#Қонун
ТОШКЕНТДА ҲИМОЯ ОРДЕРЛАРИ. Уч воқеа.
1) Ички ишлар органларига эри томонидан жисмоний зўрланиб келинган Юнусобод туманида яшовчи 38 ёшли Й.С. мурожаат қилди. Аёлнинг айтишича, бирон келишмовчилик бўлса, эри унга қўл кўтарар экан. Зўравонлик ҳаракатларини амалга оширган, жабрланувчининг турмуш ўртоғи В.Т. билан суҳбат ўтказилди ва зўравоннинг ижтимоий реабилитацияси учун чоралар кўрилди. Аёлга ҳимоя ордери берилди.
2) Юнусобод туманининг яна бир фуқароси, 27 ёшли Д.Г. ҳам қайнопаси томонидан рухий зўравонликка учраганини айтиб, мурожаат қилган. Аёлнинг айтишича, эрининг синглиси, 33 ёшли Ш.Х., улар билан яшайди ва вақти-вақти билан унга рухий босим ўтказади. Келиб тушган аризага кўра текширув ўтказилиб, қизга ҳуқуқий, психологик ва маънавий ёрдам кўрсатилиб, ҳимоя ордери расмийлаштирилди.
3) Яккасарой тумани ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар ҳам уйдаги зўравонлик қурбонларидан бирига ҳимоя ордерини берди. 45 ёшли Ш.Д. эри вақти-вақти билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, уйда жанжал қилар, бунда эса нафақат аёл, балки болалар ҳам азият чекади. Мазкур ходиса профилактика инспекторлари томонидан назоратга олинди.
Манба рус тилида: https://iibb.uz/ru/news/inspektora-po-voprosam-zhenschin-guvd-g-tashkenta-vydali-ohrannyj-order-zhenschinam-i-devushkam-stavshimi-zhertvami-zhestokosti-i-nasilija
Ҳимоя ордерини олиш тартиби: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/aellarga_himoya_orderini_profilaktika_inspektori_beradi#
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликҚурбонлари #Қонун

#АёлҚулми
Кеча ижтимоий тармоқларда аёл мазах қилинаётган видео тарқалди. Воқеа Қирғизстонда рўй берган.
Аёлнинг эри бўлмиш зўравон қамоққа олинди ва... унга 15 сутка берилди. Ўз ҳаракатларини аёли синглисиникига унинг рухсатисиз боргани билан изоҳлади: https://t.me/daryo_kirill/58490
Хабарда айтилишича, видеода эркак бу дарс бўлиши учун шу ишни қилаётганини таъкидлаган. Шундан сўнг, у видеони хотинининг синглисига юборган.
«У атайлаб ҳаммасини видеога олиб, менга юборди. Бу барча учун дарс бўлиши керак экан. Маълум бўлишича, у бунга қадар ҳам хотинини калтаклаб келган», — дейди сингил.
Аввалига милиция ушбу ҳолатни «Оиладаги зўравонлик» моддаси бўйича қайд этиш ниятида бўлган, бироқ фактлар ўрганилгач, «Қийноққа солиш» моддасига ўзгартирилган.
13 июнь куни Сузоқ туман суди қарори билан эркак 15 суткага қамалган.
Аёл эркакнинг қулими ёҳуд турмуш ўртоғи, хаётдаги ҳамроҳими?
________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонун #Жазо

Ҳимояламайдиган қонунлар ва органлар ҳақида.
@sukutsaqlama саҳифаси администратори ёзяпти. Исмим Нигора. Афсуски, мен ҳам зўравонликка дуч келдим. Ҳайрият, ўз оиламда эмас. Ачинарлиси, таҳдид ўйлаганингиздан ҳам яқинроқ...
Неча йилдирки, зўравон қўшни билан бир подъездда яшаб келамиз.
Аёл ўз қизи билан яшайди. Доимо уйига ҳар хил бегона аёл-эркаклар келиб, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, подъездда тўполон қилиб келишарди. Узоқ йиллардан бери унинг қилиқларига барча қўшнилар индамай келарди. Бир неча бор милиция чақиришган, лекин иш участка нозиридан нарига ўтмасди. У доимо акасини пеш қилади. Гўёки у собиқ спецназ ходими бўлиб, ҳаммамизни йўқ қилармиш.
Қўшним подъездга аҳлат чиқаргани учун у билан сен-менга бориб қолганмиз. Ачинарлиси, аҳлатни ўз эшиги ёнига эмас, менинг эшигимга яқинроқ жойга қўярди. Мен яхшиликча гапирдим, нега сизларнинг аҳлатингизни мен чиқаришим керак, десам, қиласан-да ва бир қатор куракда турмайдиган сўзларни эшитдим. Мен ҳақоратларга чидамай участка нозирини чақирдим. Унинг олдида ҳам қўшним мени ҳақорат қилишда давом этди.
«Ж..б, ўша келган жойингга жўна, кийволган кийимини қаранглар, бомжсан-ку, дешёвка” ва шу каби куракда турмайдиган сўзлар билан мени шаъним ва инсонийлик ғуруримга тегди.
Иш судгача борди. Июнь бошида суд бўлиб ўтди. Қўшним уч “минималка” билан қутулди. Суддан кейин ҳеч қанча ўтмасдан қўшним ичволиб, яна тўполонини бошлади. Энди эшигимни бузиб, мени ва болаларимни сўйиш билан таҳдид қилди. Воқеани видеога ёзиб олдим. Биринчи судда менинг Қирғизстонда туғилганимни билиб қолди. Бу сафар энди “Қирғизстон фуқаросига ўлиииим” деган сўзлар ҳам қўшилди. Ваҳоланки ўзбекман ва Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман.
Яна ички ишлар ходимларини чақирдим, участка нозири, гувоҳлар. Деярли бир соат давомида орган ходимлари қўшнимни бўлимга ўтишга таклиф қилишди. Мен уларнинг орқасида турардим. Қўшним ҳақоратлар ёғдиришда давом этарди. “Шу ж..б ни ўлдириб, кейин бўлимга бораман”, деб ичкарига кирди ва бирдан қўлида пичоқ билан чиқиб, менга отилмоқчи бўлди. Миллий Гвардия ходими уни ушлаб қолди.
Биз ҳам ички ишлар бўлимига ўтдик. У ерда мени ҳақорат қилиш, сўйиш билан таҳдид қилишда давом этиб, бир неча бор менга ташланмоқчи ҳам бўлди. Ички ишлар ходимларининг айтишича, менинг уйимда менга таҳдид қилмагани учун унинг қилиғи бор йўғи “безорилик” деб кўриларкан. Мантиқан буни ҳечам англолмаяпман.
Шу кунларда суд бўлади. Майда безорилик ва ички ишлар бўлими ходимига бўйсунмаганлик учун. 183-модда ва 194-модданинг 2 қисми.
Шунақа гаплар. Сизга пичоқ билан ташланишлари, сизга ва болаларингизга таҳдид қилишлари, миллатингиз бўйича ҳақорат қилишлари мумкин. Лекин иккинчи марта ҳам суд майда безорилик моддаси бўйича бўлиб ўтади.
❗️Мен нимани кутай? Жиноий кодекс бўйича иш қўзғатилишини ҳадик билан кутиб яшайми? Мени ва болаларимни ваъда берганидай сўймаслигига ким кафолат беради? Нега хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллар бунга жиддий қарамайди? Нега ички ишлар бўлимидан уни наркология диспансерига олиб бориб, текширишмади. Саволлар кўп, лекин жавобларни ҳеч кимдан ололмадим.
________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонун

Маст ҳолда қиз болага шилқимлик қилган шахсга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди
2021 йилнинг 19 июнь куни Нарпай туманида жойлашган “Мирбозор” МЧЖ ҳудудида эркак спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўзига олдиндан таниш бўлмаган исмли қизнинг қўлидан тўртиб, унга нисбатан ҳақоратомуз шилқимлик қилган.
Қиз Нарпай тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, эркакка нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Ариза юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун жиноят ишлари бўйича Нарпай туман судига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Нарпай туман судининг 2021 йил 23 июнь кунидаги қарорига асосан, эркакка Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шундан сўнг, унинг яқинлари туман ИИБ га бориб, ҳатто ўз норозиликларини билдиришган.
Қизлар, сизлардан илтимос, шундай ҳолатлар сиз ҳам ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ариза ёзишдан қўрқманг. Шилқимларга фақат қонунан чора кўрилсагина, кейинги сафар ўйлаб қилиғини қилади.
#СукутСақлама #шилқимлик #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #қонун