#Фикр
Ўзбекона тарбия кўркимиз деймизу, борган сари ёқтирмай кетяпман бундай тарбияни. Кичиклигимиздан “Жим, гапирма, уят бўлади” деб қулоғимизга қуйилади. “Хўп бўлади” дейишлик энг катта фазилат. Ҳақ талаб қилиш - безбетлик, анализ қилиш - маҳмадоналик.
Қарабсизки, ҳаққини талаб қилишни билмайдиган, ноҳақликка чидаб, сиқилиб яшайдиган авлод етишади.
Бундай қизлар келин бўлса, қайнона қайнотага хизматчи бўладию, эри кўчадан бошқасини хотин қилиб юради. Қайнона ва қайнота зулм қилса ҳам чидайди, ҳаққини талаб қила олмайди. Хизматини миннат қилувчи, гап қайтарувчи ёмон келин бўлишдан, қўни-қўшнининг гапидан қўрқади.
Йигитлар эса улғайгач, иш жойидаги бошлиқдан ҳақ талаб қила олмайди. Ота-онасининг хоҳишидан ташқарига чиқа олмай, кўнгли чопмаган қизга уйланади, сиқилиб, кўчадан ором қидиради.
Туркияга ишлагани келган ўзбекларимизда ҳам бу тарбиянинг салбий томонини кўп кузатаман. Бошидан иш берувчи билан иш шартларини аниқ-тиниқ қилиб гаплашиб олишга истихола қилиб, кейин меҳнат юкининг тагида эзилиб, қийналиб юради.
Гапира олмайди, чунки бу кўникма умуман йўқ. Тил йўқ, тил.
Журъат-ку умуман бўлмаган ҳам. Фақат “хўп бўлади”ни билади. Андишанинг оти эса қўрқоқлик деб қабул қилинаверади.
Feruza Izzat
#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Лойиҳадан
________________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат

#Мотивация
1964 йил 20 октябрда Калифория штатида дунёга келган қизалоққа Камала деб исм қўйишди. Камаланинг ота-онаси Британия колонияларидаги мамлакатлардан келган муҳожирлар эди: отаси ямайкалик Доналд Ҳаррис ва онаси ҳиндистонлик Шамала Гопалан.
Доналд Жаспер Ҳаррис иқтисодчи, Шамала Гопалан эса эндокринология йўналишида фаолият олиб борган. Камала ва унинг синглиси Мая ёшлигидан сифатли таълим олишган. Бугун яхши таълим ва кучли ақл билан буюк давлатнинг энг юксак лавозимларидан бирига эришди.
Ахир бу Америка дейишга шошилманг! Ҳаётда сифатли таълим ва доимо ҳаракатда бўлишлик инсонни шахс сифатида шакллантиради ҳамда халқ орасида қадрини оширади. Қаерда ва қандай шароитида бўлишдан қатъи назар илм олишдан тўхтаманг. Фақатгина илм орқали америкалик муҳожирдан АҚШ вице-президентига айланиш, уйининг гаражида буюк компанияга асос солиш, камида яхши дорамад қиладиган ўз соҳасининг энг зўр мутахассиси бўлиш мумкин.
➡️Манба: @allaevuzb

Forwarded from SAFAR
Тенгсизлик. Ғарбий Бенгалиялик аёл британиялик савдогарни орқасида кўтариб юрибди. 1903 йил.
@nozimsafari
@nozimsafari
Қандай қилиб назорат қилиш одатидан халос бўлиш мумкин?
Нима учун биз назорат қилишни яхши кўрамиз? Чунки ҳаммамиз қўрқамиз. Бунга кутилмаган ҳодиса, хавфли воқеалар олдидаги қўрқувимиз сабаб.
Назоратнинг иккинчи сабаби, бу ўзига ишонишга бўлган эҳтиёж. Ҳаракатларимиз натижаси олдиндан маълум бўлганда, ўзимизни хотиржам сезамиз. Масалан, ресторан ёки кафега борганингизда, номаълум таомни танлашга иккиланасиз, унинг ўрнига таниш овқатга буюртма беришни афзал кўрасиз. Учинчи сабаб ҳам бор ва у олдинги сабабларни тўлдириши ёки мутлақо алоҳида бўлиши ҳам мумкин. Назорат қилиш истаги ички хавотирни енгиш усули сифатида намоён бўлади. Ташқи оламдаги тартибсизликни йўқ қилишни истовчи инсон аслида ички тартибсизлик билан аёвсиз кураш олиб бораётган бўлади.
Агар ички хавотирингиз ортиб бораверса, сиз оддий назоратчи эмассиз, балки ҳақиқий мукаммалликсевар инсонсиз. Топширилган вазифани ҳеч ким сиздай уддалай олмаслигига ва ҳатто ишнинг пачавасини чиқаришига ишончингиз комил. Сиз бировга умуман ишонмайсиз. Агар фарзандларингиз бўлса, уларга ишонмаслигингиз туфайли, болаларингиз азият чекади. Шундай бўлса, тўхтанг. Ўзингизга бир нечта саволларни бериб кўринг.
Назоратни қўлдан бой берсангиз, нимани йўқотасиз? Агар меҳмонлар сизнинг режангиздагидай жойлашмаса, нима рўй беради? Агар Италияга саёҳат бекор бўлиб, Испанияга кетишингизга тўғри келса-чи? Тайёрлаб қўйган кўйлагингиз қолиб, шим кийишга тўғри келса, нима бўлади? Бундан дунё остин-устун бўлиб кетадими? Ёки байрам кечаси тўхтаб қоладими, ёки таътил бекор бўладими? Бутун кўринишингиз биргина шим билан бузилмайди ва сизни ҳеч ким ёмон кўриб ҳам қолмайди.
Ўзингиздан бир сўраб кўринг: сизга назорат қилиш нима беради? Бу саволга жавоб топгандан кейин бир эслаб кўринг-чи, неча фоиз ҳолатларда ишлар режалаштирганингиздай кетган. Аслида назоратнинг ўзи йўқ. Назорат фақат хаёлларимизда бўлади. Мукаммалликка интилиш — сизни тўғри йўлдан адаштиради, ривожланишни тўхтатади, янгиликка интилувчанликни йўқотади.
Сизга энг яхши маслаҳатимиз: ҳаммасини ўзингиздан узоқлаштиринг. Бу билан режалардан воз кечинг, демаймиз. Атрофдаги оламга ишонинг ва оз бўлса-да, оқим билан бирга сузишга ҳаракат қилинг. Хавотирлансангиз, уни енгинг. Йога, цигун билан шуғулланинг ёки мутахассисга мурожаат қилинг. Тушунинг, барча муаммоларни ёлғиз ўзингиз еча олмайсиз, уларнинг бир қисмини бошқаларга ҳам ишониб топширинг.
Ҳақ эканингизни исботлашдан тўхтанг. Борлиқни борлигича қабул қилишни ўрганинг, инсонларни ҳам шу жумладан. Сиздан сўрашмаяптими, маслаҳат беришдан тийилинг. Ёнингиздаги қиз тўлачадан келган бўлиши мумкин, буни таъкидлаш шарт эмас. Қолаверса, қизнинг ўзи бу ҳақда жуда яхши билади. Агар унга сизнинг нуқтаи назарингиз зарур бўлса, бу ҳақда албатта сўрайди. Ҳар сония назорат қилишни бас қилинг ва воқеалар ўз-ўзидан содир бўлишига қўйиб беринг. Сўнгги сонияда рўй берган ҳодисаларнигина қабул қилинг, мана шу дамда ҳаракатларингиз наф бериши мумкин. Мукаммал оламнинг ўзи йўқ, фақат унга бироз яқинлашиш мумкин холос.

⚡️⚡️Навоийда ногирон шахсни арқонга боғлаб, масхара қилган шахс ушланди
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида истиқомат қиладиган 2-гуруҳ ногирони Ш. У. нинг ақли заифлигидан фойдаланиб, бўйнига арқон боғлагани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати муносабат билдирди.
Унга кўра, ўрганиш жараёнида видеодаги шахс ҳақиқатдан ҳам Навоий вилояти Навбаҳор тумани Янги йўл махалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Ш. У. эканлиги аниқланган.
Ҳолат 22 январь куни соат 14:00 да фуқаро П. К. томонидан ўзининг яшаш хонадонидаги молхонасида «шунчаки ҳазил учун олингани» ва дўстларига ташлангани айтилади. П. К. ушбу видео ижтимоий тармоқларга қандай чиқиб кетганлигидан хабари йўқлигини айтган.
Ушбу ҳолат юзасидан Навбаҳор туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
👉Манба: @gazetauz_uzb
#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Сурияда оёқости бўлган Ислом
Ислом давлати лагерларида ўзбекистонликлар ҳаёти қандай бўлган эди?
Дераза олдида бир аёл ўйчан нигоҳ билан сиҳатгоҳ айвонида қийқиришиб ўйнаётган болалар томонга қарайди. Мен яқинлашар эканман суҳбат қилишни истамай орқага тисарилди.
- Қўрқманг фақат суҳбатлашамиз, овозингизни ёзмайман, суратга ҳам олмайман... Болалар орасида фарзандингиз борми?
- ...йўқ
- Ҳа, турмушга чиқмаган экансиз-да, бу ердаги аёлларнинг тақдири анча аянчли экан...
- Сиз қаердан биласиз, балки меники уларникидан аянчлироқдир... Лекин, ҳаммасига ўзим айбдорман...алдовларга ишонмаслигим керак эди. Сен Исломга ҳизмат қиласан дейишганди.
- Исмингизни ҳам ўзгартириб бераман...
Шундан сўнг орамизда ишонч пайдо бўлдими Робия ўз ҳикоясини айтиб берди.
- “Мен 18 ёшимда ўзим туғилиб ўсган Наманганда турмушга чиқдим. Эрим 2010 йилда даромад топиш мақсадида Россия Федерациясига кетди. У ерда бирга яшайдиган қишлоқдошларимиз билан бирга тургани учун мени олиб кетмадилар, лекин исломий китоблар жўнатардилар, диний сайтларга ҳаволалар берардилар мен интернетдан ўқирдим. Уларда асосан мени эрга итоат қилишим ва жиҳодга кўмаклашсам жаннатга тушишим ҳақида гаплар бўларди. Орадан икки йилча ўтгач мен ҳам турмуш ўртоғимнинг ёнига бордим. Кейинроқ фарзандларимизни ҳам олиб кетдик. Мен у ғоялар тўғрилигига ишонардим. У ерда бирга бир йилча яшаганимиздан сўнг мени Покистонга жўнатдилар, болалар исломни ўрганади дедилар. Диний тарбия оларкан деб хурсанд бўлдим ва ўз ихтиёрим билан кетдим. Пушаймонман. Ҳали ҳам кечиришди, мен кечиришмаса керак деб ўйлагандим. Инсонпарварлик, бағрикенглик аслида ўзимизда экан. Агар 10 йил ортга қайтганда эди, ҳеч қачон бормаган бўлардим у жаҳаннамга”.
- Бир ўзингиз кетгандингизми Покистонга? Исломий эркаклар аёлларни эрларисиз бир ўзини жўнатишмасди-ку.
- Ҳа, лекин биродарларимиз бор, деб мени жўнатдилар. У ерда мени кутиб олишди, лекин болаларимга исломий таълим берганимиз йўқ. Эрингни ёнига борасан, деб Сурияга жўнатишди. У ерда эрим йўқ эди. Қизим 9 ёшда, ўғлим 5 да. Бир ойча Ал-Ҳолдаги лагерда яшадик. Кейин мени бошқа одамга турмушга беришди.
Ёшлигимдан арабча ўрганганим сабабли мен ўз ҳаққимни сўрай олдим ва турмушга чиқишга қаршилик қилдим, иддам тугамаганини айтдим. Лекин, ҳеч кимга бу қизиқ эмасди. У ўлгандан кейин яна бошқасига эрга беришди. Мендан ризолик сўрашмади ҳам. Бир кун мен турмушга чиққан эркак қизим балоғатга етган-етмаганини сўради. Тушунмадим. Ҳали 10 га тўлмаган дедим. Лекин, у суқланиб қарашда давом этди. Қўрқиб кеттим. У кетганда қизимни ўзбекистонлик танишларимнинг уйига олиб бораман, деб кийимларини олиб уйдан чиқаётганимизда у қайтиб келиб қолди ва қизимни қўлимдан юлиб олиб кетди. Кейин униям, қизимниям кўрмадим...
- Ислом давлатини номида Ислом-ку,... Ҳаёт шариат қоидалари асосидамасмиди?
- Қўйсангиз-чи, қанақа Ислом? Ўшанда кетмаслигим керак эди. Бу ердагилар шаҳид бўлади, деб алдашади. Сиз шу гап учун ҳамма нарсага кўнишингиз учун анча тайёрлашади. Бошида оддий ҳамма ишонадиган қоидалардан бошланади. Кейин эса сиз нима бўлаётганини тушунмайсиз ҳам. Лекин аслида, бу ҳеч қандай жиҳод эмас. Ҳаммаси уларнинг ихтиёрида. Улар наша ҳам чекиши мумкин, ичиши ҳам мумкин, истаганини ўлдириши мумкин. Фақат жангарилар, оддий ожизалар эса умуман ҳеч нарсага арзимайди. Хотинларни бировдан олиб бировга бериш ҳам уларнинг ихтиёрида. Фақат нафсни қондирса бўлди. Кичкина ўғил болаларни нега олиб чиқиб кетади катта жангарилар, хўш?? Исломда ўгай қизга кўз олайтириш борми? Мусулмон биродарни ўлдириш борми? Гўдакни ўлдириш, зўрлаш борми?..
Суҳбатимиз шу ерда тугади. Аёл йиғлаганча отлиб ёнимдан кетиб қолди. Кейин ҳамроҳларидан суриштирсак, у Сурияда икки фарзандидан ҳам айрилган экан.
➡️Манба: http://rost24.uz/uz/news/145?fbclid=IwAR3XrSMjHbvCd1JmcAL-kq3gDebCz_rQjD2hJB_ubCBj2UnoIPp5AdVZ8e0
#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон

Forwarded from Файзбоғ (ТемурМалик)
Мен Малаламан - Малала Юсуфзой.pdf
1.4 MB
Қадрли ўқувчилар! "23,5 бурчак остида" лойиҳаси доирасида таржима қилинган Малала Юсуфзойнинг "Мен Малаламан. Тик туриб таълим олган ва толибонлар томонидан хўрланган қизалоқ" асарининг тўлиқ шаклини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.
Aсар Нобель мукофоти лауреати, 24 ёшли Малала Юсуфзойнинг бошдан кечирган воқеаларини ўз ичида жамлаган. Муаллиф аёллар ҳақ-ҳуқуқлари учун курашишда юзага келган қийинчиликларни, қизларнинг мактабга боришини қўллаб-қувватлаши ортидан ўзи дуч келган тайзиқ-у таҳдидларни жуда чиройли тасвирлаб берган.
Aсарни холис таржима қилиб тарқатишимиздан мақсад уруш ва бошқа тўсиқларга қарамай ўзининг ва ватандошларининг ҳуқуқлари учун курашган ёшгина қизчани ўзбек китобхонларига таништиришдан иборат.
«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w

“ЙУҚОТИЛГАН БОЛАЛИК”
Бугун кеч бўлганда телеканалларни бирма-бир ўтказиб турсам “ SEVIMLI” каналида берилаётган “Йўқотилган болалик” номли теленовеллага кўзим тушиб уни кўришни бошладим. Фильм тугагунча кўзимдан ёш аримади.
Оила аталмиш қўрғонни эр-хотин қурса, унинг устуни фарзандлар бўлади. Фильм сюжетига озгина тўхталмоқчиман: Юқорида айтганимдек бир ажрашган оилада Лола исмли тахминан 14 ёшли қизалоқ қолади. Ота ёшгинасига уйланиб олади, она – шаҳардаги бир кафеда оддий хизматчи бўлиб ишлайди. Ўгай она феълини кўрсатиши оқибатида қизчани аммасиникига олиб бориб ташлашади. Амма эса қизалоқни шу қадар урадики, итни ҳам шу қадар калтаклашмаса керак.
Бечора Лола аммасининг уйидан безиб, шаҳарга, онасининг олдига қочиб кетади, онанинг яшаш жойи йўқлигиданми ёки бошқа сабабларга кўрами қиз бечорани яна отасиникига қайтариб юборади, ота ўз навбатида яна аммасиникига. Яна ўша турткилаш, калтаклашлар, ҳақоротлар гирдобида қолади. Оқибатда қизалоқ яна қочиб кеч бўлганда, совуқда, бегона маҳалладаги уйларнинг атрофида тентираб юрганда участка нозири уни яна отасининг уйига олиб боради.
Ота ва бобо қизчани қулоқсизликда айблаб, участка нозиридан Лолани қизлар учун махсус мактабга жойлаштиришда ёрдам сўрайди. Қизалоқ ҳам оилага ўзининг кераксизлигини хис қилиб кетишга рози бўлади ва фильм тугайди. Фильмни томоша қилиш жараёнида наҳотки бу эркак зотига фарзандидан кўра ёш хотин кўпроқ керак бўлган бўлса?! Оначи?! Вояга етиб келаётган қиздан кўра мухимроқ вазифа бор бўлса она зотига. Ҳам ота, ҳам она бўлиб фарзандларини бировга ҳўрлатмасдан катта қилаётган оналаримизни олдида бош эгишга рози булдим ўша дақиқаларда.
Юртимизда Лола каби қалби синган, ўзини кераксиздек ҳис қилаётган, йўлидан адашган қизларимиз жудаям кўп, фақат биз кўзи очиқ сўқирлар уларни кўрмаймиз. Айнан Лола тенги қизим бор, фильмни томоша қилиш жараёнида қизалоғимни кўзлари ёшга тўлиб: “Мен ҳам бунақа оилада яшамаган бўлардим” деди. Эй одамзот! Ҳатто мияси йуқ товуқ ҳам жўжалари ёнига ҳеч кимни яқинлаштирмайди. Биз шахс тарбиялаяпмиз, кўзимизни каттароқ очайлик! Шу орада яна бир ҳолат эътиборимни тортди. Нега ҳеч ким Лоланинг томонига ўтмади, хўрликларини кўра билиб индамади. Маҳалла қаерга қараган? Мактаб-чи? Кап-катта қизнинг юзи амманинг шапалоғидан кўкариб боради-ю, улар кўрми? Қизалоқ иродали экан, агар суицидга қўл ургандачи?
Ҳалқимиз орасида бир гап бор: “Душмандан қўрқма, жуда бўлмаганда сени ўлдиради, дўстдан қўрқма, сенга хиёнат қилиши мумкин. Сен бефарқдан қўрқ!”. Атрофдаги бефарқ, тўғрироғи қулоғининг тинчини уйлаб бир бечора қиз тақдирига эътиборсизлар, қизнинг рухиятидаги ўзгаришни сезмаган мактаб психологи, ўз роҳатини устун кўрган, ёш хотин қулига айланган ота! Ўз хақ хуқуқини билмасдан кўчада тентираб, гулдек қизини хўрлатган оналар, кўзларингизни очинг! Яхшиям шу давлатнинг махсус мактаби бор, болалар уйлари бор. Йўқса Лола каби гулдек қизлар бундан-да хор бўларди!
Қанчадан-қанча Лола каби қизларнинг тақдиридан хабардорман. Ҳеч улар билан суҳбатлашганмисиз? Оиладаги эр-хотиннинг ўзаро тушунмовчиликлари, отанинг мунтазам ичиб келиши, тинимсиз аёлини хўрлаши, вояга етаётган қизларимиз рухиятини синдириб, атрофдагилардан доим қўрқадиган, бир гап билан айтганда болалик нима эканлигини хис қилмай улғайишади.
Бир санъаткор томонидан куйланган қўшиқнинг шундай жумлалари билан якун қилмоқчиман.
ХЎРЛАЙВЕРМАНГ, ҚИЗНИНГ ХАМ УВОЛИ БОР!
Озода Отажонова

Машҳур ёлғиз оналардан кучли мотивация
Ёлғиз она бўлишни одатда ёлғиз она бўлган аёлларгина яхши англайдилар. Ажралишнинг ҳиссий травмаси, васийлик жанги, молиявий таназзул ва оддий чарчоқ билан курашиш ҳатто энг кучлиларимизга ҳам таъсир қилади. Бундай онларда бошқа ёлғиз оналарнинг ҳаёт тажрибалари ҳақида ўқиш ва тинглаш, уларнинг илҳомлантирувчи ҳикоялари билан танишиш жуда муҳимдир.
Ҳаёт йўлларида қийинчиликларга қарамай, давом этиш ва гуллаб-яшнаш учун ўзингизни ёлғиз ҳис этган чоғларда ҳамма нарса қийинроқ кўринади. Бошқа ёлғиз оналардан илҳом олсангиз, ҳамма нарса осонроқ кўринади.
Бу машҳур ёлғиз оналар ҳамма нарсага қатъий ишонч, қатъият ва тўғри молиявий фикрлаш билан эришиш мумкинлигини исботлайдилар. Ҳозирги пайтда молиявий, ҳиссий ҳолатингиз ва ҳаёт мақсадларингиз билан қаерда бўлишингиздан қатъи назар, сиз бу аёллардан кучли илҳом олишингиз мумкин.
1️⃣ Лиза Николс
Бугунги кунда Лиза Николс машҳур мотиватсион маърузачи бўлиб, ўзининг кўп миллионли компаниясига эгалик қилади ва муваффақиятга эришиш учун бошқа давлатларга дунё бўйлаб саёҳат қилишни яхши кўради. Лиза ўзининг ҳақиқий ўтмишдаги курашлари ҳақида жуда очиқ сўзлайди.
2️⃣ Мария Монтессори
Бугунги кунда ҳамма Монтессори мактаблари ва Монтессорининг жуда эътиборга лойиқ ва ноёб таълим методологияси ҳақида билади. Шунга қарамай, кўпчилик унинг асосчиси Мария Монтессори баъзи қийин кунларни енгиб ўтган ёлғиз она бўлганидан бехабар. Бола билан ташлаб кетилганида, бу кучли аёл ақл бовар қилмайдиган куч ва қатъиятни намойиш этди. Мария Монтессори нафақат қобилиятли ота-она ва таълим соҳасидаги инноватор эди, балки Италия тарихидаги биринчи аёл шифокор бўлди. Мумкин бўлмаган нарсага эришишингиз мумкинлигини кўриш учун Мариянинг илҳомлантирувчи ҳикоясини ўқинг!
3️⃣ Наташа Рагозина
Ёлғиз оналар жуда оғир эканлигини ҳамма билади. Агар улар шу тарзда туғилмаган бўлсалар ҳам, уларга қарам бўлган ва уларга қарайдиган болаларини боқиш ва боқиш учун шундай ёъл тутилади. Рагозина ўғлининг ёлғиз онаси бўлиб, у бокс бўйича мағлубиятга учрамаган жаҳон чемпиони. Наташа ушбу кучли мақсадга эътиборини қаратган ҳолда, ёлғиз оналар нафақат ўта оғир, балки ундан жуда муваффақиятли мартаба қилишлари мумкинлигини кўрсатди!
4️⃣ Линда Армстронг
Ушбу машҳур ёлғиз она экстремал, молиявий ва руҳий қийинчиликларни енгиб, жаҳон чемпионини кўтариш мумкинлигини исботлайди! Линда Ленс Армстронгнинг онаси - велоспорт бўйича жаҳон чемпиони. Линда камбағал ва ҳақоратли муҳитдан келиб чиқиб, ўғли Ленсда янги куч топди.
У ўз автобиографиясида ёзганидек: “Ўғлим менинг нажотим эди. Унга боғланиш мени озод қилди. Уни кўтариш мени кўтарди. Отаси бошқа ёълни танлади. Умид қиламанки, уни бутун қалби билан уйига олиб кетди.»
5️⃣ Жоан Кэтлин Роулинг
Болаларини ижтимоий ёрдам пули билан таъминлаш учун курашдан тортиб, Британиянинг 13-енг бой аёлига айланишгача, Роwлинг барча қийинчиликларни енгиб ўтган энг машҳур ёлғиз оналардан биридир. Дунёга машҳур Гарри Поттер китоблари билан адабий сенсатсияга айланиб, Ж.К. озгина тасаввур ва меҳнатсеварлик билан ҳамма нарса мумкинлигини кўрсатди.
Сиз қила оладиган қўшимча мотивация керак бўлганда, ушбу саҳифага илҳом учун ташриф буюринг! Шарҳларда, сиз таниган ва билган кучли аёллар ҳақида фикрларингизни бўлишишингиз мумкин. Балки ўша қаҳрамон она сиздирсиз. Ўзингиз ҳақингизда изоҳ қолдиришдан уялманг.
Албатта, ер юзида миллионлаб ажойиб ва илҳомлантирувчи ёлғиз оналар бор, улар дунёга машҳур бўлмаслиги мумкин, аммо улар ўзларининг курашларидан юқори бўлиб, ўз фарзандлари учун яхшироқ ҳаёт яратиш учун қўлларидан келган яхши ишларни қилишади. Шахсан менимча, ҳар бир онанинг муваффақиятга эришиши ва гуллаб-яшнаши қобилияти,кучига эга ва бу вақт масаласидир.
Ameerah Lateef таржимаси

ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ: Ташқи кўринишингиздан кўнглингиз тўлмаса, нима қилиш керак?
Ташқи кўринишга оид фикр-мулоҳазалар йилдан йилга, ёшдан ёшга, даврдан даврга қараб ўзгариб боради. Айниқса, модадаги ўзгаришлар бунга кўпроқ сабаб бўлади. Кўпчилик аёл-қизлар замонавий журналлардаги муқоваларни безаб турадиган машҳурларга ўхшашга ҳаракат қилади. Аммо ҳамманинг ҳам танаси, юз кўриниши бекаму кўст бўлавермайди ва ҳатто спорт, соғлом овқатланиш каби чоралар оёқ, қўллар, юзларни исталгандай ўзгартира олмайди.
Одатда ташқи кўринишдан қониқмаслик чўққиси ўсмирлик даврига бориб тақалади. Аммо олимларнинг айтишича, бу хусусият бола 2-3 ёшга тўлгандаёқ бошланади. Яъни ўзидан кўнгли тўлмасликнинг илк белгилари пайдо бўлади ва бундан бола уялади. Бунга биринчи навбатда ота-оналарнинг, атрофдаги одамлар, тенгдошларнинг танқидлари, эътирозлари сабаб бўлади. Бола эрта ёшидан ана шундай муҳитда улғайса, унда мен атрофдагилар кўз олдида кўркам эмас эканман, деган фикр пайдо бўлади. 5 ёшидан бошлаб у семизлигидан шикоят қила бошлайди, 7-8 ёшга бориб, синфдошлари томонидан ёғилган кескин танқидлар натижасида руҳан тушкунликка тушади.
Мактаб йиллари давомида ўзидан қониқмаслиги ортади, ўзига берадиган баҳоси тушиб кетади. 9-10 ёшдаги қизларнинг 40% -70% и танасининг қайсидир қисмидан норози бўлади. Ўсмирлик даврини ҳатто мутахассислар ҳам энг хавфли давр деб ҳисоблайди. Калака қилиш, камситиш, ОАВларнинг таъсири аҳволни яна-да мураккаблаштиради.
Балки сиз бу даврдан аллақачон ўтгандирсиз. Аммо эртага ота-она бўласиз ва болангизнинг тарбиясида бугун тилга олинган жиҳатларни ўтказиб юбормаслигингиз керак. Мутахассисларнинг таъкидлашича, аввало оиладаги камситиш ҳолатлари болага кучли таъсир ўтказади. Айниқса, боланинг ўзига баҳо беришида салбий фикрларни пайдо қилади. У катта бўлганида, инсоннинг ҳаётда ўз ўрнини топишида муҳим ўрин эгаллайдиган хислатларни танлашда адашади. Ўзига ишониш, алоқага киришувчанлик, юмор ҳисси, қийинчиликларга қарши кураш каби хусусиятларни эгаллаши қийин бўлади. Қолаверса, мослашувчанлик, дунёқарашнинг кенглиги, истиқболдаги режалар бобида иккиланиш ҳисси устун туради.
➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/psiholog-masla-ati-tash-i-k-rinishingizdan-k-nglingiz-t-lmasa-nima-ilish-kerak/

#фикр
Навбатдаги сериал учун сценарий ёзяпман. Қаҳрамонларимдан бири - ўқиш орзусида 3-4 йил ҳаракат қилиб, киролмаган, унга ошиқ бўлган бир йигит томонидан номуси топталган вилоятлик қиз. Ота-она ҳам одамларнинг гап-сўзидан қочиб, қизини ўша зўравоннинг чангалига қўшқўллаб топшириб юборишга тайёр, тўйгача бир неча кун қолган. Ота-онани ҳам тушуниш мумкин - «Қизимга бир ҳайвон зўрлик қилди!» - деб айтишдан кўра, набираси ҳам тинчгина отасининг уйида, «бутун» оила бағрида туғилиши улар учун маъқул сулҳ. Улар бўлиб ўтган воқеада қизини айблаши, унга қўл кўтариши, қизини йигитга кўз сузганликда гумон қилиб, «йигит» уйланаётгани, қизни иккиқат ҳолида ташлаб кетмаётгани учун дўпписини осмонга отишини уқтириши - булар биз дуч келишимиз мумкин бўлган, кўриб, эшитиб, кўз-у қулоғимиз кўниккан саҳна экани табиий ҳол.
Бироқ, режиссёрнинг қаҳрамон ҳақидаги фикри мен учун кутилмаган зарба бўлди, десам, адашмайман. Қаҳрамонга ўз дунёқарашидан келиб чиққан ҳолда характеристика берар экан, «Қизнинг ўзида майл бўлганки, ўша йигит унга тажовуз қилишига йўл қўйиб берган, бунда қизнинг ота-онаси тўғри қиляпти, қизда гап кўп!» - деб айтди.
Албатта, унга қарашлари хато эканини, зўравонликда фақат зўравон айбдорлигини тушунтириш учун жуда кўп аргумент келтиришимга, қонунлардан мисоллар кўрсатишимга тўғри келди. Ва бу билан ҳам унинг зўравонлик қурбонларига айбдордан ҳам салбийроқ бўлган муносабатини ўзгартира олганимга ишонмайман. Чунки, бу нарса унинг дунёқарашига аллақачон сингиб улгурган.
Телевидение - одамларнинг дунёқарашига энг кўп таъсир ўтказиши мумкин бўлган оммавий ахборот воситаси. Кино эса, муайян бир ғоянинг, мафкуранинг тарғиботи учун сезиларли кучга эга бўлган санъат тури ҳисобланади. Ачинарлиси, ушбу соҳага алоқадор шахсларнинг, «тарғиботчи»ларнинг юқоридаги қарашлари улар тасвирга олаётган ижод маҳсулларида акс этади. Зўравонликда қурбонни айблашни ўзи сезмаган ҳолда тарғиб қилиши мумкин!
Истардимки, ҳар бир инсон, ишлаётган соҳасидан қатъий назар, бировга зулм қилиш гуноҳ эканини, ўзиники бўлмаган нарсага қўл узатиш гуноҳ эканини билганичалик, мазлумнинг, ҳақдорнинг зарарига фикр қилиш ҳам гуноҳ эканини ҳис қила билса ва атрофдагиларга, тарбиясидагиларга, қўл остидагиларига, таъсир доирасидагиларга еткиза олса...
Алия ТЕМУРИЙЗОДА

2020 йилда деярли 15 минг нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилган
ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори Нилуфар Ғиёсованинг ЎзАга маълум қилишича, 2020 йилда тазйиқ ва зўравонликка учраган 14 минг 774 хотин-қизга ҳимоя ордери берилган.
Ҳимоя ордерлари кўпроқ Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё, Андижон вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳиссасига тўғри келган.
Хотин-қизлар 56 ҳолатда жинсий, 121 ҳолатда иқтисодий, 6836 ҳолатда жисмоний зўравонликка учраган бўлса, 6281 ҳолатда руҳий босимни бошидан ўтказган. 1480 ҳолатда тазйиқ остида қолган.
Ҳимоя ордери берилаётганлар орасида 125 нафар вояга етмаган қизлар ҳам бор. Ҳимоя ордери олаётганларнинг асосий қисмини 30 ёшдан ошган аёллар ташкил этган. Хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг 73 фоизи уларнинг оилаларида, қолгани жамоат жойида, ишхона ва таълим муассасаларида содир этилган.
➡️Манба: @gazetauz_uzb
#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёллар #ҲимояОрдери

"Қизлар овози" мактаби бир йилдан бери ўз фаолиятини юритмоқда.
Мазкур мактабда аслида сараланган қизларгина иштирок этади. Иккинчи мавсумда эса нафақат суҳбатдан ўтган, балки эркин тингловчи кизлар учун ҳам семинар жараёнлари очиқ килиниши режалаштирилди.
Давлатимиз ва ҳорижда фаолият юритаётган илғор мутахассислар мактаб спикерлари сифатида ўз тажрибаси билан бўлишади.
📆Биринчи машғулот жорий йилнинг 1 февраль куни бошланади.
Рўйхатдан ўтиш учун мазкур линк орқали ўтишингизни сўраймиз: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfLOEV3t6ftkif5XzaclqB1wxHbtQHKOHeQhqsDCgx0uFcnbg/viewform?usp=sf_link
Машғулотлар онлайн ўтказилади, шу сабабли республикамизнинг энг чекка ҳудудларидаги қизлар ҳам уларда бемалол иштирок этиб, тинглашлари мумкин бўлади.
#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ҚизларОвози

Ҳаётни янги саҳифадан бошланг!
Болаликдан ҳамма бизга яхши ўқиш, қаергадир шошиш, мактабни аъло баҳога тугатиш, кўпроқ юмушларга улгуриш, тезроқ институтга кириш кераклигини уқтиради. Аммо барчамиз ҳам режадаги ишларни тўлиқ амалга оширолмаймиз, баъзиларимиз эса ҳаётда ўзгалар кўрсатмаси билан адашиб юраверамиз. Энг муҳими, шахсий орзуларни аниқлаб, уларни рўёбга чиқаришдир.
Ҳар бир инсон бегонанинг эмас, ўз ҳаётини яшаб ўтиши керак. Биринчидан, фикрларингизни йиғиб, нима учун бу ҳолатга келиб қолганингизни ўйлаб кўринг. Шу нуқтагача ўз истагингиз билан келдингизми ёки ўзгаларнинг ундови билан? Сиз кимсиз ва орзуингиз нима? Балки ҳозирги касбингизни отангизнинг таклифи билан танлагандирсиз. Ёки орзуларингиз сизни шу ерга етаклаб келгану, аммо энди қониқмаётгандирсиз?
Ҳақиқатни тан олишга жасорат етмайди. Балки илмий соҳада салоҳиятингиз йўқдир ёки яхши жарроҳ бўлиш учун, қўлларингиз бироз нўноқдир. Ҳаётни фақат оқ ва қора рангларда кўриш керак эмас, яъни энг ёмон деб ҳисобланган ҳодисанинг ҳам ўрнак олса арзийдиган жиҳатлари бор. Унинг яна бир яхши томони, сиз учун у янги эмас, қандай чора кўришни, ўзингизни қандай тутишни жуда яхши биласиз. Афсуски, ҳаёт кафолат бермайди ва фақат сиз қарор қабул қилишингиз керак. Агар чиндан ҳам яхшилаб ўйлаб кўрган, ҳаммасини тарозига солган бўлсангиз, кўнглингиздаги қўрқувни енгиш учун, ҳаётингизда ўзгаришлар қилишга тайёр туринг. Тўғри, бир деганда муваффақиятга эришолмаслигингиз мумкин, аммо ҳар қандай ўзгариш, бу тоза ҳаво, янги тажриба, янги йўллар ва имкониятлар демакдир.
Янги ҳаётингизни кимлар билан бирга бошлашни истайсиз, шуни ўйлаб кўринг. Кимлар билан мулоқот қилишга ўрганиб қолгансиз: улар сизга чиндан ҳам дўстми, балки шунчаки тавозе учун мулоқот қиладиган инсонларни ҳаёт йўлингиздан чиқариб ташлаш зарурдир. Ўйлаб кўринг ва сизни орқага тортадиган инсонлардан четлашинг. Янги ҳаёт бошлайдиган бўлсангиз, айнан кимларни унга қабул қилишингизни ҳам режалаштириб қўйинг.
Ўтмишни тақдир измига қўйиб беринг. Ҳадеб уни безовта қилаверманг, қандай кунлардан ўтган бўлсангиз, барчасини ўтмишда қолдиринг. Салбий ҳодисаларни унутсангиз ҳам бўлади. Тўғри, ўтмиш хатоларидан хулоса чиқариш керак бўлади, шу кунгача йиққан тажрибангизни йўққа чиқара олмайсиз, лекин иложи борича ўтмишдан фақат ижобий ҳисларни олиб қолинг ва янги саҳифани варақланг.
➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/ajotni-jangi-sa-ifadan-boshlang/

Суратдаги аёллар - Эстония Президенти Керсти Кальюлайд ва Бош Вазири Кая Каллас.
Куни кеча (2021 йил 26 январ куни) Кая Каллас Эстония тарихида илк бора аёл Бош вазир этиб сайланди. Эстонияда ҳукумат бошқаруви аъзоларининг ярмини, яъни, 14 нафардан 7 нафарини аёллар ташкил этади.
Сурат Кая Каллас Эстония Бош Вазири лавозимига сайланган куни туширилган.
Ижтимоий тармоқларда мазкур сиёсий воқеа ҳақидаги муҳокамаларни кузатар экансиз, кўпчилик аёлларнинг мазкур сурат ҳақидаги фикрлари сизни ҳайрон қолдириши табиий.
«Фуу, улар кроссовкадами?»
«Сиёсатга аралашишдан аввал дид билан кийинишни ўрганиб олишса, ёмон бўлмасди!»
«Тузукроқ кийинишни билмайди-ю, улардан нима яхшилик кутиш мумкин?»
Ва шу каби ташқи кўриниш, кийиниш маданияти билан боғлиқ танқидий фикрлар тармоқларда авж олган. Энг ачинарлиси, бундай фикрлар айнан аёллар томонидан, аёлларга нисбатан айтилаётганидир. Уларнинг сиёсат оламидаги ҳаракатлари танқид қилинмаяпти, ҳолбуки, Кая Каллас сиёсатдаги карьерасини бошлаганига 10 йилдан ошган.
Ушбу мисол мизогиния эркакларга нисбатан аёллар ўртасида кенгроқ тарқалганмикин, деб ўйлашга ёрқин далил бўла олади, фикримча. Бу ҳолат ожизни ўз мусибатида айблаш (виктимблэйминг) ва кучлини кўра олмаслик, тан ололмаслик, яъни, хасад ва ғайирликка йўл очади. Ваҳоланки, ҳукумат бошқаруви таркибида аёлларнинг бўлиши, айнан ўша аёлларнинг бузилаётган ҳуқуқларини тиклашга умид бағишлаши керак эди, назаримда.
Бундай ҳолат, нафақат хорижда, балки, ўзимизда ҳам жуда кенг тарқалган. Бир жинсдошининг мағлубиятидан қувониб, бошқасининг ғалабасидан ичи ёнадиган, қилидан қийиқ, тирноғи остидан кир қидирадиган аёллар ўзимизда ҳам ҳар қадамда учрайди. Мана шундай майдалашиб, бўлиниб кетаётганимиз ҳуқуқларимиз бузилишига йўл очиб бермоқда. Мана шундай бошқаларнинг ишига бурун суқаётганимиз учун ўз ҳаётимизни йўлга сололмаяпмиз. Гўзал динимиз Исломда ҳам доим яхши гумонда бўлиш, кибрга кетиб қолмаслик, бировга ёмонлик қилмаслик тарғиб қилинади.
Бировнинг қувончига шерик бўлишни ва енгиллик умид қилишни, бировнинг мусибатига қайғуриб, яхшилик умид қилишни ўрганайлик.
Алия ТЕМУРИЙЗОДА
#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёлла

Орзу нима дегани?
Абдураззоқ 14 ёшда. Ҳали бола бўлса-да, катталар кўрмаган фожиага гувоҳ бўлган. У ота-онасининг хатолари туфайли оила аъзолари билан уруш ўчоқларига келиб қолгандан сўнг маълум вақт ўтиб, отаси, онаси, акаси-синглисини ўз қўли билан қабрга қўйишга улгурган. Нигоҳи тубида ана шу фожиа ҳамон из қолдириб турган бу болакай кичик жуссасига аллақачон катталикнинг залворларини илиб олган. У Суриядаги кунларини шундай эслайди:
- Сурияда жангарилар назоратида катта қамоқхона бор. Ҳамма нарса ичкарида. Фақат икки хил овқат еймиз. Баъзида болаларни жангарилар олиб чиқиб кетишади, қийнашади. Онам ва синглим тиш шифокорига чиқаман деб уйдан чиқишганди... Бироқ қайтиб келмади. Кейин билсак, ўлдирилган. Кейин дадам уйланди. Отам ҳозир чиқиб қайтаман, деди-ю, жангарилар томонидан олиб борилаётган уруш туфайли ҳалок бўлди. Кейинчалик акам ҳам нотўғри мақсади ва жангариларни алдовлари туфайли ўлдирилди.
Кейин ўгай онам қўлида қолдим. Шакар беринг, десам бермасди, ўз болаларини ёнини олиб мени урарди... Кейин уйдан чиқариб юборди. Умбар холаникига кетдим. Улар менга Ўзбекистонга қайтишимизни айтди, мен хурсанд бўлдим. Ҳеч қачон у ёққа қайтиб бормасликни хоҳлайман.
- Орзуларингиз борми?
- Орзу? У нима дегани...
➡️Манба: http://rost24.uz/uz/news/145?fbclid=IwAR3XrSMjHbvCd1JmcAL-kq3gDebCz_rQjD2hJB_ubCBj2UnoIPp5AdVZ8e0
#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СурияВоқеалари

Фуқаролик фаоллари ва ННТ ходимлари учун илгари суриш бўйича бепул курс!
Биз буни уддаладик ) 1 февральдан ижтимоий лойиҳалар маркетинги бўйича бепул онлайн-курсимиз ўз ишини бошлайди. Бир неча ҳафта давомида ғоянгизни минимал бюджет билан илгари суришни ўрганасиз! Курс менторлари ўз тажрибаси билан бўлишади, илгари суриш асосларини ўргатиб, мавзу бўйича саволларга жавоб беради.
Ким иштирок этиши мумкин:
✅ Нодавлат нотижорат ташкилотларининг илгари суриш масалалари бўйича ходимлари
✅ ижтимоий масалаларни илгари сурувчи фаоллар (инсон ҳуқуқлари, экология муҳофазаси, гендер тенглиги ва ҳоказо)
✅ Курс иштирокчилари Марказий Осиё мамлакатларидан бирида яшашлари керак.
Сизни нималар кутмоқда:
💡 Менторлардан вебинарлар, презентациялар, чек-листлар (Ирина Матвиенко, Марат Наджибаев, Мадина Рузматова)
💡 Менторлар ва бошқа иштирокчилар билан мулоқот учун ёпиқ Телеграм гуруҳ
💡 Рус ва ўзбек тилларида ўқув материалларини ўз ичига олган Телеграм-бот
Сиздан нима талаб этилади:
💪 Гуруҳда муҳокамаларда фаол иштирок
💪 Вебинарларда иштирок этиш (ҳафтада 2-3 марта 1-1,5 соатдан)
💪 Уйга вазифаларини мунтазам бажариш ва график бўйича материалларни ўрганиш.
1 ФЕВРАЛЬ КУНИ БОШЛАЙМИЗ! Кўпроқ маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг: http://course.nemolchi.uz/indexuz.html
Курс ким учун фойдали бўлишини биласизми? Уларга бу хабарни улашинг!
#НеМолчиУз #НемолчиВебинарлари

⚡️ Тезкор хабар: Сайхунободда аёли билан ярашиш мақсадида қайнотасининг уйига борган эркак ўзаро келишмовчилик натижасида турмуш ўртоғини қасддан пичоқлади (аёл «реанимация»га ётқизилди, ҳатто унинг юз қисми ҳам пичоқланган).
Сирдарё вилоят прокуратурасининг «Sirdaryo Xabarlari»га берган хабарига кўра, 2021 йил 24 январь куни соат 16:30 ларда Сайхунобод туман ИИБга туман тиббиёт бирлашмаси томонидан тезкор хабар келиб тушади. Унга кўра, 1988 йилда Сайхунобод туманида туғилган фуқаро, 2 нафар фарзанднинг онаси Сайхунобод тумани “Шодлик” маҳалласида яшовчи отасининг хонадонида истиқомат қилаётган вақтида 1987 йилда Гулистон шаҳрида туғилган турмуш ўртоғи ярашиш учун келиб, аёл билан алоҳида хонага ярашиш учун чиқиб гаплашаётган вақтида ўзаро келишмовчилик негизида жанжаллашиб қолишади.
Оилавий келишмовчилик натижасида эркак ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан аёл танасининг турли жойларига уч маротаба қасддан урган вақтида, ушбу жанжални эшитиб қолган қайнотаси (аёлнинг отаси) келиб қолганлигини кўриб, ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда қўлида бўлган ошхона пичоғини ташлаб, ҳодиса содир бўлган жойдан қочиб кетган.
Аёл “ўнг қовурға ости соҳаси, орқа икки курак ораси соҳаси ҳамда юз соҳаси чап чаккаси лўнж қисми жароҳатлари, пост гематомик шок 1-2 даражаси” ташхиси билан Сайхунобод тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, фуқаро Н.Расулжановага етказилган тан жарохатининг оғирлик даражаси бўйича “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст” деб кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 24-январь куни Сайхунобод тумани прокуратураси томонидан аёлнинг эрига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
➡️Манба: https://t.me/Sirdaryo
#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёллар #Эркаклар #Оила

Феруза Иззат: «Аёлларга, болаларга, ногиронларга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга муносабат ўша давлатнинг қанчалик тараққий этганлигидан далолатдир»
Феруза Иззат (Шокирова) – асли Ўзбекистонлик бўлиб, Анталия (Туркия) педагогика университетида дарс беради. Феруза аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳаракатларининг фаол иштирокчиси бўлиб, ўзининг Twitter’даги саҳифасида гендер тенглигининг муҳим мавзулари ҳақида ёзади. Бу ерда Феруза Иззатни минглаб фойдаланувчилар кузатишадм.
НОВА24 нашри Феруза Иззат билан аёллар ҳуқуқлари ва ўзбек жамиятида мавжуд стереотиплар масалаларини муҳокама қилди:
– Нима деб ўйлайсиз, аёлларга нисбатан босим бўлмаган ва улар эркин яшай оладиган жамият тараққий топган ҳисобланадими?
– Албатта, шундай. Аёлларга, болаларга, ногиронларга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳар бир кишига муносабат давлатнинг қанчалик ривожланганлигидан далолатдир. Аёллар жамиятнинг деярли ярмини ташкил қилади. Уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳурмат қилиш ва ривожланиш учун яратилган шароитлар ҳам айнан шу жамият ривожига ҳисса қўшиши аниқ. Зеро, аёллар миллат тарбиячиларидирлар.
– Ўзбекистонда аёлларга нисбатан дискриминация масаласи энди-энди ўрганила бошлаяпти. Кўплаб ўзбек аёллари «Нега қиз туғдинг? Бизга ўғил керак. Қиз барибир турмушга чиқиб кетади, аммо наслни ким давом эттиради?», деган тазйиқларга учрайдилар. Сиз бу ҳақида нима дейсиз?
– Мен бу каби фикрлардан дарҳол воз кечиш керак, деб ҳисоблайман. Бугун кўплаб оилаларда бундай қарашдан воз кечилинаятгани ҳамда улар ўз қизларига ўғилларидан кам бўлмаган даражада эътибор беришаётгани қувонарли ҳол, албатта. Аммо, афсуски жамиятда ҳалиям эскича фикрлайдиган ҳамда қиз болани оиладан эмас, деб ҳисоблайдиганлар учраб туради. Бндай оилаларда аёллар то ўғил фарзандни дунёга келтирмагунларига қадар туғишда давом этишади.
Мана қаранг: Ўғилой ва Улбўлсин деган исмларнинг ўзи ҳам жамиятдаги аёлларга нисбатан муносабатни англатмаяптими? Ота-она қандай қилиб ўз қизига «ўғил туғилганлиги яхшироқ» деган мазмундаги исмни қўйишлари мумкин? Сиз бирор марта бирор оилада ўғил фарзандларига Қизбўлсин ёки Қизбек деб исм қўйишганини эшитганмисиз?! Шу ҳолатнинг ўзи ҳам аёллар ва эркакларга нисбатан жамиятнинг қарашини ёрқин ифода этмоқда.
– Статистик маълумотларга кўра, эркакларнинг олий маълумотли бўлиш кўрсатгичлари аёлларникидан юқорироқдир. Қизларни эса ёшлигидан уй бекалигига ва бахтли оила қуришга тайёрлайдилар. Бу ҳақида нима дейсиз?
– Умумаy олганда, бу фикр мунозарали, аммо ҳа, одатда шундай бўлади. Бироқ, Ўзбекистонда қизини ҳам ўғиллари қаторида ўқитадиган оилалар кўп – буни инкор этиш мумкин эмас. Аммо, аёллар олий маълумотли бўлсалар ҳам эрлари руҳсат бермаганликлари туфайли тўйдан кейин кўпинча ишлаш олмайдилар.
Биз ёшлигимиздан қизларни қўлида супурги ва латта билан тарбиялаймиз. Биз учун энг муҳими қизимиз ўқитувчилар томонидан берилган уй вазифасини эмас, балки кундалик рўзғор юмушларини қай даражада бажара олишидир. Айнан шу нарса хато – чунки, бу орқали биз аёлларни турмуш ўртоқлари қўлига қарам қилиб қўйияпмиз.
➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/feruza-izzat-ajollarga-bolalarga-nogironlarga-va-izhtimoij-imojaga-mu-tozh-kishilarga-munosabat-sha-davlatning-anchalik-tara-ij-jetganligidan-dalolatdir/
#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёллар #Жамият

❓Клиник тушкунликни оддий сиқилишдан қандай фарқлаш мумкин
Гоҳида атрофдан шундай гапларни эшитиб қоламиз: «чунонам тушкунликка тушдим-ки», чунки «куз», «уйқуга тўймаяпман», «ишда муммолар кўп». Айнан ушбу гап-сўзлар туфайли одамлар тушкунлик атамасини касаллик деб эмас, балки ялқовлар ёки мижғовлар учун мисоли баҳона сифатида қабул қилишади ёки шунчаки вақтинчалик ҳолат деб ўйлайди. Афсуски, бу ҳолат асло тез вақтда ўтиб кетмайди ва ҳақиқий касаллик ҳисобланади. Энг ёмони, уни аниқлаб олиш мушкул. Ўзимиз енгишимиз керакми ёки шифокорга мурожаат қилиш зарурлигини ҳам билмаймиз.
✅Психиатрия фанидан тилимизга кириб келган кўпгина атамалар негадир салбий маънога айланиб кетган. Масалан, илгари ақлий ривожланишнинг ортда қолганини ифодаловчи сўзлар (овсарлик, ақли заифлик), оқибатда камситиш, калака қилиш маъносида қўллана бошланган. Шунинг учун баъзи бир касалликларга бошқа ном топишга тўғри келган. Аммо тушкунлик сўзи ўзгармай қолган. Жамият наздида у хавфли касаллик эмас ва унга чалинган инсонларга раҳм қилмаса ҳам бўлади.
Келинг, аввалига тушкунликка олиб келувчи сабабларни кўриб чиқамиз. Биринчидан, шуни тушуниш керак, ҳар доим ҳам бахт ва қувончни ҳис қилиб яшаш қийин, қайғу, хавотир, зерикиш каби ҳиссиётларнинг бўлиши табиий. Масалан, ишда кўнгилсизликлар бўлса, қайғуга тушамиз, ким биландир уришиб қолсак ачинамиз, айрилиқ ёки ажралишни бошдан ўтказиш жуда қийин, яқин инсоннинг ўлимига қайғуриш азобига чидаб бўлмайди, аммо буларнинг бари табиий сезгилар, улар қанчалик вайронкор бўлмасин, биз қабул қилишимиз шарт.
✔️Агар ойлар ўтса-да, бу ҳислар ўтиб кетмаса, уларга қарши чора топа олмасангиз, ана унда кучли тушкунлик ҳақида гапириш мумкин. Уларнинг пайдо бўлишига ҳақиқий сабаблар бор. Қолаверса, одамлар кўз ўнгида ҳам бундай инсон чинакам азият чекаётган шахс бўлиб кўринади. Бунинг учун атрофдан “ўзингни қўлга ол” деган норозиликлар билдирилиши мумкин.
Баъзида ҳеч қандай сабабсиз ҳам тушкунлик содир бўлиши мумкин. Бунда одам умуман енгиллашмайди, балки қийноқли вазият чуқурлашиб бораверади. Бундай тушкунлик ҳолати эндоген дейилади, яъни у ички, биокимёвий сабаблар туфайли келиб чиқади. Олимларнинг фикрига кўра, бу сабабларга биоген аминларнинг (серотонин, дофамин, норадреналин) етишмовчилиги киради. Биоген аминларнинг етишмовчилигини тамаки чекиш, спиртли ичимликларни ичиш каби зарарли одатлар келтириб чиқаради.
Тушкунликнинг белгилари қандай? Кайфият тушишини ҳамма яхши билади. Яна бир белгиси тушкунликдаги инсон секинлашиб қолади. Унинг онги ва жисмоний ҳаракатлари тезлиги камаяди. Тушкунликка тушган одам ўзи хоҳлаб каравотда ётмайди, балки жисмоний ҳолсизлик учун ҳам фаол ҳаракат қила олмайди. Доимий чарчоқ, қувват йўқлиги сезилади, мамнунлик ҳисси йўқолади, ўзини кераксиздай ҳис қилади, омадсизлик қамраб олгандай туюлади. Кўпинча уйқу бузилади, иштаҳа пасаяди ёки аксинча, яхшиланади, жинсий майл сусаяди, ичқотиш кузатилади, кўкрак қисмида оғриқ бўлиши ҳам мумкин. Баъзида бошқа аъзоларда ҳам оғриқ кузатилади.
💤Сиқилиш билан тушкунлик бир нарса эмас. Сиқилиш тушкунликдай ич-этингизни емайди. Сиқилиш ўтиб кетади, тушкунлик эса йўқ. Кўнглингиз ғаш бўлганда, сиз кутилмаган ҳазилдан кулиб юборишингиз мумкин. Аммо тушкунликка тушган инсон бундай қилолмайди. Сиқилганда, суицид ҳақида ўйламайсиз. У яшашга халал бериши мумкин, лекин уни чилпарчин қилмайди. Сиқилиш ҳам ёқимсиз ҳолат, гоҳида оғриқли, аммо ўтиб кетади. Тушкунлик эса оғриқдан ҳам кучли, унга чидаш қийин, бошқа бундай яшай олмайман, деб ўйлайсиз. Энг ёмони, хаёлга турли бўлмағур фикрлар келади ва бу салбий тафаккур айнан тушкунликка тегишли. Тушкунлик сизни бурчакка қамаб қўяди. Лекин шуни унутманг, тушкунлик дардини даволаса бўлади.