#ЖиноятВаЖазо
Ўтган йилнинг баҳорида РФ Ярославль области Дзержинс туманида шаҳар автобусидаги камералар ёши катта эркак кичик қизга тегажоғлик қилганини ёзиб олди. У қизнинг ёнига ўтириб олиб, қўлини унинг тиззасига қўйди. Қиз маълум вақт чидаб, кейин бошқа ўриндиққа ўтиб олади.
Воқеа Россия Тергов қўмитасининг Ярославль области бўйича тергов бошқармасининг Ярославль шаҳри Дзержинский тумани бўйича тергов бўлими томонидан тергов қилинди.
Полиция ходимлари гумонланувчининг шахси ва унинг қаердалигини аниқлашга муваффақ бўлди. Ҳибсга олинган педофилни дастлаб қамоқда сақлашмади. Дзержинский туман суди терговчининг ушбу шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини тайинлаш ҳақидаги илтимосномасини, шунингдек прокурор ёрдамчисининг унга нисбатан уй қамоғини қўллаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этди, деб хабар берди ўшанда Ярославль области суди матбуот хизмати.
Дзержинский туман судининг 2022 йил 14 февралдаги ҳукми билан 62 ёшли педофил "Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари" моддаси бўйича айбдор деб топилди. Унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, уни қаттиқ режимдаги ахлоқ тузатиш колониясида ўташга ҳукм қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 3 июнь куни Тошкентда автобусда вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган пенсионер ушланди. Унинг устидан суд 6 июнь, душанба куни бўлиши кутилмоқда.
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #педофил