Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
ИИВ нинг хабар беришича, эркак ўша куниёқ ушланди.

⚡️⚡️Вояга етмаган болани зўрлашда айбланган эркак Нурафшон шаҳар суд биносидан қочиб кетди

Тошкент вилояти Нурафшон туманида 21 октябрь куни соат 17:00 лар атрофида вояга етмаган болани зўрлашда айбланаётган 34 ёшли эркак шаҳар суди биносидан қочиб кетган. Бу ҳақда «Tez News»га ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбалар хабар берди.

Таъкидланишича, эркакнинг исми Абдулахатов Шерзод Самандарович, миллати ўзбек, вақтинча ишсиз. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси (Номусга тегиш), 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноий иш қўзғатилган.

Бундан ташқари, эркак илгари тўрт марта судланган:
📌 2010 йил 1 январь — Россия суди томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 213-моддаси (Безорилик) 1-қисми;
📌 2014 йил 16 апрель — Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик) 2-қисми «а» ва «б» банди;
📌 2014 йил 19 сентябрь — Жиноят ишлари бўйича Бўка туман суди томонидан 119-модданинг (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш) 1-қисми, 2-моддаси «а», «б» банди ҳамда Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик)
📌 2017 йил 16 октябрь — Жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман суди томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисмининг «д» банди билан айбдор деб топилган.

Эркак илгари уйланган ва ажрашган. Унинг бир нафар фарзанди бор. Маълумотларга кўра, унинг бўйи тахминан 165—170 см, қора қиш кўйлаги, қора спорт шимлари, қора кепка ва қора терили кийимда бўлган.

Манба: https://teznews.uz/22-10-2020/voyaga-etmagan-bolani-zorlashda-ajblangan-erkak-nurafshon-shahar-sud-binosidan-qochib-ketdi
________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Педофиллар
Aндижонда 65 ёшли эркак қўшнисининг ногирон қизини мунтазам зўрлаб келгани аниқланди

Aндижон вилояти Пахтаобод туманида вояга етмаган ва ногиронлиги бор 16 ёшли қизни ён қўшниси мунтазам зўрлаб келган. Бу ҳақда унинг яқинлари «Спутник» агентлигига маълум қилди.

Қиз II гуруҳ ногиронлиги бўйича рўйхатда туради ва ўз тенгдошларига нисбатан ақлан заиф. Шу сабабли у ўз вақтида ўзи билан юз берган ҳолатларнинг аҳамиятини англамаган.
Қизнинг онаси ушбу ҳодиса бир неча маротаба содир бўлганини айтган. Маълум бўлишича, пандемия вақтида қиз онлайн тарзда ўқиши учун унга планшет олиб берган.

У интернет тармоғидан фойдаланиш давомида тасодифан порнографик видеороликка гувоҳ бўлган ва уни онасига кўрсатиб, «бу бахтли ҳаёт, фалончи амаки айтди», дея ўзи ва қўшниси ўртасида юз берган ҳолатлар ҳақида айтиб берган.

Она илк маротаба шунда қизи 65 ёшли қўшниси томонидан зўрланаётганлигини билиб қолган.
«Қайнатам ‘Келин, бир умр ногирон боқиб, уйда ўтириб қолдингиз. Сиз ҳам бундоқ ишга чиқиб, одамларга қўшилинг’, дегани учун тумандаги тикув фабрикасига ишга жойлашган эдим. Пандемия вақтида уйимиз деразаларини михлаб қўйган эдик. Қўшни ўзининг ғаразли мақсадига етиш учун ана шу михларни суғуриб, деразадан тушган ва ҳар гал шу дераза орқали уйга кириб турган. Қизимни эса ‘Онангга айтма, бахтли бўласан, қизим, ногирон бўлганинг учун сенга бу ҳақда гапиришмаган, аслида ҳамма шундай қилиб эрга тегади’ каби сўзлар билан алдаб келган. Оғриқни қолдириш мақсадида ёки ҳомиладор бўлиб қолмаслиги учунми, ‘грипп бўлмайсан’ деб қизимга аллақандай дорилар ичириб келган», — дейди жабрланувчининг онаси.

Она айрим сабабларга кўра қизи охирги маротаба зўрланганидан бир ой ўтиб, туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. Бироқ иш қизнинг ўз хоҳишига кўра юз бериб келганлиги сабаби билан тугатилган.

Aммо қизнинг оила аъзолари юқори ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига такрор мурожаат қилавергач, бу иш бўйича ҳозирда қайта тергов очилган.

«Қизим аввалдан ногирон бўлиб туғилмаган. У болалигида бир маротаба ‘судорги’ бўлиб, эътиборсиз қолдирилган. Шунинг асоратими, у тез-тез тутқаноққа чалиниб туради. Қолаверса, бўлган ишлар унга ёмон таъсир қилгани учун, эсига тушса, қайта-қайта гапириб берадиган бўлиб қолди», — дейди қизнинг онаси.

Шунингдек, она педофилликда гумонланаётган шахснинг қаёққадир ғойиб бўлгани, терговга келаётган ёки келмаётгани ҳақида билмаслигини айтгани. Aёл унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Жабрланувчининг 2020 йил 29 сентябрдаги аризасига биноан 2020 йил 4 ноябрь куни Пахтаобод тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми билан (Шахснинг ўн олти ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш) жиноий иш қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: https://teznews.uz/?p=59617?utm_source=@teznewsuz
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Педофиллар
Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Аризамнинг мазмуни шундан иборатки, мен Османова Диляра 8 ёшли қизимни ёлғиз она бўлиб тарбилаяпман. 15 июль куни тахминан соат 12:30 да мен қизимни дўконга соат учун батарея сотволишга жўнатдим. 10-15 дақиқадан сўнг мен хавотирга тушдим, чунки олдин юборганларимда…
Потенциал педофиллар бизда жазоланмайди. Сайхунободдаги мазкур воқеа эсингиздами? Ўтган йилнинг июль ойида илгари судланган эркак саккиз ёшли қизчани мактаб ҳожатхонасига олиб кирди. Бу ҳолатни уйининг деразасидан кўриб қолган эркак дарҳол ҳожатхонага бориб, эркакни қўрқитиб юборади ва у чиркин ишини амалга оширолмайди.

Ярим йил ўтди ҳамки ИИВ тергов ҳали давом этаётганини айтмоқда!
Мазкур иш бўйича ёши катта гувоҳ бор. Қизчанинг кўрсатмаси бор.
Қизнинг онаси болалар омбудсмани Алия Юнусовага ёзди. Жавоб йўқ.
Мен Алия Юнусовага ёздим – шунда ҳам жавоб йўқ.

Суриштирув ишлари олиб борилаётган пайтда бу потенциал педофил бемалол мактаб атрофида юрибди ‼️‼️‼️

Эҳтимол, терговчи ўша потенциал педофил бирон бир болани ҳақиқатан ҳам зўрлашини кутаётгандир? Кейингина улар бонг уришади - "вай, дод”! Эҳтимол, кейин болалар омбудсмани ҳам, Танзила Норбоева ва эҳтимол Саида Мирзиёев ўз саҳифаларида бунга муносабат билдирар.

ЛЕКИН НЕГА СИЗ ҲОЗИР СУКУТ САҚЛАМОҚДАСИЗ? СИЗГА ҚУРБОНЛАР КАМЛИК ҚИЛЯПТИМИ?

Немолчи.уз лойиҳа асосчиси Ирина Матвиенко

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар #Педофиллар

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
📆Жорий йилнинг 15 июль куни муқаддам судланган эркак 8 яшар қизни мактаб ҳожатхонасига олиб кириб унга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир қилган (https://t.me/SukutSaqlama/430). Бу воқеа Сайхунобод туманида рўй берган. Мен ИИВ Тергов департаменти ва матбуот хизмати вакиллари билан гаплашиб, уларга бир қатор саволлар бердим.

Яқин кунларда қизча республика психологик экспертизасидан ўтади.

Эркакка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси бўйича сиртдан айблов эълон қилинди. Яъни, у энди гумонланувчи эмас, балки жиноятда сиртдан айбланмоқда. Уни 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кутмоқда. Ҳозир қаерда эканлиги номаълум. Қидирилмоқда. Унинг ориентировкаси барча назорат пунктлари, чегара пунктлари, участкаларда тарқатилган. Ориентировкани оммавий равишда тарқатиш мумкин эмас, чунки ҳали суд қарори йўқ. Шунинг учун унинг ориентировкаси фақат ички тармоқларда ўтмоқда. Мен эса ўз навбатида шуни айтмоқчиман: агар сўнгги уч ой ичида сизнинг домингиз, ён-атрофингизга шубҳали одамлар келиб жойлашган бўлса, участка нозирига мурожаат қилинг. У уларнинг ҳужжатларини текширади.

Терговчига нисбатан тергов текшируви ўтказилмоқда. Нега иш узоқ давом этгани, тергов тўғри ўтказилганми – аниқланади. Ички ишлар вазирлиги ходимларининг ўз вазифаларини лоқайдлик билан бажаришларидан манфаатдор эмас. Натижаларга кўра, лозим топилса, керакли чоралар кўрилади.

Менинг илтимосимга кўра Ички ишлар вазирлиги вакиллари сизнинг яқинларингиз шундай ҳолатга тушиб қолса, нима қилиш кераклигини тушунтириб беришди. Йўриқнома қуйидаги инфографикада.

P.S. Тергов қўмитаси ходимларига қария 5 яшар қизга тегажоғлик қилгани ҳақидаги кейсни ҳам етказдим. Уларга ҳам иш қўзғатишни рад қилишганди. Бу ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз. Болалар билан ишончи муносабатларни ўрнатиш жуда муҳим. Болаларга “ички кийим қоидасини” ўргатинг: яъни, ички кийимлари остидаги аъзоларга ҳеч ким тегиши мумкин эмас. Агар кимдир шундай қилган бўлса, албатта ота-онага айтиш керак.

Ирина Матвиенко, Немолчи.уз асосчиси.

#СукутСақлама #Тегажоғлик #Педофиллар #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Қонунлар

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Сайхунободда 8 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркакка ҳукм ўқилди: https://t.me/SukutSaqlama/430

Бу иш ўтган йилнинг июль ойидан чўзилиб келинди. Эркакка ЎзР ЖК 129-моддаси билан жиноий қўзғатишганди, унга кўра узоғи билан 1 йилгача қамалиши керак эди. Терговчи узоқ ойлар давомида жабрланувчига республика психологик экспертизасини ташкиллаштира олмаганди. Шунда она бизнинг лойиҳага мурожаат қилади.

Биз иш жойидан силжишини умид қилиб, видео ёзиб олдик. Лекин ҳеч нарса ўзгармади. Гумонланувчи озодликда юраверди. Кейин гўё ковид билан касалланиб, Тошкентга даволанишга кетади. Сўнг эса буткул йўқ бўлиб қолади.

Қизалоқнинг ойиси Диляра бу ҳикояда бош қаҳрамон — у бўш келмади, қўлини силтаб кетмади, гумонланувчини ҳибсга олиб, тергов ишларини олиб боришни талаб қилади. 2 февраль куни биз бу масалани яна кўтардик, иш силжимагани ҳақида ёздик: https://t.me/SukutSaqlama/760. Февраль охирида бу ҳақида яна ёздик.

Шундан сўнг мен билан ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов боғланиб, тергов бошқармаси билан учрашув ташкиллаштирди. Ишга янги терговчи бириктирилди. У ишга тўла масъулият билан ёндашди. Моддани 129 дан 119 га ўзгартиришди. Ўша учрашувдан бир неча кун ўтгач, қочқин топилди. 2021 йилнинг 22 июнь куни унга ҳукм ўқилди: ЎзР Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан (57-моддасини ҳисобга олган ҳолда) махсус режимдаги колонияда 10 йил 1 ойлик қамоқ жазоси. У жуда хавфли рецидивист деб эълон қилинди.

Назаримизда, ишни охиригача етказган терговчининг ҳиссасини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Унинг исми Достон Саломов, Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармаси, ўта оғир жиноятлар бўлими терговчиси. Достон ака, сизга катта раҳмат! Умид қиламизки, сиз бундай ишларни бепарволик билан кўриб чиқадиган ҳамкасблар учун ўрнак бўласиз. Сиз туфайли ҳали умид борлигига ишондик.

Томонларнинг важларини инобатга олган, бир неча ой давомида ишни сабр билан кўриб чиққан ва натижада адолатли ҳукм чиқарган судья С.Ю.Разаковга миннатдорлик билдирамиз. Шу йўлни босиб ўтган халқ маслаҳатчилари С. Абдуллаев ва А. Худойназаровларга ҳам ташаккур. Давлат айбловчиси, Сайхунобод вилояти прокурори ёрдамчиси Н. Ашировнинг ҳам ҳиссаси катта.

Умид бор. Бу иш ота-оналарга таслим бўлмаслик ва адолатли қарор чиқишини қандай бўлмасин талаб қилиш кераклигига намуна бўлсин. Вояга етмаганларга қарши жинсий жиноятларга кўз юммасликлари учун терговчиларга сабоқ бўлсин. Ўзбекистонда педофилларга жой йўқ

Ирина Матвиенко, Немолчи.уз асосчиси.
________________
#СукутСақлама #Тегажоғлик #Педофиллар #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #Қонунлар
1️⃣ Деярли ҳар бешинчи бола жинсий зўравонлик ва турли шакллардаги зўравонлик қурбони бўлади.

2️⃣ 70-85 % ҳолатларда жинсий зўравонликка учраган болалар ўз зўравонларини олдиндан таниган.

3️⃣ Зўравонликка учраган ҳар учинчи бола бу ҳақида ҳеч кимга гапирмайди.

Статистикага мурожаат қилсак: айнан оилаган таниш ёки қариндош бўлганлар болаларга нисбатан зўравонлик қўллайди. Бу муаммонинг мураккаблиги ҳам шунда: болани бегоналардан ҳимоя қилиш осонроқ.

Оилавий дўстлар, қариндошлар, қўшнилар, боланинг ва ота-онанинг танишлари. Ота-оналар одатда бегоналар билан мулоқот қилиш мумкин эмаслигини айтишади. Тажриба ва тадқиқотларнинг кўрсатишича, болалар баъзан бу қоидани бузишади, лекин аксарияти уни яхши уқиб олади. "Ўзимизники" бўлганлар билан бу қоида ишламайди, негаки танишларга болалар аксарият ҳолатларда ишонади.

Педофилнинг яқинлари унинг ҳатти-ҳаракатлари ҳақида кўпинча билимайди ва бу нарса уларнинг ақлига ҳам сиғмайди. Бошқа томондан ёмон нарсаларни яқинларимиз ҳатти-ҳаракатларида атайлаб сезмаймиз. Жинсий зўравонлик қурбонларининг ота-онаси нимадир бўлаётганини сезишса-да, яқинлари томонидан содир бўлаётгани учун "йўқ, у бундай қилиши мумкин эмас" деб ўзимизни чалғитамиз.

Давоми бор.
===========================
https://incamp.ru/ сайти материаллари бўйича тайёрланди.
Сиз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

#педофиллар #БолаларгаНисбатанЗўравонлик #зўравонликқурбонлари #СенЁлғизЭмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
⭕️Боғча ёки мактабдаги болаларга нисбатан жинсий зўравонлик (харрасмент) бутун умрлик жароҳат қолдириши мумкин. Руҳий асоратларга ҳавотирлилик, депрессия, уйқу бузилиши, иштаҳа йўқолиши, диққатни жамлай олмаслик, ўзини-ўзи баҳолаш пасайиб кетиши, ижтимоий яккаланиш ва уят ҳисси киради.

⭕️Айрим одамлар гиёҳванд моддалар ёки алкоголга ружу қўядики, бу асоратлар билан яшаши енгиллашади гўё. Бошқа ҳолатларда ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги фикрлар ёки уни амалга оширишга ҳаракатлар учрайди.

Сизнингча, бизда харрасмент ҳолатлари учрайдими? Бундай ҳолатларда нима қилиш керак?

Давоми бор.

#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик
#синганхаёт #зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #тегажоғлик
#қонунлар #немолчиуз
#мактаб #болалар #буллинг
Педофилия – меъёрдан ташқаридаги ҳолат. Болалар ва уларнинг ота-оналарига педофиллар ҳамма қатори оддий одамдай кўринишини етказиш керак. Улар деярли ақлдан озган ёки бошқа ғайритабиий кўринишда бўлмайди. Акс ҳолда уларни аниқлаш ва улардан болаларни ҳимоя қилиш анча осон бўларди.

Олдига носоғлом кўринишдаги киши келса, боланинг жим қараб турмаслиги табиий. Лекин педофиллар жуда мулойим ва сиз-у биз қатори кўринишга эга. Ҳамма муаммо ҳам шунда.

Педофилия – руҳий касаллик натижасидир. Сабаблари ҳар хил бўлиши мумкин: болаликда кечган жинсий зўравонлик, жароҳатловчи ҳолатлар, руҳий ташҳислар.
Одатда улар ҳамма қатори кўринишга ҳаракат қилади. Умуман олганда қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: болага ҳаддан зиёд қизиқиш, уни тиззасига ўтказишга ҳаракат қилиш, бола билан ҳаддан ташқари кўп вақт ёлғиз қолиш.

Сизни нима ҳавотирга солишини ўйлаб кўринг. Бундай ҳолатга энг тўғри баҳо қуйидагича бўлиши мумкин: «қандайдир ҳавотирли, нимадир ғалати».

Ёши катта одам болангиз билан муомаласи сизга ёқмаса, чегараларни белгилаб олинг ва мулоқот қилишни чекланг.

Давоми бор.

===========================
https://incamp.ru/ сайти материаллари асосида тайёрланди.

#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик #зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #зўравонликкайўқдеймиз
Жинсий тажовузкорликка мисоллар:

кераксиз жисмоний алоқа, шу жумладан исталмаган тегинишлар

«хизмат эвазига тажовузкорлик» — бунда мактаб ходими юқори баҳо ёки бошқа нарсалар эвазига жинсий муносабатларга мажбурлайди ёки шантаж қилади.

қиз ва аёллар (ёки ўғил ва эркаклар)га нисбатан жинсига оид қўпол ёки ҳақоратловчи сўзларни ишлатиш

муайян жинсга хос таҳқирловчи номлар билан чақириш

шахснинг жисмоний хусусиятлари ёки ҳаракатлари ҳақида жинсий изоҳлар

порнография, жинсий тусдаги суратлар, граффитиларни жойлаштириш ёки ўзаро алмашиш

жинсий тусдаги миш-мишларни тарқатиш (шу жумладан Интернетда).

Давоми бор.

#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик
#зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #тегажоғлик
#статистика #қонунлар #сукутсақлама
#школа #дети #буллинг
👉Зўравонлик мавзусини эмас, балки тана ҳақида гаплашишни уч ёки тўрт ёшдан бошлаб муҳокама қилиш керак. Оддий саволлардан бошланг. Жинсий зўравонлик ҳақида эмас, балки ўз танасини ҳурмат қилиш ҳақида гапиринг. Фарзандингизга бошқа одамнинг унга тегишга ҳаққи йўқлиги, ҳар ким ўз танасига фақат ўзи масъуллигини тушунтиринг.

Болага чегаралар ҳақида тушунча берсак, ишимиз анча осонлашади. Болага шундай десангиз бўлади: «Сенинг рухсатингсиз бошқа бир одам сенга ҳеч нарса қилиши мумкин эмас», «Кимдир чегарадан ўтиб, сенга ёқмайдиган ҳаракатлар қилса, бу ҳақида ота-онанг ёки бошқа катталарга айтиш керак».

Дарҳол "педофил", "зўравон", "маньяк" каби тушунчаларни бериш шарт эмас. Акс ҳолда бола буни ўз фойдасига ҳам ишлатиши мумкин. Болалар янги сўзни эшитиб, унинг моҳиятини тушунмасдан уйга "олиб келадиган" ҳолатлар кўп учрайди. Болани бу олам - хавфли ва жирканч бир жой эканлигига йўналтирманг, яхшиси чегараларни аниқ қўйиш ва ўз баданини ҳурмат қилишни ўргатинг.

Бегоналар борасида "Мен сизни танимайман, сиз билан ҳеч қаерга бормайман" ибораси қўлланилсин. Бу барча нотанишларга тегишли эканини уқтиринг. Қандай ҳолат бўлмасин - болага машина тагидан мушукчани чиқариб олишни илтимос қилишяптими, ширинлик таклиф қилишяптими, қари инсонни уйга кузатишни сўрашяптими - бу тактикамиз ўзгармайди. Бегонами - мумкин эмас!

Иккинчи қоида: болага тегиниб, уни қаергадир олиб кетишаётган бўлса, бор овозда бақириб, тепиб, тишлаш керак. Қўрқмаслик ва уялмаслик – ноқулай вазиятга тушиш зўравонлик қурбони бўлишдан минг марта афзал.

Танишлар билан мулоқотда эса бола ўз баданининг даҳлсизлиги ҳақида унутмаслиги керак. Ҳеч кимга, ҳатто яқин қариндошларга ҳам ёқимсиз ишлар қилиш, қўлини югуртириш, тегиниш, ечинтириш, суратга олишга РУХСАТ БЕРМАСЛИК.

Болангизга аниқ тушунтиринг, у бошқа одамлар борасидаги энг кичик шубҳалар ва ёқимсиз ҳолатлар ҳақида гапириб бериши мумкин - сиз доимо уни тинглашга тайёрсиз ва тушунасиз. Боланинг сизга тушунарсиз ҳис -туйғулари ва фикрлари ҳақида айтиб беришдан тортинмаслиги муҳим.

Давоми бор.

===========================
https://incamp.ru/ материаллари асосида тайёрланди.

#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик #зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
nuz.uz сайтидаги янгиликдан:

▶️Қиз ажрашган онаси ва 16 ёшли акаси билан икки хонали уйда яшайди, улар билан ажрашган тоғаси ҳам ўз болалари билан яшаб келмоқда. Она ичкиликка ружу қўйган ва айни пайтда Жомбой туманидаги наркология диспансерида даволанмоқда.

▶️Қизнинг сўзларига кўра ойиси билан 5 йилдан бери яшаётган эркак унинг номусига теккан.

▶️❗️Шу билан бирга мактабда онасининг ўйнаши қизни 11 ёшидан бери зўрлаётгани айтилмоқда. Лекин бу расман тасдиқланмади.

▶️‼️Самарқанд шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қизни ҳомиладор қилган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (“Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.

‼️Эслатиб ўтамиз, ушбу модда қиз томонидан ўз ихтиёри билан жинсий алоқа қилишини назарда тутади. Катта ёшдаги одам болани алдов йўли билан зўрлайди-ю, тегишли жазони олмайди.

Ўзбекистон вояга етмаганларнинг зўрланишини бекитмоқдами? Зўравонлар учун қулай шароит яратишда давом этинг!

#СукутСақлама #SukutSaqlama #қонунлар #болалар #педофиллар
Ижтимоий реклама:
"Жинсий зўравонликка учраган болаларнинг ҳар 10 дан 8 нафари уларни зўрлаган одамга ишонган".

#СукутСақлама #болалар #педофиллар
Болани қарашлари бузуқ бўлган одамлардан қандай ҳимоя қилиш кераклиги ҳақида бизга кўплаб саволлар йўллашади. Зўравонлик мавзусини эмас, балки тана ҳақида гаплашишни уч ёки тўрт ёшдан бошлаб муҳокама қилиш керак. Оддий саволлардан бошланг. Жинсий зўравонлик ҳақида эмас, балки ўз танасини ҳурмат қилиш ҳақида гапиринг. Фарзандингизга бошқа одамнинг унга тегишга ҳаққи йўқлиги, ҳар ким ўз танасига фақат ўзи масъуллигини тушунтиринг.

Болага чегаралар ҳақида тушунча берсак, ишимиз анча осонлашади. Болага шундай десангиз бўлади: «Сенинг рухсатингсиз бошқа бир одам сенга ҳеч нарса қилиши мумкин эмас», «Кимдир чегарадан ўтиб, сенга ёқмайдиган ҳаракатлар қилса, бу ҳақида ота-онанг ёки бошқа катталарга айтиш керак».

Дарҳол "педофил", "зўравон", "маньяк" каби тушунчаларни бериш шарт эмас. Акс ҳолда бола буни ўз фойдасига ҳам ишлатиши мумкин. Болалар янги сўзни эшитиб, унинг моҳиятини тушунмасдан уйга "олиб келадиган" ҳолатлар кўп учрайди. Болани бу олам - хавфли ва жирканч бир жой эканлигига йўналтирманг, яхшиси чегараларни аниқ қўйиш ва ўз баданини ҳурмат қилишни ўргатинг.

Бегоналар борасида "Мен сизни танимайман, сиз билан ҳеч қаерга бормайман" ибораси қўлланилсин. Бу барча нотанишларга тегишли эканини уқтиринг. Қандай ҳолат бўлмасин - болага машина тагидан мушукчани чиқариб олишни илтимос қилишяптими, ширинлик таклиф қилишяптими, қари инсонни уйга кузатишни сўрашяптими - бу тактикамиз ўзгармайди. Бегонами - мумкин эмас!

Иккинчи қоида: болага тегиниб, уни қаергадир олиб кетишаётган бўлса, бор овозда бақириб, тепиб, тишлаш керак. Қўрқмаслик ва уялмаслик – ноқулай вазиятга тушиш зўравонлик қурбони бўлишдан минг марта афзал.

Танишлар билан мулоқотда эса бола ўз баданининг даҳлсизлиги ҳақида унутмаслиги керак. Ҳеч кимга, ҳатто яқин қариндошларга ҳам ёқимсиз ишлар қилиш, қўлини югуртириш, тегиниш, ечинтириш, суратга олишга РУХСАТ БЕРМАСЛИК.

Болангизга аниқ тушунтиринг, у бошқа одамлар борасидаги энг кичик шубҳалар ва ёқимсиз ҳолатлар ҳақида гапириб бериши мумкин - сиз доимо уни тинглашга тайёрсиз ва тушунасиз. Боланинг сизга тушунарсиз ҳис -туйғулари ва фикрлари ҳақида айтиб беришдан тортинмаслиги муҳим.

===========================
https://incamp.ru/ материаллари асосида тайёрланди.

#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик #зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз