Bog‘ot tumani hokimligi
6.67K subscribers
48.4K photos
5.54K videos
31 files
8.78K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#БОҒОТ
#ОБОД_МАҲАЛЛА
#ҲОКИМ_ХАЛҚ_БИЛАН_БИРГА
ХАЛҚИМИЗ БИЗДАН РОЗИ БЎЛСА ИШИМИЗДА БАРАКА ВА УНУМ БЎЛАДИ.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#ФОТОФАКТ
#ОБОД_МАҲАЛЛА_ДАСТУРИ_АМАЛДА

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВ ТАШАББУСКОР РАҲБАР СИФАТИДА БОҒОТЛИКЛАР МЕҲРИНИ ҚОЗОНАЁТГАНИ ВА ҲАР КУНИ ЯНГИ ҒОЯЛАР ИЖОДКОРИ СИФАТИДА МАҲАЛЛАЛАРГА ТЕРАН НИГОҲ БИЛАН ҚАРАШИ НАТИЖАСИДА ЯНГИЛИКЛАР, ЯНГИЛАНИШЛАР КУНДАН КУНГА МАҲАЛЛАЛАРНИ ОБОД ГЎШАГА АЙЛАНТИРАЁТГАНИ КЎЗ ЎНГИМИЗДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА.
СЎЗИМИЗНИНГ ИСБОТИ СИФАТИДА «ОБОД» МАҲАЛЛАСИГА КИРАВЕРИШДА ҚЎЙИЛГАН МАҲАЛЛА НОМИ ЁЗИЛГАН КЎРКАМ ЁЗУВЛАРНИ, РАНГ- БАРАНГ ТОВЛАНАЁТГАН ЧИРОҚЛАРНИ КЎРИБ, ДАРҲОЛ ФОТОЛАВҲАЛАРГА ОЛДИК ВА ТУМАНИМИЗДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИДА УШБУ МАҲАЛЛАНИНГ НАҚАДАР ЧИРОЙЛИ ҚИЁФАГА КИРАЁТГАНИГА ЎЗИМИЗ ГУВОҲ БЎЛДИК.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БОҒОТ_ТУМАНИ
#ОБОД_МАҲАЛЛА_ДАСТУРИ_АМАЛДА
#ИЧИМЛИК_СУВИ
#ЎЗБЕКИСТОН_24КАНАЛИДА

БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН «
ОБОД МАҲАЛЛА» ДАВЛАТ ДАСТУРИ ДОИРАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

Махсус репортаж | Аҳоли ичимлик суви билан таъминланмоқда
#29may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОҒОТ
#ОБОД_МАҲАЛЛА_ДАСТУРИ_АМАЛДА
#ЎЗБЕКИСТОН_24КАНАЛИДА

БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН «
ОБОД МАҲАЛЛА» ДАВЛАТ ДАСТУРИ ДОИРАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИДА АҲОЛИ ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНМОҚДА.

Махсус репортаж | Аҳоли ичимлик суви билан таъминланмоқда
#29may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#ОБОД_МАҲАЛЛА
#ИСЛОҲОТЛАР_АМАЛДА

ШАХСИЙ ИБРАТ КЎРСАТАЁТГАНЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

АЙНИ КУНЛАРДА БОҒОТЛИКЛАР БИРЛАШИБ, БАРЧА ЭЛДОШЛАРИМИЗНИ МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИГИНИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛИШГА ЧОРЛАМОҚДАЛАР.
БУГУН БОҒОТЛИК ҲАР БИР ФУҚАРО, ҚАЙСИ МАҲАЛЛАДАН БЎЛИШИДАН ҚАТЪИЙ НАЗАР ЮРТ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДАГИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИГА ЎЗИНИНГ ШАХСИЙ ҲИССАСИНИ ҚЎШИШЛАРИ БИЛАН ТУМАНИМИЗНИНГ ЯНАДА ОБОД БЎЛИШИГА БЕЛ БОҒЛАГАНИНИ АЙТМОҚДАЛАР.
ФИКРИМИЗНИНГ ДАЛИЛИ «ОБОД МАҲАЛЛА» ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ТУМАН ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ ТАШАББУСИНИ ҚЎЛЛАБ- ҚУВВАТЛАЁТГАН ВА КАМАРБАСТА БЎЛАЁТГАН ТУМАНИМИЗНИНГ ФИДОЙИ РАҲБАРЛАРДАН БИРИ ИСЛОМБОЙ РАХИМОВ ФАОЛИЯТИГА НАЗАР СОЛДИК ВА «ОБОД» МАҲАЛЛАСИДА БЎЛИБ УШБУ ФОТОРЕПОРТАЖНИ ТАЙЁРЛАДИК. МАҲАЛЛАДА ХОНАДОНЛАРНИНГ 94% ФАСАДИ ТЎЛИҚ ТАЪМИРЛАНГАНИГА ГУВОҲ БЎЛДИК, СЎЗИМИЗНИНГ ИСБОТИНИ МАҲАЛЛАГА ТАШРИФ БУЮРСАНГИЗ ЎЗИНГИЗ ҲАМ ЯНАДА ГУВОҲИ БЎЛАСИЗ. БОҒОТИМИЗДА ЮРТ ОБОДЛИГИГА ҲИССА ҚЎШАЁТГАН ИСЛОМБОЙ РАХИМОВДЕК РАҲБАРЛАР СОНИ ЯНАДА КЎПАЯВЕРСИН!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ОБОД_МАҲАЛЛА_ДАСТУРИ
#БОҒОТ
#ФОТОЖАМЛАНМА
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВ РАҲБАРЛИГИДА ҲАР БИР КЎЧА, ҲАР БИР ХОНАДОНГА КИРИБ БОРИЛДИ.
БОҒОТЛИКЛАР ЖИПСЛАШИБ, «ОБОД МАҲАЛЛА» ДАСТУРИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАРНИ ТИЗИМЛИ АМАЛГА ОШИРМОҚДАЛАР.
ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИНИНГ ҒАМХЎРЛИГИДАН МИННАТДОР БЎЛГАН ҚУМБОДОҚЛИКЛАР 30 ЙИЛДАН БУЁН ШЎР СУВ ИЧГАНЛИКЛАРИНИ, ЭНДИЛИКДА ҚУВУРЛАР ОРҚАЛИ УЙЛАРИГА КИРИБ КЕЛГАН ИЧИМЛИК СУВИ УЧУН ҚУВОНИБ, ЗЕРО, ХАЛҚИМИЗ АЗАЛДАН СУВ КЕЛТИРГАН ЭЛДА АЗИЗ БЎЛИШИНИ, ҲОКИМГА АЙТИБ МИННАТДОРЛИК БИЛДИРДИЛАР.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#ОБОД_МАҲАЛЛА

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев эрта тонгни маҳаллаларда қаршиламоқда ва ҳар бир хонадонга кириб бормоқда.
Туманимизнинг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган ва обод маҳалла дастури доирасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётган «Ортиқ Отажонов» МФЙда ҳоким томонидан ҳар бир кўча, хонадон кўздан кечирилиб, эрта тонгдан ободонлаштириш ишлари ўтказилмоқда.
Туман ҳокими масъулларга билан кун давомида дастур доирасида бажариладиган вазифаларни тушунтириб, маҳалла аҳлини жараёнларга бефарқ бўлмаслик, бир ёқадан бош чиқариб қисқа фурсатда ушбу маҳаллани энг намунали маҳаллалардан бирига айлантириш лозимлигини алоҳида таъкидланди. Маҳалла фахрийлари сўзга чиқиб, аввало маҳаллалар ичига кириб, халқни дардини тинглаётгани, жойларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларида бош- қош бўлаётганликлари учун туман ҳокимига ўз миннатдорчилигини билдирдилар. Бугун Боғотда мустақиллигимизнинг 30 йиллик тантаналарига тайёргарлик авжи паллада.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#Обод_маҳалла_дастури_амалда

ОБОД УЙЛАР - ОБОД МАСКАНЛАР

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳамда туман прокурори Алишер Рузметовлар Миришкор қишлоғидаги «Ортиқ Отажонов» маҳалласида бўлиб, маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Дастлаб сектор раҳбарлари туман ҳокими бошчилигида маҳалладаги мавжуд кўчаларда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирдилар. Маҳалла аҳолиси билан ҳам учрашиб, суҳбатлашиб, фикрларини тингладилар.
Шундан сўнг туман ҳокими Шавкат Яхшибаев «Обод маҳалла» дастурига киритилган маҳаллаларга ободонлаштириш ишлари бўйича беркитилган масъул тегишли мутасадди идора- ташкилот раҳбарларига бажарилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди. «Обод маҳалла» дастури доирасидаги ишлар туман ҳокими ва секторларнинг раҳбарлари бошчилигида давом этмоқда.
Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига муносиб совғалар билан бориш ҳар бир боғотликнинг қалбидан жой олган, десак муболаға бўлмайди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#ОБОД_МАҲАЛЛА

«МАҲАЛЛАСИ ОБОДНИНГ КЎНГЛИ ҲАР КУН ШОД БЎЛАДИ»

Давлатимиз раҳбари томонидан чекка қишлоқ аҳолисининг шаҳардагидан кам бўлмаган ҳолда яшашлари учун маҳаллага берилаётган эътиборнинг яққол кўринишларидан бири «Обод маҳалла» дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, аҳолининг турмуш шароитини фаровон бўлишига, уларнинг оилаларида иқтисодларини яхшиланишига сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходими Насиббек Қаюмжонов туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси ҳамкорлигида Боғот туманидаги «Ортиқ Отажонов»маҳалласидаги олиб борилаётган ишлар билан танишди. Ўрганиш жараёнида «Ортиқ Отажонов» маҳалласи аҳолиси билан суҳбатлашди. Маҳалла аҳолиси шу кунга қадар муаммо бўлиб келган ичимлик суви муаммоси ҳал бўлгани, электр кучланиши сифати яхшиланганлигини, равон йўллардан мамнунлигини билдирдилар. Н.Қаюмжоновни «Ортиқ Отажонов» маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан МФЙ раиси таништириб борди.

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#ОБОД_МАҲАЛЛА

Аввал ҳабар берганимиздек, Боғот туманидаги 43 та маҳалланинг барчасида ободонлаштириш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунга келиб барча маҳаллаларда намунали кўча, намунали хонадонлар сони кўпайиб бормоқда, бугун ҳам МФЙ раисларининг жонбозлиги сабабли, маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Боғот тумани «Нурафшон» шаҳарчасида, «Маънавият», «Боғзор», «Маданият» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўчаларда, МТТларида, давлат ихтисослаштирилган мактаб- интернатида, ижтимоий объектларда ҳам бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш:👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОБОД_МАҲАЛЛА_ДАСТУРИ
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

ИНСОН ҚАДР ТОПМОҚДА!

Боғот туманида «Обод маҳалла» дастурига старт берилди.

Боғот туманининг оғир ҳудудларидан бўлган «Тозабозор» ва «Ўзбекистон» маҳаллалари «
Обод қишлоқ, обод маҳалла» давлат дастурига киритилиб, ушбу маҳаллаларда ободонлаштириш, қурилиш ва реконструкция ишлари бошлаб юборилди.
@bogottumanihokimligikanali
#БРИФИНГ
#ОБОД_МАҲАЛЛА

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ 2022 ЙИЛ «ОБОД МАҲАЛЛА» ДАВЛАТ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА БАЖАРИЛАДИГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН
Б Р И Ф И Н Г Г И

Ассалому алайкум азиз Боғотликлар!

Давлатимиз раҳбари томонидан чекка қишлоқ аҳолисининг шаҳардагидан кам бўлмаган ҳолда яшашлари учун маҳаллага берилаётган эътиборнинг яққол кўринишларидан бири «Обод маҳалла» дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, аҳолининг турмуш шароитини фаровон бўлишига, уларнинг оилаларида иқтисодларини яхшиланишига сабаб бўлмоқда.

Туманда “Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида 2022 йилда “Тозабозор” ва “Ўзбекистон” маҳаллаларида ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

"Тозабозор” МФЙнинг умумий ер майдони 1797,35 гектар бўлиб, аҳоли пункти майдони 213,2 гектар, аҳоли сони 3788 нафарни, оилалар сони 964 та ва хонадонлар сони 656 тани ташкил қилади.

Йўлларни инфратузулмасини яхшилаш учун “Тозабозор”МФЙда 3,5 км узунликдаги таъмирталаб йўлларни асфальтобетон билан таъмирлаш, 25,4 км узунликдаги ички йўллар ШПС билан таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
Ободонлаштириш ишларини амалга ошириши юзасидан маҳалла ҳудудида 1,1 км узунликдаги пиёдалар йўлакчаси қуриш, 27 та тунги ёритиш тизими, 1 та автобекат, 1 та чиқинди йиғиш пункти ва 4 та замонавий контейнерлар ўрнатиш ва қуриш ишлари режалаштирилган.

Электр таъминоти бўйича “Обод қишлоқ” ва “Обод махалла” дастурлари бўйича "Тозабозор” МФЙда 112 дона таянч- устунлар ўрнатиш ишлари, 32,7 км электр узатиш тармоқлари қуриш,
11 дона трансформатор пунктларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилди.

Телекоммуникация тармоқларини сифатини ошириш учун “Тозабозор” МФЙда 13 км узунликда оптик толали алоқа линияси
таъмирлаш, 0,5 км алоқа линиясини янгидан қуриш, 12 км алоқа линияларини жорий таьмирлаш ишлар бажарилиши режалаштирилмоқда .

Ичимлик суви таъминоти бўйича Дастур доирасида “Тозабозор” МФЙ да жами 5 км узунликда ичимлик тармоғи ўтказилиши, 3 та сув кўтариш насоси ўрнатиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Ижтимоий соҳа объектларидан маҳалладаги 8-сонли мактабгача таълим муассасаси, 22 ва 37 сонли мактаблар ҳамда Огохий оилавий шифокорлик пункти бинолари таъмирланиши режалаштирилган.

Шунингдек, “Ўзбекистон” МФЙнинг умумий ер майдони 720 гектар бўлиб, аҳоли пункти майдони 205,8 гектар, аҳоли сони 4872 нафарни, оилалар сони 1213 та ва хонадонлар сони 845 тани ташкил қилади.

Йўллар инфратузулмасини яхшилаш учун Ўзбекистон МФЙда 2,8 км узунликдаги таъмирталаб йўлларни асфальтобетон билан таъмирлаш, 26,1 км узунликдаги ички йўллар ШПС билан таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
Ободонлаштириш ишларини амалга ошириши юзасидан маҳалла ҳудудида 1,1 км узунликдаги пиёдалар йўлакчаси қуриш, 27 та тунги ёритиш тизими, 1 та автобекат,1 та чиқинди йиғиш пункти ва 4 та замонавий контейнерлар ўрнатиш ва қуриш ишлари режалаштирилган.

Электр таъминотини яхшилаш бўйича 156 дона таянч-устунлар ўрнатиш, 25,7 км электр узатиш тармоқлари қуриш, 13 дона трансформатор пунктларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилди.

Телекоммуникация тармоқларида 5 км узунликдаги оптик толали алоқа линиясини ўтказиш, 0,5 км янги қуриладиган алоқа линияси ўтқазилиш, 4 км узунликдаги алоқа линияларин жорий таьмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 10 км узунликда ичимлик суви тармоғи ўтказилиши режалаштирилган.

Ижтимоий соҳа объектларидан 10-сонли мактабгача таълим муассасаси, 10-сонли мактаб ҳамда МФЙ биноси таъмирланиши режалаштирилган.

Ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг «Халқимиз ҳаётини янада обод ва фаровон қилиш, ҳар бир инсонга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш - давлатимиз ва жамиятимизнинг бош вазифасидир. Мана шундай эзгу ва шарафли мақсад йўлида кексаю ёш барча ватандошларимиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қиладилар» деган сўзлари фаолиятимизда бош мезон бўлиб хизмат қилади.

Ушбу эзгу халқнинг корига ярашдек савобли ишларда барчангизга соғлик, хонадонларингизга қут- барака тилайман.

Эътиборингиз учун раҳмат!
@bogottumanihokimligikanali
#ОБОД_МАҲАЛЛА
#ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев 1- сектор ҳудудида жойлашган «Обод маҳалла» давлат дастурига киритилган «Ўзбекистон» маҳалласида мазкур дастурнинг ижроси бўйича масъул бўлган тумандаги ташкилот ва корхона раҳбарлари билан маҳаллада қадамма қадам юриб вазифаларни белгилаб берди ва маҳаллий аҳоли фаоллари билан учрашди.

Туман раҳбари ҳар бир кўчага беркитилган масъуллар билан суҳбатлашар экан, ҳар бир раҳбарнинг халқни рози қилиш йўлидаги саъй ҳаракатлари, фидойилиги, ватанпарварлиги Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик байрамига муносиб ҳисса қўшиш учун бир имконият эканини ҳамда ватан олдидаги фарзандлик бурчимиз бўлиши лозимлигини тушунтирди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumsnihokimligikanali
#ОБОД_МАҲАЛЛА

«МАҲАЛЛАСИ ОБОДНИНГ КЎНГЛИ ҲАР КУН ШОД БЎЛАДИ»

Давлатимиз раҳбари томонидан чекка қишлоқ аҳолисининг шаҳардагидан кам бўлмаган ҳолда яшашлари учун маҳаллага берилаётган эътиборнинг яққол кўринишларидан бири «Обод маҳалла» дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, аҳолининг турмуш шароитини фаровон бўлишига, уларнинг оилаларида иқтисодларини яхшиланишига сабаб бўлмоқда.

Бугун тумандаги «Ўзбекистон» МФЙда Боғот тумани ҳокимининг 1- ўринбосари С.Қурбонов ишчи гуруҳ билан маҳаллада шу кунгача муаммо бўлиб келган йўл ва электр кучланиши пастлиги муаммосини ҳал қилиш учун тизимли ишларни бошлаб юбордилар.
Туман ишчи гуруҳи маҳаллада ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда «
Обод маҳалла» дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида галдаги режаларни тузиб олдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ОБОД_МАҲАЛЛА
#ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев 1- сектор ҳудудида жойлашган «Обод маҳалла» давлат дастурига киритилган «Ўзбекистон» ва 3- секторда жойлашган «Тозабозор» маҳаллаларида мазкур дастурнинг ижроси бўйича масъул бўлган тумандаги ташкилот ва корхона раҳбарлари билан маҳаллада қадамма қадам юриб вазифаларни белгилаб берди ва маҳаллий аҳоли фаоллари билан учрашди.

Туман раҳбари ҳар бир кўчага беркитилган масъуллар билан суҳбатлашар экан, ҳар бир раҳбарнинг халқни рози қилиш йўлидаги саъй ҳаракатлари, фидойилиги, ватанпарварлиги Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик байрамига муносиб ҳисса қўшиш учун бир имконият эканини ҳамда ватан олдидаги фарзандлик бурчимиз бўлиши лозимлигини тушунтирди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumsnihokimligikanali
#ОБОД_МАҲАЛЛА
#БОҒОТ

Инсонлар меҳнатини қадрлаш - олий масъулият

Хабарингиз бор, туманимизнинг «Тозабозор» маҳалласида «Обод маҳалла» дастурига асосан кўплаб бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, «Тозабозор» маҳалласининг «Балиқчилар», «Елкадош», «Ватан», «Анорчилар» кўчалари аҳолиси ислоҳотларни юракдан қабул қилиб, «Обод маҳалла» дастури доирасида туман ҳокими Шавкат Яхшибаев томонидан сектор раҳбарлари билан олиб борилаётган ислоҳотлардан мамнун ҳолда ободонлаштириш ишларида фаол бўлишмоқда.

Аммо айрим фуқароларимизнинг ислоҳотларга бефарқлигидан таажубланиб кетасан...

Яшаётган уйимиз ободлиги, саранжом-саришталиги ўзимизга боғлиқ. Биз нафақат ўз уйимиз, балки яшаб турган кўчамиз, маҳалламиз, ҳаттоки туманимиз ободлиги учун ҳам масъулмиз.

Келинг, азиз замондош!

Куннинг иссиғида ўзини аямай туманимиз ободлиги учун жон куйдираётган инсонлар меҳнатини қадрлайлик!

Мустақиллигимизнинг 31 йиллигини муносиб кутиб олишда бир тану бир жон бўлайлик
!
@bogottumanihokimligikanali
#ОБОД_МАҲАЛЛА_ДАСТУРИ
#БАЙРАМГА_ТАЙЁРГАРЛИК

ИСТИҚБОЛИ ВА ИҚБОЛИ БАЛАНД ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР

Боғот туманининг "Ўзбекистон" маҳалласида ҳам дастур доирасида 95 та янги темир бетон таянч устунлари ўрнатилиб, 9,7 км. узунликдаги электр узатиш тармоқларини янгидан қуриш ва таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Айни кунларда "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан вилоятимиз бўйлаб бир қатор амалий ишлар давом этмоқда.

Хусусан, Боғот туманининг "Ўзбекистон" маҳалласида ҳам дастур доирасида 95 та янги темир бетон таянч устунлари ўрнатилиб, 9,7 км. узунликдаги электр узатиш тармоқларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди. Маҳалладаги 160кВА қувват билан ишлаётган трансформатор таъмирланиб, юкламани камайтириш мақсадида янги 250 кВА қувватга эга трансформатор ҳам оърнатилди. Бу эса маҳалладаги хонадонларнинг электр энергияси сифати яхшиланишига хизмат қилади. Расм ва хабар Хоразм ҲЕТ АЖ Матбуот хизматидан олинди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ
#ОБОД_МАҲАЛЛА
#ЭЛЕКТР_ТАЪМИНОТИ

⚡️⚡️⚡️ Чекка ҳудуд саналган «Ўзбекистон» ва «Тозабозор» маҳаллаларида «Обод маҳалла» дастури доирасида электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда

Бугунги кунда Боғот туманидаги «Ўзбекистон» ҳамда «Тозабозор» маҳаллалари аҳолисини сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурлари доирасида электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.

Туман Электр таъминоти корхонаси томонидан турли қувватдаги электр узатиш тармоқларини реконструкция ва модернизация ишлари, Давлат дастурлари асосида аҳоли пунктларига янги трансформатор пунктлари ўрнатилиши, натижасида, электр энергияси таъминоти янада яхшиланмоқда.

Бундан ташқари, электр тармоқларида таъмирлаш ишлари, шунингдек жойлардаги маънан ҳамда жисмонан эскирган электр қурилмалари янгисига алмаштирилди.

Жумладан, жорий йилнинг шу кунига қадар 1- секторда жойлашган «Ўзбекистон» маҳалласида жами 113 дона эски таянчлар янги темир бетон таянчларга алмаштирилиб, 6 км электр тармоғи реконструкция қилинди ҳамда мавжуд трансформатор пунктлари тўла таъмтрланиб, янги трансформаторлар ўрнатилди.

Боғот тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари М.Машарипов бошчилигидаги корхона ходимлари маҳаллада ҳар доим энг муаммоли бўлган электр энергияси таъминоти яхшиланишида фидойилик билан хизмат қилдилар.

Туман ҳокими Шавкат Яхшибаев ушбу маҳаллалардаги амалга оширилаётган электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш ишларини кўздан кечириб, доимий назорат қилаётгани боис электр таъминотидаги муаммолар тезкорлик билан ўз ечимини топмоқда.

Бу тадбирларнинг замирида аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёти, барча қулайликларга эга осойишта турмуши, албатта инсон манфаатлари ётади.

Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ОБОД_МАҲАЛЛА_ДАСТУРИ

Боғот туманидаги «Ўзбекистон», «Тозабозор» маҳаллаларида «Обод маҳалла» дастури ҳамда «Маҳаллабай» янгича ишлаш тизими доирасида электр таъминоти корхонаси томонидан аолига қулайликлар яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

https://t.me/bogottumanihokimligikanali