Bog‘ot tumani hokimligi axborot xizmati | Rasmiy kanal
6.56K subscribers
47.8K photos
5.48K videos
30 files
8.68K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Download Telegram
АБАРЛАР

БОҒОТ ТУМАНИДА ИШСИЗЛИККА БАРҲАМ БЕРИШ МАҚСАДИДА ҲАР ОЙДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛАЁТГАНИ БАНДЛИК БЎЙИЧА МУАММОЛАРИМИЗГА БАРҲАМ БЕРМОҚДА

Бугун туманимизда ўтказилган меҳнат ярмаркасида ишсизларга 1069 та бўш иш ўринлари таклиф қилинди

Боғот тумани ҳокимлиги, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, прокуратура, маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бўлими ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, аёлларни ва ёшларни доимий иш билан банд қилиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

📍 Тадбирда 74 та корхона ва ташкилотлар 1069 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

📌 Меҳнат ярмаркасида ишсиз фуқаролар ўзлари қизиққан касб бўйича ишга йўлланмалар олди ва фуқароларга касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш учун Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан махсус ўқув курсларига йўлланмалар берилиб, ҳужжатлари расмийлаштирилди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
Ахборот хизмати ходимлари иштирокида қисқа муддатли ўқув курси бўлиб ўтмоқда

Бугун Бош прокуратура Академиясида прокуратура органларининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоқлари ходимлари учун “Прокуратура органларининг оммавий ахборот воситалари билан алоқаларини ташкил этиш масалалари” мавзусида қисқа муддатли ўқув курси бошланди.

Жорий йилнинг 17-22 май кунлари бўлиб ўтадиган курснинг ўқув жараёнлари бошланишида Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова иштирок этиб, соҳа вакилларига Ўзбекистонда ахборот сиёсати ва прокуратура органларининг ушбу сиёсатни амалга оширишдаги роли мавзусида тушунчаларни берди.

Қайд этиш керакки, курс давомида янги Ўзбекистоннинг ахборот сиёсати олдида турган вазифалар, негатив маълумотлар ва фейк ахборотлар билан ишлаш, ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган хабарларга прокуратура органлари томонидан тезкорлик билан муносабат билдириш ва соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этишнинг аниқ, тизимли ҳамда амалий чораларини кўриш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш масалаларига бағишланади.

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БРИФИНГ
#BRIFING
БОҒОТ ТУМАНИ САНИТАРИЯ - ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ САҚЛАШ ХИЗМАТИ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ҚУВОНДИҚ РАДЖАБОВ ИШТИРОКИДА БРИФИНГ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БРИФИНГ
#BRIFING
Боғот тумани прокурори Алишер Рузметовнинг туманда жиноятчиликни олдини олиш масалалари юзасидан брифинги бўлиб ўтди.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ходимлари томонидан олинган брифингда туман прокурорининг жиноятчилик масалалари бўйича тўлиқ ахборотини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ:👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
«ОРТИҚ ОТАЖОНОВ» МАҲАЛЛАСИ ФУҚАРОЛАРИ ОБОД БЎЛАЁТГАН МАҲАЛЛАСИ БИЛАН ФАХРЛАНМОҚДА

Бугунги кунда Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг тунни кунга, кунни тунга улаб олиб бораётган саъй- ҳаракатлари билан маҳаллаларда давом этаётган бунёдкорлик ишлари баробарида тумандаги «Ортиқ Отажонов» маҳалласи обод қилиниб, кўркам қиёфага келтирилмоқда. Маҳаллада амалга оширилаётган қурилиш- таъмирлаш, кўкаламзорлаштириш ишлари сабаб, айни кунларда ушбу ҳудуд янада чирой очиб, маҳалла одамларининг турмуш шароити яхшиланмоқда.Ободлик бор жойда, файзу барака, ривожланиш бўлади. Туман раҳбари масъуллар билан Мустақиллигимизнинг 30 йиллик қутлуғ тўйига бу хайрли ишларни якунига етказиш нияти билан тиниб- тинчимасдан меҳнат қилмоқда. Провард натижада эса маҳалла аҳлининг ўз ҳаётига бўлган ишончи юксалиб, яшашга, келажакка бўлган интилиши кучаяётгани айни ҳақиқатдир. Маҳалла аҳли қулайликлардан рози ва хурсанд бўлмоқдалар, пиёдалар йўлакчаси қурилаётгани эса фикримизга далилдир.
Боғот тумани ҳокимлиги
ахборот хизмати
#ХУШХАБАР

Боғотлик ўқувчи хорижий давлатнинг нуфузли университетига ўқишга қабул қилинди

Боғот туманидаги 92- сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб- интернатнинг 11-синф битирувчиси Жумабоев Мусобек IELTS халқаро баҳолаш дастуридан 5,5 баллни қўлга киритди.
WESTMINISTER университетининг онлайн имтиҳонларида мувафаққиятли иштирок этган Мусобек Жумабоев WESTMINISTER университетига ўқишга қабул қилинди.
Салоҳиятли ва изланувчан устозлар меҳнат қилаётган 92- сон мактаб- интернат директори Санобар Худайназаровани ва ўқитувчиларни, ўқувчиларнинг ота- оналарини Боғот тумани ҳокимлиги номидан самимий табриклаймиз ҳамда ўқиш ва ижодий фаолиятларида бунданда юксак мувафаққиятларга эришишини тилаймиз!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ЯНА_БИР_ХУШХАБАР

САДУЛЛАЕВ БОБУРЖОН ТАЛАБА БЎЛДИ

Боғот туманида билимга ташна ва иқтидорли ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Боғот туманидаги 92-сон ИМИ нинг 11-синф ўқувчиси Бобуржон Садуллаев мактаб-интернатида ўзининг ииқтидори, тиришқоқлиги ва юксак ахлоқий фазилатга эга эканлиги билан ажралиб туради. Унинг хорижий тилларни ўрганишга иштиёқи баланд, инглиз тилини мукаммал ўрганиб, IELTS сертефикатини қўлга киритди.
Ўз билимига ишонган Бобуржон май ойида АКФА университетига кириш учун ўтказилган онлайн имтиҳонда қатнашиб, юқори натижани қўлга киритди ва АКФА Университети талабаси бўлди.
Боғот тумани ҳокимлиги билимли, юксак маънавиятли мактаб- интернат педагоглар жамоасини ва 11-синф битирувчиси Садуллаев Бобуржонни ҳамда унинг ота- онасини ўғлининг талаба бўлганлиги билан муборакбод этамиз.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
БОҒОТ ТУМАНИДА «ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ» МУНОСАБАТИ БИЛАН «МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ» БЎЛИБ ЎТДИ
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги ялпи йиғилишида 1994 йилдан бошлаб 15 май куни - «Халқаро оила куни» деб белгиланган. «Халқаро оила куни» туманимизда туман ҳокими маслаҳатчиси Малика Матмуротова раҳбарлигида кенг нишонланмоқда. Оила жамиятимизнинг бошланғич бўғини, элимизнинг гўзал урф-одатлари ва қадриятларини ўзида асровчи муқаддас мўъжаз маскан. Эзгуликлар оиладан бошланади, ундан маҳаллага кўчади, жамиятга кириб боради. Боғот туманидаги мавжуд 43та маҳаллаларда ҳар бир оила ўрганилиб, хонадонларда «Оила муқаддас даргоҳ», «Фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни ва масъулияти» мавзуларида тарғибот ишларини олиб борилмоқда. Бугун «Халқаро оила куни» муносабати билан аёллар учун ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси» фикримизнинг далилидир. Қаерда аёлларга эътибор юқори бўлса, ушбу жой доимо баракали бўлаверади.

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати