Bog‘ot tumani hokimligi
6.68K subscribers
48.3K photos
5.53K videos
31 files
8.76K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#расмий_муносабат

Хоразм вилояти Боғот тумани "Оқтепа" махаллани "Бунёдкор" кўчаси йўлларини таъмирлаш бўйича каналимизга қилиниган мурожаати юзасидан расмий муносабат.

Мутассадиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

@Mahalla_Raisi
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Боғот тумани «Оқ тепа» маҳалласи Феруз кўчасидаги кўп қаватли уйлардан чиқаётган оқава сувлар канализация қудуғи тўлиб, атроф муҳитга чиқиб ифлослантириб ётганлиги ҳолати бўйича қилинган мурожаат юзасидан тегишли ташкилотлар ходимлари иштирокида жойнинг ўзида ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш жараёнида Боғот тумани «Оқ тепа» маҳалласи Феруз кўчасидаги кўп қаватли уйлардан атрофга муҳитга чиқаётган оқава сувлар хамда канализация қудуғи тегишли ташкилотлар иштирокида тўлиқ тозаланиб мурожаат ижобий ҳал қилинди. Келгусида бундай холатлар такрорланмаслиги бўйича тегишли ташкилотлар ҳамда фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.
@bogottumanihokimligikanali
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Боғот туман «Нурли маскан» маҳалласида «Боғот маш кимё сервис» масъулияти чекланган жамиятига қарашли «Файз» тўйхонасининг ҳожатхонаси маҳалладаги «Иқбол» кўчасида йўл устида жойлашганлиги, кўчадаги намунали уйлар билан ҳожатхона оралиғи 5-6 метр эканлиги, ҳожатхона биноси ноқонуний қурилганлиги ва хидидан ўтириб бўлмаётгани хамда ушбу масала бўйича шу ерда яшовчи аҳоли томонидан бир қанча идора-ташкилотларга мурожаат қилингани, лекин бирор натижа бўлмаганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Ушбу холатни ўрганиш мақсадида туман СЭО ва ЖСХ ходимлари туман кадастр бўлими ходимлари, туман архитектура ва қурилиш бўлими ходимлари хамда туман табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари иштирокида ушбу манзилдаги мавжуд аҳволни ўрганиб чиқилди ва тубандагилар аниқланди: «Боғот маш кимё сервис» масъулияти чекланган жамиятига қарашли «Файз» тўйхонаси ҳожатхонаси хақиқатдан хам «Иқбол» кўчасида жойлашганлиги аниқланди.Тўйхона хожатхонаси билан энг яқин намунали уй оралиғи ўлчаб кўрилганида оралиқ масофа 11 метрни ташкил қилишлиги аниқланди. СанПиН №0368-19 «Санитарные правила и нормы проектирования строительства и эксплуатации общественных туалетов», Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачининг 12.04.2016 йил №12-05/798 рақамли “Маҳаллаларга бириктирилган ходимларнинг ҳудудларни санитария ҳолатини яхшилаш, тозаликни таъминлаш» тўғрисидаги кўрсатмасига асосан аҳоли яшаш уйидан ҳожатхонагача бўлган масофа 25 метрдан кам бўлмаслиги кўрсатилган.Бу масала бўйича «Файз» тўйхонаси раҳбари билан учрашилиб, вазиятни тушунтирилди ҳамда ҳожатхона биносини кўчириш бўйича раҳбардан кафолат хати олинди. Ваколатли органдан (ОМБУДСМАН) рухсат олиб текшириш ўтказиш учун СЭО ва ЖСХ туман бўлими ойлик режасига киритилди.Ваколатли органнинг рухсати билан текшириш ўтказилиб, талабга мос келмайдиган ҳожатхонани буздириб,бошқа жойга кўчириш юзасидан тўпланган материаллар ўрнатилган тартибда Судга юборилиши ҳақида билдирамиз.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Боғот туманидаги «Нурафшон» шаҳарчасида иккита кўчани боғловчи кўприк техник носоз ҳолатга келиб қолгани ҳақида тарқалган мурожаат ўрганилди. Боғот тумани сув хўжалиги бўлими ходимлари балансида бўлган кўприкнинг ўйилган қисми таъмирланиб, мурожаатнинг ижроси таъминланди. Айни дамда Боғот туманидаги «Нурафшон» шаҳарчасининг «Нукус» кўчаси ҳудуди билан боғловчи ушбу кўприк туман ҳокимлиги назоратига олинганини ва таъмирлаш ишлари якунланганини билдирамиз.
@bogottumanihokimligikanali
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Боғот тумани «Қалажиққалъа» маҳалласи Обод кўчаси 33 уйда яшовчи фуқаро Қ.Маткаримовнинг турар жойига қўшниси томонидан ноқонуний кирилганлиги ва ер майдони эгалланиб, қурилиш ишлари бажарилганлиги бўйича кадастр хужжатларини расмийлаштирилмагани ҳақида йўллаган мурожаати туман архитектура бўлими ходимлари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди ва маълумотнома тақдим этилди. Маълумотномага асосланиб расмий муносабат берамиз. Ишчи гуруҳнинг жойига чиқиб ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланган. Мурожаатгўй Қўшназар Маткаримовнинг қўшниси марҳума Худайберганова Ўғилжон номида бўлган турар жой биноси Боғот тумани ҳокимининг 2016 йил 31 мартдаги 531қ-сонли турар жой биносига эгалик ҳуқуқини белгилаб бериш тўғрисидаги қарорига асосан умумий ер майдони 1300.0 кв.метр қурилиш ости майдони 302.4 кв.метрдан иборат турар жой биноси 2016 йил Боғот тумани ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати томонидан кадастр хужжати расмийлаштирилган хамда 2016 йил 20 апрелда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги аниқланди.Фуқаро Қ.Маткаримов 1988 йилдан буён яшаб келаётган турар жой биносига Боғот тумани хокимининг тегишли қарорлари қабул қилинмаган, кадастр хужжатлари расмийлаштирилмаган хамда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги аниқланди.Ушбу масала бўйича бир неча бор суд органлари томонидан кўриб чиқилганлиги хам маълум бўлди. Фуқаро Қ.Маткаримов Судга мурожаат қилиб қўниси Қ.Худайберганов билан низо борлиги ва шу юзадан Боғот тумани маъмурий судининг 2018 йил 02 май куни ҳал қилув қарори қабул қилинган. Суднинг қарорига асосан мансабдор шахснинг хатти-харакати юзасидан берилган аризаси рад қилинган.Суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Хоразм вилояти маъмурий судига кассация тартибида ариза берилганлиги ва суднинг 2018 йил 14 декабр куни хал қилув қарори қабул қилинган.Суд қарорига асосан Боғот тумани маъмурий судининг 2018 йил 02 май куни хал қилув қарори бекор қилинган ва суд қуйидаги тартибда хал қилув қарори қабул қилинган.Боғот тумани хокимлиги зиммасига Боғот тумани,  Қалажиққалъа маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 1300.0 кв.метр қурилиш ости майдони 263.0 кв.метрдан иборат эгалик ҳуқуқини белгилаш ва кадастр хужжатлари расмийлаштириб бериш мажбурияти юклатилган.Шунингдек ўрганиш жараёнида қўшниси Қ.Худайбергановнинг турар жой биносига тегишли бўлган кадастр хужжатларини хамда туман хокимининг эгалик ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги қарорини бекор қилишни сўраб Ҳазорасп тумани  маъмурий судига мурожаат қилинганлиги ва суднинг 2020 йил 03 ноябрдаги хал қилув қарорига асосан аризаси рад қилинган.Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб апелляция тартибида шикоят келтириб Ҳазорасп тумани маъмурий судининг 2020 йил 03 ноябрдаги хал қилув қарорини бекор қилиб, аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор чиқаришни сўраган ҳамда Хоразм вилояти Маъмурий судининг 2021 йил 11 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан мурожаати қаноатлантирилмасдан қолдирилган.Фуқаро Қ.Маткаримов суднинг тегишли қарорларидан норози бўлиб 2021 йил 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг қарорига асосан Ҳазорасп тумани маъмурий судининг 2020 йил 03 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 11 февралдаги қарори ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
@bogottumanihokimligikanali
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Боғот тумани марказидаги «Оқ тепа» маҳалласи ички хўжалик йўллари таъмирталаб эканлиги тўғрисидаги тарқалган хабар юзасидан шуни ёзиб маълум қиламизки, ушбу мурожаат юзасидан жойига бориб ўрганилганда видиолавҳада кўрсатилган «Оқ тепа» маҳалласидаги ички хўжалик йўллари Боғот туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасига қарашли ички хўжалик йўллари эканлиги аниқланди.Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрдаги ЎРҚ-117-сонли “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунининг10-моддасида Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари давлат мулки бўлиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлиши ҳамда 13-моддасига мувофиқ, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5890 сонли фармонига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек, йўл-қурилиш ишларини техник назорат қилиш учун янгидан бошланадиган объектлар бўйича шартномалар фақат давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ “Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК томонидан ўтказиладиган танлов (тендер) якунлари бўйича тузилиши белгиланган.Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сонли “Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 2-пункти а ва б-бандларида белгиланганидек, молиялаштириш манбаи аниқ бўлмаганда ва лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳамда тендер савдолари ўтказилмаган тақдирда ҳар қандай қурилиш ишлари қатъиян таъқиқланиши кўрсатилган. Шунга кўра, Боғот туман хокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси ва «Оқ тепа» маҳалла раиси таклифига асосан маҳалланинг ички йўлларини таъмирлашда, молиялаштириш манбаси аниқланиб, лойиҳа–смета ҳужжатлари тайёрланиб, манзилли дастур шакллантирилгандан кейин “Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК томонидан ўтказиладиган тендер савдоларида ғолиб бўлган корхона ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилишини маълум қиламиз. Шунингдек,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5250-сон Қарорига асосан, туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтирилиши кўрсатилган хамда “2022-2026 йилларда Хоразм вилоятидаги ички йўлларни таъмирлаш режаси”га мувофиқ ўрнатилган тартибда босқичма-босқич жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиши мумкинлиги тўғрисида кўрсатилган ва тендер савдоларида ғолиб бўлган корхона ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилишини билдирамиз.
@bogottumanihokimligikanalu
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Боғот тумани «Оқ тепа» маҳалласи Тошкент кўчаси ва Соҳил бўйи кесишмасидаги йўл белгиларини тузатиб беришни сўраб фуқаролар томонидан қилинган мурожаат ижроси таъминланганини билдирамиз. Маҳалладаги йўлларни таъмирлаш юзасидан мурожаат ўрганилди. Мурожаатда сўралган йўллар туман ЙФУК томонидан дастурга киритилгандан кейин таъмирланишини билдирамиз.
@bogottumanihokimligikanali
#RASMIY_MUNOSABAT
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
Ijtimoiy tarmoqlarda Bog‘ot tumanida 70 gektardan ko‘p issiqxonani gazini uzishmoqda, muammo nimada sarlavhasi ostida tarqalgan xabar yuzasidan “Bog‘ottumangaz” gaz ta’minoti bo‘limi ulgurji iste’molchilar bilan ishlash xizmati yetakchi muxandislari tomonidan tuzilgan ishchi guruhning o‘rganishlari asosida rasmiy munosabat beramiz.O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasida Bosh Vazir raisligida 2022 yil 4 oktyabrda o‘tkazilgan “2022/2023 yillar kuz- qish mavsumida tayyorgarlik ishlarini jadallashtirish bo‘yicha amalga oshiriladigan chora- tadbirlar to‘g‘risida”gi 224-son (№ 01-05/1-2076, 12.102022) yig‘ilish bayonining 41-bandida o‘tgan isitish mavsumida yo‘l qo‘yilgan kamchiliklar va yuzaga kelgan muammolarni xisobga olgan holda aholi va ijtimoiy soxa obektlarini tabiiy gaz bilan kafolatli ta’minlash bo‘yicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash xamda issiqxona xo‘jaliklarini tabiiy gazga muqobil bo‘lgan import ko‘mir yoki boshqa turdagi yoqilg‘i bilan ta’minlash choralarini ko‘rish bo‘yicha topshiriqlar berilganini bildiramiz. Shuningdek, O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018 yil 12 yanvardagi 22-son qarori 2-ilovasi “Tabiiy gazdan foydalanish qoidalari”ning 58-bandi 3-xatboshida issiqxona xo’jaligi bilan gaz ta’minoti tashkiloti o‘rtasida tuzilgan “Tabiiy gazni yetkazib berish va qabul qilish to‘g‘risida”gi shartnomaning 2.7-bandida jadvalga kiritilgan iste’molchilar qisqarmaydigan miqdorda ( kamida 3 oy davomida extiyojini qoplaydigan) zaxira yoqilg‘i zaxirasiga ega bo‘lib va havo harorati pasayib ketgan davrlarda ushbu yoqilg‘iga o‘tishi shart deb belgilab qo‘yilgan.Yuqoridagilarga asosan, 2022/2023 yillar kuz-qish mavsumida issiqxona xo‘jaliklarida tabiiy gaz yetkazib berilmasligini Bog‘ot tumanida joylashgan barcha issiqxona xo‘jaliklarini tabiiy gazga muqobil bo‘lgan boshqa yoqilg‘i turlaridan foydalanishi to‘g‘risida tavsiya tariqasida OGOXLANTIRIShLAR berilgan holda joriy yilning 26 oktyabr kuni Bog‘ot tumanidagi barcha issiqxona xo‘jaliklarini tabiiy gazdan ajratish uchun “Bog‘ottumangaz” gaz ta’minoti bo‘limi mas’ul xodimlari va Bog‘ot tuman IIB xodimlari bilan hamkorlikda borilganda Issiqxona xo‘jaligi egalari va shu issiqxona xo‘jaliklarida ishlovchi ishchilar tomonidan keskin qarshilik bildirilib, kuchli e’tirozlarga sabab bo‘lganligini ma’lumot uchun bildiramiz. Bugungi kunda Bog‘ot tumanida joylashgan jami 33 ta yirik issiqxona xo‘jaligi mavjud bo‘lib shundan 26 ta issiqxona xo‘jaligida 26.10.2022 yil holatiga 11 307 577 151 so‘m tabiiy gaz iste’molidan debitor qarzdorlik mavjudligi sababli ushbu issiqxona xo‘jaligi egalariga tabiiy gaz iste’moli qarzdorligini bartaraf qilish bo‘yicha bir necha marotaba og‘zaki va yozma OGOHLANTIRISH xatlari tagdim qilinganligini, shunga qaramasdan issiqxona xo‘jaligi egalari ushbu debitor qarzdorliklarni bartaraf qilmasdan tabiiy gazdan foydalanib kelayotganini bildiramiz. (ILOVA: 1) 04.10.2022 yilda O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasida o‘tkazilgan yig‘ilish bayoni nusxasi, 2)“Xududgazta’minot” AJ ning 2022 yil 14 oktyabrdagi 02-48-125-sonli topshirig‘iga asosan “Xududgaz Xorazm” gaz ta’minoti filialining 18.10.2022 yildagi № 03-18-305/4014 sonli topshiriqi, 3) Bog‘ot tumanida joylashgan barcha issiqxona xo‘jaliklariga berilgan OGOXLANTIRISh xatlari ham taqdim etilganini bildiramiz)
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Боғот тумани «Оқ тепа» маҳалласи Феруз кўчасида жойлашган истироҳат боғи олдига сунъий нотекслик қўйиб беришларини тўғрисида тарқалган мурожаат ўрганилмоқда. Ўрганиш якунига етгач қўшимча расмий муносабат берилишини билдирамиз.
@bogottumanihokimligikanali
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Боғот тумани «Оқ тепа» маҳалласидаги газ заправкаси қурилиши юзасидан тарқалган мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш якунланганидан кейин батафсил маълумот берилишини билдирамиз.
@bogottumanihokimligikanali
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Боғот туманидаги Абу Райҳон Беруний маҳалласидаги светофор нимага ишламай турганлиги тўғрисида тарқалган мурожаат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижасига кўра Боғот тумани Ободонлаштириш бошқармасидан №196 сонли маълумотнома олинди, маълумотномага асосланиб, Абу Райҳон Беруний маҳалласи Боғот кўчаси ва 4-Р 156 йўллари чорраҳасига ўрнатилаётган светофор қурилиши учун 22.10.2022 йил куни ўтказилган тендерда «GELAXY-TRADE-INVEST» МЧЖ ғолиб бўлганини, светофор қурилиши ишлари давом этаётганини, электролинияга улаш учун техник шарт ишланиш жараёнида эканини, шартнома бўйича светофорни ишга тушириш муддати 22 ноябрь 2022 йилгача эканини, техник шарт тайёр бўлиши билан светофор электролинияга уланишини билдирамиз.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда «Боғот туманидаги 1- сон мактабга борадиган йўлда на светофор бор на пиёдалар чизиғи бор?» мавзусида тарқалган хабар туман ҳокимлиги, туман ИИБ ЙҲҲГ ходимлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида Алишер Навоий ва Ўзбекистон кўчалари кесишган чорраҳада пиёдаларнинг ҳаракат ҳавфсизлиги таъминланди ҳамда мурожаатда кўрсатилган йўлга пиёдалар ҳавфсизлигини таъминлаш учун Йўллардан фойдаланувчилар унитар корхонаси ходимлари томонидан пиёдалар ўтиш чизиқлари чизилганини билдирамиз.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
https://t.me/bogottumanihokimligikanali
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Боғот туман «Нурли маскан» маҳалласида «Боғот маш кимё сервис» масъулияти чекланган жамиятига қарашли «Файз» тўйхонасининг ҳожатхонаси маҳалладаги «Иқбол» кўчасида йўл устида жойлашганлиги, кўчадаги намунали уйлар билан ҳожатхона оралиғи 5-6 метр эканлиги, ҳожатхона биноси ноқонуний қурилганлиги ва хидидан ўтириб бўлмаётгани хамда ушбу масала бўйича шу ерда яшовчи аҳоли томонидан бир қанча идора-ташкилотларга мурожаат қилингани, лекин бирор натижа бўлмаганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Ушбу холатни ўрганиш мақсадида туман СЭО ва ЖСХ ходимлари туман кадастр бўлими ходимлари, туман архитектура ва қурилиш бўлими ходимлари хамда туман табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари иштирокида ушбу манзилдаги мавжуд аҳвол ўрганиб чиқилди ва тубандагилар аниқланди: «Боғот маш кимё сервис» масъулияти чекланган жамиятига қарашли «Файз» тўйхонаси ҳожатхонаси хақиқатдан хам «Иқбол» кўчасида жойлашганлиги аниқланди.Тўйхона хожатхонаси билан энг яқин намунали уй оралиғи ўлчаб кўрилганида оралиқ масофа 11 метрни ташкил қилишлиги аниқланди. СанПиН №0368-19 «Санитарные правила и нормы проектирования строительства и эксплуатации общественных туалетов», Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачининг 12.04.2016 йил №12-05/798 рақамли “Маҳаллаларга бириктирилган ходимларнинг ҳудудларни санитария ҳолатини яхшилаш, тозаликни таъминлаш» тўғрисидаги кўрсатмасига асосан аҳоли яшаш уйидан ҳожатхонагача бўлган масофа 25 метрдан кам бўлмаслиги кўрсатилган.Бу масала бўйича «Файз» тўйхонаси раҳбари билан учрашилиб, вазиятни тушунтирилди ҳамда ҳожатхона биносини кўчириш бўйича раҳбардан кафолат хати олинди. Ваколатли органдан (ОМБУДСМАН) рухсат олиб текшириш ўтказиш учун СЭО ва ЖСХ туман бўлими ойлик режасига киритилди ҳамда ваколатли органнинг рухсати билан Боғот тумани СЭО ва ЖСХ бош врачи Бекзод Ниёзов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан текшириш ўтказилиб, ушбу талабга мос келмайдиган ҳожатхонани буздириб, бошқа жойга кўчириш юзасидан тўпланган материаллар ўрнатилган тартибда якуний қарор чиқариш учун Боғот тумани Жиноят ишлари бўйича судга юборилганлигини билдирамиз.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда «Йўлакча қурилишининг пули қаерда?» Хоразм вилояти Боғот тумани марказидаги фуқаролар йўлакчаси қурилиши бошланиб мана бир ой бўлди қурилиш бўлмаяпти қурувчилар ҳокимият пул ажратмаяпти дея баҳона қилишяпти, шу йўлакчани қуриб битказишса яхши бўлишарди.» мавзусида видеолавҳа тарқалди. Ушбу тарқатилган хабар бўйича туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи ўрганиш ўтказди. Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 янвпрдаги ПҚ-98-сонли қарорига мувофиқ, Боғот туманидаги «Ашхобод», «Ҳуррият», «Урганч», Абу Райҳон Беруний, «Наврўз», «Ўзбекистон», «Табобат» кўчаларига жами 5,6 км узунликда йўлакчалар (тротуар-велодорожка) ва 167 та тунги ёритгичлар ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда ушбу 5,6 км тротуар-йўлакчалар ва 167 та тунги ёритгич чироқлари ўрнатилганини билдирамиз.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
t.me/bogottumanihokimligikanali
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Боғот туманидаги «Оқ тепа» маҳалласи Феруз кўчасида жойлашган Истироҳат боғи олдига сунъий нотекислик қўйиб беришни, машиналар йўл белгиларига қарамасдан тез ҳаракат қилишини, истироҳат боғига ҳар куни болалари билан фуқаролар келишини, касални даволагандан кўра олдини олган афзаллиги ҳақида мурожаат тарқалди.

Мурожаат туман ҳокимлиги ва Боғот туман ИИБ ЙҲҲГ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Ўрганиш маълумотига асосланиб, мурожаатда фуқаролар сўраган истироҳат боғи олдидаги йўлнинг пиёдалар ўтиш йўлаги туман ЙФУК ходимлари томонидан қайта таъмирланганини билдирамиз.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Расмий_муносабат
Ижтимоий тармоқларда «Йўлдаги нотекисликлар сабабли содир бўлаётган даҳшатли ЙТҲ ларига қачонгача кўз юмамиз?»мавзусида тарқалган хабар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Ушбу Миришкор қишлоғи Капчали бобо қабристонига борадиган айланма йўлнинг нотекис жойлари туман ЙФУК томонидан 2023 йил дастурга киритилгач, тўлиқ таъмирланишини билдирамиз.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда «Хоразм вилояти Боғот тумани «Найман» маҳалласидан мурожаат йўллаяпмиз йўлимиз таъмирталаб, транформаторимиз ҳар икки кунда бузилади» мавзусида тарқатилган хабар юзасидан туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш давомида Боғот туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси «Найман» маҳалласи худудидан ўтувчи йўлнинг таъмирталаблиги тўғрисидаги мурожаати юзасидан, бу йўл корхонага қарашли маҳаллий аҳамиятдаги 4к966 «Боғот-Янгиариқ» а/й-Тожиа к. а/йўли – 8 км» автомобиль йўли эканлигини, 2022 йилда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 0-1 кмлар оралиғида майда чуқурчаларни таъмирлаш ишлари олиб борилганлигини, йўлда таъмирлаш ишларини давом қилдириш учун таъмирталаб аҳволга келган 2-5 км қисмларини 2023 йил апрель-май ойларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилишини маълум қилади.
Боғот тумани электр таъминоти бўлими, «Найман» маҳалласи ҳудудида (айнан қайси трансформатор эканлиги кўрсатилмаган) трансформаторнинг ҳар икки кундабузилаётгани ҳақидаги мурожаатлари ўрганилгани бўйича қуйидагиларги маълум қилади. Маҳалла ҳудудида жами 8 та, 1та 400кВа, 2та 250кВа, 1та 160кВа, 3та 100кВа ва 1 та 63кВали трансформатор пункти жорий йилнинг 20 январь куни электр таъминотини яхшилаш мақсадида, 100кВали трансформаторга алмаштирилганини, маҳалла ҳудудида авария ҳолатидаги трансформатор пунктлари мавжуд эмаслигини, режали чекловлар ўрнатилганлигини билдирамиз.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
@bogottumanihokimligikanali
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
#RASMIY_MUNOSABAT

Ижтимоий тармоқларда «Боғот тумани, «Қипчоқ» маҳалласидан ўтган темир йўлдаги автомабиллар ўтиш ҳудудидаги йўллар кесишмасидаги огоҳлантирувчи йўл белгисида 3-4 кундан бери носозлик юз бераётгани ва ҳайдовчилар поезд келяпди деб кўп вақт ушланиб қолаётгани бироқ поезд келмаса ҳам огоҳлантирувчи ишлаб турганлиги» ҳақидаги мурожаат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганини ва ушбу носозлик ўз вақтида бартараф этилганини билдирамиз.

@bogottumanihokimligikanali
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#RASMIY_MUNOSABAT
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ
Ijtimoiy tarmoqlarda Bog‘ot tumani “O‘zgarish” mahallasi aholisi murojaatlarida aholi tomorqasi ustidan o‘tkazilgan elektr simyog‘ochlar talabga javob bermasligi, bu elektr simyog‘ochlar katta kuchlanishga ega yangi qo‘yilgan transformatorga ulanganligini to‘g‘risidagi murojaati o‘rganildi. Murojaat bo‘yicha Bog‘ot tumani Elektr tarmоqlari bo‘limi mas’ullari, murojaatda ko‘rsatilgan holat bo‘yicha “O‘zgarish” mahallasida o‘rganish o‘tkazilganini hamda elektr simyog‘ochlar XЛ-10 КВ temir beton ustunlariga joriy yilning I-choragi yakuni bilan almashtirilishini bildiramiz. Bog‘ot tumani Elektr tarmoqlari bo‘limi boshlig‘i M.Matmurotov aholi murojaatlarini ishchi guruh tuzib o‘rganib amaliy yordamlar bermoqda.
Bog‘ot tumani hokimligi axborot xizmati
@bogottumanihokimligikanali
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Боғот тумани Миришкор қишлоғи, Соҳибкор маҳаллласи ҳудудида ичимлик суви исроф бўлаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Шу куннинг ўзида "Хоразм сув таъминот" МЧЖнинг Боғот тумани бўлими ходимлари томонидан куннинг кеч бўлишига қарамасдан барча носозликлар дарҳол бартараф қилинганини, аҳолига шу куннинг ўзида тоза ичимлик суви етказиб бериш йўлга қўйилганини билдирамиз. Боғот туманида юқоридаги ҳолатлар бўйича авариялар содир бўлганлигига гувоҳ бўлганларга «Хоразм сув таъминот» МЧЖ нинг вилоят ва Боғот туман диспетчерлик хизматига зудлик билан қўнғироқ қилишлари бўйича тушунтиришлар берилди.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича мурожаатлар учун вилоят ва туман штабларининг телефон рақамлари
62-223-62-35, 62-31-52-746.
Мурожаатларнинг ўз вақтида ижроси таъминланади.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali