Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.43K subscribers
1.06K photos
262 videos
2 files
2.69K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
#Фикр

Баъзи миллатларнинг, жумладан ўзимизнинг менталитетимизга қаралса ҳам қиз боланинг, аёлнинг севиб қолиши кўпинча унинг заифлигидан, “енгилтаклиги” дан дея баҳоланади. Ваҳоланки қиз – аёл аввало ИНСОНДИР. Севмоқ унинг оила қуриши учун аслида керак бўлган ва ундан талаб этиладиган зарур туйғудир. Аёлнинг севгиси бўлмаса бу оила гуллаб- яшнамайди.

Аёлнинг севгиси бўлмаган уй файзсиз уйдир. Бир қиз ёки аёлнинг қалбидаги шу туйғу сабабли устидан кулмоқ, менсимаслик, пастга уриш - аёл шаънига нисбатан ҳурматсизликдир. Бу инсоннинг ақлига кўра ўзгартирадиган, ёқиб ёки ўчириб қўядиган нарса эмас- бу ИНСОНга хос туйғудир. Балоғат ёшдаги қизлар бу жараёнда ҳақоратга эмас, тўғри маслаҳатга муҳтож бўладилар.

Ота- оналар бу даврда қизларига “ўзбек қизига ўхшамаган, жилпиллаган, босар-тусарини билмай қолган ҳаёсиз, орсиз” каби муҳрларни босиш ўрнига, аксинча уни эшитиш билан дардлашиши лозим-ки, унга ҳисларини тўғри йўналтиришда дастак бўлсинлар. Ўсмир қизларга ҳисларини бўғиб ўлдиришни эмас, туйғуларни назорат қила олишни ва тўғри йўналтиришни ўргатмоқ лозим.

“Сенинг ўрнингда бўлганимда шу севги ҳақида айтаётган гапларингдан уялган бўлардим, бетинг борми сени, бунақа мавзудан юзим қизариб ерга кириб кетган бўлардим ” дейиш ўрнига: "Сенинг ёшингда эканимда менда ҳам шундай туйғулар бўлиб ўтган. Албатта буларни мен билан бўлишишинг мумкин. Биргаликда сен учун энг тўғрисини танлаймиз. Кўпроқ вақтингни ўқишга ёки ўрганишга қаратсак, сенга бу ёшингда энг фойдали бўлган нарсаларни аниқлаб оламиз” дейиш мумкин.

Noila Holmuhammad

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёллар #Фикр

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ: Ота-она олдида айбдорлик ҳиссини енгиллатиш йўллари

Улғайдингиз, мустақил ҳаёт кечиряпсиз, ота-она қарамоғидан чиққансиз. Балки улардан алоҳида яшаётгандирсиз. Аммо неча ёшга кирмайлик, ота-онамиз учун ҳар доим бола бўлиб қоламиз ва улар биз ҳақимизда қайғуришдан тўхтамайди. Баъзиларимиз катта ҳаётни осонлик билан бошлаб оламиз ва ортимизда ота-онамизнинг дуоси борлигини ҳис қилиб, муваффақиятларга эришамиз. Лекин орамизда шундай инсонлар борки, мустақил ҳаётга ўтгиси келмайди, ота-онасидан йироқлашаётгани учун ўзини айбдордай ҳис қилади.

Оилада муносабатлар қанчалик соғлом бўлса, ота-она боласини мустақил ҳаётга шунчалик осон кузатади. Бундай муносабатларда ота-она боласини мустақил шахс сифатида тарбиялайди. Зеро, ҳар қандай ота-она фарзандига бутун умр устун бўла олмаслигини тушуниб етиши керак. Агар акси бўлса, бола ҳаётда ўз ўрнини топа олмайди ва ўзига шончи мустаҳкам бўлмайди. У оила қурганида ҳам, ўз муаммолари билан ота-онасини безовта қилаверади. Ўзига ишонмайдиган ота-оналар ҳам боласини мустақил ҳаёт оқимига қўйиб юборишни истамайди. Улар учун ҳамма нарсани назорат қилиш биринчи ўринга чиқади. Гўёки меҳр-муҳаббат кучлидай кўринади, лекин бунинг замирида катталарнинг ўзига ишонмаслиги, фарзандларини фақат ўзига ёрдамчи сифатида катта қилиш истаги яширин бўлади. Тўғри, фарзанд наслнинг давомчиси, ота-она тиргаги, кўмакчиси ҳисобланади. Аммо унутмаслик керак, фарзанднинг ҳам ўз ҳаёти бор. Айниқса, улар улғайганда фақат сиз чизган чизиқ бўйлаб юрмаслиги мумкин, шундай экан, ота-оналар фарзандининг мустақил фикрларини ҳурмат қилиши керак.

Ота-оналар қаттиқ назорат қилиш орқали, фарзандини бало-қазолардан сақлаб қоламиз деб ўйлайди. Аслида эса ҳаммаси тақдир измида, инсонни минг ўраб-чирмаб авайламанг, агар тақдир истаса, уни турли йўлларга солиши мумкин. Шунинг учун фарзандлар бир неча муҳим қоидаларни доимо ёдда тутиши керак. Ҳар бир инсоннинг ўз ҳаёти бор ва сизнинг ҳаётингиз бу фақат сизга тегишли масъулият. Буни худбинлик, деб ўйламанг. Ота-онам мен ҳақимда қайғуряпти экан, деб фикрлаб, бутун оғирлигингизни уларга солманг. Бу билан уларнинг хавотирини оширасиз. Сиз мустақил қарор қабул қилишингизни исботлашингиз керак. Бунинг учун ота-онангиз билан муносабатларингизни бироз ўзгартириб кўринг. Яъни ташаббусни ўз қўлингизга олинг. Ҳар қандай вазиятда «улғайганингизни» ҳис этинг. Ота-онангизнинг барча ташвишларини сокинлик билан қабул қилинг, ваҳима кўтарманг. Ёши ўтиб бораётган ота-онангиз ичида меҳр-муҳаббатга муҳтож кичкина бола яшайди, шундай экан, шу меҳрни кўпроқ сиз беринг.

Ота-онангиз қўнғироқ қилишини кутманг, ўзингиз сим қоқинг, чақиришидан олдин боринг. Шу тариқа сиз улардаги хавотирни камайтирасиз ва “боламиз катта бўлиб, биз ҳақимизда қайғуряпти” деган фикрларни пайдо қиласиз. Агар сизга нотўғри маслаҳатлар беришаётганини сезиб қолсангиз, дарров аччиқланманг, аввалига қулоқ солинг, кейин секингина ўз фикрингизни ҳам қўшиб қўйинг.

Энг яқин дўстларингиз – ота-онангиздир. Уларни авайланг, ҳурмат қилинг, хизматида бўлинг. Лекин шуни ҳам унутманг-ки, улар учун боқиманда фарзандга айланманг. Аксинча, ташаббусни ўз қўлингизга олиб, ота-онани ортиқча ташвишлардан халос қилинг. Илгари сиз уларнинг ёрдамига муҳтож бўлгансиз, энди эса навбат уларники. Сабр, меҳр, тўғри фикр билан фарзандлик бурчингизни адо қилинг!

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Лойиҳадан

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Самарқандда хотини ва унинг ўйнашини ўлдирган эркак 22 йилга қамалди

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида хотинини ва у билан бирга бўлган эркакни савдо марказида пичоқлаган фуқаро ҳақида хабар берилган эди. Жабрланганлар ўткир қон йўқотиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур иш юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судда кўриб чиқилди. Фуқаро Жиноят кодексининг 97-моддаси 2 қисми «а» и «ж» бандлари (икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш) билан айбли деб топилиб, 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Жазо муддатини 2020 йил 20 ноябрь кунидан бошлаб ўталаётгани ҳисобланиши маълум қилинди.

➡️Манба: @gazetauz_uzb

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЖиноятВаЖазо

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Танишинг, Гарвард университетининг 450 минг АҚШ долларига тенг 5 йиллик грантини ютиб олган Азиза Изамова. 24 ёшда.

2017-2021 йилларда Германиянинг Бард коллежида таҳсил олган Азиза Изамова бутун дунё илм толибларининг орзуси бўлган АҚШнинг Гарвард университетида докторантура (PhD)- Harvard University Department of History of Art and Architecture га тўлиқ грант ютиб олибди! 5 йиллик гранти умумий суммаси деярли 450 минг АҚШ доллари! Илмий тадқиқот ишининг харажатларига кўра грант миқдори яна ўзгариши мумкин.

Азиза 2021 йил ёздан бошлаб Гарвардда таҳсилни бошлайди. Унинг Linkedinида инглиз, немис, поляк, француз ва рус тилларини билиши қайд этилган.

Азиза Изамова Тошкентдаги Вестминистер халқаро университети қошидаги академик лицейни аъло баҳолар билан тамомлаган.

Ўзбек қизларининг IQ, EQ cи баланд эканига яна бир исбот бу. Ватандош қизларнинг халқаро даражадаги ютуқларини эшитсам, чин дилдан қувонаман, фаҳрланиб кетаман. Яна исмининг Азизалигини айтмайсизми))
Муборак бўлсин! Ватан фахрланадиган олима қиз бўлсин!

Азиза
Қурбонова
https://t.me/qurbonova_a

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЎзбекҚизлари

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
«Энг ачинарлиси, аёлларни хўрлаш ва омма олдида сазойи қилиш оддий ҳолатга айланиб бормоқда» – Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари қишлоқ жойларида, олис ва чекка ҳудудларда яшаётган хотин-қизларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати талаб даражасида эмаслигини танқид қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Йиғилишда маълум қилинишича, Ўзбекистонда ҳар йили 3,5 мингдан зиёд аёллар кўкрак бези саратони, 1,5 мингга яқини аёллар касалликларидан вафот этмоқда.

«Бундан ташқари, оиладаги келишмовчиликлар сабабли ажримлар сони ҳам (2020 йили 28 мингдан зиёд) юқорилигича қолмоқда. Қашқадарёда – 2 минг, Хоразмда – 1,1 минг, биргина Ромитан туманида – 110 та ажрим қайд этилган. Эр-хотин ўртасидаги доимий жанжал, хиёнат, куч ишлатиш ва миграция ажримларнинг 70 фоизига сабаб бўлмоқда.

Энг ачинарлиси, аёлларни хўрлаш, ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш ҳамда омма олдида сазойи қилиш ҳолатлари оддий ҳолга айланиб бормоқда. 2020 йили 15 мингга яқин хотин-қизлар тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган.

Шу билан бирга, ўтган йилларда 480 мингга яқин хотин-қизлар узоқ муддатга хорижга ишлаш учун кетган бўлиб, ҳозирда уларнинг фарзандларига оид маълумотлар ҳеч қайси идорада мавжуд эмас. Бу борада васийлик ва ҳомийлик органларининг маҳалла, мактаб ва боғчалар билан ҳамкорлиги мутлақо талабга жавоб бермайди», – деди давлат раҳбари.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев аёлларнинг ишлашини тақиқлайдиган эркаклар ҳақида фикр билдирган эди.

#SukutSaqlama #СукутСақлама #Аеллар
Одамлар сиздан фойдаланаётганини билдирувчи белгилар

Қандай қилиб ҳимояланиш лозим

СИЗНИНГ ЕЛКАНГИЗГА КЎПИНЧА БИРОВНИНГ ИШИНИ ЮКЛАШАДИМИ? Илтимосларга йўқ, дея олмайсиз, ҳатто сизга энг ноқулай ва ғалати вазиятларда ҳам? Ҳуқуқингизни талаб қилиш сиз учун уятли, бундай инсон наздингизда «жанжалкаш» ва ёқимсизми? Демак, атрофдагилар сиздан фойдаланишлари аниқ. Биз эса буни аниқлаш ва эхтиёт чораларини кўриш йўлларини ўргатамиз.

✔️Сизга айбдорлик ҳиссини сингдиришади
Айбдорлик ҳиссини бошқариш, дунёда энг кўп учрайдиган ҳодиса бўлса керак. Унинг умумий маъноси бундай: одамлар сизга агар илтимосини бажармасангиз, «ёмон инсон» бўлишингизни уқтиришади. Яъни сизнинг рад этиш ҳуқуқингиз рад этилади, яна шахсий мавқе ва ўзини-ўзи баҳолаш бобида жиддий оқибатлар билан қўрқитишади.

Хушомад орқали ўйлаб топиладиган найранглар ҳам бор («Мен умуман тушунмайман, сен мендан яхшироқ уддалайсан-да!»), аммо бизнинг жамиятда айбдор қилиш ва қўрқитиш усуллари кўпроқ учрайди. Масалан, бадавлат одамдан ҳар доим пул сўрайдиган найрангбоз ўзини қамбағал қилиб кўрсатади. Сизга соатлаб мени эшитиб ўтиришга мажбурсан, деган тушунчани сингдириш мумкин, чунки сизнинг жиддий муаммоларингиз кам, ҳаётда кўпроқ омадингиз чопган (бунинг учун сиз худди қарздордай). Бирор-бир лойиҳада хайрия тарзида кўнгилли бўлиб ишлаш керак, агар бу эзгу ишни инкор қилса, демак, одам худбин бўлади.

Қўрқитиш қуйидаги маънони беради: «Рад этиб кўр-чи, ўзингга ёмон бўлади». Масалан, ҳамкасбингиз ишининг бир қисмини сизга қилдиради, чунки бунга ҳеч вақти йўқ, лойиҳа омадсиз чиқиб қолса, сиз ҳам айбдор бўласиз. Сизга аслида бировнинг жавобгарлигини юклашади ва салбий оқибатлари билан қўрқитишади.

🔷Рад жавобини бера олмайсиз
Розилик бермаслик ва илтимосларни рад этиш лозим бўлган бир талай сабаблар бор, аммо сиз тўғридан-тўғри ўзингизга тегишли бўлмаган ва ҳатто бошлиғингиз бўлмаган инсонга ҳам йўқ, дея олмайсиз. Яъни назарияда тенг ҳуқуқли бўла туриб, амалиётда бундай эмас.

Бу вазиятда тенг ҳуқуқлилик аслида хомхаёл. Унга қараб иш тутишингиз эса, сиздан фойдаланишаётганини билдиради. Бу ерда айбдорлик ҳисси, сўровчи одамнинг мавқеи, учинчи одамларнинг обрўси сабаб қилиб кўрсатилади. Ахир илтимос арзимас бўлса, бажариб қўя қолинг, дейишади. Сиз-чи, нима қиласиз?

Мана шу дақиқани ушлаб қолиш муҳим: бир сония олдин сиз тинчгина четда ўтиргандингиз, бир неча сониядан кейин эса кимгадир қарздорсиз. Аммо бундай эмас. Катталар ўз ҳаёти ва кун тартибини ўзи назорат қилиш ҳуқуқига эга. Сизда ҳам режалар, келишувлар ва мажбуриятлар бор. Қолаверса, дам олишга ёки шунчаки ишсиз ўтиришга ҳаққингиз бор! Кутилмаганда «сиз учун» иш чиқиб қолганда, биринчидан, зудлик билан жавоб беришингиз шарт эмас, иккинчидан, бу ишни секингина четга олиб қўйишингиз ёки инкор қилишингиз ҳам мумкин. Сизга босим ўтказишса, яхшиси шу заҳоти рад этинг. Рад жавобингизни асосламоқчи бўлсангиз, оқловлар ёки тушунтиришлар ўрнига шунчаки вазиятингизни айтинг ёки шахсий фикрингизни бемалол билдиринг: «Менга босим ўтказма, бу менга ёқмаяпти» дея.

✔️Сизга берилиши шарт бўлган нарсани талаб қила олмайсиз
Салонда жуда ёмон маникюр қилишди, ресторанда овқатингизни олиб келишмади, меҳмонхонада бошқа хонани беришди. Мансабдор шахс ишини бажаришни истамайди ва сизга мустақил кўчириб олиб, маълумотномани тўлдиришни таклиф қиляпти, буни қандай амалга оширишни эса интернетдан ўзингиз излаб топишингиз керак (интернетдаги намунани йиллаб ҳеч ким янгиламаган).

➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/odamlar-sizdan-fojdalanajotganini-bildiruvchi-belgilar/

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Лойиҳадан

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
#Ўқувчилардан

Ҳаёт қанчалар шавқатсиз эканлигини йилдан-йилга тушуниб бормоқдаман. Мактабни битириб, олийгоҳга кирдим. Уни тугатиб ишлай бошладим. Ўзим хоҳлагандек мени тушуна оладиган инсонни топгандек бўлдим ва турмушга чиқдим.

Аввалига бахтли яшадим. Чунки муаммолар кам эди. Кейин фарзандим дунёга келди. Аста-секин ҳаётимизда муаммолар бошланди. Эримни авайлардим. Муаммоларнинг кўпини ўзим ечишга ҳаракат қилардим.

Мен ёлғонни ёқтирмайман. Доим тўғри сўзлайман. Бора-бора бу менга панд бера бошлади. Эрим иқтисодий аҳволимизни яхшилаш учун четга кетди. Аммо ишлари ўхшамади. Мен эса шу пайтда уйдагиларимнинг ёрдами билан кун кечирдим. Чунки ишламасдим.

Иши юришмаган эрим уйга қайтиб келди. Шундан кейин ўзимизда яна ишлай бошлади. Ҳаётимиз яна бир текис кета бошлади. Болам озроқ катта бўлгандан сўнг мен ҳам ишга чиқдим. Ҳаётим давомида эримга уни-буни олиб беринг деб сўрамадим. Ўзим олишга ёки умуман киймасликка ёки емасликка ҳаракат қилдим. Уларни авайлардим. Биз учун, оиламиз учун ҳаракат қиляптилар, деб ўйлардим.

Эрим ўзгара бошлади. Бир куни телефонда гаплашаётганларида эшитиб қолдим. Ким у деб сўрадим. Индамади. Тан олмади.
Аммо у ҳаммасини атай қилаётгандек эди. Мен аҳамият бермасликка ҳаракат қилдим. Аммо атай мени олдимда смс ёзиб ўтирардилар. Бир кун телефонларидаги смсни ўқиб қолдим. Жуда аҳлоқсизларча ёзилган смс эди. Ҳуллас ҳаётимиз ўзгара бошлади. Тортишувлар, жанжаллар. Мен бир ногирон қизни ёқтириб қолдим, шунга уйланаман деди. Мен нега деган саволлар билан ичимни еб битирдим.

Кейин бирданига яна биз билан қолишини айтдилар. Мен ҳаммасини унутишга, оиламизни бузмасликка ҳаракат қилдим. Биз яна яхши яшай бошладик. Бир йилдан кейин эрим яна ўзгара бошлади. Тошкентда ишлайман, деб кетдилар. Лекин бизни олиб кетмадилар. Уй-жой қилиб кейин олиб кетишларини айтдилар. Мен ўзим бу ерда болам билан қолдик.

Бу орада карантин бўлиб қолди. 6 ой биз билан қолиб кетдилар. Ёмон яшамадик. Карантин тугаб, мен яна Тошкентда ишимни давом эттиришим керак деганча яна кетдилар. Кейин эса Тошкентдан туриб ажрашамиз дедилар. Бу мен учун жуда оғриқли зарба бўлди. Сен доим ёмон бўлгансан, у-бу деб мени айблай бошлади. Устимга туҳматлар ёғилди. Уйни бўшатасан деди. Болам билан мени ҳайдай бошлади. Маҳалла, қўни-қўшни аралашди. Улар ҳам ҳеч нарсага тушунишмасди. Чунки оламиз намунали оилалардан эди.

Кейин эса... Ишхонамга бир аёл келди. Мен эрингизни танишиман, у бир аёл билан 3,5 йилдан бери юради. У аёл институтда ўқитувчи бўлиб ишлайди, эрингизни у унча ёқтирмайди. Аммо эрингиз тинмай унинг ортидан юради, деди. Сиз ажрашган экансиз. Шу ростми? деб сўради. Эримга шунда ҳам айтмадим. Оиламни сақлаб қолай дедим. Аммо у тинимсиз мени хўрлай бошлади. Уйдан ҳайдарди. Судга ариза берди. Бизга рад жавоби берилди. Орқаворотдан билдимки, эрим уйланиб олганмиш. Тошкентда яшаркан.

Ўғлим иккимизни уйдан ҳайдаб соляпти, аммо уйдан кетмадим. Уйим йўқ, қаерга бораман? Унга инсоф бериши амри маҳол. Жудаям разиллашган. Бундан кейинги ҳаётим қандай кечади - билмайман...

=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Ўқувчилардан

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Ўзгалар хаёти билан яшашнинг белгилари

👉Доим ўзгалар хаётини муҳокама қилишдан чарчамайсиз

Негадир собиқ синфдош дугонангиз йигирма ёшидан турмушга чиққани ғашингизни келтиради. Нима эмиш: Йигирма ёшдан эрга тегволиб памперсга ўралашиб қолди, дейсиз ёки доим иш билан банд дугонангизни “хаёт курмай доим қоғозларига ўралашиб юрибди” дея айблайсиз. Айнан шундай муҳокамаларингиз ортида сиз тан олишни истамаётган “кўролмаслик” хисси ётибди. У эмас – бу эмас, сизнингча улар ўз хаётларида нима учун яшаётганини билади, ўз режалари бор, сизда эса, афсуски, йўқ! Сизни асабингизни айнан шу нарса бузади!

✔️Хаёт доим зерикарли

Ишингиз сизга зерикарли туюлади. Дўстларингиз давраси, ҳар хил кечалар зерикарли ва аллақачон жонингизга тегди. Уй ҳайвонлари ва дугонангизнинг фарзандлари ҳақидаги гаплари ҳам сизни безор қилиб юборди. Умуман ҳамма нарса жонингизга тегди ва яшашдан мақсад кўрмаяпсиз. Эсингизда бўлсин, бу каби рухий тушкунлик аҳволи икки ҳафтадан зиёд давом этса, мутахассисга мурожаат қилиш даркор.

Ростдан ҳам зерикарли ишда ҳамма нарса асбингизга тегади – ҳамкасбларингиз, раҳбарият, ҳар кунги мажбуриятлар. Даврадаги ҳар бир гаплардан кўнглингиз айнишни бошлайди. Уларнинг хандон отиб кулишлари ғазабингизни келтиради. Оилавий дам олиш тўғрисидаги режалар сизни эсдан оғдиради.

Нима қилиш керак?

Ҳаётда ўз мақсадларингизни топиш жуда мураккабдир. Мижозлар психологларга «Ҳаётимда ҳаммаси яхши-ю, гўё бир нима етишмаётгандай”, “ҳамма нарсам бор, лекин мен бундан хурсанд эмасман” каби сўровлар билан мурожаат қилишади. Ушбу шикоятлар кўпинча ҳаётда ўз қарашларингиз йўқлигидан далолат беради. Ҳаёт мазмунини йўқотганингизда аввал мазмунли ва муҳим бўлган нарсаларни эслашдан бошлаш тавсия этилади. Аммо, афсуски, бу ҳар доим ҳам иш беравермайди. Баъзида ҳаёт шунчаки кераксиз ва энергия сарфлайдиган ҳаракатлар билан тўлиб тошганки, ёқимли нарса учун бўш жой ёки куч қолмайди.

Бу ҳолда, ҳаётингиздаги энг ёқимсиз ва энергия сарф қиладиган нарсаларни аста-секин йўқ қилишга ўринли. Масалан, суҳбатдош сизни кўп танқид қилса, сиз учун муҳим бўлган нарсани қадрсизлантирса ва «юқоридан» позициясида мулоқот қилса, у билан шунчаки мулоқот қилманг. Шунчаки нимадир билан шуғулланиш керак-ку қабилидаги кам маошли ишингизни тарк этинг.

Овқатланиш одатларингиздан тортиб ҳаёт режаларингизга қадар ўзингиздан нимани хоҳлаётганингизни сўрашга одатланинг. Баъзан кичик қизиқишлардан бошлаш осон – масалан, севимли мусиқа. Баъзида ўз ҳаётингизни ўзгартиришга қаратилган лойиҳалар бошингизда пайдо бўлади – ва сиз улар доимо бўлган-у, шу пайтгача ичингиздан ташқарига чиқармаганингизни англайсиз.

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Лойиҳадан

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
👉Хитойда илк маротаба суд собиқ хотинига эри томонидан уй ишларини бажарганлиги учун компенсация тўлаш учун қарор чиқарди

Пекиндаги суд ажрашиш жараёнида унинг хотинига никоҳ даврида бажарган барча уй юмушлари учун компенсация тўлаши учун қарор чиқарди.

Жаноб Чен ва Ван хоним 2015 йилда турмуш қуриб, никоҳ даврида ўғил фарзанд кўришган. 2020 йили Чен ажрашиш учун судга ариза берган. Уй бекаси бўлган хотини эри уй юмушлари билан шуғулланмай, бола тарбиясида қатнашмаганликда айблаб, компенсация талаб қилган..

Суднинг қарорига кўра, эндиликда Чен хотинига никоҳ даврида барча уй юмушлари билан шуғулланганлиги учун 50 минг юань (7,7 минг доллар) миқдорда компенсация тўлаб бериши зарур. Бундан ташқари суд болани онаси билан қолдириб, бола учун ҳар ойда икки минг юань (300 доллар) алимент тўлаш учун ҳам қарор чиқарган.

Компенсация ҳақида қарор қабул қилган судья Фэн Мяо тўлов миқдорини аниқлашда бир қанча омилларга таянганлигини, хусусан никоҳ даврининг давомийлиги, Ван хонимнинг уйга қўшган ҳиссаси, эрининг даромади ва Пекинда яшаш учун кетадиган харажатларни инобатга олганлигини билдирди.

Бу Хитойда мазкур йўналишда қабул қилинган биринчи қарордир. Хитойда 2021 йил 1 январдан бошлаб Фуқаролик Кодексининг янги таҳрири кучга кирди. Унга кўра, ажрашиш пайтида эр ёки хотин бола тарбияси билан шуғулланган, қария ота-оналарга кўпроқ қараган, турмуш ўртоғига ишида ёрдамлашган бўлса компенсация талаб қилишга ҳақли.

➡️Манба: Медуза (https://meduza.io/feature/2021/02/24/sud-v-kitae-vpervye-obyazal-muzhchinu-kompensirovat-byvshey-zhene-rabotu-po-domu-zhenschine-prisudili-7-7-tysyachi-dollarov)

https://t.me/zoravonlikka_yol_yoq_netnasiliyu

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ОламдаНимаГап

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
#Фикр

Ўсмир фарзанди бўлган ота-онанинг Ўзида шакллантириши лозим бўлган энг муҳим жиҳат - ўсмир билан тил топиша олиш билими, қобилиятидир. Ўсмир билан тасодиф ҳолда томдан тараша тушгандек мулоқот қилинмайди, у билан тортишилмайди, уни танқид қилинмайди, у билан ниманидир синаб кўрилмайди, унга доим негатив хабардар айтилмайди...

Ёмон хабарлар бўлса-да, ўшанда ҳам позитив бир эшикни ахтариб кўрмоқ, ечим йўлларини қидирмоқ, зиддият ва жанжаллашиш ҳолати чиққанда ҳар қанақасига муроса йўлини топмоқ, уринмоқ ва танламоқ керакдир...

Ўсмирга муносабатлардан сўз юритганда “Мен” ёки “Сен” тили қўлланмайди. Унинг ўрнига умумий тилдан фойдаланиш мумкин. Масалан: “Мен ёлғонни ёмон кўраман” ёки “Сен ёлғон гапиряпсан” деманг. Унинг ўрнига: “Ёлғон гапириш нотўғридир, ёлғончини ҳеч ким яхши кўрмайди” дейиш мумкин.

Умумий тил – бу кимгадир, қайсидир шахсга урғу бериш эмас диққатни муаммога, унинг моҳиятига умумий қаратишдир.
“Эййй зумраша... шу сени нечанчи ёлғонинг, биласанми? Сен ҳеч уялмайсанми? Сенда бет борми ўзи? Мунча ёлғончисан? Безрайиб кўзларимга қараб туриб ёлғон гапирасана... ” дейиш ўрнига: “Одам қийин ҳолатларда қолганида баъзан ёлғон гапириши мумкин. Лекин бу тўғри эмас, ёлғон барибир ёлғондир, у инсоннинг қадрини тўкади, инсонни уялтиради, фақат зарарига хизмат қилади” дейиш мумкин.

Noila Holmuhammad

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Фикр

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
📆Жорий йилнинг 15 июль куни муқаддам судланган эркак 8 яшар қизни мактаб ҳожатхонасига олиб кириб унга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир қилган (https://t.me/SukutSaqlama/430). Бу воқеа Сайхунобод туманида рўй берган. Мен ИИВ Тергов департаменти ва матбуот хизмати вакиллари билан гаплашиб, уларга бир қатор саволлар бердим.

Яқин кунларда қизча республика психологик экспертизасидан ўтади.

Эркакка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси бўйича сиртдан айблов эълон қилинди. Яъни, у энди гумонланувчи эмас, балки жиноятда сиртдан айбланмоқда. Уни 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кутмоқда. Ҳозир қаерда эканлиги номаълум. Қидирилмоқда. Унинг ориентировкаси барча назорат пунктлари, чегара пунктлари, участкаларда тарқатилган. Ориентировкани оммавий равишда тарқатиш мумкин эмас, чунки ҳали суд қарори йўқ. Шунинг учун унинг ориентировкаси фақат ички тармоқларда ўтмоқда. Мен эса ўз навбатида шуни айтмоқчиман: агар сўнгги уч ой ичида сизнинг домингиз, ён-атрофингизга шубҳали одамлар келиб жойлашган бўлса, участка нозирига мурожаат қилинг. У уларнинг ҳужжатларини текширади.

Терговчига нисбатан тергов текшируви ўтказилмоқда. Нега иш узоқ давом этгани, тергов тўғри ўтказилганми – аниқланади. Ички ишлар вазирлиги ходимларининг ўз вазифаларини лоқайдлик билан бажаришларидан манфаатдор эмас. Натижаларга кўра, лозим топилса, керакли чоралар кўрилади.

Менинг илтимосимга кўра Ички ишлар вазирлиги вакиллари сизнинг яқинларингиз шундай ҳолатга тушиб қолса, нима қилиш кераклигини тушунтириб беришди. Йўриқнома қуйидаги инфографикада.

P.S. Тергов қўмитаси ходимларига қария 5 яшар қизга тегажоғлик қилгани ҳақидаги кейсни ҳам етказдим. Уларга ҳам иш қўзғатишни рад қилишганди. Бу ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз. Болалар билан ишончи муносабатларни ўрнатиш жуда муҳим. Болаларга “ички кийим қоидасини” ўргатинг: яъни, ички кийимлари остидаги аъзоларга ҳеч ким тегиши мумкин эмас. Агар кимдир шундай қилган бўлса, албатта ота-онага айтиш керак.

Ирина Матвиенко, Немолчи.уз асосчиси.

#СукутСақлама #Тегажоғлик #Педофиллар #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Қонунлар

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Сиз кўчада учратишингиз мумкин бўлган ёки уйингизда боқаётган ҳайвонларнинг ҳуқуқлари борлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

🐱🐶 Афсуски, ушбу жониворларнинг ҳам ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Умумжаҳон декларациясининг борлигидан кўпчиликнинг хабари йўқ. Ушбу декларацияда жониворларга азоб бериш, уларни эксплуатация қилиш ёки ўлдириш мутлақо мумкин эмаслиги айтилади.

🔹Бироқ бу масаланинг бор-йўғи назарий қисми холос, амалдачи? Ўзбекистонда, хусусан Тошкентда жониворларга бўлган муносабат билан боғлиқ вазият қандай? Уни яхшилаш учун нималар қилинаяпти?

Шу ва бошқа саволларга репортажимизда жавоб топишга ҳаракат қилдик.

📺 Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/5y2NYI1b5Iw 👈

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
❗️Фақат аёллар учун

ПСИХОЛОГ МАСЛАҲАТИ: Қандай қилиб ҳайз олди синдромини енгиш мумкин?

Гоҳо йиғлоқи бўлиб қоламиз, гоҳо уришқоқ. Бундай ҳолат ойда бир келса-да, барибир аёлни бироз чарчатади. Энг ёмони, бу пайтда биз ўзимизни бошқара олмай қоламиз. Қанчалик истамайлик, буни уддалаш қўлимиздан келмайди. Ҳайз олди синдромини (ҲОС) енгилроқ ўтказишнинг йўли борми, иложи борича атрофдагиларга зарар етказмасдан юриш мумкинмикан?

Аёллар ҳимоясига ўтган бир қатор психологлар ҲОС қисқартмасини бекор қилиш тарафдори. Уларнинг фикрича, бу сўзнинг ўзи аёлга нисбатан ҳақоратдай туюлади, ваҳоланки, унинг организмида гормонлар жўш ургани учун, аёл айбдор эмас-ку. Яна бир тоифа эркаклар эса ҲОС борлигига ҳатто ишонмайди. Аммо ҳайздан олдинги белгиларга шикоят қилувчи аёллар сони чексиз. Энг жиддий вазиятлар учун эса алоҳида ташхис мавжуд, яъни ҳайз олди дисфорик ўзгариш. Бу ҳолатда тушкунлик сезилади, психомотор фаолиятда қисқа тўхташ юз беради, жиддий клиник тушкунлик натижасида ҳатто суицидга оид фикрлар пайдо бўлади. Бундай вазиятлар албатта, даволаниши керак. Бугун эътиборингизга унча жиддий бўлмаган, аммо энг кўп учрайдиган ҲОС ҳолатлари ва уларга қарши кураш йўлларини тақдим этамиз.

Севимли инсонингиз телефонда яхши гаплашмагани учун, хафа бўлдингиз, сочларингиз жаҳлингизни чиқарди, атрофдагиларга чунонам бақирдингизки, бундан ўзингиз ҳам ҳайрон қолдингиз. Мана шу ҳолатлар учун эстроген ва прогестерон гормонлари айбдор, чунки организмда уларнинг мутаносиблиги ўзгарган. Ҳайз циклининг лютеин фазасида, яъни овуляция содир бўлиб, организм ҳали ҳомиладор бўлишдан умидини узмаганда, эстроген гормони миқдори пасайиб, серотонин миқдори камаяди. Серотонин ҳам нейромедиатор (асаб тизимида импульс узатилишини таъминловчи модда), ҳам гормон ҳисобланади. Мазкур ҳолатда эса бизни унинг иккинчи функцияси қизиқтиради. Чунки серотонин миқдорининг камайиши кайфиятни ёмонлаштиради, уйқусизликни чақиради, асабийлик, ширинликка ўчликка сабаб бўлади.

Баъзи ширинликлар ҳақиқатдан ҳам ёрдам беради: бир нечта маҳсулотлар таркибида серотонинни ҳосил қилувчи триптофан аминокислотасига эга. Триптофанли маҳсулотлар серотонин миқдорини оширади ва дардни енгиллаштиради. Буларга: хурмо меваси, банан, қора шоколад, олхўри, анжир, сут ва соя киради. Аммо иштаҳангиз карнай бўлса ва семиришни истамасангиз, жисмоний машқлар ҳам ёрдам беради. Гап шундаки, машғулот вақтида бета-эндорфин миқдори кўтарилади, у кайфиятнинг яхшиланишига сабаб бўлади. Шу тариқа икки қуённи бир ўқ билан уришга имкон туғилади: руҳий ҳолатни меъёрлаштириш ва жисмонан тетиклашиш. Ҳайз олди даврида албатта, машқлар қаттиқ чарчатадиган бўлмаслиги керак, чунки гормонал ўзгаришлар куч-қувватнинг заифлашишига олиб келади. Баъзи аёллар ҲОСни кофе ичиш билан енгишга ҳаракат қилади. Аммо бу нотўғри. Сабаби кофеин ва таурин моддасининг ортиғи хавотир ва асабийликни оширади. Ваҳоланки, айнан шу хусусиятларга қарши курашишимиз керак.

Стресс даражасини камайтириш ҳам аҳволни енгиллаштиради. Шунинг учун ҲОС рўй беришидан олдин, стрессни енгадиган усулларни тайёрлаб қўйинг. Масалан, йога, медитация, дугонангиз билан учрашув каби. Севимли инсонларингиздан аввалдан узр сўраб қўйинг ва нозик даврда сизни ортиқча асабийлаштирмасликларини илтимос қилинг. ҲОС келганини сездингизми, буни хаёлдан чиқарманг. Шунда тинчланишга, бироз босиқроқ бўлишга ўзингизни ундаб туришингиз осон бўлади.

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Лойиҳадан

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
👉Ўзбекистонда болалар савдоси мавзусидаги мақола учун социологик сўровнома ўтказилмоқда.

Тадқиқотнинг асосий мақсади мамлакатдаги мавжуд вазият тўғрисида тушунчани шакллантиришдир.

🙏Вақт ажратиб саволларга жавоб берсангиз миннатдор бўламиз!

✔️Сўровнома натижалари мақолада кўрсатилади.

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSclk03VBV3Scgt5rS7fGBiihZQ8sOiwQ4WzskByfcOvGTm3qw/viewform?usp=sf_link

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
#8mart

АРХИВ ҲУЖЖАТЛАРИДА АЁЛЛАР

Термиз туманидаги жамоатчи аёллар клуби аъзолари. 1927 йил.
Ушбу ҳужжат Сурхондарё вилоят Шеробод туман давлат архивида сақланмоқда.

"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
#Фикр

Аёллар мавзуси шу кунларда трендда бўлиши аниқ.

Ҳамма аёлларни мақтайди, имкон топган совғалар беради, ширинликлар, ширин табриклар... Хуллас, мазза.

Лекин аёллик бу фақат 8 март имтиёзи дегани эмас. Аёллик – бу аввало муттасил, йил ўн икки ой имтиҳон дегани. Баъзан бугун совға ва гул тутган қўлдан эртага зарба келиши, мадҳга айланган тилдан эса “ҳе онангни...” деб бошланувчи аччиқ таҳдидлар отилиши мумкин.

Аёлларга нисбатан зўравонлик, умуман, ожизларга нисбатан зўравонлик бутун инсонятнинг муаммоси, ҳамма ерда учраб туради. Лекин бу зўравонликка муносабат турли, фарқли. Тоқатлилик даражаси ҳам.

Зўравонликка тоқат қилмаслик керак. Зўравонлик – ёмон. Уни оқламаслик ҳам керак. Зўравонлик қурбонлари эса – қурбон (айб ўзида, деган баҳоналар кетмайди)...

Зўравонликка учраган ё зўравонликлар ичида яшаётган аёлларга маънавий-руҳий кўмак, психологик ёрдам нақадар муҳимлигини таъкидлаш ортиқча. Лекин уни ҳамиша керак пайтда топиш масаласи бор. Телеграмда “Аёл бахти” деган канални кашф қилдим – ўзбек ва рус тилларида юритилар экан. Жиддий, таҳлилларга бой канал кўринади.

Иқтибос:

- кечириш - бу сизга қарши қаратилган ҳаракатлар қабул қилинишини тан олишни англатмайди;
- кечириш - ярашиш дегани эмас;
- кечириш - бу можаронинг оқибатларидан қочиш учун қилинаётган қадам эмас;
- кечириш - бу фақат сўзда (гапда) бўлмайди;
- кечириш - бу сизни мажбурлаш орқали эришиш мумкин бўлган ҳолат эмас;
- кечириш - унутиш дегани эмас. Сизга нима бўлганини ҳеч қачон унутмаслигингиз мумкин. Бировни кечирганингиз, у сизга етказган зарарини унутганингизни англатмайди;
- кечириш - адолат дегани эмас.

@shahnozxon

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёллар

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Куч-қувватни сўриб олувчи “вампир”лар

Эътибор берганмисиз, айрим инсонлар билан бўлган суҳбатдан кейин ўзингизни ҳолсиз сезасиз. Нега шундай бўлар экан, а?

👉Вампир билан суҳбат

Ҳамкасбим фиалка гулини жуда яхши кўради, – дейди 39 ёшли Марина. Ҳар куни эрталаб ишда тўқнаш келамиз ва у ҳар сафар ўзининг гуллари ҳақида гапиради. Бундай эрталабки суҳбатлар ярим соатларга чўзиларди. У очиқкўнгил, мулойим аёл бўлгани учун гапини бўлгим келмайди, лекин мана шу ярим соат менга ярим йилдек туюлади, ундан қочиб кетгим келади. Гапларимиз тугагач, ҳудди куни билан оғир иш қилгандай ўзимни жуда ёмон ҳис қиламан.

Қувват сўрувчи вампир ибораси аслида ҳақиқатдан йироқ. Вампирлар ҳақидаги афсоналарни билмайдиган одам топилмаса керак. Бундай вампирлар орамизда бор, фақат улар афсонадаги сингари қонимизни эмас, қувватимизни сўриб олади.

✔️Нотаниш оғриқ

Бундай вампирларнинг аниқ мақсади йўқ. Улар ёлғиз бўлишлари ёки ўзларини ёлғиз хис қилишлари мумкин. Атрофларидаги инсонлар улар билан кўп ҳам мулоқотга киришишни истамайди. Бундай вампирлар билан гаплашиш сизни нафақат рухан, ҳатто жисмонан чарчатиши табиий, лекин нимага шундай бўлади?

Нотаниш хиссиёт биздаги лимбик тизимни ишга туширади, бу тизим тана ва хиссиётни бошқаришга жавобгар саналади. Бизга ҳеч қандай ёввойи ҳайвон ҳужум қилмайди, лекин биз ўзимизда шундай ҳиссиётларни ўтказамиз, нафасимиз бўғзимизга тиқилиб қолади.

Агар сиз сухбатдошингиз қувват сўрувчи “вампир” деб гумон қилсангиз, қуйдагиларга эътибор беринг:

– суҳбат давомида ўзингизга чегара белгилаб олинг ва мана шу чегарадан чиқмасликка ҳаракат қилинг;

– яхши хулқни тақдирлагандек ёмонидан воз кечинг;

– вақти-вақти билан тайм аут олиб туринг

Нима учун биз дугоналаримизнинг гапларини соатлаб тинглаймиз? Иш вақтимизни соатлаб олувчи ҳамкасбимиз билан гаплашамиз ёки ғийбатдан нарига ўтмайдиган қўшниларимиздан ўзимизни олиб қочмаймиз?

▶️Биринчидан: Улар бизга жисмоний ҳужм қилмайдилар, шунинг учун бизга рухий тажовузни дарров тушуниб етмаймиз.

▶️Иккинчидан: Бундай суҳбатлар хаётимиздаги меъёрлардан бири бўлгани учун у қадар эътибор қаратавермаймиз.

➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/kuch-uvvatni-s-rib-oluvchi-vampir-lar/

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Лойиҳадан

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
#Фикр

Феминизм урушларда қатнашмаган. У рақибларини ўлдирмади. У концентрацион лагерлар яратмаган, душманларини оч қолдирмаган, ҳеч қандай ваҳшийлик қилмаган. Феминизм таълим олиш, овоз бериш ҳуқуқи, иш шароитларини яхшилаш, кўчаларда хавфсиз юриш, ижтимоий нафақалар учун, зўравонлик қурбонлари учун инқироз марказлари, қонунчилик ислоҳотлари учун курашди.

© Дейл Спендер

Сизга совға қилинган откриткада бу ҳақда айтилмайди, аммо саккизинчи март гуллар ҳақида эмас, балки курашиб эришилган эркинлик ҳақида. Бунинг учун қанча аёллар ўз ҳаётини қурбон қилган.

Айнан шу куни "Хужум" фаоллари паранжа ечиб, озодлигини эълон қилишди. Шу куни Россияда аёллар феврал забастовкасини бошлашди ва тўрт кундан кейин улар овоз бериш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Айнан шу куни биринчи аёл учувчи Раймонда де Ларош ўзининг синов парвозини амалга оширди ва лицензия олди ва шу билан аёллар учун тақиқланган касблар рўйхати битта бандга қисқарди. Бу кун буюк аёллар буюк тарихни яратган кун.

Клара Цеткин саккизинчи мартни аёлларни жамоанинг безаги деб аташлари ва доимо очилиб-сочилиб юришини тилашлари учун ўрнатмади; у бутун дунё бўйлаб хотин-қизлар бирлашиб ўзларининг кучини кўрсатишлари учун жорий қилди ва биз уни йўқотмаймиз.

@etorafa

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #8МартГулларҲақидаЭмас

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Наманганда 75 км йўл босиб, мактабга қатнаган ўқитувчига поездда бепул юриши учун сертификат берилди

Kun.uz сайти 75 км йўл босиб, Попдан Наманганга бориб мактабда дарс бериб келаётган Муниса Мелибоева ҳақида хабар берган эди.

Ўқитувчига Қўқон – Наманган йўналишидаги шаҳарлараро қатновчи электропоездларида Поп – Наманган ва Наманган – Поп йўналишида 2021 йилнинг 31 декабрига қадар бепул юриши учун сертификат топширилди, дея хабар берди «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати.

Мазкур ҳужжат Наманган темир йўл вокзалида ўз эгасига топширилди.

«Ўз касбининг фидоийси бўлган ушбу ўқитувчи қиз ҳар куни темир йўлдан фойдаланишини инобатга олиб, унга мазкур имтиёзли сертификат берилди», — дейилади хабарда.

👉Манба: @gazetauz_uzb

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёллар

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
👉2020 йилнинг охирги кунларида Немолчи.уз лойиҳа асосчиси Ирина Матвиенко билан Бухородаги "Ойдин нури" марказига борган эдик. Бу марказ нодавлат нотижорат ташкилот бўлгани учун асосан ҳомийлик маблағлари эвазига кун кечиришади. Бу ерга кўплаб аёллар ёрдам сўраб келади. Уларга вақтинча яшаш жойидан ташқари, озиқ-овқат, кийим-кечак, психологик, юридик кўмак кўрсатилади. Ўшанда марказ ҳақида ёзганимизда кўпчилик уларга қандай қилиб пул маблағлари ўтказиш мумкин, деб сўраганди. Энди буни Payme иловаси орқали амалга ошириш мумкин.

✔️Сиз эндиликда хотин-қизлар учун инқироз маркази учун ёрдам беришингиз мумкин. Қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, Payme да "Ҳайрия" бўлимида "Ойдин нур"ни топинг:

https://payment.paysys.uz/ru/pay#account=&amount=&vendor_id=101477

➡️"Ойдин нури" маркази ҳақида батафсил: https://nemolchi.uz/uz/n-ming-dona-isht/

#НеМолчиУз #поддержка #жертвынасилия #womenempowerment #ОйдинНур
Бир қиз мактублари…

▶️Болалик

Мен оиладаги тўнғич фарзанд эдим, тўрт ёшимгача бўлган давримдан фақат яхши хотиралар қолган. Менимча болалик хотираларида оғриқлар қолмаса керак. Кейин укам туғилди, беш ёшимда мени мактабга тайёрлов курсларига беришди. Хаётим жуда қийин булган дея олмайман, лекин ўзимни тўлиқ бахтли хис қилишим учун менга китоб ўқиб беришлари ва менга вақт ажратишлари кифоя эди.

Мени илк бор олти ёшимда онам калтаклаган эди. Бу бизнинг оиламиз учун одатий хол эди, чунки қариндошларимиз ҳам ҳудди шундай йўл тутар эди. Бу ҳолат 11-синфга ўтгунимча давом этди. Мени ҳар бир улар наздидаги нотўғри ҳаракатим учун уришар ёки калтаклашар эди. Масалан: олдимга қўйилган булочкани охиригача емаганим учун юзимга бир шапалоқ тортиларди, ўз вақтида ётоғимга кирмасам ҳам калтак ердим. Вояга етгунимга қадар кўп нарсалар менга ман этилган эди. Кўчада сайр қилиш ҳақида-ку мутлақо гап бўлиши мумкин эмас эди. Бу ҳолат мен мактабни тамомлаб институтнинг биринчи курсига ўтгунимча давом этди. Ҳамма дугоналарим сайр қилишса, мен бошимни кўтармасдан дарс тайёрлар эдим. Ота-онам учун бу энг катта баҳона эди. Болалигимданоқ агар мактабни олтин медаль билан битирмасам, институтни қизил диплом билан битирмаслигим оиламиз учун уят эди. Шу сабабли 3-синфимдан бошлаб қўшимча дарсларга борар эдим, ота-онамни мактабдаги хаётим бирор марта ҳам қизиқтирмаган.

Онам деярли уйдан чиқмасди, чунки отам бунга рухсат бермасдилар. Тинимсиз ичиб келиб онамни калтакларди. Бу онамга қанчалик оғир бўлганини энди хис қилаяпман. Онам бор эътиборини кичик укамга қаратган, сезганингиздек камина иккинчи план ортидаги қаҳрамонга айлангандим. Мен ҳеч қачон онам билан дўстлаша олмаслигимни ҳис қилганман.

2-синфда ўкирдим, синфимизда Тимур исмли бола бўларди, негадир уни ҳамма қизлар яхши кўрарди, шу жумладан мен ҳам. Кунларнинг бирида онамга Тимур исмли синфдошим менга ёқишини айтганимни биламан… Онам шаҳд билан келиб юзимга бир шапалоқ урди, сочларимдан тортиб юз-кўзим аралаш дўппослай бошлади, бошимни шкафга урди, шу пайтда шкаф қиррасига лабим тегиб йиртилиб кетди. Онам мени итариб ташлаб чиқиб кетди, шу ондан тушундимки, мен онамга ҳеч қачон сирларимни айтмайман!

▶️Ўтиш даври

Энг қийин даврим 5 ва 7-синф оралиғида бўлди десам адашмайман. Ўлишни жуда истардим. Бу ёшда ҳар бир ўсмир ёшда ўйинқароқлик ортади. Мен эса дарсдан кейин 15 дақиқа кечикишим мени калтакланишимга сабаб бўларди. Биз 5-синфда ўқиётганимизда аёллар организми ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди, уйга келиб бизга ўтилган мавзу ҳақида гапирганимда менга хали бу нарсалар ҳақида билишга эрта эканлигини айтиб яна савалади. Умуман онам менга ҳамма нарсани чеклаган. Мустакил қадам ташлашга рухсат ҳам берилмаган. Шу даврлар оралиғида менинг кўзларим доим қизариб юрарди, сабаби кўп йиғлардим. Буни хатто онам сезмасди. Ювиниш хонасига кирсамгина менга эшикни қулфлашга рухсат беришарди. Еттинчи синфга ўтгач, йиғламаслик йўлини топдим. Ювиниш хонасидаги қайчи билан қўлларимни кесдим, тўғри, чуқур кирмасди, лекин бу ҳам яхшигина оғриқ берарди. Бундан мақсад ўлиш эмас, оғриқни енгишга ўрганиш эди, холос. Бу уч йил давом этди, деярли ҳар куни қўлларимни икки марталаб кесардим. Менга ўз шахсий хаётим йўқлиги алам қиларди. Бир кун бувим: «Агар эрга тегиб, эринг сени калтакласа билгингки, ўзинг айбдорсан» деди. Мен ҳамма нарсага чидардим, неча маротаба уларга фақат уйда ўтирадиган она бўлишни истамаслигимни, ўз келажагим бўлишимни айтишим заҳотиёқ калтакланардим.

➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/bir-iz-maktublari/

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёллар

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат