Bog‘ot tumani hokimligi
6.67K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.78K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#ХАБАРЛАР
#САЙЁР_ҚАБУЛ

МУАММОЛАР ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Ҳарбий прокуратура томонидан Боғот тумани марказида жойлашган "Истироҳат боғи"да карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда Боғот тумани мудофаа ишлари бўлимида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, Қуролли Кучлар хизматчилари, ҳарбий пенсионерлар ҳамда ҳарбий хизматга жалб қилиниш арафасидаги чақирилувчи ёшлар билан Урганч ҳарбий пркуратураси адлия подполковниги Т.Хамзаевнинг сайёр қабули ўтказилди.
Қабулда етти нафардан ортиқ давлат ташкилотлари мутахассислари иштирок этишди.
Тадбир давомида жами 19 нафар фуқаролар томонидан берилган мурожаатларнинг 6 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди, 4 та мурожаатга тегишли соҳа мутахассислар томонидан тушунтириш берилган бўлса, қўшимча муддат талаб қилинадиган 9 та мурожаат назоратга олиниб, қисқа муддат ичида ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Жумладан, фуқаро Д.Хўжаниёзовнинг оилавий шароити туфайли Россия давлатида ишлаб келгани ва ҳозирда 27 ёшга тўлгани муносабати билан ҳарбий хизматни ўтамасдан туриб ҳарбий гувоҳнома олишда амалий сўраб йўллаган мурожаати тартибда хужжатлари расмийлаштирилиб, ҳарбий гувоҳнома тез кунда расмийлаштириб берилиши таъминланди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#ХАБАРЛАР
#ХОРАЗМТЕКСДА_ОЧИҚ_МУЛОҚОТ

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН САМИМИЙ МУЛОҚОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Боғот тумани ҳокими Шавкат Қурамбаевич Яхшибаев бошчилигидаги бир гуруҳ боғотлик тадбиркорлар очиқ мулоқотда қатнашдилар. Тадбиркорлар давлатимиз раҳбарининг эътиборидан мамнунлигини билдириб, галдаги режаларини, туманда экспорт салоҳиятини ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни белгилаб олдилар.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#БУГУН
#ХАБАРЛАР

МАКТАБЛАРДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚЛАР ЧАЛИНДИ
Боғот туманидаги 1- сон умумий ўрта таълим мактабида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида "Биринчи қўнғироқ" тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими маслаҳатчиси Д. Абдуллаева ва туман ХТБ биринчи ўринбосари Ғ. Собировлар иштирок қилдилар.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ПАХТА_2021
#ХАБАРЛАР
БОҒОТЛИК КЎПМИНГКИЛОГРАММЧИ ТЕРИМЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛМОҚДА

Боғот туманида пахтадан юқори ҳосил етиштирилди. Ҳар кун фермерлардан хушхабарлар келмоқда. Ҳар куни меҳнатсевар, илғор теримчиларга, қимматбаҳо эсдалик совғалар берилмоқда ва теримчиларга яратилаётган шароитлардан теримчилар мамнун бўлишмоқда
.Туман тез кунларда пахта топшириш шартномавий режасини бажариш арафасида турибди. Ҳар куни кластер ва фермерлар далаларда пахта тераётган меҳнатсевар, илғор теримчиларнинг ҳолидан хабар олмоқдалар суҳбатлашиб, уларга ташаккур билдирилмоқда. Фаол теримчилар эса эсдалик совғаларни кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда қабул қилиб олиб “Келгусида ҳам, пахта йиғим терими жараёнида янада ғайрат билан иштирок этамиз”- дея, мамнуният билан илғорликни қўлдан бермаяптилар. Боғот тумани кластер ва фермерлари галдаги чора-тадбирларни режалаштириб, кузнинг ёмғирли кунларига қолдирмасдан йиғим- теримни якунлашдаги галдаги вазифаларни ўзларига белгилаб олганлар.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#ҚОНУНЧИЛИКДАГИ_ЯНГИЛИКЛАР
#ХАБАРЛАР

БОҒОТ ТУМАНИ АДЛИЯ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ЯШИНБЕК БОЛТАЕВ СИЗЛАРНИ ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР БИЛАН ТАНИШТИРИБ БОРАДИ.

Шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича талабларни бузганлик юзасидан жавобгарлик кучайтирилди

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–726-сон, 29.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан, жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернетда фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда Ўзбекистонда жойлашган техник воситаларда ҳамда шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик фуқароларга БҲМнинг 7 баравари (1 млн 890 минг сўм), мансабдор шахсларга эса 50 баравари (13 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

🔘 Қонун билан шунингдек, Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилган тақдирда қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилади:

🔸 БҲМнинг 150 бараваригача (40 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима;
🔸 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
🔸 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

📋 Ушбу ўзгартиришлар қонун кучга кирган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ФВБ
#ХАБАРЛАР

Республикамизда ҳозирда ўтказилаётган «Фавқулодда вазиятлар ойлиги» муносабати билан туман ФВБ бўлими ходимлари Боғот - Ҳазорасп магистраль йўлига «Ис газидан эҳтиёт бўлинг!» номли катта баннер ўрнатдилар.

Боғот тумани ФВБ ходимлари ис гази ва ёнғин, портлаш каби нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида тарғибот ташвиқот ишлари олиб бормоқдалар ва истеъмолчиларга рангли эслатма варақалар тарқатилмоқда.

Шу баробарида Боғот тумани аҳолисини газ жихозларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этишларини, газ плиталаридан уйни иситиш мақсадида фойдаланмаслик, қўлбола ва носоз газ жихозлардан фойдаланмаслик зарурлиги тўғрисида яна бир бор огоҳлантирамиз.

Дудбуронли газ жиҳозларни созлигини ва уларда тортувчи куч борлигини албатта текширинг.

Эсингизда тутинг!

Сизнинг ҳар бир ноқонуний ҳатти - ҳаракатингиз яқинларингизга зиён етказиши мумкин.

Боғот тумани ФВБ бошлиғи ўринбосари Элёр Рахимов

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Хабарлар
БУГУНГИ КУННИНГ МУҲИМ ВАЗИФАЛАРИ ВА ЭРТАНИНГ ИСТИҚБОЛИ КЎЗЛАНГАН ҲОКИМЛИК СОАТИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Боғот тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Шавкат Яхшибаев раҳбарлигида ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳокимлик соатида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
- «Яшил макон» акциясининг туманимизда кенг қулоч очиши ва галдаги вазифалар;
-Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш;
-Инвестиция лойиҳалари, экспорт, шунингдек, хорижий инвестицияларни ўзлаштириш;
-Ёшлар сиёсати ва ижтимоий ривожлантириш;
-Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар кўлами;
-Қурилиш коммуникациялар ва коммунал хўжалик;
-Қишлоқ хўжалиги;
-Қиш мавсумига тайёргарлик жараёелари ҳақида

Фуқаролар мурожаатлари, ижтимоий тармоқлардан келиб тушган мурожаатлар ҳамда маҳаллаларга бириктирилган вакиллар томонидан аниқланган муаммоларни бартараф этишга қаратилган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ХАБАРЛАР
#ФОТОЖАМЛАНМА
АЙНИ ДАМДА БОҒОТ ТУМАНИ АҲОЛИСИ КЎЧАТ ЭКИШ ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ҲАМЖИҲАТЛИК БИЛАН ЎТКАЗМОҚДАЛАР.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ХАБАРЛАР

БЎЛАЖАК ОБОД МАҲАЛЛАДА ИШЛАР ҚИЗҒИН

«Обод қишлоқ» давлат дастурига киритилган Боғот тумани «Тозабозор» маҳалласида туман ҳокими Шавкат Яхшибаев раҳбарлигида ишлар бошланди. Кўчаларни ободонлаштириш ишларида аҳолига Боғот тумани ФВБ бўлими бошлиғи, подполковник Ш.Худашкуров яқиндан кўмак бермоқда.

Давлат дастури доирасида «Тозабозор» маҳалласининг 5,5 км.га ичимлик суви қувури ётқизилиши, йўлнинг 13 км. қисмига майда тош, 9 км йўл асфальт қилиниши, дастур доирасида маҳаллага янгидан 6 та трансформаторлар ўрнатилиши, 21 км.га сим кабеллар ўтказилиши режалаштирилган. Маҳаллада интернет таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш ишлари мақсадли ташкил этилмоқда.


«Тозабозор» маҳалласи қадимда хонлар келиб халқнинг арзини эшитадиган маскан бўлганини маҳалладаги нуроний отахон Озод ака гапириб берди ва юртимизга фаровонлик тилаб, ислоҳотлардан халқ жуда хурсанд эканини билдирди.

Боғот тумани ФВБ бошлиғи ўринбосари, капитан Э.Рахимов

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

@bogottumanihokimligikanali
#Хабарлар

Республикамиз вакиллари Боғот тумани ҳокими ўринбосари С.Қурбонов ҳамда «Боғзор» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси биргаликда аукционда ютиб чиққан фуқароларга ерлар ўлчаб берилди.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#Хабарлар

БИТИРУВЧИ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА ИБРАТ ДАРСЛАРИ ЎТИЛДИ

Бугун Боғот туманидаги 10- сон мактабда ўқувчиларга Хоразм вилояти Маҳалла ва нуронийларни кўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Шавкат Ибрагимов ҳамда кўп йиллик тажртбага эга бўлган нуронийлар ибрат дарсларини ўтдилар.

Бугун эрта тонгдан Боғот тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Т.Мирзаев бошчилигида ҳоким ёрдамчиси Ш.Қурбонов ва МФЙ раиси ва вилоятдан келган ишчи гуруҳ билан «хонадонбай», «фукаробай» ўрганишлар ўтказилди.

Боғот тумани «Маҳалла» ҳайрия фонди раиси Элдор Худайберганов ташаббуси билан энг аълочи ўқувчиларнинг ота- оналарига совғалар ва туман ҳокимининг ташаккурномаси берилди. Ўрганишлар натижаси вилоят ишчи гуруҳи ва Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Қ.Нурметов томонидан мониторинг қилинди.
@bogottumanihokimligikanali
#Хабарлар

АЪЛОЧИ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Бугун Боғот туманидаги 10- сон мактабда ўқувчиларга Хоразм вилояти Маҳалла ва нуронийларни кўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Шавкат Ибрагимов ҳамда кўп йиллик тажрибага эга бўлган нуронийлар ибрат дарсларини ўтдилар.

Боғот тумани «Маҳалла» хайрия жамоат фонди раиси Элдор Худайберганов ташаббуси билан энг аълочи ўқувчиларнинг ота- оналарига совғалар ва туман ҳокимининг ташаккурномаси берилди.
@bogottumanihokimligikanali
#ХАБАРЛАР
Боғот туманидаги 34- сон мактабда маҳалла аҳолиси билан «Интернетдан фойдаланиш маданияти» тўғрисида Ички Ишлар Вазирлиги ходимларининг аҳоли ўртасида комплекс тарғибот ва ташвиқот тадбирлари бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
@bogottumanihokimligikanali
#БУГУН
#ХАБАРЛАР

Бугун Хоразм вилояти ҳокимлигининг ишчи гуруҳи Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев билан Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида ишга туширилиши мўлжалланаётган янги лойиҳаларни ўрганди ва амалий ёрдам бериш мақсадида маҳаллаларда юриб тадбиркорлар билан учрашдилар ҳамда мурожаатларини тингладилар.
@bogottumanihokimligikanali
#АХБОРОТ_ХИЗМАТИ
#ХАБАРЛАР
#ҚАБУЛ

«ХАЛҚИМИЗ БИЗДАН РОЗИ БЎЛСА ИШИМИЗДА УНУМ ВА БАРАКА БЎЛАДИ»
Шавкат Мирзиёев

БУГУН ЭРТАЛАБДАН БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ БИНОСИДА ТЎРТТА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИНИ ТИНГЛАБ, АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРДИЛАР.

ҚАБУЛДАН КЕЙИН ҲАР БИР СЕКТОР РАҲБАРИ ЎЗИНИНГ СЕКТОРИДАГИ МАҲАЛЛАЛАРГА БОРИБ ФУҚАРОЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИШДИ.
@bogottumanihokimligikanali
#ИЖТИМОИЙ_СОҲА
#ХАБАРЛАР

МАКТАБЛАРДА ЎҚУВЧИЛАРГА ВАТАНПАРВАРЛИК ДАРСЛАРИ ЎТИЛМОҚДА

Боғот тумани ҳокимлиги ва туман ИИБ ишчи гуруҳи маҳаллама-маҳалла юриб барча маҳалоалардаги ижтимоий соҳа фаолиятини назорат қилмоқда.

Айни дамда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тумандаги мактабларда ўқувчи ёшлар билан ватанпарварлик дарслари бўлиб ўтмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан мактаб, боғчалар ичкарисидаги тозалик ҳам назорат қилинмоқда.

Ишчи гуруҳ мактабда тартиб- интизомнинг қатъий йўлга қўйилиши, ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг дарсга келиб-кетишини назорати, ўқувчилар давомати, формаси бўйича ўрганиш ўтказиб, ўрганиш давомида битирувчи синф раҳбарлари билан ўқув йилининг иккинчи чораги ҳам якунланишига саноқли кунлар қолгани, битирувчиларнинг ОТМ ўқишга кириши рейтинглари ўтказилиши бўйича ҳам суҳбатлашиб олдилар.

Юқорида сиз 1- сон мактабда ўтказилган ватанпарварлик дарсидан лавҳаларни кўряпсиз.

Боғот тумани ҳокимлиги
Болалар билан ишлаш шўъбаси мудири А.Жуманиёзов

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#ИНСОНГА_ЭЪТИБОР
#ХАБАРЛАР_САҲИФАСИ
Халқимиз севган санъаткор, «Ниҳол» мукофоти совриндори Дилмурод Султонов янги йил арафасида Боғот туманидаги «Ашхобод» маҳалласидаги имконияти чекланган, ногирон болажонларга совғалар улашди.
@bogottumanihokimligikanali
#ОЧИҚ_БЮДЖЕТ_ҒОЛИБЛАРИ
#ХАБАРЛАР_САҲИФАСИ

Боғот тумани "Бўка" маҳалласи  фуқароларининг ташаббуси билан "Очиқ бюджет" ахборот порталида маҳалла ҳудудидаги асосий йўлни асфальт қилиш бўйича жойлаштирган таклифи овоз тўплаб ғолиб деб топилди. Бугун ғолиб бўлган маҳалла марказидан ўтувчи йўллар ТЙФУК томонидан асфальт қилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ЯШИЛ_МАКОН
#Хабарлар

Боғот тумани бош имом-хатиби Р.Эрназаров бошчилигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Боғот тумани Деҳқонобод маҳалласи ҳудудидаги "Одина Эшон бобо" жоме масжидининг атрофига манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Мазкур тадбирда масжид ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Бу каби хайрли ишлар туманимизнинг ҳар бир маҳалласида давом этмоқда...
@bogottumanihokimligikanali
#Хабарлар

“Намунали маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари” кўрик танловининг вилоят босқичида Боғот тумани Ҳуррият маҳалласи профилактика инспектори, катта лейтенант Саъдуллаев Абдулла Худайберган ўғли «Энг намунали профилактика инспектори» номинацияси бўйича тақдирланди ва республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Боғот тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

@bogottumanihokimligikanali