#ЭЪТИБОР_ВА_ЁРДАМ
КЎНГЛИ ЯРИМ БЕКЗОДЖОН ҲОКИМ ОТАСИ БИЛАН СУҲБАТЛАШГАНИДАН ЧЕКСИЗ ҚУВОНДИ
Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев «Ортиқ Отажонов» маҳалласида хонадонма - хонадон юриб, аҳоли яшаш шароити билан танишиб, фуқаролар билан мулоқот пайтида бир хонадонда яшовчи болаликдан 1-гуруҳ ногирони 2013 йилда туғилган Бекзоджон Сабуров билан дилдан суҳбатлашди. Бекзоднинг отаси Давлетов Рўзибой «Темир дафтар»да туради, онаси Дилфуза Сабурова 2- гуруҳ ногирони. Ҳоким улар билан учрашиб, оилавий шароити билан танишиб, ушбу оилага зудлик билан ёрдам бериб, нимаики муаммолари бўлса ҳал қилиш, уйни таъмирлаш лозимлиги бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди.
Ҳоким белгилаб берган вазифалар ижроси юзасидан ушбу хонадонда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Ҳа, албатта, меҳр - мурувватли инсонлар бор экан, кўнгиллар обод бўлаверади.
Туман ҳокимининг эътиборини мурғаккина ўксик юрак Бекзоджон қалбидан ҳис қилди, унинг кўзлари янада севинчдан порлади.
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати