❗️Ташқи ишлар вазирлиги халқаро журналистга аккредитация бермади. Журналист ТИВ ходими унга тегажоғлик қилганини айтмоқда
Халқаро мустақил журналист Агнешка Пикулицка-Вилчевска Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги унга аккредитация бермаганини маълум қилди.
ТИВ аккредитация бўйича жавобни қонун бўйича 2 ойда эмас, балки 6 ойда бергани айтилмоқда.
Бундан ташқари, журналист Ташқи ишлар вазирлигидан бириктирилган «Рустам» исмли ходим унга тегажоғлик қилиб, уни ўпмоқчи бўлганлигини айтмоқда. «У рад жавобини олгач ҳам, менга учрашишни сўраб ёзаверди», — дейди журналист.
Журналист ТИВ ходими ундан ижобий мақола ёзишни, бунга рад жавобини берганида эса, уни «объектив эмас ва журналист эмас» дейишганини айтган.
Агнешка Пикулицка-Вилчевска The Diplomat, Guardian, Al Jazeera, Eurasianet халқаро нашрлари учун ёзади. У Аёл журналистлар Коалицияси аъзоси.
Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/02/01/accreditation/
#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёллар #Тегажоғлик
_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат

📆Жорий йилнинг 15 июль куни муқаддам судланган эркак 8 яшар қизни мактаб ҳожатхонасига олиб кириб унга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир қилган (https://t.me/SukutSaqlama/430). Бу воқеа Сайхунобод туманида рўй берган. Мен ИИВ Тергов департаменти ва матбуот хизмати вакиллари билан гаплашиб, уларга бир қатор саволлар бердим.
✅ Яқин кунларда қизча республика психологик экспертизасидан ўтади.
✅ Эркакка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси бўйича сиртдан айблов эълон қилинди. Яъни, у энди гумонланувчи эмас, балки жиноятда сиртдан айбланмоқда. Уни 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кутмоқда. Ҳозир қаерда эканлиги номаълум. Қидирилмоқда. Унинг ориентировкаси барча назорат пунктлари, чегара пунктлари, участкаларда тарқатилган. Ориентировкани оммавий равишда тарқатиш мумкин эмас, чунки ҳали суд қарори йўқ. Шунинг учун унинг ориентировкаси фақат ички тармоқларда ўтмоқда. Мен эса ўз навбатида шуни айтмоқчиман: агар сўнгги уч ой ичида сизнинг домингиз, ён-атрофингизга шубҳали одамлар келиб жойлашган бўлса, участка нозирига мурожаат қилинг. У уларнинг ҳужжатларини текширади.
✅ Терговчига нисбатан тергов текшируви ўтказилмоқда. Нега иш узоқ давом этгани, тергов тўғри ўтказилганми – аниқланади. Ички ишлар вазирлиги ходимларининг ўз вазифаларини лоқайдлик билан бажаришларидан манфаатдор эмас. Натижаларга кўра, лозим топилса, керакли чоралар кўрилади.
Менинг илтимосимга кўра Ички ишлар вазирлиги вакиллари сизнинг яқинларингиз шундай ҳолатга тушиб қолса, нима қилиш кераклигини тушунтириб беришди. Йўриқнома қуйидаги инфографикада.
P.S. Тергов қўмитаси ходимларига қария 5 яшар қизга тегажоғлик қилгани ҳақидаги кейсни ҳам етказдим. Уларга ҳам иш қўзғатишни рад қилишганди. Бу ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз. Болалар билан ишончи муносабатларни ўрнатиш жуда муҳим. Болаларга “ички кийим қоидасини” ўргатинг: яъни, ички кийимлари остидаги аъзоларга ҳеч ким тегиши мумкин эмас. Агар кимдир шундай қилган бўлса, албатта ота-онага айтиш керак.
Ирина Матвиенко, Немолчи.уз асосчиси.
#СукутСақлама #Тегажоғлик #Педофиллар #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Қонунлар

Сайхунободда 8 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркакка ҳукм ўқилди: https://t.me/SukutSaqlama/430
Бу иш ўтган йилнинг июль ойидан чўзилиб келинди. Эркакка ЎзР ЖК 129-моддаси билан жиноий қўзғатишганди, унга кўра узоғи билан 1 йилгача қамалиши керак эди. Терговчи узоқ ойлар давомида жабрланувчига республика психологик экспертизасини ташкиллаштира олмаганди. Шунда она бизнинг лойиҳага мурожаат қилади.
Биз иш жойидан силжишини умид қилиб, видео ёзиб олдик. Лекин ҳеч нарса ўзгармади. Гумонланувчи озодликда юраверди. Кейин гўё ковид билан касалланиб, Тошкентга даволанишга кетади. Сўнг эса буткул йўқ бўлиб қолади.
Қизалоқнинг ойиси Диляра бу ҳикояда бош қаҳрамон — у бўш келмади, қўлини силтаб кетмади, гумонланувчини ҳибсга олиб, тергов ишларини олиб боришни талаб қилади. 2 февраль куни биз бу масалани яна кўтардик, иш силжимагани ҳақида ёздик: https://t.me/SukutSaqlama/760. Февраль охирида бу ҳақида яна ёздик.
Шундан сўнг мен билан ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов боғланиб, тергов бошқармаси билан учрашув ташкиллаштирди. Ишга янги терговчи бириктирилди. У ишга тўла масъулият билан ёндашди. Моддани 129 дан 119 га ўзгартиришди. Ўша учрашувдан бир неча кун ўтгач, қочқин топилди. 2021 йилнинг 22 июнь куни унга ҳукм ўқилди: ЎзР Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан (57-моддасини ҳисобга олган ҳолда) махсус режимдаги колонияда 10 йил 1 ойлик қамоқ жазоси. У жуда хавфли рецидивист деб эълон қилинди.
Назаримизда, ишни охиригача етказган терговчининг ҳиссасини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Унинг исми Достон Саломов, Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармаси, ўта оғир жиноятлар бўлими терговчиси. Достон ака, сизга катта раҳмат! Умид қиламизки, сиз бундай ишларни бепарволик билан кўриб чиқадиган ҳамкасблар учун ўрнак бўласиз. Сиз туфайли ҳали умид борлигига ишондик.
Томонларнинг важларини инобатга олган, бир неча ой давомида ишни сабр билан кўриб чиққан ва натижада адолатли ҳукм чиқарган судья С.Ю.Разаковга миннатдорлик билдирамиз. Шу йўлни босиб ўтган халқ маслаҳатчилари С. Абдуллаев ва А. Худойназаровларга ҳам ташаккур. Давлат айбловчиси, Сайхунобод вилояти прокурори ёрдамчиси Н. Ашировнинг ҳам ҳиссаси катта.
Умид бор. Бу иш ота-оналарга таслим бўлмаслик ва адолатли қарор чиқишини қандай бўлмасин талаб қилиш кераклигига намуна бўлсин. Вояга етмаганларга қарши жинсий жиноятларга кўз юммасликлари учун терговчиларга сабоқ бўлсин. Ўзбекистонда педофилларга жой йўқ❌❌❌
Ирина Матвиенко, Немолчи.уз асосчиси.
________________

Telegram
Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Аризамнинг мазмуни шундан иборатки, мен Османова Диляра 8 ёшли қизимни ёлғиз она бўлиб тарбилаяпман.
15 июль куни тахминан соат 12:30 да мен қизимни дўконга соат учун батарея сотволишга жўнатдим. 10-15 дақиқадан сўнг мен хавотирга тушдим, чунки олдин юборганларимда…

Қашқадарёдаги ташкилот раҳбари мухбир қизни тўшакка таклиф қилгани айтилмоқда
Қашқадарё вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи А.Ё. 14 июнь куни ўзи ишлайдиган ташкилотга матбуот котиби сифатида ишга олиш учун фуқаро А.Г.ни тўшакка таклиф қилгани айтилмоқда.
Бу ҳақида «Nasafnews» га шикоят қилган мухбир А.Г.нинг айтишича, бошқарма бошлиғининг бу таклифи биринчиси эмас.
«Бу таклифни менга аввал ҳам билдирган эди. Кейин эса ҳазиллашдим, деб қўйди. Бир неча кун ўтгач эса яна шу мавзуда гап очди. Мен эса энди бошлиқнинг бу гапини тобора жиддий қабул қила бошладим. Ишдан кўнглим совиб, ташкилотга боргим келмай қолди»,- дейди A.Г.
Маълум бўлишича, 5 ойдан бери расман ишга олинмаган матбуот котиби A.Г.га бошқарма бошлиғи A.Ё. Шаҳрисабзда ташкил қилинган «Ёшлар фестивали» да ташкил қилинган фитобар лойиҳасини ёритиш таклифи билан чиққан ва Қарши шаҳридан ўз машинасида олиб кетишини айтган.
Машинага минган мухбир ҳали ҳам нега расман ишга олинмаганининг сабабини раҳбардан сўраган. Раҳбар эса «Мен билан бир кеча қоласизми?» дея таклиф киритган. Мухбир нима учун қолиши сабаби билан қизиққан. Раҳбар «эркаклар билан бир кеча қолган вақтда нима қилишни билмайсизми?» деб гапирган. Шундан сўнг, мухбир машинадан тушириб қолдиришларини сўраган.
«Охирги марта яна шу ҳақда очиқчасига ҳайдовчисининг олдида тап тортмай, уялмай гап очганида таклифи жиддий эканлигини тушундим ва бу ерда бошқа ишламасликка қарор қилдим. Очиғи, менга қилинган бу муносабатдан сўнг, ҳамма ёш, ўқиб, ишлаб, карьера қиламан деган қизларга нисбатан раҳбарлар шунақа муносабатда бўлар экан деб кечгача йиғлаб ўзимга кела олмадим. Шок ҳолатидаман. Наҳотки, мен шунақа қиз бўлсам. Юриш-туришим, ўзимни тутишимда бирор камчилик бўлса атрофимдагилар айтишган бўларди. Унақа тарбия олмаганим учун бу ҳолат руҳиятимга шунақа таъсир қилдики, ҳалигача ўзимга кела олмаяпман»,- деб гапиради қиз.
Орадан бир неча кун ўтиб, матбуот котиби сифатида ишга олиниши айтилган қиз Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот котиби Отабек Ашуровга воқеа ҳақида хабар берган. Воқеадан Қашқадарё вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси масъул ходими ҳам хабар топиб, мухбирни тинчлантиришга уринган. Бошқарма масъул ходими мухбирга аввалига телефон қилган, кейинчалик смс хабар ёзиб, бошқарма бошлиғининг укаси «катта жойда ишлашини» ва тинч юрмаса ўзига қийин бўлишини айтган.
«Nasafnews» мухбири ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот котиби Отабек Ашуров билан боғланди. Матбуот котиби эса ҳолатни рад этмади.
«Ҳа хабарим бор. Эшитган кунимоқ буни тегишли тартибда раҳбариятга билдирганман. Ҳозир шу иш бўйича суриштиришаяпти. Яхши иш бўлмабди. Ёзиевнинг ўзи билан гаплашганимда “Ҳазиллашдим, шунчаки ҳазиллашдим”.-деб жавоб берди. Қизни синглимдек кўраман. Бўлиб ўтган ишдан афсусдаман. «Командировка»га кетиб қолган эдим. Энди масалани тўлиқроқ ўрганаман»,- дейди Отабек Ашуров.
МАНБА.
________________
#СукутСақлама #Тегажоғлик #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

⭕️Боғча ёки мактабдаги болаларга нисбатан жинсий зўравонлик (харрасмент) бутун умрлик жароҳат қолдириши мумкин. Руҳий асоратларга ҳавотирлилик, депрессия, уйқу бузилиши, иштаҳа йўқолиши, диққатни жамлай олмаслик, ўзини-ўзи баҳолаш пасайиб кетиши, ижтимоий яккаланиш ва уят ҳисси киради.
⭕️Айрим одамлар гиёҳванд моддалар ёки алкоголга ружу қўядики, бу асоратлар билан яшаши енгиллашади гўё. Бошқа ҳолатларда ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги фикрлар ёки уни амалга оширишга ҳаракатлар учрайди.
Сизнингча, бизда харрасмент ҳолатлари учрайдими? Бундай ҳолатларда нима қилиш керак?
Давоми бор.
#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик
#синганхаёт #зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #тегажоғлик
#қонунлар #немолчиуз
#мактаб #болалар #буллинг

Жинсий тажовузкорликка мисоллар:
❌кераксиз жисмоний алоқа, шу жумладан исталмаган тегинишлар
❌«хизмат эвазига тажовузкорлик» — бунда мактаб ходими юқори баҳо ёки бошқа нарсалар эвазига жинсий муносабатларга мажбурлайди ёки шантаж қилади.
❌қиз ва аёллар (ёки ўғил ва эркаклар)га нисбатан жинсига оид қўпол ёки ҳақоратловчи сўзларни ишлатиш
❌муайян жинсга хос таҳқирловчи номлар билан чақириш
❌шахснинг жисмоний хусусиятлари ёки ҳаракатлари ҳақида жинсий изоҳлар
❌порнография, жинсий тусдаги суратлар, граффитиларни жойлаштириш ёки ўзаро алмашиш
❌жинсий тусдаги миш-мишларни тарқатиш (шу жумладан Интернетда).
Давоми бор.
#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик
#зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #тегажоғлик
#статистика #қонунлар #сукутсақлама
#школа #дети #буллинг

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Битта ўпай, шоколад олиб бераман"
Бир бегона эркак қизни уйи олдида у уйига кираётган пайтда битта ўпиш учун ширинлик беришини таклиф қилади
Батафсил видеода ☝️☝️
#ЗўравонликкаЙўқДеймиз #СукутСақлама #SukutSaqlama #тегажоғлик

Шу кунларда Юнусободлик зўравонга ҳукм чиқарилди.
Жиноят ишлари бўйича туман судининг қарорига асосан унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ ҳамда жарима жазоси тайинланди.
Қиёслаш учун, Амир Темур ҳайкали ёнида картошка экмоқчи бўлганларга 15 сутка беришди. Тўғри, буни қизга ташланиш билан солиштириб бўладими? Шундай жиддий жиноятни-я?!
1974 йилда туғилган Ю.Б. ушланиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ("Майда безорилик") ва 194-моддаси ("Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик") билан жавобгарликка тортилди.
Биз Ўзбекистонда ҳукм чиқаришда гендер адолатсизлик ҳақида аввал ҳам ёзганмиз.
1. Жиноят кодексида кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш учун моддалар борлигига қарамасдан аёлларни “оғирроқ” моддалар бўйича жазолашлари мумкин. Маст ҳолатдаги эркак хотинини бўғишга ҳаракат қилади, аёл эса ўзини ҳимоя қилаётиб, эрига пичоқ санчиб олса, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 100-моддаси “Зарурий ҳимоя чегарасидан ошиб кетганда қасддан ўлимга етказиш” билан жиноят иши қўзғатилади. Унга кўра уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутилган.
2. Вояга етмаган қиз алдов йўли билан бир гуруҳ эркаклар томонидан зўрланса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси – вояга етмаган бола билан ихтиёрий жинсий алоқада бўлиш бўйича жиноий иш кўрилади. Ўқитувчи 4 йилга манзил-колония, унинг шериклари эса 2 йилга озодликдан маҳрум этилади.
3. Ўзбекистонда зўрлашда машҳур шахс айбдор бўлса, аксарият аҳоли уни тинч йўли билан хал қилиш керак дейди, негаки унинг шаънига доғ тушади.
Картошка экиш учун 15 сутка, зўрлашга уриниш учун эса 10 сутка қамоқ жазоси тайинланадиган мамлакатда ҳеч нарса ўзгармайди ва бу воқеалар қайталанаверади. Номус учун ҳеч қандай жазо берилмайди, лекин ёдгорликларни асраш биз учун муҳимроқ.
==================
#СукутСақлама #тегажоғлик
#Қонунлар #АдолатТалабҚиламиз

#ўқувчилардан
Менинг ёшим 26 да. Мен билан жорий йилнинг 21 сентябрь куни содир бўлган воқеани гапириб бермоқчиман.
Ўша куни ишдан қайтаётиб метрога тушдим. Поезд келдим, ичкарига кирдим, одам кўплиги учун тиқилинч бўлиб кетди. Мен шошилганим учун вагондан тушмадим, тиқилинчда бўлса ҳам кетавераман, дедим. Ваҳоланки поезд тўлиб кетганда одатда кейингисини кутардим. Бир пайт кимдир орқадан мени тегаётганини сездим.
⠀
Кейинги бекатда анча одам вагондан тушиб, жой анча очилиб қолжи. Мен тезда орқамга ўгирилсам, ҳалиги ифлоснинг қўлини кўриб-қолдим-ку. Мен шартта уни ушлаб олиб, бақириб кетдим, бутун вагон менга қаради. Ўша йигит вагондан тушмади. Мен ўзимни йқотдим, нима қилишни билмай, дарров телефонимни олиб, уни суратга олдим. У телефонимни олиб қўймоқчи ҳам бўлди, лекин ололмади.
⠀
Ёнимиздаги йигитлардан уни танишадими-йўқми, деб сўрадим. Улар танимаслигини айтишди ва мен уни кейинги бекатда қочирвормасликка ёрдам беришларини сўрадим. Лекин улар рад этишди. Кейинги бекатда ҳамма вагондан тушаётганда мен уни футболкасидан маҳкам ушлаб, ташқарига тортдим. У эса мени ёмон сўзлар билан сўкиб кетди. Яхшиям бу пайт одамлар менга ёрдам келиб, уни қочиришмади.
⠀
Мен тезда ички ишлар ходимини чақириб, йигитнинг расмини кўрсатиб, менга тегажоғлик қилганини айтдим. Уни дарҳол кейинги бекатда ушлаб олиш кераклигини айтсам-да, улар унча парво қилишмади. Шунда мен овозимни баландлатиб, тезда телефон қилишларини талаб қилдим. Ходимлардан бири мендаги йигитнинг суратини кейинги бекатдаги ҳамкасбларига юборди. Мен ўша йигит бўлган вагонни айтдим. Шундан кейин мен ва бир нафар ходим кейинги бекатга бордик. Яхшиямки, у ерда уни ушлаб олишган экан.
⠀
Уни ичкарига олиб киришди. Ҳар замонда мени олдимга келиб, балки адашаётганимни, у шунчаки билмасдан менга қўли тегиб кетгани ва ҳеч нарса қилмаганини айтишди. Мен эса эс-ҳушли аёллигимни эслатиб, тегажоғликни билмасдан тегворишдан ажрата олишимни айтдим. Мендан эримни чақириманми, деб сўрашди. Мен эса турмуш ўртоғимга хабар берсам, келиб у йигитга зиён келтириши мумкинлигини ўйлаб, қайнотамга қўнғироқ қилдим. Дадажоним шаҳардан ташқарида бўлганлари учун 1 соатдан кейин етиб келдилар. Бу пайтда эса мендан йигитни кечиришимни, унинг ота-онаси касаллигини пеш қилишди. Кейин билсак, унинг оиласи ҳам бор экан. Мени ичкарига киришимни илтимос қилишди.
⠀
Мен кирдим. Йигит титраганча мендан кечирим сўрарди, хаста ота-онаси уни кутаётганини айтди. Мен эса шундай бўлса, менга бундай ишни равон кўрмаган бўлишини айтдим. Кейин ходимлар гувоҳлигида сўрадим - сени вагондан чиқишни сўраганимда нима дединг, деб сўрасам, "Йўқол" деб айтганини алдади.
⠀
Кейин уни Ички ишлар бўлимига олиб кетишди.
⠀
22.09 куни мени терговчи кўрсатма бериш учун чақирди. Йигитни кийимларини алмаштириши учун уйига қўйиб юборишган экан. У бир оз вақтдан сўнг дўстим билан келди ва мендан кечирим сўради. Биз эса унга судда кўришамиз деб айтдик.
⠀
23.09 куни судга бордик. 15:00 да бошланиши керак бўлган суд 20:00 да бошланди. Унга 5 сутка қамоқ жазоси берилди.
⠀
Бу кам, деб ҳисоблайман, лекин ҳар қалай жазо олди. Ва бутун умрга татигулик сабоқ, бўлди, деб умид қиламан.
#СукутСақлма #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #тегажоғлик

Педофилия учун жазо: Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар тажрибаси”
Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик мавзусини бир неча бор кўтарганмиз. Бизнинг лойиҳамизга болалигида жинсий зўравонлик қурбони бўлган одамлардан аноним ҳикоялар келади. Уларнинг деярли ҳеч бирида зўравон турли сабабларга кўра жавобгарликка тортилмаган. Аммо жиноятчилар қонун билан жалб қилиниши мумкин бўлган ҳолатларда ҳам, қонун уларни жазолашда жуда юмшоқ. Масалан, саккизинчи синф ўқувчисини жинсий алоқа қилишга ундаган ўқитувчи ва унинг икки дўсти жазо муддатини тўлиқ ўтамасдан шартли равишда озодликка чиқарилган.
Бундай янгиликлар аҳолини жунбушга келтиради, жамият педофиллар учун қаттиқ жазони талаб қилади. Аммо зўравонларни қандай қилиб самарали жазолаш мумкин?
Лойиҳамиз педофилия нималигини ойдинлаштириш, педофилия учун қандай жазо турлари ва бошқа давлатлар тажрибаси, мамлакатимиздаги вазиятни таҳлил қилишга қарор қилди.
Педофилия нима?
Педофилия - бу ақлий нуқсон бўлиб, унда индивид болалардан жинсий қониқишни излайди, жумладан, жинсий алоқа пайтида суратга олиш, болаларга нисбатан зўравонлик ва жинсий аъзоларини болаларга кўрсатиш кабилар. Педофилия - бу руҳий касаллик ва вояга етмаганларга нисбатан жинсий ҳуқуқбузарлик.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (2006) томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳар 4 аёлдан бири ва ҳар 6 эркакдан бири 18 ёшга тўлмасдан жинсий зўравонликка учраган. Бу шуни англатадики, АҚШ нинг ўзида 42 миллиондан ортиқ катталар болалигида жинсий зўравонликни бошидан кечирган.
Болаликда кечирилган зўравонлик оқибатлари ҳақида эртага ҳикоя қиламиз.
Шохрух Саъдуллаев тайёрлади
#СукутСақлама #тегажоғлик #Болалар

Болалар жинсий зўравонликни инкор этишга мойил, улар бундай ҳолатларни тўлиқ англай олмайди.
⠀
Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик қатор хусусиятларга эга бўлиб, улар жиноий судлов томонидан муайян реакцияни талаб этадики, у бундай хусусиятларни инкор этмаслиги лозим:
⠀
а) Қурбон одатда ягона гувоҳдир ва бундан ташқари, у кўринча жиноятчи ва яқинлари томонидан сукут сақлашга мажбур қилинади.
⠀
б) Қурбоннинг ёши унга ишонмасликка сабаб бўлади, ваҳоланки айнан болага жиддий ҳимоя керак. Ҳатто жинсий алоқа ҳолати бўлганда тиббий далиллар бўлмаслиги мумкин (тўқималар мослашувчанлиги ва танадаги ўзгаришлар тез битиши туфайли).
⠀
г) Қурбонларнинг мантиқдан йироқ реакциялари – яъни у биз қурбон ўзини тутиши керак бўлган қарашларимиздан ўзини буткул бошқача тарзда тутади. Жинсий зўравонлик қурбонларининг реакциялари турлича бўлиши мумкин ва мутахассис бўлмаган одам қурбоннинг хулқ-атворини баҳолашда нохолис ёндошади.
⠀
д) Кўп бора ҳужумлар, яъни жинсий зўравонлик кунлар, ҳафталар, ойлар, йиллар давом этиши мумкин. Улар кўплигидан бола ҳар бир алоҳида ҳужум тафсилотларини аниқ эслаб қолиш қийин бўлиши мумкин.
⠀
е) Қарама-қарши реакцияларнинг йиғиндиси, гувоҳларнинг йўқлиги ва/ёки суд-тиббий далиллар жабрланувчининг ишончлилигига шубҳа туғдиради, бу эса судланувчининг ҳимояси учун асос бўлади.
⠀
ж) Болалар кўпинча ўзлари таниган ва яхши кўрган инсонлар томонидан зўравонликка учрайди. Демак уларни ҳафа қилган одамларнинг хаёти учун қўрқсалар, улар жиноят ҳақида хабар беришмайди. Болаларга нисбатан жинсий зўравонликларнинг 90% ҳолатида қурбонлар зўравонни яхши танийди. 6 ёшгача болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатларининг 50% ҳолатида улар оила аъзоси томонидан содир этилади.
⠀
Ўзбекистондаги ҳолат ҳақида кейинги постимизда.

Жорий йилнинг июнь ойида лойиҳамиз томонидан болаларни ҳимоя қилиш бўйича машҳур кейслар ва халқаро тажриба таҳлил қилининган эди. Ушбу таҳлилга асосланган ҳолда собиқ иттифоқ мамлакатлари ва халқаро тажрибани ўрганган ҳолда лойиҳамиз Ўзбекистон ҳукуматига ўз тавсияларини ишлаб чиқди.
Ўзбекистонда болага нисбатан зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан 118-модданинг 4-қисми (14 ёшга тўлмаганлиги аён бўлган шахсни зўрлаш) қўлланилади, бунда 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади, Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз ҳатти-ҳаракатлар) - 480 соатгача жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача (такрорланган тақдирда 5 йилдан 7 йилгача) озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.
Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда айбдор деб топилганлар бўйича статистик маълумотлар очиқ эмас ва педофилларнинг очиқ реестри ҳали ҳам йўлга қўйилмаган. Вояга етмаганларни зўрлаш ҳолатлари кўп ҳолларда нафақат расмий органлар, балки қурбонларнинг оила аъзолари томонидан ҳам сир тутилади.
Дунёнинг бошқа мамлакатларида болаларга нисбатан жинсий зўравонликка қарш кураш ҳақида кейинги постларимизда.
⠀
Шохрух Саъдуллаев тайёрлади
⠀
#СукутСақлама #тегажоғлик #болалар