Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
👉2020 йилнинг охирги кунларида Немолчи.уз лойиҳа асосчиси Ирина Матвиенко билан Бухородаги "Ойдин нури" марказига борган эдик. Бу марказ нодавлат нотижорат ташкилот бўлгани учун асосан ҳомийлик маблағлари эвазига кун кечиришади. Бу ерга кўплаб аёллар ёрдам сўраб келади. Уларга вақтинча яшаш жойидан ташқари, озиқ-овқат, кийим-кечак, психологик, юридик кўмак кўрсатилади. Ўшанда марказ ҳақида ёзганимизда кўпчилик уларга қандай қилиб пул маблағлари ўтказиш мумкин, деб сўраганди. Энди буни Payme иловаси орқали амалга ошириш мумкин.

✔️Сиз эндиликда хотин-қизлар учун инқироз маркази учун ёрдам беришингиз мумкин. Қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, Payme да "Ҳайрия" бўлимида "Ойдин нур"ни топинг:

https://payment.paysys.uz/ru/pay#account=&amount=&vendor_id=101477

➡️"Ойдин нури" маркази ҳақида батафсил: https://nemolchi.uz/uz/n-ming-dona-isht/

#НеМолчиУз #поддержка #жертвынасилия #womenempowerment #ОйдинНур