Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.43K subscribers
1.06K photos
262 videos
2 files
2.69K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Самарқандда хотини ва унинг ўйнашини ўлдирган эркак 22 йилга қамалди

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида хотинини ва у билан бирга бўлган эркакни савдо марказида пичоқлаган фуқаро ҳақида хабар берилган эди. Жабрланганлар ўткир қон йўқотиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур иш юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судда кўриб чиқилди. Фуқаро Жиноят кодексининг 97-моддаси 2 қисми «а» и «ж» бандлари (икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш) билан айбли деб топилиб, 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Жазо муддатини 2020 йил 20 ноябрь кунидан бошлаб ўталаётгани ҳисобланиши маълум қилинди.

➡️Манба: @gazetauz_uzb

#Sukutsaqlama #СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЖиноятВаЖазо

_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қашқадарёда ҳомиладор хотини, қайнонаси ва 2 болани пичоқлаб ўлдирган эркак умрбод қамалди

Қашқадарёлик эркак 4 кишининг қотилига айланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

2020 йилнинг 10 декабрга ўтар кечаси 30 ёшли эркак Яккабоғ туманинг Эски Яккабоғ маҳалласидаги қайнонасининг уйига 2 та ошхона пичоғи билан келган.

Уйга девор ошиб киргач, аввал ҳомиладор хотинини, сўнг унинг онасини пичоқлаган. Шовқиндан уйғонган икки 8 ёшли Р.Ш. ва 6 ёшли А.Ш.ни кўргач, уларга ҳам пичоқ санчган. Ва шундан кейин эркак воқеа жойидан яширинган.

Мазкур жиноят Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, умрбод қамоқ жазоси тайинланди.

________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЖиноятВаЖазо
Сурхондарё вилояти Денов туманида набиралари кўз ўнгида келинини пичоқлаб ўлдирган қайнонага ҳукм ўқилган

2021 йилнинг 16 июль куни соат 10:00 атрофида Денов тумани Истиқбол маҳалласида яшовчи эр-хотин Б.Ҳ. ва З.С. ўғлига бозордан ёзги оёқ кийим олиб берган. Улар уйга қайтганда қайнона оёқ кийимнинг арзонлигидан ёзғирган. Келин унга жавоб қайтарган ва ўртада тортишув юзага келган.

Шу куни 15:00 ларда қайнона-келин ўртасида яна жанжал бошланган. Келин ўз хонасига кириб кетган. Шунда қайнона жаҳл устида ошхона пичоғи билан келиннинг хонасига кирган ва уч нафар набираси кўз олдида келинига пичоқ санчган. Оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Денов тумани суди Ж.Ҳ.ни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топган. Унга 13 йил 4 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган.

#SukutSaqlama #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЖиноятВаЖазо
Сирдарё туманида келишмовчилик сабаб келиб чиққан жанжалда аёлини пичоқлаб ўлдирган шахсга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар қилди.

Қайд этилишича, 3 нафар фарзанднинг отаси оила рўзғорини хотини бўйнига олгани, ўзидан кўра кўпроқ пул топаётганидан жаҳли чиқиб, у билан тез-тез жанжаллашган. Шу сабабли улар алоҳида яшай бошлаган.

Жиноят содир этилган куни судланувчи Х.А. маст ҳолатда турмуш ўртоғи Х.С. вақтинча яшайдиган хонадонга девор орқали ошиб кирган. Аёлни уйғотиб, уни кириш эшиги олдига олиб чиққан. Шовқин сабаб уйғониб кетган 3 яшар қизи қаршисида уни ўта шафқатсизлик билан ҳаёти учун муҳим бўлган аъзоларига ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан 14 марта урган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Оқибатда аёл олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида судья Х.А.ни Жиноят кодексининг 97-модда, 2-қисми «ж» (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) бандида белгиланган жиноятни содир этганликда айбдор деб топган. Унга 17 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси берилган.

Манба.

#СукутСақлама #SukutSaqlama #қотиллик #жиноятважазо #зўравонликкайўқдеймиз
#ЖиноятВаЖазо

Ўтган йилнинг баҳорида РФ Ярославль области Дзержинс туманида шаҳар автобусидаги камералар ёши катта эркак кичик қизга тегажоғлик қилганини ёзиб олди. У қизнинг ёнига ўтириб олиб, қўлини унинг тиззасига қўйди. Қиз маълум вақт чидаб, кейин бошқа ўриндиққа ўтиб олади.

Воқеа Россия Тергов қўмитасининг Ярославль области бўйича тергов бошқармасининг Ярославль шаҳри Дзержинский тумани бўйича тергов бўлими томонидан тергов қилинди.

Полиция ходимлари гумонланувчининг шахси ва унинг қаердалигини аниқлашга муваффақ бўлди. Ҳибсга олинган педофилни дастлаб қамоқда сақлашмади. Дзержинский туман суди терговчининг ушбу шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини тайинлаш ҳақидаги илтимосномасини, шунингдек прокурор ёрдамчисининг унга нисбатан уй қамоғини қўллаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этди, деб хабар берди ўшанда Ярославль области суди матбуот хизмати.

Дзержинский туман судининг 2022 йил 14 февралдаги ҳукми билан 62 ёшли педофил "Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари" моддаси бўйича айбдор деб топилди. Унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, уни қаттиқ режимдаги ахлоқ тузатиш колониясида ўташга ҳукм қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 3 июнь куни Тошкентда автобусда вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган пенсионер ушланди. Унинг устидан суд 6 июнь, душанба куни бўлиши кутилмоқда.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #педофил
#ЖиноятВаЖазо

Жорий йилнинг 27 июнь куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 31 ёшли аёлнинг жасади кийим илгичга осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда «Bugun.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беради.

Аёл Тойлоқ тумани Боғизағон маҳалласида яшовчи 33 ёшли Х.О. билан 2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, бирга яшаб келган. Турмушлари давомида 2 нафар (3 ёшли ўғил, 1 ёшли қиз) кўрган.

Ўтказилган дастлабки суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, марҳуманинг ўлими осилишда бўйин аъзоларини сиртмоқ билан қисилиши натижасида юзага келган механик асфиксиядан келиб чиққанлиги, шунингдек марҳуманинг танасида енгил тан жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тайлоқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, марҳуманинг турмуш ўртоғига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.

Лойиҳамиз бундан аввал ўзини ўлдириш даражасига етказилган Моҳинур, Мухлисалар ва қанчадан-қанча уй зўравонлиги қурбонларининг ўлимида зўравонлар жазоланмагани ҳақида ёзганмиз. Бугун бу хабарни ўқиб, энди аёлни ўзини ўлдириш ҳолатигача олиб борадиган зўравонлар сал ўзини тийиб олар, деб умид қиламиз. Зўравонликдан ҳоли Ўзбекистон учун, албатта, курашамиз!

#СукутСақлама #Қонунлар #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Ўз хотини ва фарзандини ўзини ўлдиришгача олиб борган эркак иқрори

Аввал саҳифаларимизда аёл ва унинг қиз фарзанди ўзини осгани ҳақида ёзгандик.

Аёл кетма-кет қиз фарзанд кўргани туфайли қайнона уни арзимас сабаблар билан йиллар давомида таҳқирлаб келган. Бундан мутасаддилар ва мактаб жамоаси ҳам хабардор бўлган. 2020 йил ноябрь ойида оилада яна жанжал юз берган. Эр аёлини яқин қариндошларига тегишли дўкондан қайнонаси номига қарз олишда айблаб, танасининг турли жойларига электр кабели, қўл ва оёқлари билан жароҳат етказган. Декабрь ойида қайнона аёлни уриб, юзига қайноқ сув сепиб юборган. Оиланинг тўнғич қизи онасига қилинган тазйиқларга чидолмай, яшаш уйи оғилхонасида арқон билан ўзини осган. Орадан 2 соат ўтиб, аёл ҳам қизи ёнида ўз жонига қасд қилган.

Эркак Самарқанд вилоят Каттақўрғон тумани мактабларининг бирида кичик синфларда дарс бериб келган.

"Тахминан 1,5 йил биз бахтли яшадик. Кейин эса оиламизда келишмовчиликлар бошланди. Хотиним онам билан келиша олмади. Ишдан қайтганимда онам эпсиз келини устидан арз қилаверган. Бу ҳолат бир неча йил давом этган. Бу вақтда мен 5 нафар фарзанднинг отаси бўлдим. Кундан-кунга жанжаллар чуқурлашиб бораверди… Тан оламан, хотинимни калтаклардим, ўшанда у ота-онасининг уйига кетиб қоларди", – дейди қотил.

Навбатдаги жанжалга дош беролмай хотиним ва кичик қизим ўз жонига қасд қилади.

"Бу фожеа. Бир зумда мен яқинларимдан айрилдим. Барчаси бундай якун топишини хаёлимга ҳам келтирмасдим... Мен қаттиқ афсусдаман", – деди у.

Эркак ЖК 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми «а», «б» бандлари билан айбли деб топилиб, 7 йилга қамалган. Қайнонага эса 4 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

#СукутСақлама #ЖиноятВаЖазо #иқрор
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий низо келиннинг ўлими билан якунланди

Тошкент вилоятининг суд залида 67 ёшли аёл қилган ишидан афсусланиб, воқеа тафсилотини зор йиғлаб сўзлаб берди. Воқеа шу йилнинг 5-май санасида содир бўлган. Кенжа ўғлининг уйига меҳмон бўлиб келган она ошхона пичоғи ёрдамида ҳовлидаги бегона ўтларни тозалаётганини айтади.

Аммо келин билан оғзаки тортишув бошланганидан кейин у бу совуқ қуролни ўсимликка эмас, келинининг кўксига санчган. Аёл келинни уйни саранжом тутмаганликда айблаган ва натижада насиҳат жанг майдонига айланиб кетган.

Кўрсатилган ёрдам ва муолажаларга қарамай, келин воқеадан 4 кун ўтиб, шифохонада вафот этган. Унинг 3 нафар фарзанди бўлиб, энг кичиги 6 ойлик чақалоқ.

Айбланувчига аёл киши ва ёши 60 дан ошгани, жиноятни қасддан қилмаганини ҳисобга олиниб, 4 йил қамоқ жазоси белгиланган.

Ҳали эртага 4 йилга қолмасдан қамоқдан чиқиб келган аёл неваралари билан мулоқоти чекланмайди, болалар оналарининг қотилини кўриб қай ҳолатга тушаркин 😔

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЖиноятВаЖазо
Ўтган йили нафақадаги аёлни 21 ёшли эркак зўрламоқчи бўлгани ва калтаклагани ҳақида ёзгандик.

Аёл тонг саҳарда доимгидек сайрга чиққанида унинг ортидан маст йигит илакишади. Ундан яширинишга уриниб, аёл подъездга кириб олади, у ерда эса даҳшатли ҳужум содир бўлади. Калтакланган ва қўрқиб кетган аёл ички ишлар органларига мурожаат қилишга ўзида куч топган, бироқ унинг сўзларига кўра, тергов кўплаб қонунбузарликлар билан давом этган. Бу ҳақда батафсил ёзган эдик.

Эслатиб ўтамиз, терговчи жабрланувчининг рози бўлмаганига қарамай, 277-модда (“Безорилик”) бўйича ишни судга оширади. Аёлнинг адвокати ишни 118-модда (“Номусга тегиш”) бўйича қайта квалификация қилишни сўраганди. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди бу иш бўйича ўтган йилнинг апрель ойида ҳукм чиқарган. У қайта квалификация қилишни рад этади ва судланувчини 277-модда бўйича 1 йил муддатга манзилли колонияда жазо ўташга ҳукм қилди.

Жабрланувчининг соғлиғи ёмонлашгани, оғир руҳий ҳолатга қарамай, ўзида кураш учун куч топади. Жабрланувчининг адвокати апелляция шикояти бериб, июнь ойида иш шаҳар судига ўтказилди. Бунга параллел равишда улар шаҳар прокуратурасига ариза билан мурожаат қилишди.
Жабрланувчи илгари Чилонзор тумани прокуратурасига мурожаат қилиб, бир неча бор шаҳар прокуратурасига борган.

Прокуратура биринчи инстанция ҳал қилув қарори устидан протест келтиради ва иш қайта кўриб чиқиш учун туман судига қайтарилади. Жараён деярли уч ой давом этади. 2022 йилнинг декабрь ойида Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди ишни қайта кўриб чиқиш бўйича якуний ҳукм чиқаради. Эркак ЖК 118-модданинг 1-қисми, 25-модда билан зўрлашга уриниш бўйича айбдор деб топилди. 63 ёшли аёлнинг соғлиғига етказилган зарар ҳам инобатга олиниб, унга сарфланган харажатларни қоплаш мажбурияти юклатилди. Шунингдек, 22 ёшли йигит 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазони ижро этиш колониясида ўташга ҳукм қилинди.

Адолат ғалаба қозонганига қарамай, буни ғалаба деб аташга тил бормайди. Кекса аёл ва унинг оиласи суд тизимининг барча синовларидан ўтди. Жабрланувчининг сўзларига кўра, судларда у айбини тан олмаётган ва уни ёлғончи деб атаган айбдор томоннинг кўрсатмаларини тинглашга мажбур бўлган. Буларнинг барчаси нафақадаги аёлнинг соғлиғига таъсир қилди, ваҳоланки у тажовуздан кейиноқ анча соғлигини йўқотди. Суд етказилган тан жароҳатларни енгил деб баҳолади, бироқ аёлнинг таъкидлашича, у жароҳатлар туфайли чап кўзида зўрға кўради, иккинчи кўзида эса кўриш қобилияти пасайиб кетган.
Аёлнинг сўзларига кўра, суд айбдорга тўлаши керак бўлган компенсация пули унинг қилган харажатларининг ярмини ҳам қоплай олмайди: адвокат, даволаниш, соғлиғини тиклаш.

Кекса, ҳурматли аёл ҳар сафар ҳақиқатан ҳам ҳужумга учрагани, оғир жароҳат олгани, ёлғон гапирмаётганини, унга тажовуз қилган эркакни провокация қилмаганини исботлашга мажбур бўлди. Фақат яқинларининг ёрдами ва адолатга бўлган улкан ички иродаси унга айбдорни жазолашда охиригача боришда ёрдам берди. Адвокат, суд ва прокуратурага бориш учун бир ярим йил ва жуда кўп харажатлар кетди. Жисмоний ва маънавий ҳолатни яхшилаш учун кўп пул ва вақт керак бўлади.

Умид қиламизки, тизимимиз бундай жиноятлардан жабрланганларга янада эҳтиёткорона муносабатда бўлиб, адолат ва қонун ҳимоясида мустаҳкам туради. Ахир, ҳар бир жабрланувчи ўзи учун бундай қаттиқ ва узоқ кураш учун куч ва воситаларни топа олмайди.

Шунинг учун бугун сиздан жасур қаҳрамонимизни ва унинг оиласини қўллаб-қувватлашингизни сўраймиз!

Нигина Худайбергенова

#СукутСақлама #ЖиноятВаЖазо
Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Фарғона вилоятидаги туманларнинг бирида 64 ёшли қайнота келинини ўлдириб, унинг бошини узиб олди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди. Воқеа 2022 йилнинг 1 октябрь куни содир бўлган. 64 ёшли эркак аввалига келини билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг келинини уриб…
Келинини аянчли тарзда ўлдирган қайнотага ҳукм ўқилди

Маълум қилинишича, воқеа 2022 йил 1 октябрь куни Қўштепа туманидаги хонадонлардан бирида содир бўлган.

1958 йил туғилган эркак келини, яъни кенжа фарзандининг хотини билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал давомида қайнота томонидан бўйин қисмига қаттиқ зарб билан урилиши сабаб 1988 йилда туғилган келин ҳушини йўқотиб, ерга йиқилган.
Қайнота ҳушсиз ётган келинини уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, Фарғона тумани Оқбулоқ қишлоғидаги адирликка олиб борган.

Шундан сўнг, у ошхона пичоғи билан келинининг бош қисмини танасидан буткул ажратиб олган ва йўл четида жойлашган арча дарахти орасига илиб кетган.

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, марҳума оғир тан жароҳати олгани ва кўп қон йўқотгани оқибатида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди томонидан айбланувчига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми ва 134-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилди. У 13 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

#СукутСақлама #ЖиноятВаЖазо
Уч нафар боласини ўлдирган эркак умрбод қамоқ жазосини олди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди 13, 12 ва 10 ёшли икки қизи ва бир ўғлини пичоқлаб ўлдирган 36 ёшли эркакка нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят суди матбуот котиби Садриддин Набиев маълум қилди.

Аввал саҳифамизда июнь ойида Бош прокуратура матбуот хизмати Исроилда ишлаётган турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолган эркак фарзандларини ўлдиришга қарор қилгани бўйича хабарини берган эдик. Эркак ўз болаларини ошхона пичоғи билан уриб ўлдириб, сўнг ошхона пичоғи билан танасининг чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб ўзига тан жароҳати етказган. Реанимацияга тушиб, тирик қолди.

Эркак суд ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «в» ва «ж» бандлари (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги, икки ёки ундан ортиқ шахсни, ўта шафқатсизлик билан ўлдириш) билан айбли деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ота-оналар қасос олиш учун ўз фарзандларига зарар етказиши мумкинлиги жиддий ва ўта ташвишли масала. Бу ота-онанинг нормал ва соғлом хатти-ҳаракатларидан оғишдир. Болаларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик асоссиз ва уларнинг хавфсизлиги ҳимояси ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва ижтимоий хизматлар эътиборида бўлиши шарт.

Фарзандлар - алоҳида шахс, ота-оналарга тегишли бўлган ва турмуш ўртоғига таъсир ўтказиш учун қўлланиладиган мулк объекти эмас!

#СукутСақлама #ЖиноятВаЖазо