Bog‘ot tumani hokimligi
6.68K subscribers
48.3K photos
5.53K videos
31 files
8.76K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#ЭЪТИБОР_ВА_ЁРДАМ

КЎНГЛИ ЯРИМ БЕКЗОДЖОН ҲОКИМ ОТАСИ БИЛАН СУҲБАТЛАШГАНИДАН ЧЕКСИЗ ҚУВОНДИ
Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев «Ортиқ Отажонов» маҳалласида хонадонма - хонадон юриб, аҳоли яшаш шароити билан танишиб, фуқаролар билан мулоқот пайтида бир хонадонда яшовчи болаликдан 1-гуруҳ ногирони 2013 йилда туғилган Бекзоджон Сабуров билан дилдан суҳбатлашди. Бекзоднинг отаси Давлетов Рўзибой «Темир дафтар»да туради, онаси Дилфуза Сабурова 2- гуруҳ ногирони. Ҳоким улар билан учрашиб, оилавий шароити билан танишиб, ушбу оилага зудлик билан ёрдам бериб, нимаики муаммолари бўлса ҳал қилиш, уйни таъмирлаш лозимлиги бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди.
Ҳоким белгилаб берган вазифалар ижроси юзасидан ушбу хонадонда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Ҳа, албатта, меҳр - мурувватли инсонлар бор экан, кўнгиллар обод бўлаверади.
Туман ҳокимининг эътиборини мурғаккина ўксик юрак Бекзоджон қалбидан ҳис қилди, унинг кўзлари янада севинчдан порлади.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
📣📣📣Эълон!

#ЖАМОАТЧИЛИК_ЭШИТУВИ

🎤17 май куни соат 15:00да “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти бўлинмаси ташаббуси билан Боғот туманида 2021 йил Давлат дастурининг ижроси бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилади.
Унда Давлат дастурининг 61, 80, 81, 88 ҳамда 156-бандлари ижроси бўйича Боғот тумани ҳокимлиги, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлимлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, банклар ва бошқа идораларнинг масъул раҳбарлари иштирокида бажарилган ишлар, кўрилаётган чоралар юзасидан ахборот бериши кутилмоқда.
🏢Ўтказиш жойи: Боғот тумани ҳокимлигининг мажлислар зали.
Эслатма: Давлат дастурининг ижросини жамоатчилик иштирокида мониторинг қилиш мақсадида jamoatchilik.uz (http://jamoatchilik.uz/monitoring) платформаси ишга туширилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҲАВАС_ҚИЛИНГ
#БОҒОТ
#НУРАФШОН

МАҲАЛЛАНИНГ АСОСИЙ ДРАЙВЕРИ - ИССИҚХОНАЛАР

ЭФИРДА БОҒОТ ТУМАНИМИЗНИ РЕСПУБЛИКАМИЗГА ИССИҚХОНАЛАРИ БИЛАН МАШҲУР ҚИЛГАН - НУРАФШОНЛИКЛАР!
КЎРИНГ, ҲАВАС ҚИЛИНГ, СИЗ ҲАМ ИССИҚХОНА ҚИЛИНГ!
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ ОЛДИДАН «МАҲАЛЛА РАИСИ - ИСЛОҲОТЧИ» МАВЗУСИДА ЛАВҲАЛАР ТАЙЁРЛАНМОҚДА.
МАҲАЛЛА РАИСЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШТИРИШДА ДАВОМ ЭТАМИЗ.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Боғот туманида суднинг қарори ҳалигача «МИБ»га етиб бормаяптими?» мавзусидаги мурожаат юзасидан вазиятни ўрганиш бўйича Боғот тумани МИБ ишчи гуруҳи мурожаатни кўриб чиқди. МИБ берган маълумотга кўра бу масалага 2021 йил 19 март куни ҳам жавоб берилганини ҳамда қўшимча ўрганишлар натижасида мажбурий ижро бюроси иш юритувида Боғот тумани марказидаги «Боғот Сити» қурилиш моллари дўкони ёнидаги девор бўйича суднинг қарори ижро ҳужжати МИБга келиб тушмаганини ва ижро ҳужжати МИБга йўналтирилгандан кейин ижро ҳаракати амалга оширилишини, ушбу ҳолат Боғот тумани Мажбурий ижро бюроси ўзининг назоратига олганини билдирамиз.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#БОҒОТ
«Жамоатчилик эшитуви» ўтказилди
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг асосий вазифаларидан бири амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш, бу билан фуқаролар, бизнес ҳамжамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг саъй- ҳаракатларини бирлаштириш ҳисобланади.
Бугун Боғот туманида ўтказилаётган жамоатчилик эшитувида «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 61, 80, 82 ҳамда 88-бандлари ижроси юзасидан масъулларнинг ахборотлари эшитилди. Мазкур эшитувда туман ҳокимининг ўринбосарлари, идора ва ташкилот раҳбарлари, депутатлар, жамоат ташкилот вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этишди.
Қайд этилган масалалар юзасидан таклиф тавсиялар ишлаб чиқилиб, вилоят ҳокимлиги ва тегишли ташкилотларга тақдим этилиши таъкидланди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.