Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.43K subscribers
1.06K photos
262 videos
2 files
2.69K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Transport vositasini boshqarish vaqtida haydovchilarning telefondan foydalanishi taqiqlanadi

Facebook | Instagram | Website | Telegram | YouTube | Mover
2-сон психоневрологик диспансернинг бош шифокори ва Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг суицидологи Гулнора Пирлиева билан Ўзбекистонда психиатр ёрдами тизими тўғрисидаги суҳбатимизни давом эттирамиз.

Демак, психиатрга мурожаат қилиш психиатр ҳисобига олинишни англатмайди?

Тошкент мактаби психиатрларининг яширин қоидаси, агар бемор стационарга биринчи бор олинган бўлса – дарҳол жиддий ташхис қўймасдан, юмшоғидан бошлаш. Ҳатто уни кучли психоз ҳолатида ётқизишган, ҳатто шизофрения каби касалликка шубҳа билан олиб келишган ҳолатда ҳам. Юмшоқроқ ташхис тўғри даволаш фонида беморнинг ҳолати қандай ўзгараётганлигини кузатиш имконини беради.

Кўплаб руҳий касалликлар ремиссия ва ҳуружлар алмашинуви кўринишида кечади. Ремиссия 20 йилгача, узоқ муддат давом этадиган даволаш усулини топиш мумкин. Бу вақт мобайнида инсон тўлақонли ҳаёт кечириши мумкин, хўш нега энди жиддий ташхис билан унинг ҳаётига тамға қўйиш керак?

Биз беморни кузатиб бориб, унга фақат ғайрижтимоий ҳолатга ўтганида, ўзини жамиятда ҳис қила олмаган ҳолатда оғир ташхис қўямиз. Бунда инсонни ҳисобга олиш ва унинг меҳнатга лаёқатлилик масаласини ечиш керак.

👉Психиатрга саволларингиз борми? Изоҳларда ёзиб қолдиринг

#ПсихиатрБиланСуҳбатлар #сукутсақлама
Nemolchi.uz жамоаси чин дилдан Бибисора Ориповани туғилган куни билан табриклайди🥳🥳🥳

Самарқанд вилояти хотин-қизларига 20 йилдан зиёд вақт давомида бераётган кўмагингиз учун катта раҳмат 💪 Аёлларнинг муаммоларига бефарқ қолмаслигингиз, донолигингиз ва чексиз меҳрингиз учун чексиз миннатдормиз. Сизга мустаҳкам соғлик ва узоқ умр тилаб қоламиз. Барча ташаббусларда омад тилаймиз!

Сизни жуда яхши кўрамиз ❤️

"Раҳмдиллик" марказини қўллаб-қувватламоқчи бўлганлар мазкур ҳавола орқали ўтинг.

#СукутСақлама #WomenEmpowerment
НИМА УЧУН БОЛАЛАР ХУДБИН БЎЛИБ ВОЯГА ЕТАДИ?

Инсоннинг шаклланишида аввало оиланинг ва ота-онанинг ўрни катта бўлади. Ҳеч бир ота-она боласини худбин бўлиб вояга етишини истамайди. Хўш, фарзанд худбинликдан йироқда улғайиши учун нималарга эътибор бериш керак? Бугун ушбу саволга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

Ота-она ўзи сабабчи

Шундай оилалар борки, боласини фақат ютуқларга эришганда мақтайди. Меҳр ҳам ўлчовли, сабаб бўлгандагина эътироф кутилади. Бошқа вазиятларда эса кўнгилсизлик ва дилхираликлар ҳукмрон бўлади. Бундай оилаларда бола ҳар нарсадан баҳрамандлик ҳиссини туймайди. Ўз истакларига қараб иш тутиш ўрнига, ота-онасига ёқиш учун ҳаракат қилади. Ота-она учун эса фарзанди оила обрўси учун курашса бўлгани. Натижада бундай бола улғайганда, мусобақалашув, ўз манфаатини бировникидан устун қўйиш орқали ҳаёт кечиради.

Ўта талабчан ва қадрсизлантиришни яхши кўрувчи ота-оналар
Бундай ота-оналар фарзандига катта талаб қўйиш орқали, болани тушкунликка тушириб қўяди. Кейин оилада бир нечта болалар бўлса, бирини иккинчисини олдида қадрсизлантириш анъанаси ҳам ишлайди. Бундай оилаларда катта бўлган фарзандлар одатда асабий, жаҳлдор бўлиб улғаяди. Ўсмирлик вақтида эса ҳатто чуқур тушкунлик ҳолатлари кузатилиши мумкин. Улар ҳеч қачон салоҳиятини намоён қила олишмайди, чунки уни йўқ деб ҳисоблашади.

Тилла болам
Ушбу тоифадаги ота-оналар яширин равишда худбин бўлишади. Улар фарзанди истеъдодли бўлса бўлмаса, бировларнинг олдида мақтайверишади. Бунинг натижасида бола ортиқ даражада ўзига ишонишни бошлайди, атрофдагиларни менсимай қўяди. Мукаммаллик сари тинимсиз пойга ривожланади. Бу кетишда одам ўз “мен”ини йўқотиб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас.

Ўта худбин ота-оналар
Ота-онанинг ўзи ўта худбин бўлса, болалар ҳам бу хислатдан ранг олади. Энг ёмони фарзандлар катталарга кўр-кўрона эргашади, уларнинг ўз фикри бўлмайди. Улғайгач ўзларини ҳимоясиз ҳис этади, омма олдида юришни истамайди, эътибордан четда одамови бўлиб юрадиган инсонга айланади.

Қуш уясида кўрганини қилади. Сиз қанчалик ҳаракат қилманг, аввало ўзингизни ўзгартирмас экансиз, фарзандингизни муносиб тарбиялай олмайсиз. Билингки, фарзанд сизнинг ҳаётдаги аксингиздир.

_________________
#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
#Ўқувчилардан

Азиз Сукут сақлама лойиҳаси обуначилари бўлган мунис опа-сингиллар! Ўз қарорингизга эга бўлинг, ўзингизни севинг. Мен бундан қарийб бир йил олдин кучли йўқотиш сабаб хаётдан, яшашдан чекинган эдим. Шу орада айрим соғлигимдаги муаммолар сабабли эримнинг хиёнатига дуч келдим.

Шундан сўнг ўзимни ўнглаб қатъий қарор қабул қилдим, олий малумотлиман, жудаям нуфузли жойга ишга кирдим, яъни турмуш ўртоғимнинг ишхонаси бизга бўйсунар эди, табиийки ойлигим ҳам уникидан кўп.

Олдимга ялиниб келди. Муомаласи тубдан ўзгарган. Тўғри, ундан даражангиз баланд бўлгани учун шунақа қиляпти, деб ўйларсиз. Бўлиши мумкин. Аммо пушаймонлиги аниқ.

Бу билан нима демоқчиман, хурматли опа-сингиллар, ўзингизни хурмат қилинг, ўзингизни севинг, соғлигингизга бефарқ бўлманг, бир инсонга қаттиқ боғланманг. Фақат ўзингизга ишонинг. Хурматли оналар қизларингизни олий малумотли бўлишига шароит яратиб беринг, хаётда , оилада ўзининг ўрни бўлсин.

================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

❗️Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.

____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Ўқувчилардан
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонанинг мард аёли.

▶️Қўлида беш нафар бола билан кўчада қолиб кетган Зулайҳо хает қийинчиликларидан қўрқмасдан курашди.

Аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш "Меҳржон" маркази кўмагида ўз уйига қайтди ва ўзига ўхшаб қийналган аёлларни иш билан таъминламоқчи.

📝Тез кунда барчасини унинг ўзидан эшитасиз. Ҳозирча Зулайҳонинг уйидан кичик лавҳани ҳавола этамиз.

#СукутСақлама #womenempowerment
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фикр

Ҳозирги сўзларимдан кейин ўртамизда фикрлаш фарқларимиздан бири юзага келиши мумкин. Тайёрман, доимгидек. Киноижодкор Сарвар Каримовнинг гапларига қўшиламан. Ҳар нарсага секс, гармон призмасидан қарашни бас қилиш керак. Санъат асарими, ўрганилади. Инсоният оловда ёқишлар сезонидан ўтиб бўлган.

Камига конституциявий тузумимиз ўзгармади шекилли. Ёқмаса, ана катта Ҳайратон! Ўтиб кетавер. Бу кабиларга шайтонлаб "вай ўлай, ана" дея бармоқлар орасидан ийманиб қараётган бўлсанг, муаммо сенда, сен каби қарамаётганлардамас. "Қизизга раво кўрасми" дейишлар уже эски, эффектсиз ва зерикарли метод.

P.S. Ёки комплексларингни тўлиқ ишга тушириб ғорга кириб кет!

P.P.S. Шунақа ғалати гапларни гапирадиганлар мактабда одам анатомияси ва биология фанларини ўқимаган қумрилар бўлади. Дарслардан қочиб юргандир балки. Китобни оч ва жазавалан, ҳалиям кечмас.

Манба: @Zafarbek_Solijonov

________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Фикр
1️⃣ Деярли ҳар бешинчи бола жинсий зўравонлик ва турли шакллардаги зўравонлик қурбони бўлади.

2️⃣ 70-85 % ҳолатларда жинсий зўравонликка учраган болалар ўз зўравонларини олдиндан таниган.

3️⃣ Зўравонликка учраган ҳар учинчи бола бу ҳақида ҳеч кимга гапирмайди.

Статистикага мурожаат қилсак: айнан оилаган таниш ёки қариндош бўлганлар болаларга нисбатан зўравонлик қўллайди. Бу муаммонинг мураккаблиги ҳам шунда: болани бегоналардан ҳимоя қилиш осонроқ.

Оилавий дўстлар, қариндошлар, қўшнилар, боланинг ва ота-онанинг танишлари. Ота-оналар одатда бегоналар билан мулоқот қилиш мумкин эмаслигини айтишади. Тажриба ва тадқиқотларнинг кўрсатишича, болалар баъзан бу қоидани бузишади, лекин аксарияти уни яхши уқиб олади. "Ўзимизники" бўлганлар билан бу қоида ишламайди, негаки танишларга болалар аксарият ҳолатларда ишонади.

Педофилнинг яқинлари унинг ҳатти-ҳаракатлари ҳақида кўпинча билимайди ва бу нарса уларнинг ақлига ҳам сиғмайди. Бошқа томондан ёмон нарсаларни яқинларимиз ҳатти-ҳаракатларида атайлаб сезмаймиз. Жинсий зўравонлик қурбонларининг ота-онаси нимадир бўлаётганини сезишса-да, яқинлари томонидан содир бўлаётгани учун "йўқ, у бундай қилиши мумкин эмас" деб ўзимизни чалғитамиз.

Давоми бор.
===========================
https://incamp.ru/ сайти материаллари бўйича тайёрланди.
Сиз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

#педофиллар #БолаларгаНисбатанЗўравонлик #зўравонликқурбонлари #СенЁлғизЭмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
ИШДАГИ ХАРАССМЕНТ: БУ НИМА ВА УНГА ҚАРШИ ҚАНДАЙ КУРАШИШ МУМКИН

Харассмент — бу инсоннинг шахсий чегараларини бузувчи ҳар қандай камситиш тури. Ишда камситишнинг турфа кўринишлари намоён бўлиши мумкин, психологик таҳқирлашдан тортиб жисмоний зўравонликкача.

Камситилган одам нимани ҳис қилади?
Ўксиниш, психологик босим, ўзини йўқотиб қўйиш, хавотир каби ҳислар камситилган инсонларга хос бўлади. Улар кайфиятни бузади ва ҳаёт сифатини ёмонлаштиради. Харассмент ҳақида бизнинг жамиятда очиқ гапирилмайди.

Айниқса, аёлларга нисбатан бўлган камситиш ҳолатлари кўп ҳолларда эътиборсиз қолиб кетади. Аёл-қизлар бундай вазиятда чорасиз қолганидан иш жойларини йўқотади, баъзида эса айбсиз айбдорга айланади. Харассментдан нафақат аёллар, балки эркаклар ҳам азият чекиши мумкин. Раҳбарларнинг психологик босими, жамоа аъзолари томонидан камситилиш эркак ходимларни четлаб ўтмайди. Шундай инсонлар бор, таҳқирланиш ҳолатларига йиллаб чидаб юраверади.

👉Харассментчиларнинг мақсади нима?

Объективлаштириш — ўзга инсонларни ўз эҳтиёжи йўлида қурбон қилиш ва атрофдагиларга товар сифатида қараш. Бунга бир мисол келтирамиз. Буви неварасини ҳайвонот боғига олиб келди. Кичкинтой аквариумдаги балиқларни мириқиб томоша қиляпти, сув ости олами, ундаги тирик балиқлар болага завқ бағишлайди. Лекин кутилмаганда буви шундай дейди: “Мана бу катта балиқни қара, тутиб беришса сенга қовуриб берардим”.
Бу гапдан кейин неваранинг иштиёқи йўқолади, кайфияти тушади. Бувининг ҳаракатлари болага ҳамма нарсага ўз эҳтиёжлари нуқтаи назаридан қарашни ўргатади.

Жинсий истак йўлидаги муносабат — кўпинча лавозими юқори бўлган эркак ходимларга хос бўлади. Юқорида айтганимиздай, бундай “тегажоқлик” жамоадаги соғлом муҳитни мутлақо парчалаб юборади.

Ҳаммасини пул билан ўлчайди. Бундай жамоадошлар бу дунёда ҳамма нарсани пул билан сотиб олса бўлади, деб ўйлайди. Ҳамкасбларини мутлақо ҳурмат қилмайди, менсимайди. Бошқаларга муносабати ҳам шунга яраша бўлади. Унинг хаёлидаги “мен ҳаммасини сотиб оламан” деган фикр атрофдагиларга нисбатан салбий муносабатларини шакллантиради.

👉Қўлдаги ҳокимият. Раҳбарлик кўп инсонларни йўлдан адаштиради. Агар лавозими юқори бўлган инсоннинг ўзига берадиган баҳоси паст бўлса, у ҳолда у атрофдагиларни ҳам қадрламайди ва ходимларини пастга ураверади. Энг ёмони бундай раҳбар ўз айбларини кўрмайди ҳамда тан олмайди.
Маҳфийлик ва жазога тортилмаслик. Камситишнинг бу тури асосан интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган. Интернетда бировнинг устидан кулиш ёки босим ўтказиш осон. Сени ҳеч ким танимайди ва жазоламайди.

🔰Харассментга қарши кураш усуллари
Бу иллатга қарши кураш ёлғизлик билан чекланиб қолмаслиги керак. Афсуски жамиятимизда харассмент ошкора муҳокама қилинмайди. Ваҳоланки ушбу муаммога қанчалик очиқ ёндашилса, уни ҳал қилиш ҳам шунчалик осонлашади. Шунда инсонларнинг муносабатлари яхши бўлади, шахсий чегаралар бузилмайди, ҳамма ўзини ҳимоя остида ҳис қилади.

Харассментни ажратиб олиш муҳим. Атрофдагиларнинг сизга қўяётган баъзи талаблари ҳаққоний бўлиши мумкин. Аввало барча талабларда харассментни кўравериш ярамайди. Шундай экан, объектив бўлинг.

Норозилигингизни билдиринг. Агар жамоадошларингизнинг ҳазиллари, шубҳали ва кинояли гаплари ёқмаса, буни очиқ айтинг. Бу ҳолатни табиий деб қабул қилманг. «Менга ёқмаяпти», «Буни бажармайман», «Фикрингизга қўшилмайман» деган сўзларни айтишдан қўрқманг.

❗️Индамаслик розилик аломати сифатида қаралади.
Ёрдам сўранг. Қарши чиқишни ўзингиз уддалай олмасангиз, индамай юрманг ва ёрдам учун мурожаат қилинг. Дўстларингиз, жамоадошларингиз ёки қариндошлар орасидан ким бўлса ҳам, сизни қўлловчи инсонни топинг.

Харассмент ҳақида кўп ва хўп гапириш керак. Токи инсонлар буни меъёр деб қабул қилмасин ва ўз вақтида ҳуқуқларини ҳимоя қила олсин. Шунда жамиятдаги баъзи салбий иллатлар ва аянчли ҳодисаларнинг олди олинади.

____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Лойиҳадан
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғавғодан навбатдаги қўшиқ. Мард афғон аёллари кўчаларда толибонга қарши намойиш қилмоқда...

Афғон халқига, бутун дунёга тинчлик ва омонлик, ҳур ҳаёт ва фаровонлик тилаймиз...

➡️Манба: @imaginative_girl

____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #АфғонАёллари
⭕️Боғча ёки мактабдаги болаларга нисбатан жинсий зўравонлик (харрасмент) бутун умрлик жароҳат қолдириши мумкин. Руҳий асоратларга ҳавотирлилик, депрессия, уйқу бузилиши, иштаҳа йўқолиши, диққатни жамлай олмаслик, ўзини-ўзи баҳолаш пасайиб кетиши, ижтимоий яккаланиш ва уят ҳисси киради.

⭕️Айрим одамлар гиёҳванд моддалар ёки алкоголга ружу қўядики, бу асоратлар билан яшаши енгиллашади гўё. Бошқа ҳолатларда ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги фикрлар ёки уни амалга оширишга ҳаракатлар учрайди.

Сизнингча, бизда харрасмент ҳолатлари учрайдими? Бундай ҳолатларда нима қилиш керак?

Давоми бор.

#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик
#синганхаёт #зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #тегажоғлик
#қонунлар #немолчиуз
#мактаб #болалар #буллинг
👉«Қизларни ёшлигидан бирор соҳага эмас, оила бекалигига тайёрлашлари одамни хафа қилади» — Инара Асанова

Инара Асанова 1998 йили Сирдарё вилояти Гулистон туманида туғилган. У Гулистон туманидаги 14-умумтаълим мактабида таҳсил олган. Ўрта маълумотни Гулистон тиббиёт коллежида олган. Ҳозирда Гулистон давлат университетида 4 босқич талабаси. Инара 2 йилдан буён маркетинг соҳасида, жумладан, SMM ва таргетинг йўналишида фаолият юритади. Ҳозирда у 605 агентлигида лойиха менежери лавозимида иш олиб бормоқда.

— Аввалдан IT соҳасига қизиқиб келганман. Лекин негадир вилоятларда кўпчиликнинг ота-онаси бу соҳани қабул қилишмасди. Чунки қиз бола учун шифокорлик ёки ўқитувчилик касбини эгаллаш нормал кўринади кўпроқ. IT соҳасига кириб келиш озроқ қийин бўлган. Биринчидан, атроф муҳитимдаги одамлар бу нарсани тушунмаслиги, иккинчидан, бу соҳага кириб келиш учун етарлича устоз топа олмаганман. Кейинчалик интернетдан ўрганишга тўғри келган.

Мен Тошкентга маркетинг соҳасини ўрганиб, шу соҳада фаолият юритиш учун келганман. Чунки, ҳаммамиз билсак керак, вилоятларда маркетинг соҳаси яхши ривожланмаган. Инсонлар бу соҳа нима эканлигини тушунишмайди, SMM нима, реклама нима билишмайди. Реклама деганда улар асосан кўчадаги ёки телевидениедаги рекламани тушунишади. Тошкент — имкониятлар шаҳри. Шунинг учун ҳам бу ерга келиб, ушбу соҳани ўрганишга қарор қилганман.

Умуман олганда бу соҳага 2018 йилда кириб келганман. Шу йили талаба бўлишимдан олдин яқин дўстим ушбу соҳада ишлашни тавсия қилган эди. Кейин «фриланс» шаклида копирайтерлик қилишни бошлаганман. Пандемия вақтида эса Тошкентга келишни, шу соҳани айнан пойтахтдаги устозлардан ўрганишга қарор қилганман.

Тошкент муҳити одамни ўзгартирди. Доимо ўзим учун ҳаракат қилганман, лекин ўзим учун кўпроқ курашишни ўргандим. Бундан ташқари, аввал Тошкентга келиб ниманидир ўрганиш мақсадим бўлган бўлса, ҳозир халқаро майдонга чиқиб, ўз соҳам бўйича тажриба оширишни мақсад қилиб қўйганман.

Ўқишга кирганимдан сўнг уйдагиларим билан турмушга чиқиш борасида суҳбат бўлган. Мен ўзимни мақсадларимни айтганман. Ўз карьерамни йўлга қўйиб олиб, кейин оила қуришга тайёр бўлишимни тушунтирганман. Яъни университетни битириб, балки магистратурани ҳам битириб, кейин оила қуришга тайёр бўламан. Чунки оила қуриш ҳам осон иш эмас. Бизда бир тушунча бор: қиз болани ёшлигидан «сен оила бекаси бўласан», дея тарбиялашади. Университетга киришнинг ҳам асосий мақсади — яхши жойдан иш топиш ёки яхши жойга турмушга чиқиш. Қизлар ўқиётган вақтда оила қургач иккита қайиқда мувозанатни сақлаб туриш қийин бўлади. Барибир биттасидан кечиш керак бўлганда, бу ўқув жараёни бўлади. Ўзимнинг кўпчилик яқинларимда ҳам шундай бўлган.

Яқинларим ҳозир бу соҳани, мен қаерда ишлашимни ва қандай фаолият юритишимни тушунишади. Пойтахтда ишлашимни нормал қабул қилади. Аммо бошида қўрқув бўлганди. Ўзимни ҳимоя қилиш жиҳатидан эмас, балки пандемия вақтида Тошкентга келганман ва коронавирусга чалиниб қолишимдан қўрқишган. Тошкентга келишимга онам кўпроқ қарши бўлган. Сабаби ўзлари СЭС ходими ва ўшанда вазият қай даражада эканлигини яхши билардилар. Отам эса «кўнглинг нимани хоҳласа, шу соҳа сеникилигига ишонсанг мен сенга қаршилик қилмайман» деган. Бошқа томондан эса бутунлай ишонишади.

Турмуш қурсам, албатта, иш фаолиятимни давом эттираман. Оила — биринчи ўринда. Лекин ҳар бир инсоннинг турмуш ўртоғи унинг касбини тушунса, бунга тўсқинлик қилмаса керак. Шунда иш ва оилани биргаликда мужассамлаштирса бўлади.

Қиз бола ўз устида ишлаши керак. Қандай соҳага қизиқишидан қатъий назар, ўз мақсадига эришиш учун ишлаш керак. Бу унга қўшимча касб ёки ҳунар бўлиши мумкин. Иккинчиси, қандайдир қарорлари борми, гаплари борми, бу нарсани қўрқмасдан уйдагиларига айтиши керак. Чунки баъзида биламиз «отамдан қўрқдим, айтолмадим», дея қизларда турли вазиятлар бўлиши мумкин. Учинчиси эса, тил ўрганиши керак. Шу орқали дунёқарашини ошириши керак.

➡️Манба: https://www.gazeta.uz/uz/2021/09/14/girls-interwiev/
ФАРЗАНДИНГИЗГА ЕТАРЛИ МЕҲРНИ БЕРА ОЛМАСАНГИЗ...

Онаси билан яшаётган фарзандлар бирга таомланиши, сайр қилиши, суҳбатлашиши мумкин. Аммо шунга қарамай боланинг ёлғизликни ҳис қилиб яшашига нима дейсиз? Бунга нима сабаб бўлади ҳамда ушбу ҳолат унинг тақдирига қандай таъсир ўтказади?

Онаси бўла туриб, унинг меҳрига зор бўлган болалар худди етим қолган тенгдошларига ўхшайди. Гарчи атрофдагилар кўз олдида улар она-бола бўлиб кўринишсада, қалбда бундай ҳиссиёт бўлмайди. Ёки шундай оналар учрайдики, барча фарзандларига тенг меҳр улашмайди. Бундай оилаларда фарзандлар орасида носоғлом муҳит шаклланади.

🔻Меҳрга ташналик

Меҳрга зор бўлиб ўсаётган болалар доим ўзларини “қурбон” сифатида кўради. Қаерда яхшилик кўрса, шу томонга интилаверади. Озгина меҳр учун бор-будини беришга тайёр туради. Натижада ноқулай аҳвол бўладими, камситилиш ҳолатларими, ҳаммасига чидаб яшайди. Энг муҳими, атрофдагилар уни ташлаб кетишмаса. Афсуски бундай инсонларнинг ишончини суиистеъмол қиладиганлар кўп. Меҳрга ташналикда улғайган инсонлар кимдан озгина бўлса ҳам яхшилик кўрса, ўзини унга қарздордай ҳис этади. Оқибатда халоскорига бўйин эгиб яшашга мажбур бўлади.

🔻Меҳр ўрнига таом

Меҳрга ташналик ўрнини таом эгаллайди. Меҳр кўрмаган инсонлар орасида таомга муккасидан кетганлар топилади. Масалан, кимдир стрессни енгиш учун тинмай овқатланади. Эътиборсиз қолган одамларда ошқозон-ичак муаммолари кўпроқ учрайди. Қуйидаги саволлар сизга вазиятга аниқлик киритишга ёрдам беради:
Ҳеч ўзингизни “онасиз ўсаётган бола”га ўхшатганмисиз?
Меҳрга ташналик, қўллаб-қувватлаш, ёрдамга муҳтож бўлганмисиз?

🔻Ўзига-ўзи она бўлиш

Онаси томондан меҳр кўрмаган болалар ўзларини қандай қилиб яхши кўришни билишмайди. Улғайгач эса улар аввало ўзларига меҳр беришлари, бундан ташқари фарзандига ҳам муҳаббатини етказишлари керак. Психологлар бунинг учун бир нечта машқларни таклиф қилишади.

Тасаввур қилинг, сиз кимнидир ҳимоя қилмоқчисиз ёки кимгадир ғамхўрлик кўрсатмоқчисиз. Мана шу туйғуларни ҳис қилиб кўринг, уларни янада кучайтиринг. Балки болаликда бу туйғуларни қалбингиз қаърига кўмгандирсиз, лекин кучли ҳаяжон натижасида уларни қайта уйғотиш мумкин. Ўзингизни ғамхўр ота-она деб билинг, шунга интилинг. Меҳрингиз аввало ўзингиз, кейин фарзандингиз ўртасида тенг тақсимланиши керак. Ушбу машқни бажарган одамларнинг ўзига берадиган баҳоси ҳам яхшиланади.

___________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Лойиҳадан
👉2021 йилнинг 8 ойида ҳимоя ордерлари 26 105 нафар хотин-қизларга берилди. Демак Ўзбекистонда ҳар куни 107 нафар аёл тазъийқ ва зўравонликка учрайди. 90 % га яқини оилада зўравонликка учрайди. Бу расмий маълумотлар, яъни ИИВ да рўйхатга олинган ҳолатлар!

Тузатиш дастурларига зўравонларнинг бешдан бир қисми ҳам жалб қилинмаяпти. Ва бор-йўғи ҳимоя ордери расмийлаштирилган 0,2 % зўравонлар жиноий жавобгарликка тортилган.

Нега Ўзбекистонда оилавий зўравонлик ҳалигача жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлмаяпти? Нега ҳимоя ордерлари жазо ўрнини эгалламоқда? Жиноятчилар жавобгарликдан қочиш эмас жазоланишлари шарт!

#СукутСақлама #Статистика #Қонунлар #АдолатТалабҚиламиз
Афғонистоннинг футбол бўйича аёллар жамоаси мамлакатдан қочиб кетди

Афғонистоннинг футбол бўйича аёллар терма жамоаси вакиллари мамлакатдан қочиб кетди. Бу ҳақда Покистон ахборот вазири Фавад Чаудрига таяниб, «Daily Sabah» хабар берди.

Маълумотларга кўра, спортчи аёллар Афғонистон–Покистон чегарасидаги, «Торкҳам» назорат-ўтказиш пунктида экани айтилган. Фавад Чаудри терма жамоа вакиллари мамлакатни Покистон визаси ва Афғонистон паспорти билан тарк этганини қайд этган. Аммо уларнинг сони ҳамда келажакдаги фаолияти қандай бўлиши ҳақида маълумотлар берилмаган.

Афғонистоннинг бир неча собиқ футболчилари ҳам Афғонистонни тарк этганди. Улар Афғонистонда қолган спортчиларга босимдан қочиш учун ижтимоий тармоқлардаги профилларини ўчириб ташлашини, формаларини эса ёқиб юборишни тавсия қилганди.

➡️Манба: https://bugun.uz/2021/09/15/afgonistonning-futbol-boyicha-ayollar-djamoasi-mamlakatdan-qochib-ketdi

___________________
#Сукутсақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
🔹Ҳозирги кунда 2 483 нафар хотин-қизлар олий таълимдан кейинги таълим тизимида илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланмоқда.

🔸Илмий фаолият билан шуғулланаётган аёлларнинг 3 568 нафари илмий даражага эга бўлиб, уларнинг 707 нафари фан доктори, 2 412 нафари фан номзоди ва 449 нафари PhD илмий даражасига эга ходимлар ҳисобланади.

🔻2020 йилда якунланган 1 021 та илмий лойиҳанинг 204 таси (52 та фундаментал, 152 та амалий), яъни 19,9 фоизи олима аёллар раҳбарлигида бажарилган.

🔹Ҳозирги кунда илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ умумий йиллик молиявий ҳажми 45,4 млрд сўмлик 82 та илмий лойиҳалар олима аёллар томонидан бажарилмоқда (27,8 млрд сўмлик 57 амалий, 16,9 млрд сўмлик 25 та инновацион лойиҳалар). Амалга оширилаётган илмий лойиҳаларда 696 нафар аёллар иштирок этиб, улар томонидан лойиҳалар доирасида тижоратлаштириш салоҳияти юқори бўлган янги ишланмалар яратилмоқда.

➡️Манба: @mininnovation

___________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ИлмФандаАёллар
Кўчада аёл-қизларимиз турфа рангда, турфа услубда кийиниб юради. Ҳар бирининг ўзига яраша диди бор. Кимдир шимда юришни яхши кўради, ёшроқ қизларимиз калта юбкаларни афзал билади, узун либосларда ҳам юрадиганлар кўп. Хуллас мана шу аёл-қизларимизга кўчада йигит ва эркаклар “гап отишади”, ҳуштак чалиб, таажжубини билдиришади. Бундай вазиятларда аёл-қизлар қандай йўл тутиши керак: индамай кетавериш лозимми ёки муносиб жавоб қайтариш зарур?

Эркакларнинг шилқимликлари аёлларда ғазаб, нафрат, уялиш, ҳатто қўрқув ҳиссини уйғотади. Хорижий олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйича 65% аёллар кўчадаги шилқимликларга мунтазам дуч келади. Бу шунчаки қўполлик ёки тарбиясизлик эмас, дейди аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, балки психологик босим бўлиб, аёл-қизларнинг шахсий ҳаёти даҳлсизлигини бузиш ҳисобланади.

👉Ўзига ишончни ошириш, ўзини муносиб баҳолай олмаслик

Эркаклар шилқимлигига сабаблар кўп. Кимдир қизларда таассурот қолдириш орқали, ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлашни истайди. Баъзи эркаклар “гап отиш” ёрдамида жуфтимни топаман, деб ўйлайди. Йигитлар учун шилқимликнинг қўпол туюлиши аҳамиятли эмас, салбий бўлса ҳам майли, энг муҳим қизлар диққатини қаратса бўлди.

Ўзига-ўзи баҳо беришдаги хатоликлар. Бу ҳам шилқимлик сабабларидан бири. Масалан, қайсидир йигитнинг ўзига баҳо бериши баланд, бир ҳуштак чалсам, аёл-қизлар терилиб кетади, деб ўйлайди. Ўзига паст баҳо берадиган эркаклар эса шилқимлик йўли билан баҳосини оширишни истайди. Улар оддий мулоқот билан аёл-қизларнинг кўнглини забт эта олмайман, дея фикрлайди.

Одатда кўчадаги шилқимликлар жамоа орасида авж олади. Чунки қўпол ёки ҳушомад сўзларни ёлғиз билдиришдан кўра, жамоа орасида ифодалаш осон. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай ҳаракатлар кўпроқ ўсмирларга хос. Улар дўстлари билан ўзларини жасурроқ ҳис қилади. Бунга ҳамманинг олдида ўзини кўрсатиш, тенгдошларига мақтаниш, мусобақалашиш истаги қўшилади. Қарабсизки, атрофдан қўллов кучаяди, натижада эса бечора қиз шилқимлик қурбонига айланади.

☑️Қандай жавоб бериш керак

Юқоридаги каби ҳолатларга жавоб бериш керакми ёқи йўқ? Агар бу “ўйин”га қўшилишни истамасангиз, шунчаки эътибор берманг. Эътиборсизлик орқали сиз шилқимлик менга тегишли эмас, деган маънони берасиз.

Мабодо жавоб бермасам бўлмайди, десангиз, айниқса, тун қоронғу вақти ёки бўш кўчаларда бундай иш тутиш ярамайди, яъни хавфсиз эмас. Агар сиз шилқимликдан асабийлашиб, буни эркакларга билдириб қўйсангиз, бу сизнинг заиф томонларингизни кўрсатиб қўяди, бу эса уришқоқ йигитларни жунбушга келтиради ҳамда фаол ҳаракатларга ўтишга мажбур қилади.

Агар шилқимликни оддий ҳолат деб қабул қилсангиз ва шунчаки жавоб беришни хоҳласангиз, мулоқотни шахсий чегараларингизни белгилашдан бошланг. “Биров билан танишиш истагида эмасман”, “шилқимлик қилиб адашдингиз” дея жавоб беринг. Асло “бор тошингни тер”, “томинг кетганми”, деган ҳақоратли жумлалардан фойдаланманг. Шунда зиддиятли вазиятгача бормайсиз.

❗️Эътиборни хоҳлагандингизку!

Кўпчилик аёл-қизлар ўзига ва бошқаларга ёқишни истайди. Бунинг учун ўзимизга оро берамиз, чиройли кийинамиз, макияж қиламиз. Хўш, бу билан биз эътиборни кутамизми?

➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/k-chadagi-shil-imlik-jerkaklarning-asl-ma-sadi-nima/

___________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #Лойиҳадан
Педофилия – меъёрдан ташқаридаги ҳолат. Болалар ва уларнинг ота-оналарига педофиллар ҳамма қатори оддий одамдай кўринишини етказиш керак. Улар деярли ақлдан озган ёки бошқа ғайритабиий кўринишда бўлмайди. Акс ҳолда уларни аниқлаш ва улардан болаларни ҳимоя қилиш анча осон бўларди.

Олдига носоғлом кўринишдаги киши келса, боланинг жим қараб турмаслиги табиий. Лекин педофиллар жуда мулойим ва сиз-у биз қатори кўринишга эга. Ҳамма муаммо ҳам шунда.

Педофилия – руҳий касаллик натижасидир. Сабаблари ҳар хил бўлиши мумкин: болаликда кечган жинсий зўравонлик, жароҳатловчи ҳолатлар, руҳий ташҳислар.
Одатда улар ҳамма қатори кўринишга ҳаракат қилади. Умуман олганда қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: болага ҳаддан зиёд қизиқиш, уни тиззасига ўтказишга ҳаракат қилиш, бола билан ҳаддан ташқари кўп вақт ёлғиз қолиш.

Сизни нима ҳавотирга солишини ўйлаб кўринг. Бундай ҳолатга энг тўғри баҳо қуйидагича бўлиши мумкин: «қандайдир ҳавотирли, нимадир ғалати».

Ёши катта одам болангиз билан муомаласи сизга ёқмаса, чегараларни белгилаб олинг ва мулоқот қилишни чекланг.

Давоми бор.

===========================
https://incamp.ru/ сайти материаллари асосида тайёрланди.

#педофиллар #болаларганисбатанзўравонлик #зўравонликқурбонлари #сенёлғизэмассан #зўравонликкайўқдеймиз