Bog‘ot tumani hokimligi
6.7K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЭЪТИРОФ
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!»

Боғот тумани Қизил Ярим Ой жамияти ижрочи директори Феруза Усмонова 2022 йил давомида жамият томонидан амалга оширилган «МЕҲРЛИ ЮРАК» лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси 31 йиллигига армуғон этмоқда.
@bovottumanihokimligikanali
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

ЮРТ ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХИЗМАТ ҚИЛАЁТГАН ЖАСОРАТЛИ ВА ШИЖОАТЛИ ИИБ ХОДИМЛАРИ БИЛАН БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ. УЧРАШУВДА ТУМАН ИИБ БОШЛИҒИ ЭРГАШ АҲМЕДОВНИНГ МАЪРУЗАСИ ТИНГЛАНДИ.

УЧРАШУВ ДАВОМИДА МАСЪУЛЛАРГА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИНИ ЮҚОРИ КАЙФИЯТДА, ТИНЧ- ТОТУВ ЎТКАЗИШ МАСАЛАЛАРИ ЮЗАСИДАН ВАЗИФА ВА ТОПШИРИҚЛАР ҲАМ БЕРИЛДИ.
@bogottumanihokimligikanali
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

БУГУН НАФАҚАДАГИ ЎҚИТУВЧИ АЁЛЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Бугун 1- октябрь «Устоз ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев томонидан устозларга йўлланган ташаккурномалар туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар бўлими бошлиғи Дилафруз Абдуллвева томонидан устозларнинг хонадонига бориб бир пиёла чой устида айём табриклари етказилмоқда.

Боғот туманидаги 1- сон мактабнинг нафақадаги расм ва чизмачилик фани ўқитувчиси, ўқувчиларини ҳар доим Республикада танита олган устоз Саломат опа Нураддинова Президентимизнинг байрам табригини ва Боғот тумани ҳокимининг ташаккурномасини қўлларига олар экан, ушбу эътирофни юрагидан ҳис қилиб кўзлари ёшланди.

Саломат опанинг кўзлари қувончлан порлаб, Президентимизга, туман ҳокими Шавкат Яхшибаевга ва аёлларни ардоқлаётган ҳоким ўринбосари Дилафруз Абдуллаевага кўрсатилаётган меҳр- оқибат
учун ўзининг миннатдорлигини билдирди.

Боғотда устозлар байрами тадбирлари давом этмоқда.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#МЕҲРЛИ_ЮРАК
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

ЯНГИ ЭХОКАРДИОГРАФИЯ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қуллаб -қувватлаш жамоат фонди ва давлат олганларнинг ижтимоий бюртманома лойиҳалари асосида ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун давлат ижтимоий буюртмаси танловида «МЕҲРЛИ ЮРАК ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!» лойиҳасида Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Хоразм вилояти Боғот туман бўлинмаси ижрочи директори Феруза Усмонова ғолиб бўлган эди.

«Бугун ХХРдан келтирилган 300 млн сўмлик ЭХО кардиография аппаратлари янги ЭХОКАРДИОГРАФИЯ МАРКАЗИГА ўрнатилди ва «Аёллар дафтари», «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга бепул хизмат қилишни бошладик», дейди кардиология бўлими бошлиғи Х.Шарипова

Инсон қадри улуғланаётгани ва узоғи яқин бўлгани учун беморлар миннатдорлик билдиришди.

«ИНТИЛГАНГА ТОЛЕ ЁР!» - бу грант лойиҳа ғолиби Феруза Усмонованинг ҳаётидаги энг севган шиоридир.
@bogottumanihokimligikanali
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН
#АХБОРОТ_ХИЗМАТИ_ХАБАРИ
Боғот туманидаги «Тозабозор» маҳалласи «Обод маҳалла» давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида кундан кунга гўзал ва обод бўлиб бормоқда.

Маҳаллада бир кунда 120 нафар беморга хизмат кўрсатишга мўлжалланган Огаҳий оилавий шифокорлик пункти тўлиқ таъмирланишига 1 миллиард 630 миллион сўм маблағ сарфланди ва тозабозорликлар учун барча қулайликларга эга даволаниш мажмуи ишга туширилди.

Тадбирда Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев қатнашиб, маҳалла аҳлини, тиббиёт ходимларини инсон қадри улуғланадиган шифо масканини очилиши билан самимий муборакбод этди.

Маҳалла нуронийлари, онахону отахонлар Президентимизнинг меҳрибонлигини , айниқса қишлоқ аҳлига бўлган эътиборини эътироф этишди ва миннатдорлик билдиришди.

@bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН
#ЯНА_БИР_ҚУЛАЙЛИК

ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ИНСОН УЧУН, ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАШ УЧУН

Хабарингиз бор туманимиздаги маҳаллаларда аҳолига хизмат кўрсатиш учун контейнер тиббиёт пунктлари ўз фаолиятини бошлади.

«Боғистон» маҳалласидаги Тиббиёт пунктининг очилиш маросимида туман ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳамда туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Аҳмаджон Саидов, нуронийлар, тиббиёт ходимлари ва маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Ушбу контейнер тиббиёт пунктида бирламчи тиббий санитария хизмати йўлга қўйилган бўлиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.

Шунингдек, бундай ёндашув одамларнинг узоқ йўл босиб туман марказига бориш, биргина ташхис учун навбат кутиб кун ўтказиш каби муаммолардан халос этади.

Тез кунларда тумандаги яна бошқа маҳаллаларимизда ҳам ана шундай кўчма тиббиёт пунктлари фойдаланишга топширилади.

Боғот тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН
#ИНСОН_СОҒЛИҒИ_УЧУН
#БОҒОТ

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ ЎЙЛАБ ҚИЛИНАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАРДАН ХАЛҚ МИННАТДОР

БОҒОТ ТУМАНИДАГИ «ҚОРАБОҒ» ВА «ТОЗАБОЗОР»ДА ЯНГИ ТИББИЁТ ПУНКТЛАРИ ИШ БОШЛАДИ

Хабарингиз бор, куни кечагина «Тозабозор» МФЙда Огаҳий оилавий шифокор пункти ишга туширилган эди, бугундан ушбу «Тозабозор» маҳалласида янги тиббиёт пункти ҳам иш бошлади. Тиббиёт пункти очилишида туман ҳокими Шавкат Яхшибаев иштирок этди ва маҳалла аҳлининг хурсандчилигига гувоҳ бўлди.

Боғот туманида жами 9 та маҳаллада бундай тиббиёт пунктлари очилиши режалаштирилиб, барча тиббиёт пунклари инсонлар саломатлигини сақлашдек шарафли ишни янги пунктларда бошлаб юбордилар.

«Қорабоғ» маҳалласида ҳам инсон қадри, ҳурмати улуғланиб, энг катта бойлигимиз - соғлиғимиз ҳимоячилари бўлган шифокорлар билан навбатдаги саккизинчи пункт очилишида туман ҳокими иштирок этиб, маҳалла аҳлини самимий табриклади.

Мана давримизнинг истаги, талаби бўлган том маънодаги инсон қадрини улуғлашнинг ёрқин намунаси.

@bogottumanihokimligikanali
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН
#БОҒОТ
#ОҒЗИБИРЛИК

БАРЧА РАҲБАРЛАР ҲАМЖИҲАТЛИКДА ЭЛИМИЗ ЙЎЛЛАРИНИНГ ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚИМИЗ БИЗДАН РОЗИ БЎЛСА ИШИМИЗДА УНУМ ВА БАРАКА БЎЛАДИ, ДЕЯ ТУНЛАРНИ ТОНГЛАРГА УЛАШМОҚДА

Боғот туманида ички кўчаларнинг тупроқли жойларига шағал ташлаш ишлари кечаси ва кундузи тинимсиз давом этмоқда.

Боғотлик 4та сектор раҳбарлари томонидан ички тупроқ йўлларга шағал ётқизиш ва амалга оширилаётган ишларни сифатли ташкил этиш борасида тизимли ишлар дпвом этмоқда. Бу борада тумандаги барча мутасадди корхона раҳбарларига зарур топшириқлар берилиб, назоратга олинмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ХУШХАБАР
#ФОТОРЕПОРТАЖ
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

БОҒОТДА ҚИШЛОҚ АХБОРОТ - РЕСУРС МАРКАЗИ ТАНТАНАЛИ ОЧИЛДИ

Ушбу марказ ҳақидаги янгиликлар билан видеолавҳаларимиз орқали сизларни батафсил таништирамиз.

Бизни кузатишда давом этинг👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН
Боғот туманидаги 2- сектор ҳудудида жойлашган «Ҳуррият» маҳалласининг Соҳил бўйи кўчаси қишда лой, ёзда чанг бўлаётгани сабаб аҳоли қийналар эди.

Мана куни кеча ушбу кўчада сектор раҳбари, туман прокурори А.Рузметов ҳамда «Ҳуррият» МФЙ раиси Ғ.Собиров бошчилигида, ТЙФУК ходимлари томонидан муаммоли кўчаларга қум-шағал аралашмаси ташланди. Маҳалла аҳли кўчанинг обод бўлаётганидан қувониб, оғзибирлик билан бирлашиб, ТЙФУК ишчиларига Хоразмча қорма ва бўғирсоқлар пишириб бериб сийладилар ва ўзлари ҳам ёрдамга шошилдилар, кекса авлод вакиллари эса самимий юрак сўзларини билдириб, юртимиз тинчлигини тилаб дуолар қилдилар.

Ҳа, дарҳақиқат, Боғотда ислоҳотлар амалда. Қаерда-ки оғзибиргачилик бор экан, ўша манзиллар кундан кунга обод ва кўркам бўлаверади.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН
#Тиббий_кўрик

«МЕҲРЛИ ЮРАК ИНСОН ҚАДРИ УЧУН» ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Боғот тумани Қизил Ярим Ой Жамияти томонидан 8- декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллик шодиёналари арафасида «Меҳрли юрак
инсон қадри учун» лойиҳаси доирасида тиббий кўриклар ўтказилмоқда. Боғот туманидаги 43 та маҳаллалардаги «Темир дафтар», «Аёллар дафтари»и турган хотин-қизлар бепул тарзда эхокардиография текширувидан поликлиника ходимлари назоратидаги тиббий кўрик жараёнларига жалб этилди. Лойиҳа доирасида маҳалла фуқаролари ўз саломатлигини бепул текширувдан ўтказишлари ва тиббий маслаҳатлар олишлари учун имкониятлар яратилди.

Боғот тумани ҳокимлиги Хотин-қизлар бўлими мутахассислари Наргиза Сапаева ҳамда Умида Отажоновалар, барча маҳалла фаоллари билан график асосида секторлар кесимида тиббий кўрикнинг сифатли ўтишига бош бўлмоқдалар.

Эътибор ва эъзоздан мамнун бўлаётган Боғотлик мунис онахонлар ташкилотчиларга дуога қўл очиб миннатдорлик билдирмоқдалар.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН
#ФУҚАРОЛАРГА_ҚУЛАЙЛИК
#ИМКОНИЯТ

БОҒОТ ТУМАНИДА ФУҚАРОЛАРГА САЙЁР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛДИ

Инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда.

Хоразм вилояти Адлия бошқармаси ва Боғот тумани Адлия бўлими томонидан Ортиқ Отажонов маҳалласида фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Боғот туманида давлатимиз раҳбарининг инсон ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишга қаратилган қарор ва фармонлари ижроси таъминланиши учун барча шароитлар етарли.

Бугун ушбу маҳаллада аҳолига давлат хизматлари кўрсатилиши давомида 30 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаат қилишди ва керакли ёрдам ҳамда энг зарур тавсияларни олишди.
@bogottumanihokimligikanali
#ФОТОРЕПОРТАЖ
#БУГУН
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

БОҒОТДА ЯНГИ ЗАМОНАВИЙ САВДО МАЖМУАСИ ОЧИЛДИ

Мазкур замонавий мажмуа Боғот туманини комплекс ривожлантириш ҳудудий инвестиция дастурига асосан, «Нурафшон» шаҳарчасидаги «Servises» МЧЖ томонидан умумий қиймати 3 млрд.сўм бўлган «Аҳолига хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ташкил қилиш» лойиҳаси асосида ишга туширилиб, янгидан 5 та иш ўрни яратилди.

Икки қаватдан иборат иншоотда озиқ-овқат мажмуаси ўз фаолиятини бошлади. Эндиликда ушбу иншоотнинг ўзида кийим-кечак бўлимлари, келинлар салони, пойабзал магазини, кўнгилочар ўйинлар заллари ҳам ишга тушиш арафасида.

Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев тадбирни ва янги бино олдига боғланган алвон лентани қирқиб, янги мажмуани очиб берди ҳамда улкан савдо объекти очилишида иштирок этаётган туман аҳли, нуронийлар, ёшлар билан амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ва иншоотда яратилган шароитлар билан ҳам яқиндан танишдилар.

@bogottumanihokimligikanali расмий саҳифаларига обуна бўлинг!

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ЖАҲОНГИР НАЗАРОВ БУГУН ЭРТАЛАБДАН ИШ КУНИНИ БЕМОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИШДАН БОШЛАДИ

Миллий менталитетимизга хос азал- азалдан келаётган ўзбекона қадриятларимиз тимсоли бўлган меҳр-оқибат, саҳоватлилик беморлар дардига шифо бўлишини қалбан ҳис қилаётган Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Баҳромович Назаров илк ташрифини беморлар ётган палаталардан бошлади. Ҳоким ТТБ бошлиғи Тўлқин Кенжаев билан бирга Президентимизнинг шифокорларга билдирган ишончи ҳақида врачлар ва ҳамширалар билан суҳбатлашар экан, шифохонада ётган беморларга яратилаётган шароитларни ҳамда муаммоларни ўрганд
и.

Умри давомида оддий ҳайдовчи бўлиб ишлаган, «Қалажиққалъа» МФЙда яшовчи Отажон Қурбондурдиев туман ҳокимига эътибордан мамнунлигини билдириб, қўлларини дуога очиб юртимизга тинчлик тилади. Туман ҳокими Ортиқ Отажонов МФЙда яшовчи Малоҳат Шомуродова билан фарзанди Жонибекнинг даволанишига амалий ёрдам берилиш юзасидан суҳбатлашар экан, масъулларга тезкор топшириқларни берди.
@bogottumanihokimligikanali
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

Қурбон Ҳайити байрами олдидан 34 нафар «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқароларга буғдой тарқатилди

Бугун туман ҳокими ташаббуси билан ижтимоий ҳолати оғир, ногиронлиги бўлган 34 нафар «Аёллар дафтари», «Темир дафтар»да турган фуқароларга 100 килограммдан буғдой ҳамда пресланган буғдой сомонлари тарқатилди.

Бугун сектор раҳбарлари фуқароларни яқинлашиб келаётган Ҳайит айёмлари билан табрикладилар.

Қурбон ҳайити байрами арафасида бу каби хайрли ва савобли амаллар туманда кўтаринкилик, уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

@bogottumanihokimligikanali
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори Ж.Рўзметовлар «3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан тумандаги ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олишди. Туманимиздаги меҳрга муҳтож, беморлиги сабабли юраолмай қолган, жисмоний имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари етказиб берилди. «Намуна» маҳалласида яшовчи 75 ёшни қаршилаётган Холжон она Саидабдуллаева инсульт касали сабабидан тўшакка михланиб қолган. Бугунги туман ҳокимининг йўқлови онахонни қувонтирди. Кексаларга берилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиздан миннатдор бўлган онахон юртимиз тинчлигини тилаб дуолар қилди.

«3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан вилоят агросаноат тармоғи Касаба уюшмалари Кенгаши раиси Ш.Сафарбаев «Саҳоват» МФЙда яшовчи бемор, ногирон фуқароларнинг хонадонларига туман ИИБ бошлиғи Э.Аҳмедов билан бориб, озиқ-овқат маҳсулотларини етказди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

@bogottumanihokimligikanali
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

Боғот тумани ИИБ бошлиғи, 3- сектор раҳбари Э.Аҳмедов «Янги қадам» шаҳарчасида яшовчи имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

Сектор раҳбари ҳар бир фуқаро билан суҳбати давомида уларнинг ҳамиша давлат ҳимоясида эканликлари ва эътибордан хечам четда қолмасликларини яна бир бор айтиб ўтди. «Янги қадам» маҳалласидан Жумагул Гаданиёзова давлат идораларида узоқ йиллар ишлаб нафақага чиққанлиги ва оғир дард билан курашаётгани, оёғини кесиб ташлашганига қарамасдан шукрона айтиб, ҳаёт ташвишлари билан курашаётгани болалари неваралари қуршовида, яқинлари қўллаб туришида, давлат ҳимоясида эканлигини айтиб, Президентимизга миннатдорлик билдирди. Жумагул опанинг ибратли ҳаёти, айтган сўзларидан кейин ҳар бир дақиқада соғлом эканимизга шукрона айтишимиз кераклиги, арзимаган қийинчиликларга қарамасдан дод- войламаслик лозимлигини ҳис қилдик.

Гуласал Тожиева фарзанди Мардонбекни неча йилларки сабр бардош билан қўлларидан тутиб парваришлаб келмоқда.

Бу муштипар она қаршисида кўзларга ёш келмасдан, қалблар титрамасдан гапириш осон эмас. Фарзандингиз салгина шамоллаб, касал бўлиб қолса бир икки кунда ўтиб кетса ҳам қанчалик қайғурасан киши. Гуласал Тожиева неча йиллардан бери сабр билан, умид билан яшаётган оналарлан бири... Гуласал опага куч-қувват ва сабр тиладик. Ахир қанча оналар бор ногирон деб фарзандидан воз кечган. Мен аёл пойига тиз чўкиш ва ҳайкал қўйиш керак бўлса шу аёлни кўрсатган бўлар эдим. Бетакрор шоир Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг «Аёл»шеърида келтирилгандек, «ҳайкал ҳам қўйингиз бамисли хаёл» деган мисраси қайта-қайта худди шу аёлга аталгандек, ногирон фарзанд тарбиялаётган барча ОНАларга айтилаётгандек бўлиб кўнглингиздан ўтади. Агар шундай оналар бўлмаса бу қадар муқаддас бўларми аёл, деган мисраларни беихтиёр қалбимиз тўрида янгради.

Байрам муносабати билан туманимиздаги барча маҳаллаларда сектор раҳбарлари томонидан хайр-саҳоват тадбирлари тизимли равишда давом этмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#БУГУН
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

Давлатимиз раҳбарининг «Халқимиз биздан рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади» деган сўзларини ҳар бир давлат идораларида меҳнат қилаётган мутасадди раҳбарлар ўзларига дастуриламал қилиб фаолият юритаётганидан ва давлат идоралари халқимизга сидқидилдан хизмат қилаётганидан аҳоли мамнун бўлмоқда.

Бугун Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Р.Султанходжаев томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида "Ҳуррият" маҳалласида жойлашган 14-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида сайёр қабул ўтказилди.

Яқинлашиб келаётган Янги 2024 йил байрамлари арафасида бугун Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Султонходжаев,  Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров билан биргаликда ёшларга ва хотин-қизларга тикув машиналари, пойабзал тикиш машиналари ҳамда байрам совғаларини топширдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#Инсон_қадри_учун

Боғотда Янги йил тадбирлари давом этмоқда.

Бу байрам оилаларга қувонч улашиши билан алоҳида аҳамиятли.

Туманда янги йилни барча соҳаларда ютуқларга эришган ҳолда кутиб олишга тайёргарлик кўрилди.

Айниқса, кам таъминланганлар, ишсиз фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш эътиборга олинди.

Бугун байрамона безатилган туман истироҳат боғида туман ҳокими Ж.Назаров ва сектор раҳбарлари томонидан «Ёшлар дафтари» да турган ишсиз фуқароларга тикувчилик, пайвандлаш жиҳозлари топширилди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#БУГУН
#ИНСОН_ҚАДРИ_УЧУН

Боғот туманида “Инсон”  ижтимоий хизматлар маркази иш бошлади

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда нуронийлар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққан Боғот тумани ҳокими Жаҳонгир Назаров давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини эътироф этиб, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилиши инсон қадрига эътиборнинг яна бир ёрқин намунаси эканини таъкидлади. Авваллари ижтимоий хизматлар кўрсатиш турли ташкилотлар томонидан тарқоқ ҳолда амалга оширилиши натижасида ортиқча оворагарчиликлар юзага келиб, фуқароларга ноқулайликлар туғдирар эди. Эндиликда ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш ушбу марказ ҳамда маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар томонидан ягона тизим орқали амалга оширилади.

Боғот тумани ҳокимлиги ҳокимлиги матбуот хизмати