Forwarded from Қўриқлаш бош бошқармаси I расмий канал
Айрим ижтимоий тармоқларда Фуқаро М.Н.нинг аризаси бўйича “Қўриқлаш” бўлими ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Шу муносабат билан қуйидагилар маълум қилинади:
Фуқаро М.Н.нинг Тошкент вилояти “Қўриқлаш” бўлими сафдор ходими Ш.Ш.га нисбатан аризаси Миллий гвардияга “Nemolchi.uz” лойиҳаси фаоли томонидан юборилган.
Мазкур аризада фуқаро М.Н. 2019 йилда Ш.Ш. томонидан зўрланганлигини баён этган.
(Маълумот учун: Ходим Ш.Ш. 2020 йил февраль ойида ишга қабул қилинган. Жабрланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига биринчи марта 2022 йилда ариза билан мурожаат қилган).
Шундан сўнг, фуқаро М.Н.нинг аризаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун тақдим этилган.
Жорий йил 4 апрель куни мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ходим Ш.Ш.нинг келгусида “Қўриқлаш” бўлимида хизмат ўташи тўғрисидаги қарор тергов натижаларига кўра қабул қилинади.
— —
В сети интернет распространяется информация о возбуждении уголовного дела по жалобе гражданки М.Н. в отношении сотрудника отдела «Охрана». По данному факту сообщаем следующее.
В Национальную гвардию активистка проекта «Не молчи.уз» передала жалобу гражданки М.Н. в отношении рядового Ш.Ш., который служит в отделе «Охрана» Ташкентской области.
В жалобе М.Н. указала, что подверглась изнасилованию со стороны Ш.Ш. в 2019 году.
(Ш.Ш. был принят на службу в феврале 2020 года. Заявление в правоохранительные органы потерпевшая подала в первый раз в 2022 году).
Жалоба М.Н. была передана для рассмотрения в установленном порядке в Генеральную прокуратуру Республики Узбекистан.
Прокуратурой Ташкентской области 04 апреля 2023 года было возбуждено уголовное дело по части 4 статьи 118 Уголовного кодекса Республики Узбекистан.
Решение о дальнейшем прохождении службы Ш.Ш. в отделе «Охрана» будет принято по итогам расследования.
————
🌍 web_site ‖ 💬 Facebook ‖ 📸 Instagram ‖ ✅ Telegram ‖ 📹 You tube ‖ ✅ Twitter

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кўчада ғала-ғовур, шовқин-сурон.
Нима бўлаётганига қизиқиб, деразадан қарадим. Эркаклар, йигитлар, болакайлар бир йўл бўйлаб, майдонга томон кетиб боришарди.
Кун иссиқ бўлса-да, кўринмас қалпоқчамни кийиб, оломон сафига қўшилдим, уларни нима мақсад бирлаштиргани менга қизиқ эди. Секин қулоқ осдим, аралаш-қуралаш овозлар ичидан секин-аста ҳақиқатни илғаб ола бошладим.
- Биз аёлларни аввалгидек уришни истаймиз!
- Аёллар бизнинг ҳукмимиз остида бўлиши керак! Бир йўталишимиздан зир титраб туриши керак!
- Аёл эркакнинг калтагисиз яшамаслиги керак!
- Аёлнинг онги ноқис, ақли заиф!
Шоша-пиша сафнинг олди томонга югурдим. Терлаб-пишиб, ажойиб ҳидларга бурканиб олган, кўйлагининг кири нақшга айланиб кетган биров саф олдида, бир ҳафтача аввал аёли ташлаб кетиб қолган эркак ҳаммани бошлаб кетаётганди. Кимнинг қўлида ошпичок, кимда кетмон, белкурак, бензин-у зажыгалка, ҳатто, электр арра - бензопила кўтариб олганлар ҳам бор эди.
Шунча оломонни оёққа турғизиб, «юксак» натижаларга эришган бу эркакнинг шугина кийими-ю баданини ювиб юришга «қудрат»и етмаганидан ҳайратланиб ҳам қўйдим, алқисса. Алҳол, кўчадан овқат олиб ейиш учун ойликни кутиши кераклиги ҳам унга жуда малол бўлаётган эмиш.
Кенг майдонга етиб келишгач, бояги кирнақш минбарга чиқиб улгурмасидан, овозимни сўнгги нанотехнологиялар ёрдамида эркак товуши тембрига созладим-да, микрофонни олиб, сўз бошладим.
- Қаердан келдинг, эй, оломон?
Ҳамма жим бўлиб қолди, шовқин тинди.
- Нима даъвоинг бор?
- Аёлларимизни урсак, жавобгарликка тортилмасликни истаймиз!
- Биз уларни доим уриб келганмиз, уриб тарбиялаганмиз!
- Энди эса, уларни урсак, бизни судга беришяпти, жавобгарликка тортишяпти!
- Бас!
Яна жимлик.
- Ҳой, сен, олов рангли жимжима кўйлакдаги йигит, ортингга қара! Ўн беш метр нарига!
Йигит ўгирилди - 15 метр нарида отаси турган эди.
- Эрлар аёлларини уришни исташаркан. Онанг - отангнинг аёли!
Йигит сафни тарк этди. Отаси ҳеч нимани тушунмай, қараб тураверди.
- Отахон, олд сафда, учинчида турган эркакка қаранг! - дедим, ғазабимни босиш қийин кечди.
Отахон қаради. У ерда синглисининг эри турган эди.
- Энди чап томонингизда, битта кейинги сафда турган йигитга қаранг!
Куёви - тилаб олган битта-ю битта қизининг эри унга илжайиб қараб турарди.
- Ҳали сенми менинг қизимга қўл кўтарадиган?!
Секин-аста қариндошлар бир-бирларини топиб ола бошладилар. Кимларгадир онаси, опа-синглиси, қизи калтакланиши фарқсиз эди, улар бир гуруҳ бўлиб ажралиб чиқишди. Аввалги шиорларини бақириб айта бошлашди. Ачинарлиси, улар орасида аёлларнинг овозини ҳам эшитгандек бўлдим. Ёки менга шундай туюлдимикин...
Бир гуруҳ эса инсофга келиб, уйига қайтди, бошқалар эса яқинларига берилган ва берилажак зулмлар учун оталаридан, ўғиллари, куёвларидан ҳисоб сўрашга тутинишди, қўллар ёқаларга борди. Даҳанаки жанг тартибсизликларга айланиб кетди, қон аралашди. Зўравонлик қонида бўлганларга кимга зўрлик қилиш аҳамиятсиз...
Уйғониб кетдим.
Туйган ҳисларим мени ўйга толдирди.
Бировнинг боласи бўлган ўз аёлини урса майли-ю, уни туққан, оиласида туғилган аёлларга нисбатан зўравонликка чидай олишмайдими?
Қонни тозалаш керак, фитратни тозалаш керак.
Унгача ўзгармаймиз.
© Туронлик Амазонка
#СукутСақлама

«Отам қиз фарзанд кўришни истамаган». Дунёнинг топ университети – Стэнфордга тўлиқ грант ютган ўзбек қизи ҳикояси
«Микрофон қизларда» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони 20 ёшли Фарангиз Муродий. У яқинда дунёнинг топ-10 университетларидан бири Стэнфордга 370 минг доллар грант ютди ва у мазкур олийгоҳнинг бакалавриат босқичида тўлиқ грантда ўқийдиган илк ўзбекка айланди. Бу воқеа ўзбек талабалари орасида яхшигина шов-шувга сабаб бўлди.
«Стэнфордни танлаганим сабаби у ерда тадбиркорлик, бизнес соҳасида йирик стартаплар қилиш имкони кўп. АҚШдаги олийгоҳларга қабул қилинишда SAT, IELTS имтиҳонидан ташқари, талабгорнинг қадрияти, дунёқараши муҳим ўринда. Имтиҳондан катта баҳо олишингиз мумкин, лекин бу сиз жамият учун фойдали инсон бўлишингизни англатмайди. Масалан, Стэнфорд қадрияти бўйича ижтимоий соҳада дунёни ўзгартирмоқчи бўлган инсонларни танлайди», – деб тушунтиради у.
«Ариза тўлдирганда фаолият тури деган жойи бор. Бунда кўп талабалар тўлдириш керак бўлгани учунгина тўлдиришади. Турли волонтёрлик дастурларида ҳам аризанинг шу қисмини тўлдириш учун қатнашишади. Яъни мақсад аризани тўлдириш эмас, мен дунёга қандай фойдали инсон бўламан деган қараш бўлиши керак. Мен эса ўзим қизиқиб, айнан битта йўналишда турли дастурларга қатнашиб юрганман. Яъни ичимдан хоҳлаганман ва бу аризамда ҳам кўринган», – дейди у.
Стэнфорд Фарангизга жами 370 мингга яқин грант ажратган. Бу пул 4 йил бакалаврда ўқишга етади. Олийгоҳда ўқиш йилига 100 минг долларга яқин тушади. Хўш, нега битта талабага бунча кўп миқдорда грант ажратди?
Қаҳрамонимизнинг айтишича, университет талаба ўқишни тугатгандан кейин сарфланган инвестицияни оқлайди, янги Google ёки кейинги SpaceXʼни қуради деб ишонишади.
«Отам ташлаб кетгани менга фақат мотивация берган»
Фарангиз ютуқлари ортида фақат онаси турганини айтади. Отаси қиз фарзанд туғилишини хоҳламагани учун Фарангиз ҳали дунёга келмасиданоқ улардан воз кечган.
«Оилада икки қизмиз. Опамдан кейин отам ва онам яна фарзанд кутишаётган бўлган, яъни мени. Отам доимо ўғил фарзанд хоҳлагани учун менинг ҳам қиз бўлишимни эшитгач, онам билан ажрашишга қарор қилган. Шундан кейин умуман бизга на моддий, на маънавий ёрдам кўрсатган. Отамни кўрмаганман ҳам», – дейди у.
Батафсил: https://kun.uz/72253466#
#СукутСақлама #girlsempowerment

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна омадсиз реклама ролиги.
@jumagultashkent ёзмоқда:
Нейминг расво. Бренд рекламада шу қадар кўп эсга олиняптики, бир ками пешанасига ёпиштириб олишмабди-да.
Ва энг муҳими: катталар учун маҳсулот рекламасида чақалоқ атрофида сюжет яратиш мумкин эмас. Жинсий муносабатлар ҳудуди алоҳида, болалар учун маҳсулотлар - алоҳида.
Ғоялар ҳақида. Кетма-кет бола кўриш бу кўнгилочар машғулот эмас, ҳали тикланишга улгурмаган аёл организми учун катта муаммо. Сценарийни қайсидир ғалати эркак ёзгани учун шифокорларнинг туғруқлар орасидаги танаффус камида 3 йилгача бўлиши ҳақида билмайди.
Ҳулоса шуки, Ўзбекистонда креативнинг асосий муаммоси бу male gaze.
Male gaze - оламни гетеросексуал эркак нуқтаи назаридан тасвирлаш. Бунда мақсад унинг эҳтиёжини қондириш.
Ва роликнинг яна бир асосий муаммоси: аёл янгиликдан асло хурсанд эмас, лекин эркак буни сезмаяпти. Эр-хотин бола режалаштиришни муҳокама қилмайди. Аёл сақланишда масъул эмас. Ҳуллас, ҳаммаси ёмон. Сценарий ҳам, продакшн ҳам, ғояси ҳам.

ОВОЗА БЎЛГАН ВА ЯШИРИН ЖИНОЯТЛАР
Жинсий алоқаги киришиш жиноят дея ҳисобланадиган боланинг ёши мамлакатда амал қиладиган қонунчиликка боғлиқ. Ҳар бир давлат жинсий томонлама розилик бериш ёшини ўзи мустақил белгилайди. Ғарбда бу чегара 14-18 ёшни ташкил этади. Ўзбекистонда эса 16 ёш. Баъзи маданиятларда жинсий фаолият, никоҳ ва фарзандли бўлишга анча эрта ёшда рухсат берилади. Масалан, Нигерияда бундай муносабатларга 11 ёшдан бошлаб киришилади.
2022 йилда Ўзбекистонда 469 нафар одам вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазога тортилган. Улардан 23 нафари — 14 ёшга етмаган шахснинг номусига теккан. Овоза бўлган аксарият жиноятлар бир-бирига ўхшаш: жиноятчи мактабдан уйга қайтаётган ёки сайр қилиб юрган болани алдов йўли билан олиб кетади. Ўша Янгихаёт туманидаги воқеани эсланг. У куппа-кундуз куни содир бўлганди.
Биздаги жазолаш тизими ахлоқ тузатиш жазосини ўз ичига олади ва қамоқда 10 йил ўтириб чиққан шахс бутунлай ўзини ислоҳ қилиб чиқди, дея ҳисобланади. Аслида қамоқ инсонни яхши томонга ўзгартира олмаслигини, аксинча, бадтар қилишини ҳамма яхши тушунади. Баъзи одамлар азбаройи руҳияти тушганидан ва ҳаётга бўлган қизиқиши қолмаганидангина жамият учун хавфсиз шахсга айланади. Умуман олганда, болаларни уйдан кечки соат 10 дан кейин чиқишини тақиқлаш орқали, қандай қилиб ҳимоя қилиш мумкин. Бизда педофилия бўйича кўпгина жиноятлар болалар мактабдан уйга қайтаётган вақтида содир бўлмоқда ва вақтинчалик чеклов чоралари бу ерда иш бермайди.
Болаларга жинсий зўравонлик қилган шахс қамоқдан чиққанидан кейин ушбу ҳаракатни яна амалга оширишни исташи мумкин. Бу каби одамларни тизимли равишда назорат қиладиган участка инспекторлари бор. Аммо баъзи бўлимларда ходимлар тез-тез алмашиб туради, участка инспекторлари ҳам доим бир жойда ишламайди, ички ишлар органлари барчани кузатиб туришга улгурмайди, натижада ушбу жараён расмий тус олиб, участка нозири фақат телефон орқали назоратни амалга оширади.
Давоми: https://nemolchi.uz/uz/ovoza-b-lgan-va-jashirin-zhinojatlar/

Шахсий чегараларни бузиш болаликдан бошланади. Эсимда, ёшлигимда холаларим юзимни тортар. Бундан норозилик билдирсам онам менга “Ўзингни яхши тут”, дердилар. Ёки катталардан бирини ўпишимни айтишса, кўзимни юмиб чидардим. Буларнинг барчаси менга ёқмасди - бу катталар, уларнинг сўлаги, бегона ҳидлар ...
Ўсмирлигимда кўп ёлғиз қолишни истардим. Мусиқа тинглаб, кўзгу олдида рақсга тушардим ёки китоб ўқирдим. Лекин хонамнинг эшиги доимо очиқ бўлиши керак эди. Ёпиб қўйсам онам кириб, кетаётганда очиқ қолдирардилар. Бир марта қулфлаб қўйсам отам у қулфни бутунлай олиб ташлади ва энди эшик шамолнинг ҳар қандай эсишидан очилиб қоладиган бўлди. Мен ўзимни хавфсиз ва эркин ҳис қилмасдим - кимдир истаган пайт тақиллатмасдан кириши мумкин. Ота-онамдан тақиллатишни сўраганимда, кулгуга қолдим - ўзимдан кетиб қолганимни айтишди. Ва мен бу фойдасиз эканлигини англадим.
Мен учун шахсий чегара тушунчаси ҳам ҳаракатлар, ҳам сўзлардир. Мен эса иккаласига ҳам учраганман. Мен тўлишиб қолганимда, деярли нотаниш одамлар келиб, ўғил ёки қизга ҳомиладорлигимни сўрашарди. Мен жавобан шучаки кулиб юборардим ёки ҳазилга йўярдим. Гарчи бу жуда ёқимсиз бўлса ҳам. Умуман олганда, қўшнилар сизнинг ҳаётингизга гўё микроскоп орқали қарашади, кейин муҳокама қилишади ва ўша жамоатчилик фикри кўпларнинг ҳаётини бузди.
Ишхонамда, масалан, бир ходимимиз деярли юзимга қарата ҳириллагунча гапирарди. Ва албатта қўлимни ушларди. Мен эса унга қарши бирон нима гапиролмасдим, салобати бор эди. Зеро онам ёшлигимда шахсий чегараларимни ҳимоя қилганимда мени урушарди. Эҳтимол, ўша чегаралар бутунлай ўчиб кетгандир менда?
Аммо шахсий чегараларнинг энг қўпол бузилиши ва шахсий ҳаётга тажовуз қилган бир воқеа мени ҳалигача қўрқитади. Бир йигит мени ёқтириб қолганди. Мен уни ёқтирмасдим ва у билан муносабатларга киришишни режалаштирмаган эдим. У эса менга “эришишга” қарор қилди. Уйим яқинида қўриқлар, телефон қўнғироқлари билан безор қиларди. Ҳеч қандай ноқонуний ишлар қилмасдику, лекин мен ўзимни хавфсизликда ҳис қилмасдим. Назаримда, менинг дунём танам чегараларигача торайгандек туюлар ва ташқаридаги ҳамма нарса гўё хавфли зонада. Мен бир неча ой шундай яшадим. Бу менинг асабларимни бузди - кескин товушлардан, баланд овозли суҳбатлардан ва соялардан титрай бошладим. Кейин йигит ғойиб бўлди, мен уни бошқа кўрмадим. Лекин мен ҳар доим уни яна учратиб қолшдан қўрқардим.
Ҳозир қизим бор, у 5 ёшда. Болалигимдан мен унга шахсий чегаралар қоидалари ва, албатта, ички кийим қоидаларини ўргатиб келаман. Мен шахсий чегаралар тушунчасини интуитив равишда тушундим, синов ва хатолар орқали ўзим учун қулай ва хавфсиз муносабатларни қурдим. Менинг чегараларим бузилганлигини қандай аниқлардим? Демак шахсий чегараларим бузилганда ўзимни доимо ноқулай сезардим. Лекин ҳозир қизимга ҳаммасини психологлар тавсиясига биноан айтиб бераман. Мен қизимга, унинг танаси, фикрлари ва шахсияти дахлсиз эканлигини ва ҳеч кимнинг рухсатисиз бостириб киришга ҳақли эмаслигини ўргатаман. Ҳатто жуда, жуда яқин одам, масалан, она ёки ота ҳам уларни бузишга ҳақли эмас. Бирор нарса сенга ёқмаса буни айтишдан қўрқмасдик керак.
Замонавий болалар ўз шахсий чегараларини ҳимоя қила олиб, биздан кўра рухан соғломроқ улғаяди, деб умид қиламан.
~~~
"Орамизда" кўргазма-перформанс очилишига бағишланган материал
Minimizary
#СукутСақлама #НеМолчи #орамизда_кўргазма

Адолатсизлик, нотенглик, стереотипларнинг ашаддий мухолифи — Рут Гинзбург ҳақида
Ўрни келса президентларни-да танқид қилишдан тоймаган, ҳақиқатпараст ва ўта синчков судья сифатида тарихда қолган Гинзбург хонимдан америкалик аёлларнинг кўпи миннатдор. Чунки у бошлаган, қатъий курашган муаммолар нафақат тақдирларни ўзгартирди, аёлнинг жамиятдаги ўрнини ҳам узил-кесил аниқлади.
1933 йилнинг мартида Нью-Йоркнинг асосан ўрта қатлам аҳолиси яшайдиган қисми — Бруклинда савдогар, асли Одессадан Америкага ҳижрат қилган яҳудий Натан ва келиб чиқиши австриялик яҳудий Селия Бейдер оиласида туғилган Рут мамлакат Олий суди судьяси лавозимини эгаллагунига қадар фильмларга асос бўлгулик кунларни бошдан кечиради.
Онаси Селия акаси туфайли ўқишини давом эттиролмагани, орзуларидан 15 ёшидаёқ воз кечишга мажбур бўлгани учун қизини ўқитишга, илмли хонимга айлантиришга қарор қилади. «Қизим тарих фани ўқитувчиси бўлсаям майли» дея кутубхонага бирга борар, қандай китоблар ўқиши кераклигини битталаб тушунтирар, боласининг таълимига алоҳида эътибор берарди. Синфида аълочи бўлган Рут юқори мактабга ўтган пайти онасига саратон ташхиси қўйилади ва орадан тўрт йил ўтиб, қизининг битирув кечаси куни жон беради.
Суянчидан айрилган Рут энди шунчаки тарих ўқитувчиси эмас, ҳуқуқшунос бўлишга, жамиятдаги андазаларни парчалашга аҳд қилади. Корнелл университетига тўлиқ грантни ютиб олгани қарорини қатъийлаштиради. Ўқишнинг биринчи семестрини тугатгач, бўлғуси турмуш ўртоғи, Корнелл талабаси, солиқ ҳуқуқи мутахассиси Мартин (Марти) Гинзбург билан танишади ва улар 1954 йили, Рут ўқишини тамомлагач, оила қуришади. «Марти — менда қуп-қуруқ калла эмас, мия борлигига ишонган ягона эркак», дейди у интервьюларининг бирида.
👉Давоми: https://www.gazeta.uz/uz/2023/04/17/ginsburg/?utm_source=push&utm_medium=telegram
#СукутСақлама #ГендерТенглик #womenempowerment

#экрандаги_зўравонлик #фикр
Ситора Алихонзода ўзининг Фейсбук саҳифасида ёзмоқда:
- Ким қандай фикрда билмадим-у, мен Туркияда жамоатчиликнинг болалар, аёллар, қариялар, ҳайвонлар, умуман, жамиятнинг заиф қатламига нисбатан адолатсизликка "сон дeрeжe"да "тепки" беришига қойил қоламан.
Айниқса, бу "sosyal" танқидлар ва муҳокамаларнинг бўш кетмаслиги, аксинча, қисқа вақт ичида ўз натижасини кўрсатиши ҳақиқатан таҳсинга лойиқ.
Қизиғи, турклар нафақат ҳаётда, балки телеэкранлар-у, бадиий адабиётда учрайдиган зўравонлик саҳналарига ҳам бир овоздан қарши чиқишади.
Масалан, икки кун олдин Show TV каналида эфирга узатилаётган "Kızılcık Şerbeti" сериалининг намойиши айнан шундай реакциялар оқибатида RTUK (Radyo ve Televizyon Üst Kurulu) томонидан эфир вақтида тўхтатиб қўйилди.
Шундан сўнг, мазкур сериал "аёл кишига нисбатан зўравонлик, шиддат ҳаракатлари" акс этган саҳналари учун беш ҳафта "танаффус қилишга" ва 1,5 миллион лира жарима тўлашга мажбур бўлди. Сериалнинг аёвсиз "жазоланишига" бош қаҳрамон қиз Нурсеманинг оиласи тарафидан мажбуран турмушга берилиши ва никоҳ кечасида куёв томонидан деразадан отилиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Қизиғ-а, бу ерда аёлга қарши ҳатто, фильмларда учрайдиган зўравонликлар устидан масъуллар жазога тортилмоқда.
Бизда эса бундай зўравонлик, тажовузкорликка масъулларимиз ўзи бош бўлмоқда.
Камига зўравонликка қарши янги қонундан норози бўлиб, ҳалиям ўзига келолмаётганлар бор.
Ажойиб парадокс 🙄
Айтганча, айни пайтда турк сериаллари орасида рейтинги "учаётган" "Yalı Çapkını" сериалининг охирги бўлимидаги саҳналар - отанинг қизларига ҳаддан ташқари руҳий ва жисмоний тазйиқ кўрсатиши ҳам ижтимоий тармоқда оммавий танқидларга сабаб бўлмоқда.
Жараённи кузатишда давом этамиз...
#СукутСақлама #Фикр #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Андижонда хотинини бўёқ суюлтиргич билан ёқиб юборган эркак 17 йилга қамалди
«Daryo» хабар беришича, Андижон вилояти Балиқчи туманида бирга яшовчи аёлини бўёқ суюлтиргич билан ёқиб юборган эркак устидан суд мажлиси бўлди.
Судланувчи Қаҳрамон Хотамов (исм шарифлар ўзгартирилган) бирга яшовчи аёли Динара Саидованинг яшаш уйига келиб, уйда ҳеч ким йўқлигига ва хотини ётоқхонада бир ўзи ухлаб ётганига ишонч ҳосил қилгач, унинг уйқуда бўлганидан фойдаланиб, қўлида бўлган бўёқ суюлтиргич моддасини унга сепган. Динара ушбу ҳолатдан қўрқиб уйғонган вақтида қўлидаги ёндиргич билан уни ёқиб юборган. Марҳума олов алангасидан талвасага тушиб, ўзини қутқариш мақсадида уй ҳовлисига югуриб чиқиб, елим идишдаги сувни ўз устига қуйиб, оловни ўчиришга уринган. Бироқ Қаҳрамон ўзининг жиноий мақсадини охирига етказиш мақсадида яна бир бўёқ суюлтиргични жабрланувчининг устига сепиб ёқиб юборган. Аёл ўз жонини сақлаб қолиш мақсадида елим идишдаги сувни яна эгнидан қуйиб, кўчага қочиб чиққан ва қўшнисининг хонадонига яширинган.
Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан олган жароҳатлари туфайли орадан 13 кун ўтиб шифохонада вафот этган.
Шунингдек, суд муҳокамасида Қаҳрамон Хотамов 2020 йилнинг март ойда фуқаро Отабек Шавкатов ишончига кириб, унга Бўстон туманида балиқ маҳсулотлари музлатиб сотиш билан шуғулланиш учун 4 минг АҚШ доллари кераклигини, агар бериб турса 1 ойда қайтариб беришини айтиб, сўнгра олган пулларни қайтармаслик мақсадида турли баҳоналарни важ қилиб 2020 йилнинг апрель ойидан декабрь ойига қадар ундан жами 14 минг АҚШ доллари фирибгарлик билан қўлга киритгани аниқланган.
Суд ҳукми билан Қаҳрамон Хотамов Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг “ж” банди ҳамда 168-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Унга нисбатан узил-кесил ўташ учун 17 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
"Daryo" шунингдек ўз қилмишини тушунтираётган судланувчининг сўзини келтириб ўтмоқда. Назаримда, бизнинг ОАВ ларимиз зўравонларга “овоз” беришни тўхтатишлари керак. Бу нафақат қурбоннинг хотираси, унинг яқинлари, балки ҳар бир ақли расо инсонни ҳам ҳақорат қилади. Мен аёлга шафқатсиз муносабатда бўлган эркакнинг ўзини қандай оқлаши ҳақида билишни хоҳламайман, қурбоннинг хатти-ҳаракати учун уни айбдор ҳис қилишига ҳаракат қилишини эшитишни хоҳламайман.
Ҳурматли ОАВ вакиллари, ўз ўлимида қурбоннинг айбдорлик "даражаси"ни муҳокама қилиш учун имкон беришни бас қилинг.
Нигина
#СукутСақлама #Қонунлар

Болаликдан эркаклар ҳимоячи, аёллар эса ожиза, уларни ҳимоя қилиш керак деб бонг уришади. Бунда айнан ўша "ҳимоячи"лардан муҳофаза қилиш кераклиги айтилмайди.
Видеодаги ҳолат Сурхондарё вилоятида содир бўлгани айтилмоқда. Кўринишидан бу ўқитувчилар кенгаши. Видеода бир неча аёл ва икки нафар "кучли" жинс вакиллари. Айнан шундайлар аёлга қўл кўтарганни "йиртишга" ваъда беради тармоқларда.
Битта "мард" буни кутмаган аёлларга ташланиб, бемалол калтакламоқда.
Бошқаси уни юмшоққина четга олиб, гаплашиб, яна қайтиб келишмоқда. Кейин яна четга олиб гаплашишлар, сўнг тоза ҳаво кириши учун ойна очилмоқда, кейин шунчаки ўтириб олмоқда. Ваъда қилинган ҳимоя шундай кўринса керак.
Аёллар, буни борича қабул қилинг. Ўзингизни сиз ва Давлатдан бошқа ҳеч ким ҳимоя қилмайди. Давлат ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқиб бунга мажбур. "Кучли" жинс вакилларига ишонманг. Улар шунчаки мавжуд эмас. Ҳудди сиз заифа бўлмагандек. Сизга қўл кўтардими? Калтакланганингизни дарҳол муҳрланг, 102 чақиринг, унинг ваъдаларига ишонманг ва раҳм қилманг. Зўравонликни ҳеч қандай сабаб билан оқлаб бўлмайди. Қилмишларига жавоб берсин!
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
🔰 Қонунчиликка кўра, жисмоний зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан оғирлиги турли даражада бўлган тан жароҳатлари етказиш, хавф остида қолдириш, ҳаёти хавф остида қолган шахсга ёрдам кўрсатмаслик, зўравонлик хусусиятига эга бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этиш, жисмоний таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказишнинг ўзга чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали хотин-қизларнинг ҳаёти, соғлиғи, эркинлиги ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган зўравонлик шакли ҳисобланади.
❗️Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Қашқадарёда ота 14 ёшли қизини таёқ билан калтаклади. Видеога қараганда, она қизига отаси урмаслигини ваъда қилиб, уни уйига олиб кетмоқчи бўлган. Тасаввур қилинг-а, бола ота-онасидан қандайдир нотўғри хатти-ҳаракатлари учун ўлдирилишидан қўрқса-я?!
Афтидан бу оилада зўравонлик одатий ҳолат. Буни онанинг ўз тутишидан ҳам билса бўлади, аёл боласини ҳимоя қиламан деб ўзини қўйиб бермоқда. Яъни бу биринчи марта бўлаётган ҳолат эмас. Видеога олиб бутун оилани қаматиш билан қўрқитаётган амакининг ҳаракатларидан ҳам маълум. Бу оилада зўравонликка ҳеч ким тоқат қилишга кучи йўқ.
Қизга суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Унинг натижасига кўра кейинги ҳаракатлар маълум бўлади. Ўз ўрнида эслатиб ўтмоқчимиз, 11 апрель куни Ўзбекистон Президенти аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади, биз бу тарихий қарор учун узоқ курашдик. Ҳар қандай даражадаги оилавий зўравонлик Жиноят кодексининг 126-1-моддасида назарда тутилган жиноят ҳисобланади. Воқеалар ривожини кузатиб борамиз ва барча айбдор шахслар тегишли жазога тортилишига, қизга зарур ёрдам кўрсатилишига умид қиламиз.
#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Болалар #Қонунлар

Кўргазма-перформанс – "оилавий зўравонлик", "уят", "шахсий чегараларнинг йўқлиги" каби жамият муаммолари ўзгача эътибор бериш шакли.
⠀
“Орамизда” перформанси профессионал актрисалар томонидан ижро этилиб, унга муаллиф овози жўр бўлади. Ҳақиқий одамларнинг тўртта ҳақиқий ҳикояси жамият муаммоларини ёрқин акс эттиради. Баъзи нарсалар баланд овозда айтилади (уйдаги зўравонлик), баъзи нарсалар айтилмайди (уят), баъзи нарсаларга кўникишди (шахсий чегараларнинг йўқлиги).
⠀
"Орамизда" кўргазмаси лойиҳамиз кўнгиллиси Милана Гашеванинг кўплаб одамлар учраётган муаммоларни кўрсатишга уринишидир.
⠀
Перформанс том маънода киришдан бошланади ва меҳмоннинг ўзи спектаклнинг бир қисмига айланади. Қатъий чегараларни бузиб, меҳмон унинг мавжудлигининг аҳамиятини тушунади.
Кўргазма-перформансда кўрсатилган муаммоларда бегоналар йўқ. Муаммоларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси у ёки бу тарзда бизга тегишли. Балки бу эридан калтакланган қўшнидир? Ёки "ўзинг айбдорсан" деган гапни эшитган зўравонлик қурбонидир. Ёки ўзингизмисиз?
⠀
Тиканли симлар, кулги ниқоби - бу ҳис қилинган, аммо айтилмаган нарсаларни етказишнинг метафорик усуллари.
⠀
“Орамизда” – ошкоралик ва озодлик йўли. Бизнинг эътиборимизга муҳтож одамлар орамизда.
⠀
Қонунчиликка киритилган ўзгаришлар ва узоқ кутилган қонунларнинг қабул қилинишини ҳисобга олсак, охирги қадам бизники эканини тушунамиз. Сукут сақламанг ва очиқ гапиринг - бугунги кунда айнан шулар керак. Бу кимнингдир ҳаётини ўзгартириши мумкин.
⠀
Сизни 2023 йил 29-30 апрель кунлари 139 Documentary Center да бўлиб ўтадиган "Орамизда" кўргазма-перформансга таклиф қиламиз.
⠀
🗓Сана: 29-30 апрель
📍Манзил: Султонали Машхади, 210/1-қават
⏰Вақти: 16:00-17:00 17:30-18:30
19:00-20:30
➡️Ахборот кўмаги: Nemolchi.Uz
⠀
Кириш бепул, 16+
⠀
#СукутСақлама #Орамизда_кўргазма

Forwarded from Хаёт Шамсутдинов
Қашқадарёнинг Косон туманида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда бир нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Twitter
Ҳозирда бир нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда Миробод тумани Иноқобот кўчасида мактабдан қайтаётган қизга ташлангани ҳақида видео тарқалди.
ИИББ матбуот хизматининг Nemolchi.Uz лойиҳасига маълум қилишича, жабрланувчи 17 ёшда. Тергов-тезкор гуруҳ жойда ишламоқда, ташланган эркак шахсига аниқлик киритилмоқда.
Янги қонунга кўра, жамоат жойларида шахсга шилқимлик қилиш учун алоҳида маъмурий жавобгарлик белгиланиб, бу ҳаракатлар учун 1,5 млн сўмгача жарима ёки 5 суткагача қамоқ жазоси назарда тутилмоқда.
2019-2023 йилларда республиканинг барча ҳудудларида “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилган Президент қарори ҳам бор. 2020 йилда тегишли идоралар пойтахтда қанчадир видеокузатув камералари ўрнатилгани ҳақида хабар берган эди. Аммо, аслида, маҳаллалар ва массивларда камералар деярли йўқ. Бўлиб ҳам кўпинча ишламайди. Видеодаги ҳолатга қарасак, видеокамера хусусий иморатда, катта эҳтимол билан аҳоли томонидан ўрнатилган. Янгиҳаёт туманида 7 ёшли қизнинг ўлимидан сўнг ҳамма бирдан камералар ҳақида эслаб қолганди ва яна унутди.
Қонунбузар тегишли жазо олишига ишонамиз. Қизчага эса тезроқ бу даҳшатли воқеликдан ўзини тиклаб олишини тилаб қоламиз ((
Нигора
#СукутСақлама #АдолатТалабҚиламиз

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сарпо йиғиш эмас, таълим олиш керак (видео)
Видеоролик IT-соҳага кириб келаётган қизлар қандай тўсиқларга дуч келаётгани, буни қандай енгиб ўтиш ва муваффақиятга эришиш ҳақида.
Севинч Нажмиддинова 24 ёшда. “Googledan loyiha boshqaruvi” сертификати соҳибаси, “FUTURE — IT Career Path” онлайн ўқув дастури асосчиси, “Alif Tech” компаниясида IT-лойиҳа раҳбари.
У — бугунги ролик қаҳрамони: IT-соҳага кириб келаётган қизлар қандай тўсиқларга дуч келаётгани, буни қандай енгиб ўтиш ва муваффақиятга эришиш ҳақида сўз юритади.
👉Манба: xabar.uz

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Ижтимоий тармоқларда Миробод тумани Иноқобот кўчасида мактабдан қайтаётган қизга ташлангани ҳақида видео тарқалди. ИИББ матбуот хизматининг Nemolchi.Uz лойиҳасига маълум қилишича, жабрланувчи 17 ёшда. Тергов-тезкор гуруҳ жойда ишламоқда, ташланган эркак шахсига…
Мактаб ўқувчисига тегажоғлик қилган эркак ушланди
Аниқланишича, жорий йилнинг 19 апрель куни тахминан соат 12.50 ларда 2005 йилда туғилган қиз Миробод тумани, Иноқобод кўчасида уйига қайтаётган вақтида орқасидан 1997 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи, Озод О. келиб, қучоқлаб, юзидан ўпиб қўйиб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида Озод О. ушланган.
Текширув жараёнида Озод О. томонидан З.Б.нинг ҳеч қандай буюмлари олиб қўйилмаганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
#СукутСақлама
Аниқланишича, жорий йилнинг 19 апрель куни тахминан соат 12.50 ларда 2005 йилда туғилган қиз Миробод тумани, Иноқобод кўчасида уйига қайтаётган вақтида орқасидан 1997 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи, Озод О. келиб, қучоқлаб, юзидан ўпиб қўйиб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида Озод О. ушланган.
Текширув жараёнида Озод О. томонидан З.Б.нинг ҳеч қандай буюмлари олиб қўйилмаганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
#СукутСақлама
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фотима бинти Муҳаммад ал-Фиҳрий исмли мусулмон аёл 859 йилда Марокашда Ал-Қарауин мадрасаси ва масжидига асос солган. Гиннес рекордлар китоби тузувчилари Ал-Қарауинни "дунёдаги энг қадимги доимий фаолият юритувчи олий таълим муассасаси" сифатида тан олган. Видеода Ал-Қарауинга киришда гид менга бу жойнинг қисқача тарихини айтиб бермоқда. Бу менда катта таассурот қолдирди ва Марокашда кўриш керак бўлган жойлардан бири бўлди.
Фотима бадавлат савдогарнинг қизи бўлиб, яхши таълим олди, улар Тунисдан Марокашга ҳижрат қилишган. Унинг синглиси Марям ал-Андалус масжидига ҳомийлик қилган ва Фотима билан биргаликда масжидларнинг асосчиларидан бирига айланган.
Дунёдаги энг қадимги таълим муассасасига мусулмон аёл томонидан асос солинган. Шуни ёдда тутиш керакки, Ислом дини маърифат, таълим-тарбия, аёлларнинг жамиятдаги фаол иштирокига катта эътибор қаратади.
Байрам муборак!
Nemolchi.Uz лойиҳа асосчиси Ирина Матвиенко
@contextuz
#СукутСақлама #Табрик

"Мен оилада худди маиший жиҳоздек эдим".
Ўз жонига қасд қилишга уринган келиннинг ҳикояси. Видео
Азиза қувноқ ва ўзига ишонган ёш аёл, у ўзини болаларисиз тасаввур қила олмайди. Унга қараб, бир вақтлар ҳаёт билан видолашишга ҳаракат қилганини тасаввур қилиш қийин. Жуда ёш бўлиб турмушга чиққан қизнинг оилавий ҳаёти уни дарҳол кундалик келишмовчиликлар ва хўрликлар гирдобига ботирди, бу аста-секин жисмоний калтакланишга айланди.
Ҳаммаси тўйдан кейин бошланди. Дастлаб, турмуш ўртоғи оғзаки ҳақорат қилар, шахсиятга тегарди: сен уни ёки буни билмайсан, ота-онанг фалончини қилмаган, ўқиш нима учун керак, профессор бўлишни хоҳлайсанми, дея жанжал қилиб турарди.
Уйда доимий жанжаллар бўлган. Кўпинча мен айбдор бўлардим, турмуш ўртоғимнинг барча оила аъзолари мендан қасд олишарди. Кейин жуда ёш эдим ва буларнинг барчасини одатдагидек қабул қилдим, ўз сўзимни бошқа бировнинг оилада айтишга ҳаққим йўқ деб ўйладим.
Турмуш ўртоғим деярли ишламасди, унинг бадавлат ота-онаси бор эди, у оила ҳаётида қатнашмасди, эрта тонгда кетиб, кечқурун қайтиб келарди. Тўнғич боламнинг туғилиши унинг менга бўлган муносабатини ҳам, одатларини ҳам ўзгартирмади. Менга кўпроқ масъулият юкланди холос: ишлашни давом эттирдим, рўзғорни саришта қилдим, болага қарадим.
Ниҳоят, бурилиш нуқтасига етдим. Ҳозирда нима учун бундай қарорга келганимни айта олмайман. Шубҳасиз, бу тўпланиб қолгандир, чунки бу шошқалоқ ҳаракатни амалга оширишимдан олдин кўп вақт ўтди. Мия гўёки ўчиб қолгангдек эди, болалар ҳақида ҳеч қандай фикр пайдо бўлмади, ўзимни асраш инстинкти ишламади.
Ўша куннинг бошқа кунлардан фарқи йўқ эди, мен эримдан уйда қолишни сўрадим. У дўстлари билан яна бир учрашувга боришини айтди. Кечқурун мен уйқу таблеткаларини очдим ва бир нафасда ичдим. Препаратни бир неча кун олдин сотиб олгандим. Дорихоналарда у шифокор рецептисиз сотилади.
Шу куни турмуш ўртоғим одатдагидан олдин қайтиб келди, шунинг учун менга ёрдам беришга муваффақ бўлди. Мен вақти-вақти билан эрим, қайнотам ва қайнонамнинг юзлари, ота-онам, машина, касалхона, қандайдир гаплар, шовқинни эслайман.
Кейин ота-онам мени олиб кетишди. Бир неча кун ухладим ва оқ нурни кўрдим. Бутунлай хотиржам эдим. Бироқ, бир неча кундан кейин мени яна эримнинг уйига юборишди. Уйқу аралаш ҳамма нарсада ўзим айбдор эканлигимни эшитдим. Ҳеч ким бунинг олдини олиш мумкинлигини тушунмасди. Мен чуқур тушкунликка тушдим, лекин одатдаги уй ишларини бажариш учун эрталаб уйғонишни давом эттирдим. Ҳамма нарсани автоматдек бажарардим.
Мен ўзимга келганимда "Мени нега қутқардингиз?" деган фикр келди. Бу гап бошимда жуда узоқ вақт айланиб юрди. Кейин ўйладим- уйга эрталаб келиши керак бўлган турмуш ўртоғим барвақт қайтди, бунинг натижасида мени қутқаришга муваффақ бўлди, демак, бу ҳаётда қилишим керак бўлган нимадир бор экан. Мен ўзимни диндан излай бошладим, бу ҳолатни эсламасликка, яшашга ҳаракат қилдим.
Аста-секин ўзимни бу ҳолатдан чиқара бошладим. Мен тушунган биринчи ва энг муҳим нарса - ҳаётим мендан бошқа ҳеч кимга керак эмас экан. Кейин болалар учун хавотирларим туғилди. Бироз вақт ўтгач, чиқиш йўлини психологиядан излай бошладим: кўзларимга баъзи дастурлар тушди, китоб ўқишни бошладим. Нима учун улар менга шундай қилишаётганини тушунишга ҳаракат қилдим.
Ўз жонига қасд қилишга уриниш катта аҳмоқлик эканлигини тушуниш учун жуда узоқ вақт керак бўлди. Бошқа йўлни топиш мумкин эди. Албатта, кучли босим пайтида буни англаш жуда қийин. Бироқ, кеч бўлсада, чўкаётган кишини қўтқариш– чўкаётганнинг қўлида эканлигини тушунганимдан хурсандман.
Кўпинча оммавий ахборот воситаларида ёш қизларнинг ҳаёти ўз хоҳишларига кўра қандай тугашини ўқиймиз. Ажралишнинг иложи бўлмаса, менталитет ва атроф-муҳит босим ўтказганда ўз оиласини ҳам, турмуш ўртоғининг оиласини ҳам ҳурмат қилиш қанчалик қийинлигини тушунаман. Бироқ, бошқа одамни ўзгартириш мумкин эмаслигини тушуниш ҳам муҳимдир. Ҳаётдан воз кечишга арзийдиган ҳеч нарса йўқ.
Манба: podrobno.uz

Мен 18 ёшимда зўравонликни бошдан кечирдим. У мен ишонган танишим эди. Биз зиёфатда бўлдик, шундан кейин у мени уйга кузатиб қўйишни таклиф қилди. Уйимга кираверишда у мени деворга тиради ва кийимларимни еча бошлади. Қўшнилар буни кўриб қолишидан жуда уялдим ва овозимни чиқармадим. Нега мен уялдим? Чунки қизлар ярим тунда уйга кеч келмайди. Қиз йигит билан ёлғиз ўзи қолмайди. Қизлар калта юбка киймасликлари керак. Бу ўта шармандали ҳолат ва содир бўлган воқеага фақатгина мен айбдорман. Онам қўшниларнинг кўзига қандай қарайди? У ҳам хижолат тортади. Уйга келдим ва бир соатдан ортиқ вақт иссиқ душ қабул қилдим. Мен ўзимни ифлослангандек ҳис этдим. Терим қичир ва қизариб кетган, лекин ахлоқсизлик ҳисси йўқолмади – у ич-ичимда эди.
Бу ҳақда яқин дугонамга айтиб берганимда, у энди ҳеч бир йигит мен билан муносабатлар қурмаслигини айтди. Мен ўзимни кўмиб бўлгандим. Мен учун уят ҳисси менга икки баравар юк билан тушди. Бу шармандалик мени ерга михлагандек бўлди. Менга зўравонлик қилган инсонга нисбатан ҳеч нарсани ҳис қилмадим – шунчаки ўзимдан нафратланардим. Бу вазиятнинг содир бўлишига йўл қўйганим ва содир бўлишига имкон берганим учун. Мен айбдор бўлмасам, яна ким айбдор?
Кўчага чиқмай қўйдим, университетда касаллик варақасини тўғирлаб, таътил олдим. Шунчаки куни бўйи ётиб, бировнинг ифлос қўлида осонликча ўйинчоққа айланган танамдан нафратланардим. Бошқа инсонларнинг қўлидаги кирлар менинг теримга кириб кетгандай туюларди.
Бир мунча вақт ўтгач, бундай давом этиши мумкин эмаслигини тушуниб етдим. Мен соч турмагимни ўзгартирдим, маникюр қилдирдим, кийим сотиб олдим. Ўзимни чалғитишга ҳаракат қилдим. Университетга қайтдим, қўшимча иш қидиришни бошладим. Аммо ҳар бир қадам қийин кечди. Назаримда, ҳамма нима бўлганидан хабардор, ўзаро пичирлашаётгандек туюларди. Мен уйга келдим ва ожизликдан хўнграб йиғладим. Мен ўзимни ўқиш, иш, китоблар билан банд қилишга ҳаракат қилдим. Аммо ўйларим мени ўша кунга, ҳаёлларим яна қоронғи киравериш, совуқ қўлларга қайтарарди.
Давоми: https://nemolchi.uz/uz/zimni-shahsij-zha-annamimga-tashladim/