🔘 Қуйидагилар суғурта қилиниши мумкин:

👉 қорамоллар, қўйлар, эчкилар, отлар, туялар, чўчқалар, паррандалар ва мўйнали ҳайвонлар;
👉 асаларилар;
👉 балиқлар.

➡️ Бунда суғурта шартномаси юридик шахслар билан уларнинг мурожаатига кўра суғурталовчи томонидан ишлаб чиқилган суғурта шартномаси шаклига мувофиқ ихтиёрий тузилади.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

📋 Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситаси салонида қандай тиббий ашёлар бўлиши шарт?

Батафсил рўйхатда танишинг👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Йўқолган ашёни топиб олган шахс бу ҳақда уни йўқотган шахсни дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга қайтариши шарт.

🔎 Топилган ашё қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номаълум бўлса, ашёни топиб олган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.

Агар йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан 6 ой мобайнида аниқланмаса ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади.

💰Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг 20 фоизига қадар миқдорида мукофот талаб қилишга ҳақлидир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Харид чекини олган фуқаролар рағбатлантирилади

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳудудларда 310 та янги автобус йўналишлари ташкил этилади

“Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (630-сон, 08.10.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2021-2022 йилларда қишлоқни туман маркази билан, туман марказини вилоят маркази билан боғлайдиган жами 310 та янги автобус йўналишлари (шундан шаҳар – 60 та, шаҳар атрофи – 193 та, шаҳарлараро (вилоят ичида) – 57 та) ташкил этилади.

🔘 Тижорат асосида йўловчилар ташиш хизматини кўрсатадиган ва бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахслар (ташувчилар) томонидан шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишида кўриладиган зарар миқдори 30 фоизгача (30 фоиз ҳам шу жумлага киради) бўлган йўналиш норентабель автобус йўналиши бўлиб ҳисобга олинади, Тошкент шаҳри бундан мустасно.

➡️ Ташувчиларга норентабель йўналишлар бўйича тегишли ҳудудий комиссиялар томонидан субсидия ажратилади.

☑️ Қарорга кўра, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан:

🔸 тижорат банкларининг Янгилаш парамертлари доирасида автобус ва микроавтобус хариди учун ажратиладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоиз ҳам шу жумлага киради), бироқ 8 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда кафиллик берилади;

🔸 ташувчиларга ажратилган кредит фоиз ставкасининг 5 фоиздан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Тошкент шаҳридаги йирик савдо мажмуалари ва бозорларда сайёр қабуллар ўтказилади

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан жорий йилнинг 10 ва 17 октябрь кунлари соат 9:00 дан 15:00 гача пойтахтимиздаги йирик савдо мажмуалари ҳамда бозорларда сайёр қабуллар ўтказилади.

🔘 Сайёр қабулларда фуқароларга:

🔸 давлат хизматлари кўрсатилади;

🔸 соҳага оид бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади;

🔸 сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилади.

📍Сайёр қабуллар ўтказиладиган манзиллар: Олой бозори, Эко бозор, Чорсу бозори, Қўйлиқ бозори, Чилонзор буюм бозори (Ипподром)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Эслатма

📌 2021 йил 1-8 октябрь кунлари қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари

Батафсил: https://www.youtube.com/watch?v=xZAoa9T_CiM

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot