Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#ХУШХАБАР

БОҒОТ ТУМАНИ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ ТЕРАПЕВТИ РЎЗМЕТОВА ХАИТЖОН ҚАЛАНДАРОВНА - II- ДАРАЖАЛИ «САЛОМАТЛИК» ОРДЕНИ БИЛАН МУКОФОТЛАНДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тиббиёт ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги қарорига биноан соҳа ходимларининг энг фидойилари мукофотлангани, жумладан Боғот тумани «Ашхобод» маҳалласида яшовчи қўли енгил, бетакрор шифокор РЎЗМЕТОВА ХАИТЖОН ҚАЛАНДАРОВНАнинг мукофотлангани Боғотимизнинг меҳри дарё шифокорларига берилган улкан баҳодир.

Барча тиббиёт ходимларини Боғот тумани ҳокимлиги байрам билан самимий муборакбод этади.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ХУШХАБАР

ҒАЛАБА МУБОРАК, АЗИЗ БОҒОТЛИКЛАР!

БОҒОТ ТУМАНИ ДАВЛАТГА ПАХТА ТОПШИРИШ РЕЖАСИНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРДИ

Боғот тумани давлат хирмонига 26605 тоннадан зиёд ҳосил топшириб, ҳосилдорлик ҳар гектаридан 37,7 центнерни ташкил этиб, шартномавий режани ортиғи билан 100,3%га бажарди.

Туманда жорий йилги пахта йиғим-терими мавсуми учун пухта тайёргарлик кўрилди ва тизимли ишлар олиб борилди.

Туман меҳнаткашлари, миришкор деҳқонлари юксак натижаларга эришиб, давлатга пилла ва ғалла топшириш бўйича режаларини ҳам ошиғи билан бажарганлар.

Миришкор пахтакорларимиз мураккаб ва синовли келган йилда, табиатнинг қийин синовларига қарамай, давлатга пахта сотиш бўйича шартномавий режаларни ортиғи билан бажардилар.

Ердан ризқ ундириш, ундан ҳосил олиш ўз-ўзидан бўлмайди.

Деҳқонларимиз эрта баҳор, жазирама ёз мобайнидаги табиат инжиқликларини ўз билим, тажриба ва маҳорати, машаққатли меҳнати билан мардонавор енгиб, кузнинг ҳар бир илиқ кунидан унумли фойдаланган ҳолда ҳосилни уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишга эришдилар.

Туманимизнинг 77 нафар юрагини ўти бор фермерлари эрта баҳордан 7 минг 275 гектар майдонга «Хоразм 150» ва «Меҳнат» навли чигит уруғини ерга қадаган эдилар.

Ўз вақтида амалга оширилган агротехник тадбирлар натижасида ғўза ниҳоллари текис униб чиқди.

Вегетация даврида барча агротехник тадбирлар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилди.

Айниқса бу даврда туман ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг жонкуярлиги, ҳар бир соҳани чуқур билиши муваффақиятлар учун тинимсиз ҳаракати фермерларга куч-қувват ва мотивация берди.

Юқори ҳосил олишда ҳокимнинг қишлоқ хўжалик маслалари бўйича ўринбосари Қ.Ражабов билан ер илмини чуқур тушунган кучли мутахассис Б.Ёмғуровларнинг ҳиссаси катта бўлди.

Ғўза ниҳолларини ягоналаш, қатор ораларига ишлов бериш, бегона ўтлардан тозалаш, суғориш ва озиқлантириш, дефолиация ва чеканка қилиш каби тадбирлар малакали мутахассисларнинг тавсиялари ва деҳқонларимизнинг кўп йиллик тажрибаси асосида сифатли амалга оширилди.

Қулай об-ҳаво шароити, ишнинг тизимли асосда ташкил қилингани ва деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнатлари эвазига далаларда мўл ҳосил тўпланишига эришилди.

Теримчиларга шароитлар яратилиб, дала бошида иссиқ овқатлар ташкил қилинди. Уларнинг маданий ҳордиқ чиқариши, терим пулларининг ўз вақтида, дала бошида бериб борилгани терим суръатини оширишда муҳим омил бўлди.

Бугунги юксак хирмонни бунёд қилишда «Холмурод ўғли Мансур» фермер хўжалиги 60,7 центнердан, «Ёқуб бобо ўғли Омон», «Отавой Ғофуржон», «Галди бобо ўғли Йўлдош» фермерлари 50 центнердан, «Аброрбек», «Аллаберган Матёқуб Базиргон»,«Боғот», «Нафосат Руслонбек», «Саховат Жайҳун» 45 центнердан, «Оллоёр Султонбой» каби фермер хўжаликлари ҳам юқори ҳосил олиб, хирмонимизнинг баланд бўлишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Боғот тумани «KOBOTEX»МЧЖ қошидаги Агрокластер МЧЖ ҳамда «GRET COTTON EXPORT» МЧЖларнинг юқори ҳосил олишда ҳиссаси баланд бўлди. «Коботекс»МЧЖ раҳбари фидойи инсон Ихтиёр Ибрагимовнинг, агрокластер Собиржон Рўзимовнинг ва «Gret cotton export» раҳбари Фурқатжон Саттаровларнинг ҳиссаси беқиёс бўлди. Олдинги йиллар фермерни қийнаб келган минерал ўғит ва ёқилғининг кластер томонидан дала бошида ўз вақтида берилгани, ер лазерда текислангани бу ғалабанинг асосидир.

Ҳосилни йиғиб олишда фаол иштирок қилаётган барча фермерлар, теримчилар мутасаддиларга куч ғайрат тилаб,эришган ютуқлари билан самимий табриклаймиз.

Боғот туманида пахта топшириш режаси бажарилган бўлса ҳам далалардаги мўл-ҳосилни кўриб кўзингиз қувнайди. Даладаги теримчилар билан суҳбатлашсангиз дилингиз яйрайди. Боғот тумани «Қипчоқ» қишлоғининг хотин-қизлари сенябрдан буён 8 тоннадан ошиқ пахта териб оиласи даромадини кўтарганини, ҳар кун дала бошида пул олгани, иссиқ овқатлар берилганидан қувониб гапирдилар.

Режа бажарилди, далаларда туманимиз бўйлаб, пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда, ризқу рўзимиз бу йилги мураккаб вазиятда яратилган мўл- ҳосилни бир мисқолини ҳам қолдирмасдан йиғиб териб олиш жараёнлари кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.

МЕҲНАТ ВА ҲОСИЛНИНГ ҒАЛАБАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#ХУШХАБАР

БОҒОТЛИК ТЕМУРБЕК ТЎХТАБОЕВ ФИЗИКА ФАНИДАН ФАН ОЛИМПИАДАСИ ҒОЛИБИ

БИЗ ФАХРЛАНСАК АРЗИЙДИГАН ВИЛОЯТДА ЭНГ ЮҚОРИ КЎРСАТКИЧГА ЭГА БЎЛИБ 1- ЎРИН СОҲИБИ БЎЛГАН ТЕМУРБЕКНИНГ ОНАСИ СОҲИБАХОН ШАРИПОВАГА ВА БАРЧА УСТОЗЛАРИГА ТАШАККУРИМИЗНИ БИЛДИРАМИЗ.

Аввалроқ Хоразм вилоятидаги ўқувчилар ўртасида фанлар олимпиадаси ўтказилаётгани ҳақида билдирган эдик, ушбу фан олимпиадасининг якуний натижалари эълон қилинди.

Унга кўра Боғот туманидаги 31- сон мактабнинг физика фани ўқитувчиси Меҳрибон Жиянбоева таълим бериб, тарбиялаётган, шу мактабнинг 10- синф ўқувчиси Темурбек Тўхтабоев Хоразм вилояти босқичида физика фанидан 1- ўринни қўлга киритиб Республика босқичига йўлланма олди.

Темурбек парвозинг баланд бўлсин, Республика олимпиадасида ҳам ғолиб бўлишингни, Боғот тумани обрўсини ошириб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришингга ишонамиз.

Омад ёр бўлсин, Темурбек!


Боғот тумани ҳокимлиги Халқ таълими соҳаси ходимларини, барча устозларни ғалаба билан муборакбод этади.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#БАРАКАЛЛА_ҚИЗЛАР
#ҒАЛАБА_МУБОРАК
#ХУШХАБАР

БОҒОТЛИК ТЎМАРИСЛАР - ҒОЛИБ

Беш ташаббус олимпиадасининг республика босқида спортнинг стритбол туридан 16-21 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида Боғот тумани «Бўка» маҳалласи қизлари фахрли 1- ўринни қўлга киритиб ғолиб бўлдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ХУШХАБАР

БОҒОТ ТУМАНИДАГИ 92- СОН МАКТАБ - ИНТЕРНАТИ «ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ» МАҚОМИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий мактаб»ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4537 қарорига мувофиқ Боғот туманидаги 92- сон АФЧЎ ва ЧТЧЎ ихтисослаштирилган мактаб-интернати баҳолашдаги йўналишларни тўлиқ қамраб оладиган 4 та соҳа, 11 та бўлимни ўз ичига олган ҳамда бўлимлар ўз навбатида 40 та мезон орқали аниқланадиган лойиҳада Республикада фахрли 2- ўринни қўлга киритди.

Баҳолаш мезонларига кўра юқори баллни қўлга киритганлиги учун Боғот туманидаги 92- сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатга 2-даражали «Замонавий мактаб» мақоми берилди.

Мактаб директори Санобар Худойназарова бошчилигидаги билимли, салоҳиятли, шижоатли мактаб жамоасини эришилган улкан ютуқ билан Боғот тумани ҳокими Шавкат Қурамбаевич Яхшибаев самимий муборакбод этади.

Яна бир хушхабарни эслатиб ўтамиз, ушбу мактаб битирувчилари 2022 йилда 100% ОТМга ўқишга қабул қилинганлар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ХУШХАБАР

БОҒОТ ТУМАНИДАГИ 3 - СОН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ - ИНТЕРНАТИ «ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ» МАҚОМИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий мактаб»ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ- 4537 қарорига мувофиқ Боғот туманидаги 3-сон ИМИ баҳолашдаги йўналишларни тўлиқ қамраб оладиган 4 та соҳа, 11 та бўлимни ўз ичига олган ҳамда бўлимлар ўз навбатида 40 та мезон орқали аниқланадиган лойиҳада Республикада фахрли 2-даражали сертификатни қўлга киритди.

Баҳолаш мезонларига кўра юқори баллни қўлга киритганлиги учун Боғот туманидаги 3- сон ИМИ 2-даражали «Замонавий мактаб» мақоми берилди.

Мактаб директори Эргаш Худайназаров бошчилигидаги тумандаги энг отахон мактабнинг салоҳиятли, шижоатли мактаб жамоасини эришилган улкан ютуқ билан Боғот тумани ҳокими Шавкат Қурамбаевич Яхшибаев самимий муборакбод этади.

Забардаст математик устоз Эргаш Худайназаров бошчилигидаги мактаб жамоасининг муваффақиятлари янада бардавом бўлсин!

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ХУШХАБАР
#БОҒОТ

ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ ЯНГИ ҒАЛАБАЛАР БИЛАН КУТИБ ОЛИНМОҚДА

«ГИМНАСТИКА - ҲАММА УЧУН»

Куни кеча Боғотлик гимнастикачи қизлар «ГИМНАСТИКА- ҲАММА УЧУН» шиори остида Урганч шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида Miks категория бўйича фахрли 1- ўринни қўлга киритдилар.

Тренер Наргиза Нуримовани ва Боғотлик чемпион гимнастикачи қизларни Ўзбекистон чемпионати чемпиони бўлиб, спортнинг гимнастика тури бўйича туманимиз шаънини юксалтиришга қўшаётган муносиб ҳиссалари учун миннатдорлик билдирамиз.

Ғалаба муборак, бўш келманг, Боғотлик Тўмарислар!

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#ХУШХАБАР
#ЭКОБОЗОРГА_МАРҲАМАТ
#БОҒОТ

ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА «ЭКОБОЗОР» ИШ БОШЛАДИ

Бугун, 19 декабрь куни Боғот туманида
2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалардан «ХАСАНБОЙ ЖАВОҲИР БОҒОТ ЭКОМАРКЕТ» МЧЖ ишга тушди.

Экобозорнинг очилиш маросимида Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳамда фахрийлар экобозорнинг халққа хизмат қилишига тилаклар билдирдилар

Тадбиркор Ўткирбек Болтаев ташаббуси билан ишга туширилган лойиҳанинг умумий қиймати 2.1 млрд. сўмдан иборат бўлиб шундан, 1.5 млрд сўм ўз маблағи, 0,6 млрд сўм банк кредити маблағлари ҳисобига янгидан 9 та доимий ишчи ўринлари яратилди.

Ушбу бино 2 қаватдан иборат бўлиб, 1- қаватида турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси, бинонинг 2-қавати кийим-кечаклар савдоси учун мўлжалланган.

Экобозор Боғот туманининг энг гавжум бўлган кўчалардан бири «Ўзбекистон» шоҳкўчасида жойлашган.

АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!
ЯНГИ ЙИЛ ДАСТУРХОНИНГИЗ ТЎКИН БЎЛИШИ УЧУН ЭНГ САРА, АРЗОН МАҲСУЛОТЛАРИ МЎЛ БЎЛГАН ЭКОБОЗОРГА МАҲМАТ!

Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
#ХУШХАБАР

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда ички ишлар органларининг шахсий таркиби, фахрийлар ҳамда соҳага улкан ҳисса қўшган фан арбоблари ва жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. Тадбирда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Даврон Абитович Назармухамедов мамлакатимиз Қуролли Кучларининг муҳим асоси бўлган ички ишлар органларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, тизимни фуқароларга ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатадиган, ҳар бир ходим Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилишни – олий бурчи деб биладиган, барча саъй-ҳаракатларини инсон қадри учун йўналтирган профессионал тузилмага айланганлигини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда Хоразм вилояти Боғот тумани Ички ишлар бўлимида хизмат қилиб келаётган майор АТАДЖАНОВ ТИМУРБЕК ҚАДАМОВИЧ "Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари” учун кўкрак нишони билан тақдирланди.

@bogottumanihokimligikanali
#Тезкор #Диққат #Хушхабар

Ташаббусли бюджет жараёни 2023 йил 1-мавсумига бугундан бошлаб СТАРТ берилди!

"Очиқ бюджет" (openbudget.uz) портали орқали ўз маҳаллангизни обод қилиш ёки мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларингизни илгари суринг ва овоз тўплаб ғолиб бўлинг!

Таклиф киритиш - 06 фев - 25 фев;
Лойиҳаларни саралаш - 26 фев - 17 март;
Овоз бериш - 18 март - 6 апр.

Ташаббусли бюджет жараёнида фаол иштирок этинг ҳамда маҳаллангизни обод қилинг.

Таклиф қолдириш учун рўйхатдан ўтиш: https://openbudget.uz/registration

Veb-sayt | Instagram | Facebook | Telegram
#Тезкор #Диққат #Хушхабар

✏️ Ташаббусли бюджет жараёнида киритилган лойихаларни тахрирлашга рухсат берилади.

❗️ Агар сиз ўз лойиҳангизни киритишда, фотосуръат юклашда ёки лойиҳанинг мазмунида хатоликга йўл қўйган бўлсангиз - энди буни тўғирлаш имкониятига эга бўласиз.

Жумладан, таҳрирлаш орқали Сиз:
лойиҳа матнини ўзгартириш;
лойиҳа қийматига аниқлик киритиш;
лойиҳага қўшимча расмлар юклашингиз мумкин бўлади.

Эслатма, лойиҳаларни таҳрирлашга модерация жараёнлари бошлангунга қадар руҳсат берилади.

Ушбу функция қандай ва қачондан ишлаши хақида билиш учун аввал каналга аьзо бу́линг.

Яқинларга ҳам тарқатинг!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
📌@khorezm_openbudget

#tashabbuslibudjet #ochiqbudjet #openbudjet #insonqadriuchun
#ХУШХАБАР
#ҒОЛИБ_ЎҚУВЧИЛАР

БОҒОТЛИК «ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР»ИМИЗ ХОРАЗМДА БИРИНЧИ БЎЛИШДИ

Боғот туманидаги 21-сонли умумтаълим мактабининг «Ёш чегарачи» жамоаси «Ёш чегарачилар» ҳарбий- ватанпарварлик спорт мусобақаларининг Хоразм вилояти босқичида биринчиликни қўлга киритиб, республика финал босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.

Ҳозирда «Ёш чегарачи» жамоаси «Ёш чегарачилар» ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаларининг Республика босқичида муносиб иштирок этиш учун ЧҚБТ раҳбари Ойбек Очилов ҳамда ДХХ «Қалажиққалъа» чегара пости офицерлари бошчилигида мусобақанинг Республика якуний босқичига тайёргарлик кўришни бошладилар.

Боғот туман ҳокимлиги туманимизнинг, қолаверса Хоразм вилоятининг шарафини ҳимоя қиладиган 21- сон мактабнинг шижоатли, мард, чаққон ва билимли «Ёш чегарачи» жамоасига улкан зафарлар ва омадлар тилаб қолади.

ОМАД ЁР БЎЛСИН!
Боғот тумани ҳокимлиги
ахборот хизмати
👉 @bogottumanihokimligikanali
#ХУШХАБАР

Боғот туманидаги 10-сон мактабнинг 5 нафар ўқувчи қизлари "Тўмарис издошлари" кўрик танловининг вилоят босқичида фаол қатнашиб фахрли 1-ўринни қўлга киритишди.

Энди ушбу беш нафар ғолиб Боғотлик қизлар Республика босқичида қатнашиб, вилоятимиз шаънини ҳимоя қиладилар.

Боғот тумани ҳокими сектори ҳудудида жойлашган 10-сон мактабнинг аҳил жамоасига ғолиблик муборак бўлсин!

Боғот тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўринбосари
Одилбек Худайберганов
@bogottumanihokimligikanali
#ХУШХАБАР
#ҒЎЗА_ДАЛАСИДАН_ФОТОРЕПОРТАЖ

ҒЎЗА ГУЛ КЎРСАТДИ

Бу дегани жорий йил пахта ҳосили бўй кўрсатди демакдир. Боғот туманининг Алишер Навоий ҳудудидаги кластер далаларидаги ғўза гуллади.

Айни кунда баравж ривожланаётган ғўза ниҳоллари шона кўрсатгани кластер ва фермерларимизнинг ёзнинг жазирами иссиғида тинимсиз қилаётган меҳнатлари маҳсулидир.

Илоҳим 2023 йил миришкор деҳқонларимиз йили бўлсин-ки, Боғотимизнинг пахта режалари ҳар йилгиданда мўл ҳамда баракали бўлсин!

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ЭЪТИРОФ
#ХУШХАБАР

БОҒОТЛИК ТЎМАРИСЛАР «ВАТАН МЕҲРИ ЮРАГИМДА» ТАНЛОВИДА «ЭНГ ИНТЕЛЕКТУАЛ ҚИЗЛАР» НОМИНАЦИЯСИ ҒОЛИБИ БЎЛИШДИ

Хабарингиз бор, Боғот туманидаги 10-сон умумий ўрта таълим мактабининг 5 нафар ўқувчилари "Тўмарис издошлари" кўрик танловининг вилоят босқичида фаол қатнашиб фахрли 1-ўринни қўлга киритишган эди.

Бугун Тошкент шаҳридан хушхабар келди. Ҳоким секторида жойлашган 10-сон мактабнинг шижоатли Тўмарисмонанд қизлари Республикада эътироф этилди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси О.А.Парпибоева томонидан ташаккурнома билан тақдирландилар ва «ЭНГ ИНТЕЛЕКТУАЛ ҚИЗЛАР» номинацияси ғолиби бўлдилар. Ғолиб Боғотлик қизлар Республика босқичида вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди. Мактаб директори Ойгул Қарриева, технология фани ўқитувчиси Асолат Султоноваларга танлов ҳайъати алоҳида миннатдорлик билдирди.

Ҳоким сектори ҳудудида жойлашган 10-сон мактабнинг аҳил жамоасига ғолиблик муборак бўлсин!

Боғот туманидаги 10- сон мактабнинг ЎИБД ўринбосари Шаҳноза Авезова
@bogottumanihokimligikanali
#XUSHXABAR
#ХУШХАБАР

BOG‘OTLIK YOSH USTOZ ADHAMBEK JUMANIYOZOV “BESH TASHABBUS OLIMPIADASI”DA G‘OLIB BO‘LDI

Bog‘ot tumani Qalajiqqal'a mahallasi ishtirokchisi Adhambek Jumaniyozov Sirdaryo viloyatida bòlib òtgan "Besh tashabbus olimpiadasi" doirasidagi sportning "Shashka" turidan o'tkazilgan Respublika bosqichida munosib ishtirok etib, B-liga, 27-30 yosh toifasida faxrli🥇-o'rinni egalladi.

Adhambek Jumaniyozov Bog‘ot tumanidagi 14- son maktabda o‘quv ishlari bo‘yicha direktor o‘rinbosari lavozimida ishlab kelmoqda.

G‘alaba muborak ustozlar!

@bogottumanihokimligikanali
#Хушхабар

25 октябрь—Ўзбекистон Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан Боғот тумани ИИБ ЖХХ ХПБ ВЕ ва ЁУХПТЭГ бошлиғи, майор Атаджанов Тимурбек Қадамович ўз ҳаётини фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишдаги мувафқақиятлари учун Ички Ишлар Вазири ўринбосарининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Ҳа, дарҳақиқат, Мустақиллик йилларида бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари ҳам ғоят шарафли ва масъулиятли йўлни босиб ўтди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида ички ишлар органларида кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотларни амалга оширмоқдалар.

Фурсатдан фойдаланиб, Боғот тумани ҳокимлиги жамоаси Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, хизмат фаолиятингизда муваффақиятлар, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу барака тилай
ди.

Боғот тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

@bogottumanihokimligikanali
#Табриклаймиз
#Хушхабар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 577-сонли буйруғига биноан Ички ишлар органларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишдаги хизматлари, Ватанга ва халққа садоқатли хизматлари учун Боғот тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқ профилактикаси бўлинмаси бошлиғи, майор Зарипов Мурод Эгамбердиевич "Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари” учун кўкрак нишони билан мукофотланди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ХУШХАБАР

ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА ТУМАН МАРКАЗИДА МАЪНАВИЯТ МАСКАНИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Боғот тумани марказида қисқа вақт ичида «Маънавият маскани» ташкил қилиниб, фойдаланишга топширилди. Маънавият ва маърифат масканида «Заковат» интелектуал ўйинларини ўтказиш учун барча шароитлар яратилди.

Шунингдек, ёш рассомлар, ёш китобхонлар, тўгараклари, IT билан шуғулланиш учун компьютерлар билан жиҳозланди ва кутубхона фаолияти йўлга қўйилиб, туман ҳокимлиги томонидан зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Масканда замонавий ўқув зали ва бепул интернет фойдаланувчилар ихтиёрига топширилди.

Байрам кунларида фойдаланилмай бўш турган бино таъмирланиб янги «Маънавият маскани» очилгани туманимиз аҳолисини ёшлару, нуронийларни беҳад қувонтирди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганларидек «Бугун китоб ўқиган битта бола эртага телевизор кўриб ўтирган ўнта болани бошқариши мумкин...». Китоб инсоният ва жамият маданиятининг ажралмас бир қисми бўлиб, инсоният тараққиётининг ҳамма даврларида кишиларни тарбиялаш, уларнинг ақлий ривожланиш воситаси бўлиб келган. Китоб барча соҳага оид билимларни тўплаш сақлаш ва маълумотларни авлоддан-авлодга етказиб берувчи восита ҳисобланади.

Янги ташкил қилинган кутубхонага бир кунда 100 нафардан ортиқ китобхон ташриф буюрди.

Хулоса қилиб айтганда, юксак интеллектуал салоҳиятга, ўз мустақил дунёқарашига эга, ташаббускор, жисмонан соғлом ва маънан етук бўлган ҳақиқий ватанпарвар инсонларгина бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳал қилувчи кучи, халқимизнинг ҳақиқий маънодаги ҳимоячиси ҳисобланади.

Ушбу маскан юқоридаги ижобий сифатларнинг шаклланишида ҳар бир касб эгасининг китобга ошно бўлиши, нафақат ўз касбий фаолиятига оид, балки турли жанрдаги китобларни ўқиб, ўз билими ва дунёқарашини кенгайтириб боришида муҳим аҳамият касб этади.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali