Фарзанд туғилиши билан эр-хотин муносабатида ўзгаришлар рўй беради: айниқса, эркак ўзини ортиқча деб ҳисоблайди ва жуфтини чақалоққа нисбатан рашк қила бошлайди, эркакка эътибор етишмайди. Бундай хулқ-атвор тўғрими? Бу вазиятда аёл нима қила олади?
НИМА УЧУН ЭРКАКЛАР АЁЛЛАРИНИ ФАРЗАНДЛАРИДАН РАШК ҚИЛИШАДИ
Чақалоқ туғилиши билан эркакда пайдо бўладиган рашкни одатий ҳолат деса бўлади. Она бутун эътиборини боласига қаратади ва табиийки, турмуш ўртоғига камроқ вақт ажратишига тўғри келади.
Бунинг устига туғруқдан кейин аёл соғлиғида ўзгаришлар бўлади, гормонал фонда жинсий ҳаёт билан яшаш истаги сусаяди.
ЭРКАК РАШКИНИ ҚАНДАЙ ЮМШАТИШ МУМКИН
1. Вазиятни очиқчасига муҳокама қилиш керак
Эрингиз рашкини беэътибор қолдирмасдан, сиз учун фарзанд билан бирга унинг ҳам борлиги аҳамиятли эканини тушунтиринг. “Мен сизсиз яшай олмайман, бизга кераксиз” деган фикрни билдиринг. Энг муҳими, ушбу вазият вақтинчалик эканини англатинг, фақат бундан катта муаммо ясаманг, хотиржам ҳолатда тушунтиринг.
2. Умр йўлдошингиз билан ёлғиз вақт ўтказинг
Болангиз ухлаётган вақтда, тинчланиб ўйнаб турган фурсатда ёки кимдир унга қараётганда, эрингизга вақт ажратинг. Турмуш ўртоғингиз учун сиз билан ёлғиз қолишнинг аҳамияти катта.
3. Фарзанд парваришига эркакни ҳам жалб қилинг
Бола учун она билан бирга отанинг ҳам парвариши муҳим эканлигини ҳали ҳомиладорлик вақтида тушунтиринг. “Менга ёрдам берсангиз, сизга вақтим кўпроқ қолади”, - дея кўнглини хотиржам қилинг. Қаолверса, ёлғиз ўзингиз қийналиб қолишингиз ҳақида ҳам такрорлаб туринг. Шунда у ўзини мутлақо кераксиз деб ҳис этмайди.
Унга бола билан боғлиқ аниқ вазифаларни топширинг: ушлаб туринг, чўмилтиришга ёрдам беринг, айлантириб келинг, илтимос, каби. Баҳонада ўзингиз ҳам бироз дам оласиз.
Қарабсизки, рашк даври ҳам ўтиб кетганини сезмай қоласизлар.
#СукутСақлама #Лойиҳадан

➡️“БОЛАЛИГИМ ОҒИР КЕЧГАН, ЎЗИМГА РАҲМИМ КЕЛАДИ — ЯШАШ УЧУН КУРАШГА МАДОРИМ ЙЎҚ”
“Ўзимдан кўнглим тўлмайди, доимо тушкун аҳволда юраман. 14 ёшимда онам иккинчи бор турмуш қурди, янги отам билан келишолмадик. 18 ёшгача чидадим, кейин шаҳарга ишлагани келдим. Бу ерда оилали бўлдим, ўғлим бор. Бир қарашдан нолиш учун сабабим йўқдай. Аммо оғир кечган болалигимни унутолмайман, бировга айтишга уяламан”.
Азиза, 34 ёш
Қаҳрамонимиз бошига тақдир синовлари эрта тушган. Ёшига нисбатан тезроқ улғайган, мустақил ҳаётга эрта қадам қўйган. Болалик билан боғлиқ уялиш ҳисси нима билан боғлиқ? Ўтган кунлар унутилса, унинг ҳаёти ўзгарадими?
Уялиш — айбдорлик ҳисси сингари ижтимоий ҳиссиёт. У атрофдагиларнинг муносабати ҳамда ўзимизни қабул қилишимиз билан боғлиқ. Шунингдек, андиша инсонлараро муносабатларни тартибга солишда ёрдам беради ва салбий ҳаракатларни амалга оширишдан сақлайди. Айбдорлик эса хатоларни тўғирлашга имкон беради.
Ўсмирликдаги хулқ-атворингиздан афсусланяпсизми ёки болалигингиз мазмунли ўтмаганиданми? Аввало шунга аниқлик киритиб олиш зарур.
Ҳаммамизда ҳам афсусланишлар бўлади, гоҳида ўзимизга ёки бировларга панд берамиз ва бу табиий. Бир куни қилган хатоингиз туфайли ёмон инсон бўлиб қолмайсиз. Ўзингизга дўст бўлишингиз керак, мабодо дўстингиз хато қилса, уни уялтирмайсизку, тўғрими. Уни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиласиз, ишончини ўзига қайтарасиз. Ўзингизга нисбатан ҳам худди шундай муносабатда бўлишингиз керак.
Қолаверса, хатоларимиз бизга сабоқ беради. Улардан ривожланиш, тажриба йиғишда фойдаланишингиз мумкин.
Агар гап сизда бўлмаса, балки болалигингиздаги шароитга боғлиқ бўлса, билингки, уларни ёлғиз ўзингиз барибир ўзгартира олмасдингиз. Зеро, оилани танлаб бўлмайди, шу жумладан, ота-онани ҳам.
Ўтмишимизни ўзгартириш қўлимиздан келмайди, аммо бугунги ҳаётимизни яхшилай оламиз, бу бизнинг қўлимизда. Ҳақиқий истакларимиз ва қадриятларимизни ишга солган ҳолда ҳаётимизни йўлга қўйишимиз лозим.

“ҲИЁНАТДАН ФАҚАТ АЁЛЛАР АЗИЯТ ЧЕКАДИ”
Ўқувчимиз фикрига психолог изоҳ беради
Моҳидил, 43 ёш
“Келинг, бугун ҳеч нимани яширмасдан, ҳаммасини очиқчасига муҳокама қиламиз. Тўғри, йиллар ўтиб эр-хотин бир-бири учун дўстга айланишади, аммо муҳаббатнинг ўткир ҳиссиётлари йўқолади. Ҳаёт тажрибасидан маълумки, ҳиёнат кўчасига кирган эркаклар буни кўр-кўрона эмас, балки онгли равишда қилишади. У асосий оиласини йўқотмаган ҳолда ҳаётига тоза ҳаво олиб киради, айбларини яшириш мақсадида рафиқаси ва фарзандларига сохта меҳрибонлик кўрсата бошлайди. Бечора аёл бундай муносабатга алданиб юраверади. Ахир у ҳам ҳаётига тоза ҳаво олиб киришга ва ўзгаришлар қилишга ҳақли. Бунга ҳаракат килиб кўрсинчи, унинг учун ҳаётнинг энг даҳшатли воқеалари бошланиши аниқ. Қизларга маслаҳатим, турмушга чиқишга шошилманг. Оила қуришга қадар аввало ўзингизни англаб олишингиз ва қолаверса, йигитларнинг фарқига боришингиз, уларни ажратиб олишингиз зарур. Статистикага қарасак, айнан эрта тузилган никоҳда доимо муаммолар кузатилади. Эркаклар ҳам бу борада тафаккур билан иш тутиши керак. Ҳеч нимани билмайдиган, ҳали болалиги кетмаган қиздан кўра, ақлли, эс-ҳушини йиғиб олган, бироз бўлсада ҳаётий тажрибага эга қизга уйланиш афзалроқ”.
Психолог фикри
- Аввало мен ҳиёнатни оқламоқчи эмасман. Эркак ҳиёнат қила туриб, хотиржам яшайди, деган гапга қўшилмайман. У сизга ташқаридан сезилтирмаслиги мумкин, аммо ичида ғалаён яшайди. Оилада муҳаббатдаги ўткирлик кетишига сабаб эса, ушбу иттифоқда эр-хотиннинг ўз эҳтиёжларини тўла амалга оширолмаганлигидир. Эркак ўзини эркин ҳис қилолмай сиқилса, аёл эътиборсизликдан азият чекади. Шундай вазиятда эркак ҳаётида бошқа аёл пайдо бўлиши мумкин. Натижада оилаларда ҳатто бир муддат хотиржамлик ҳукм суради. Токи сирлар ошкор бўлгунига қадар...
Ўзини анча англаб турмуш қуриш фикрига эса қўшиламан. Ҳар икки жинс вакили эҳтиёжларини яхши англаган, муаммоларини ўзи еча оладиган ёш никоҳ учун энг мукаммал ёш саналади. Бу ёшда одам фикрини айта олади, бекорга ўзини айбламайди, ҳаётий вазиятларни тарозига қўя олади. Табиийки, бундай оилаларда четдан овунч излашга ҳожат қолмайди.

Қалқонсимон без саратони энг кўп тарқалган онкологик касалликлар рўйхатининг бешталиги, ҳатто еттиталигига ҳам кирмайди. Аммо “сокин саратон” номи билан узоқ вақт белгисиз кечиши мумкин, хавфли томони ҳам шунда. Касалликни олдини олишдан ташқари, унинг ривожланишини эрта босқичда аниқлашнинг иложиси борми? Бу ҳақда шифокор-онколог Максим Юдин сўзлаб беради.
1️⃣ “ХАВФ ИНДЕКСИ”НИ АНИҚЛАБ ОЛИНГ
Ҳар қандай саратон профилактикасига доир биринчи қоида – бу хавф омилларини билиш. Қалқонсимон без саратони аёлларда кўпроқ учраши исботланган. Қолаверса, ёш ҳам аҳамиятли омил саналади: 40-45 ёшдан кейин онкологияга олиб борувчи мутациялар эхтимоли кўпаяди. Чунки организмнинг аномал ҳужайраларга қарши курашувчи иммун тизими илгаригидай кучли бўлолмайди.
Ниҳоят, агар қариндошларда (ота-она, ака-ука, опа-сингил, бобо-буви) қалқонсимон саратон кузатилган бўлса, эхтимоллик ортади. Бу эса, янада аниқроқ диагностикани талаб этади.
2️⃣ МУНТАЗА ШИФОКОРГА БОРИНГ
“Даволашдан кўра, олдини олган маъқул” формуласини онкологик касалликларга нисбатан ҳар доим ҳам қўллаб бўлмайди. Бу вазиятда “эртароқ аниқлаб, самаралироқ даволаш” қоидаси кўпроқ мос.
Кўплаб тадқиқотларнинг кўрсатишича, қалқонсимон без ўсмаси қанчалик эрта босқичда аниқланса, яшаб кетиш эхтимоли шунча юқори бўлади. Бу касаллик узоқ вақт симптомсиз кечишини инобага олсак, мунтазам профилактика кўрикларга бориб туриш нечоғли аҳамиятли экани аён бўлади. Эндокринолог мутахассис ёрдамга келади ёки агар хавф гуруҳига кирмасангиз, тор мутахассислар, терапевт ёки оилавий шифокор ҳам бўлади.
3️⃣ ТЕКШИРУВЛАРДАН ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЎТМАНГ
Қалқонсимон без саратони профилактикасида бош ва бўйин соҳасига иложи борича камроқ радиация нурини тушириш тавсия этилади. Шунинг учун ҳам компьютер томографиясига шифокор кўрсатмасисиз мурожаат қилманг. Сиз учун қандай текширувлар аниқ керак бўлишини мутахассис белгилайди.
4️⃣ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ОЛИБ БОРИНГ
Балансланган ва ранг-баранг овқатланиш, ҳафтасига камида 150 дақиқа жисмоний фаоллик, етарли уйқу ва минимум стресс — булар ҳар қандай саратон тури ва бошқа касалликларни камайтиришнинг оддий усуллари. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш қийин бўлиб туюлиши мумкин. Аммо одатга айлантириб олсангиз, ўрганиб кетасиз. Тез суръатда юринг, сузинг, велосипед ҳайданг, сайрга чиқинг, севимли ишингиз билан шуғулланинг.
5️⃣ ЙОД МОДДАСИНИ ОШИРИБ ЮБОРМАНГ
Кўпчилик йод қалқонсимон без саломатлиги учун муҳим модда эканини билади. Шу билан бирга унинг ортиб кетиши ҳам зарарли. Шифокор кўрсатмасисиз асло йод препаратларини истеъмол қилманг.
6️⃣ ЎЗИНГИЗГА ЭЪТИБОРЛИРОҚ БЎЛИНГ
Соғлиғингизга эътиборлироқ бўлинг, вақтида шифокорга бориб туринг. Товуш ўзгариши, ютинишдаги қийинчилик, шамолламаган бўлсангиз ҳам томоқдаги оғриқ, давомий яллиғланган лимфа тугунлари ёки бўйиндаги шишлар шифокорга мурожаат қилиш учун сабаблардир. Улар ҳар доим ҳам саратонни англатмасада, бошқа жиддий касаллик белгилари бўлиши мумкин.
#СукутСақлама #лойиҳадан

НИМА УЧУН ЎСМИРЛИК ДАВРИНИ ОҒИР ДЕЙИШАДИ?
Ўсмирлар 10-19 ёшдаги инсонлардир. Бу даврни энг мураккаб дея сифатлашади. Чунки унда ўсмирларнинг ўзлари ва ота-оналар учун энг қийин муаммолар учрайди.
Нима учун? Ҳамма ўсмирлар ҳам муаммоли бўладими?
Ўсмирлар учун муаммолар
Ўсмирлик ёши – ҳар қандай инсон ҳаётининг мураккаб давридир. Унинг асосий маъноси – болаликдан катта ёшга ўтиш. Нафақат жисмоний, балки руҳий ўзгаришларга тайёр туриш керак. Қизиғи, 19 ёшдан анча олдин ўзимизни катта дея ҳисоблашни бошлаймиз.
Бутун дунё сизга: “катта бўлиб қолдинг”, “масъулиятли бўл”, “бола эмассан” дея жар солади. Айнан шу дунёнинг ўзи: “ҳали ёшсан”, “катталарга қулоқ сол”, “сенинг ёшингда бундай эдим..” деган гапларни ҳам айтади.
Қарабсизки, бечора ўсмир бу каби бир-бирига зид фикрлардан чалғийди. Кимга қулоқ солишни билмаганидан кейин ҳаммага қаршилик кўрсатади. Ҳеч кимга ишонмайди ва бегоналарга суянишни афзал кўради. Бегоналар эса қандай қилиб “улғайиш”ни нотўғри ўргатиши тайин.
Ота-оналар учун муаммолар
Ўсмир ўзи учун қулай бўлган инсонларни топиб олади ва “катталар” ҳаётини кечира бошлайди:
Чекади
Ичади
Қонунларни бузади
Зўравонлик билан шуғулланади
Кинолар, мусиқий клиплар, турли адабиётлар ва интернет ўсмирни боши берк кўчага олиб киради ва ҳатто қамоққа етаклаши мумкин.
Ҳимоячи ота-оналар
Фарзандини ҳар томонлама асраб-авайлайдиган ота-оналар боласига улғайишга бермайди. Фарзанди учун қарор қабул қилади, режалар тузади, касбини ва ҳатто жуфтини ҳам танлаб беришади. Натижа руҳий жароҳатлар, қадрсизланиш, атрофга мослаша олмаслик каби камчиликлар намоён бўлади.
Нимага бунчалик мураккаб?
Чунки олам тез қариб боряпти. Бугун инсоннинг ўртача ёши 70 ёш. У 25-30 ёшда ҳар томонлама улғаяди. 14-15-16 ёшда улғайишимиз, пул топишга ўтишимиз, оила қуришимиз шарт эмас. Аммо табиат ўз ишини қилади. Сайёрамиз оний лаҳзаларга қараб ўзгаришга улгурмаяпти. Шунинг учун танамиз ва миямиз жамият биздан кутгандан кўра эртароқ “улғаяпти”. Бу жинсий етилиш билан ижтимоий-маданий ривожланиш ўртасидаги жарликни англатади. Дунёга 16 ёшли катта инсонлар керак эмас. Кўпроқ бола бўлиб қолишга имконимиз бор. Масъулиятни эрта олишга мажбурмасмиз. Аммо танамиз бунга розилик бермайди.
Нима қилиш керак?
Танамизни мия ва онг бошқаради. Сиз истакларингизни назорат қиласиз. Сизни катта инсон сифатида қабул қилишларини истайсизми? Ота-онангиз билан муҳокамага киришишдан қўрқманг. Ҳиссиётларингизни очиқ билдиринг. Ота-онангиз сизга бироз эркинлик зарур эканини англаб етсин. Масалан, уйга бироз кеч келишингизни, дўкондан ўзингиз истаган нарсани харид қилишингизни, соат ўнда уйқунгиз келмаслигини тушунтириб беринг.
Энг муҳими - КЕЛИШИШ!
Ота-онангизни эшитинг. Уларни айнан қайси ҳолатлар ташвишга солади.
Қоидаларга риоя этишингизга ишонтиринг.
Масъулиятдан қочманг
Режаларингизга ота-онангиз билан маслаҳатлашиб ўзгартириш киритиб туринг
Эришаётган натижаларингиз билан бўлишинг
Унутманг, катталар: ота-она, қариндош, ўқитувчи, яқинларингиз –сизга ғамхўрлик қилишни исташади ва ҳаётингизни яхши томонга ўзгартира олишади. Чунки уларнинг тажрибаси кўп, улар сиз босган изларни босиб ўтишган. Сиз уларга ёрда беринг холос. Шунда ҳаммаси осонроқ кечади.

Нима учун аёллар эркакларга қараганда тушкунликдан қийин чиқади
Депрессияни енгиш осон эмас: чунки уни аввалига аниқлаб олиш зарур, ундан кейин факт сифатида қабул қилиш ва уни даволашни бошлаш керак. Даволаниш учун эса жуда кўп куч-қувват талаб этилади. Аёлларда мураккаб вазиятлардан чиқиб кетиш генетик жиҳатдан эркакларга қараганда қийин кечади. Бунинг сабабини аниқлаймиз.
Аёлларнинг тушкунликдан чиқиши учун ҳеч қандай антидепрессантлар ёрдам беролмайди. Олимлар сичқонларда тушкунлик ҳисси учун жавоб берадиган мия соҳасини ўрганишди. Ушбу соҳа “мамнунлик маркази” деб аталади ва тушкунликдан ташқари мотивация, мукофот, рағбат каби ҳислар учун ҳам жавоб беради. Таъкидлаш керак, олдинги тадқиқотларда ҳам тушкунликка тушган аёл ва эркакларда мия қисмида генлар фаоллиги бир-биридан фарқ қилган.
Ушбу тадқиқотда эса тушкунликка генетик жиҳатдан мойил сичқонлар миясида худди аёлларникига ўхшаш кечинмалар бўлиши аниқланди. Айниқса, урғочи сичқонларда бу кучлироқ намоён бўлди. Аниқлашича, айнан Rgs2 оқсили депрессияда муҳим роль ўйнайди. Олимлар ушбу оқсилни кўпайтиришганда сичқонлар депрессив ҳолатдан буткул ҳалос бўлганини сезишди. Кемирувчилар олдингидай бир-бири билан қизиқа бошлашди ва озиқланиш бобида фаоллик кўрсатишди.
Демак, Rgs2 каби оқсиллар миқдорининг камайиши аёлларда қийин даволанадиган депрессиянинг кучайишига олиб келади. Депрессияга қарши воситалар эса аксинча, организмда ушбу оқсилни камайтириб юборади. Шу тариқа олимлар аёлларнинг дориларга боғланиб қолиш одатини йўққа чиқаришди.
#СукутСақлама #психология #лойиҳадан

Ўзбекистон миллий қадриятлари нима ҳақида?
Миллий эстрада санъати институти "Миллий қадриятлар" ҳафталигида Ўзбекистонда аёлларга бўлган ҳақиқий муносабатни кўрсатди. Ташкилотчилар устозларга эҳтиром маданиятини кўрсатишмоқчи бўлишди. Гап йўқ, ҳурмат кўрсатилди, чойлар қўйилди, қўллар кўксга қўйилди, ҳаммаси одатдагидек.
Лекин ўша эҳтиром жуда ғалати кўрсатилди. Чиройли қизлар ёши катта эркакларга хизмат кўрсатяпти ва уларга чой қуйиб узатяпти. Сўнг зинада тизилиб олишди, гўёки ҳозир совчилар келиб улардан бири танлайди.
Нега давлат олий таълим муассасаси бундай стереотипларни илгари суряпти? Устозга эҳтиромни фақат чой қуйиш орқали кўрсата оламизми? Нега хизматда қизлар бўлиши шарт? Йигитлар йўқми у муассасада? Ўзи умуман устозларга эҳтиром чой қуйиш орқали намойиш этилиши ҒАЛАТИ. Таълим олувчиларнинг ютуқлари эмас, билим даражаси эмас, ижодий ишлари эмас, боринг, ана қанча ютуқларни кўрсатиш мумкин эди. Йўқ, биз чой қуйиб иржайиб турамиз.
Миллий қадриятлар ҳақида билишимиз керак бўлган барчаси шу чой қуйишдами фақат? Ва қадриятлар ҳақида гап кетганда ҳамон эркакларга хизмат кўрсатувчи аёллар кўз олдига келяпти.

Nemolchi.uz таҳририяти бу йўриқнома сизга ҳеч қачон керак бўлмаслигига ишонади.
#СукутСақлама #Лойиҳадан
#СукутСақлама #Лойиҳадан
Девор ортидаги қўшнининг уйида жанжал, тўполон, бақириш, болалар, аёлларнинг йиғисини эшитган одамлар бўлса керак. Баъзилар бундай вазиятларда аралашмасликни, жим туришни ва ўзини худди кўрмагандай кўрсатишни афзал билади. Чунки уйдаги гапни кўчага чиқариш яхши иш эмас, деб ўргатилади.
❓Нега сукут сақлашга ўрганганмиз
Қўшниларникида бўлаётган зўравонлик аслида жамиятнинг жиддий ўткир муаммоларидан бири. Энг ёмони, у ҳақда индашмайди. Зўравонлар ўз айбини тан олмайди, бечора қурбонлар айбдорликни елкасига олишади ва ҳеч нима бўлмагандай яшайверишади. Аммо ёрдам бериши мумкин бўлган инсоннинг жим юриши зўравонга янада кўпроқ имкониятларни тақдим этади. Атрофдаги одамларнинг ҳаракатсизлиги сабабларидан бири — қандай ёрдам беришни билмаслик. Кўпчилик ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларини чақиришни бефойда дейишади. Чунки бу оилавий масала, энг мураккаб жиҳат ҳам шунда.
Сен менга тегма, мен сенга тегмайман
Зўравонликка гувоҳ бўлганларнинг индамай туриши қуйидаги фикрлар билан асосланади: «Бировнинг муаммосига аралашиб нима қиламан?», «Менинг ишим эмас-ку», «Ўзимга қийин бўлади». Улар девор ортида зудлик билан ёрдам зарур бўлган инсон бўлиши мумкинлигини тушунишмайди. Сизнинг сукутингиз жиддий оқибатларга олиб келиши ёки ҳатто ўлим ҳолатигача олиб бориши мумкин. Балки айнан сиз вақтида ҳуқуқ органларини чақирсангиз, салбий оқибатларнинг олдини олган бўласиз.
Ўзингиз ҳақингизда ўйлаш яхши. Тўғри, зўравонга қаршилик кўрсатсангиз, сизга ёмон муносабат қайтиб келишини ўйлайсиз. Лекин мисолларнинг кўрсатишича, қурбонни ҳимоя қилган инсон зўравондан камдан-кам ҳолларда салбий жавоб олади. Зўравон учун ошкоралик ёмон одатларини жиловлаш дегани. Чунки зўравон доим сукутдан фойдаланади.
❌Низога қачон аралашиб бўлмайди
Ҳаётга таҳдид ва совуқ қуроллар бўлса. Бундай вазиятда зўравонликка бефарқ бўлмаган шахс учун тўғридан-тўғри хавф туғилади. Шунинг учун масъул ходимларни чақирган маъқул.
🔸Болалар зўравонлик қурбони
Болаларга ёрдам бериш янада қийин. Чунки улар бевосита ота-оналар қарамоғида бўлади. Қолаверса, бола деярли арз қилмайди. Қолаверса, зўравонлик ҳолатларини меъёрдай қабул қилади. Шунинг учун боланинг доимо кучли бақириб чақириши огоҳлик белгиси бўлиши керак. Боланинг ёрдам деб бақириши, уларни калтаклаш, уриш товушлари кўп эшитилса, бундай вазиятларда диктофон ёки камерага ёзиб олиш зарур ва керакли жойга мурожаат қилиш лозим.
🔹Виктимблейминг
Болаларга нисбатан зўравонлик бўлса, васийлик органлари, судга мурожаат қилиш мумкин. Аёллар бобида вазият бироз бошқачароқ. Қурбонни айблашади, муҳокама қилишади, айбни ўзига ағдаришади, аммо улар ҳам худди болалар каби ҳимоясиз. Жамиятимиз ушбу муаммони англаб етганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Аёлнинг зўравон олдида ҳимоясиз эканини тўлиқ тушуниш учун ҳали вақт керак.
🔸Қўрқув
Зўравонлик ҳолатининг юзага чиқмаслигига яна бир сабаб, бу гувоҳнинг қўрқишидир. У ҳуқуқ-тартибот органини чақирсам, қурбонни қутқаришдан кўра ўзимни хавф остига қўяман, деб ўйлайди. Муаммо кўпаяди, бошим ғалвадан чиқмай қолади, дейди. Аслида ундай эмас. Шунчаки маълумотни тўғри етказинг. Агар далилларингиз бўлса тақдим этинг. Бунинг учун ҳеч ким сизга жарима белгилаймади. Яна бир масала, агар сиз шахсингиз сир бўлиб қолишини истасангиз, буни олдиндан айтишингиз мумкин. Ўйлаб кўринг, агар сиз индамасангиз қанча одамлар жабр кўриши мумкин.
www.the-village-kz.com сайтидан Нодира таржимаси

Ишлаш учун хоҳиш йўқ. Сабаблар:
👉 Эпилептоидли радикал
Бундай инсонга тез асабийлашиш, ғазаб, зиддиятларни куч билан ҳал қилиш, тартибни талаб қилиш каби ҳислатлар хос.
Бунга эса нимжон асаб тизими, доимо ўзини назорат қилиш, ўта талабчанлик, ички танқиднинг кучлилиги сабаб бўлади.
Тажовузкорлик натижасида инсон ўч олишни истайди, унинг “ишлашни истамайман” деган гапининг замирида иш берувчига бўлган нафрат яширин бўлади.
👉 Қурбон тимсоли
Бундай инсон ҳамманинг кўз олдида ўзини қурбондай кўрсатгиси келади. Унга қийналаётгандай кўриниш ёқади, чунки атрофдагиларнинг раҳм қилишини хоҳлайди.
👉 Аёллик назокати
Бу сценарийда аёллар асосан ўзларини кўз-кўз қилишдан нарига ўтмайди. Масъулият ва жавобгарликни эса ўз зиммасига олгиси келмайди. “Мен оғир иш қилолмайман, нега менга ҳеч ким имтиёз бермайди”, - дея нолиб юради.
👉 Кучли хавотир
Доим хавотир олиб, қўрқиб юрадиганлар ўзига ишонмайди. Ишлаш учун мотивацияси ҳам бўлмайди.
👉 Ўзига юқори баҳо берадиганлар
Улар ўзларининг наздида камида бошлиқ, раҳбар ёки ҳоким бўлиб ишлашлари керак. Кичик ходим бўлиб эса ишлолмайди. Бундай тоифадаги инсонлар меҳнат қилишни исташмайди, балки эътирофни кутиб яшайди. Шу сабабдан хизмат пиллапоялари бўйлаб кўтарилиш ҳам бўлмайди. Улар камситилишни кўтара олмайди. Қолаверса, унча мунча маошни ҳам менсишмайди.
👉 Енгил ҳаёт кечирадиганлар
Албатта, ундайларда на масъулият, на жавобгарлик бўлади. Улар қарз олиб яшашдан қўрқмайди, худди улар учун кимдир ишлаб топиши керак. Ҳаётидаги қийинчиликлари учун эса кимдир айбдор.
👉 Ўта фаоллар
Одамда қувват кўп бўлса, у янги ишларни тез бошлайди, лекин охиригача тугатиши қийин. Бундай хислат билан бир жойда доимий ишлаб бўлармиди?!
👉 Ўта одоблилар
Кимгадир ёрдам беришни яхши кўришади ёки ҳаммани қутқаргиси келади. Уларга рақобат қилиш, пойгалар хос эмас. Ундайлар жамоада кўп ишлолмайди, доим нимадандир қўрқиб юради. Қолаверса, раҳбарлик мутлақо қўлидан келмайди.
👉 Қоидабузарлар
Бундайларнинг “ишлашни истамайман” деган фикри, “мен ҳокимият ва пулни истайман, истаганимча ёлғон гапираман ва қоида бузаман” деган маънони англатади.
❓Чора борми?
Аввалига сабабларни аниқлаш керак. Юқоридаги қайси банд сизга тўғри келади?
Кейин жароҳатлар устида ишлаш зарур. Эски хафаликларни унутиш лозим. Ўтмиш бугунингиз ва келажагингизга соя солмасин. Бажараётган ишингизни ҳам яхшилаб ўйлаб кўринг. Балки сиз бошқа ишга кўпроқ лаёқатлидирсиз.
www.psychologies.ru сайтидан Нодира таржима қилди