Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Бугун Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш халқаро куни. “Интерконтинентал”да халқаро анжуман бўляпти. Лекин Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан ҳеч ким йўқ. Бугун Фарғонада кўз ёриганига бир ҳафта бўлган келин ўз жонига қасд қилиб, каналдан мурдаси топилгани хабари тарқалди😢😢😢

Аёлларга нисбатан зўравонлик бутун дунёнинг муаммоси, ҳар жойда кучлининг ожизга тазйиқ ва зўравонлик қилиш риски мавжуд. Лекин бизда ўзига хос стереотипларимиз борки, аёлга бир зўравон эмас, катта бир жамоатчилик фикри босим ўтказади. Онг ўзгармагунча аҳвол ўзгармайди. Бугун зўравонликка қарши курашда давлат органлари онг билан ишлашни асосий бурчакка қўйишлари, фақат зўравон шахс эмас, зўравонликка тоқатли ва уни оқловчи, ҳатто ёқловчи жамият билан ишлашни бошлаши керак. Афсуски, ҳатто шу тадбирда ҳам “ўрни келса сукут қилиш”, “бақириб-чақирмаслик” тўғрисида давлат тизимида ишлайдиган аёллар томонидан (!!!) гапирилди.

Шахноза Соатова
@shahnozxon

#СукутСақлама #NemolchiUz #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #16Days
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз гендерга оид камситиш ва зўравонликка қарши ҳар куни курашамиз. Ҳар биримиз. Нафақат йилда 16 кун.

Ва бирлашибгина нимадир ўзгартиришимиз мумкин. Сукут сақламасликни ўрганибгина тенг ҳуқуқ ва адолатга эриша оламиз.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸 “Нигора, Мадина, Умида”, — Тошкентда оиладаги зўравонликка учраган аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўргазма бўлиб ўтмоқда.

Экспозиция ҳар йили ўтказиладиган “Айбдор эмас-2022” халқаро хайрия акцияси доирасида ташкил этилган бўлиб, гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар бошланишига бағишланган.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #16Days #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
#Biz_zõravonlikka_qarshimiz

Мирзо Улуғбек номидаги бўлажак астрономлар ихтисослаштирилган мактабида “Зўравонликка қарши фаол 16 кун” акцияси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтибди.

Бу жуда яхши тенденция. Зўравонликка тоқатсизликни керак бўлса боғча ёшидан бошлашимиз керак. Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилганини алоҳида эътироф этиш керак. Ҳозирги болажонлар билимга чанқоқ, уларга оилавий зўравонлик, тазъйиқ каби тушунчаларни берсак, унинг оқибатларини англаб улғайишади. Бошқа мактаб ва боғчалар ҳам бу тенденцияни давом эттиришса яхши бўларди.

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #16Days #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
Номусга тегиш ҳақидаги кенг тарқалган афсоналардан бирига кўра зўрлаш ҳақидаги аксарият аризалар ёлғонлигидадир. Ушбу нуқтаи назарни илмий тадқиқот нуқтаи назаридан кўриб чиқайлик.

Ҳеч қачон содир бўлмаган жинсий зўравонлик ҳақидаги хабар (яъни, жинсий зўравонликнинг ҳақиқий ҳаракати ҳам, уни содир этишга уриниш ҳам содир бўлмаган) ёлғон ҳисобланади. Масалан, терговчилар, прокурорлар ёки бошқа мансабдор шахслар фақат жабрланувчи, айбланувчи ҳақидаги шахсий фикри ва кўрсатувларининг ишончлилиги асосида берилган баёнот ёлғон деган хулосага келиши мумкин. Бу мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган амалиётдир.

Англия ва Уэлс учун Crown Prokuratura хизматининг ҳисоботида 2011 йил январидан 2012 йил майигача номусга тегиш ҳақидаги ёлғон даъволар бўйича ишлар кўриб чиқилди. Бу даврда 5651 та жинсий зўравонлик бўйича мурожаатлар ўрганилиб, 35 таси ёлғон эканлиги аниқланди. Яъни, даъволарнинг 1% дан камроғи ёлғон эканлиги аниқланди.

Хоум-Офис буюртмасига кўра 2643 та зўрлаш ҳолатлари таҳлили асосида ўтказилган яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, полиция округлари номусга тегиш ҳақидаги даъволарнинг 8 фоизини ёлғон деб аниқлаган.

Манба: social compass

#зўравонликқурбонлари #зўравонлик #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
«Обсудим.uz» да болаларга тегажоғлик ва оилада зўравонлик мавзуларига бағишланган тўғридан-тўғри эфир бўлиб ўтади

Бугун, 31 январь куни, соат 19:00 да ҳуқуқ ҳимоячиси ва NeMolchi.uz лойиҳа асосчиси Ирина Матвиенко тўғридан-тўғри эфирда оилада зўравонлик муаммолари, нега уй зўравонлиги учун жиноий жазо ҳали ҳам кўзда тутилмагани, шунингдек Ўзбекистонда хотин-қизларни ҳимоя қилиш масаласи нега илгари суришда секинлашиши ҳақида ўз фикрлари билан бўлишади.

Савол ва шарҳларингизни бу ерда қолдиринг.

#ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #НемолчиУз
Бугун Янгиҳаёт туманида бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақидаги хабар бутун Ўзбекистонга тарқалиб кетди. Афсуски, буни 2-3 кундан ҳамма унутиб ҳам кетади. Узоғи билан 1 ҳафта. Маълум вақт ўтгач, жиноятчига ҳукм чиқарилади ва жамият бу мавзуни яна бир неча кун муҳокама қилади. Тамом.

😢 Жамият эри ёқиб ўлдирган ҳомиладор аёлни унутди
😢 Жамият қайнонаси пичоқлаб ўлдирган келинни унутди
😢 Жамият қайнотаси ўлдириб, бошини узиб олган келинни унутди.
😢 Жамият отаси томонидан калтаклаб ўлдирилган қизни унутди

Ваҳоланки бу воқеалар бир занжирнинг бўғинларидир. У гендер зўравонлик деб аталади. Аёллар аёл бўлгани учун зўрланади. Аёллар аёл бўлгани учун ўлдирилади. Гендер асосидаги зўравонлик нафақат қотиллик ва зўрлашда намоён бўлади. Бу тегажоғлик ҳам. Ёки аёллар камситиладиган ток-шоу, унда аёллар бозордаги товардек қадрланади. Эркак билан жанжаллашиш номақбул эканлигини кўрсатиш учун аёллар ҳазил билан калтакланган видеолар. Булар зўравонлик ҳақидаги постлар остидаги изоҳлар: "саёз юрган таёқ ейди", "юрган кийимини қара", "нега ота-онаси болага қарамади". Аёлларга хизмат кўрсатувчи ходим сифатида қараладиган маданият шундай: чой қуйиш учун етарли, лекин бўлимни бошқаришга ярамайди

Гендерга асосланган зўравонлик меъёр деб ҳисобланган жамиятда чегараларни йўқ қилиш жуда осон. Зўравонликка бардошли муҳит юқорида тавсифланган воқеалар устига қурилади. Шунинг учун ҳар бир гендер зўравонлик ҳолати аҳамиятли. Аммо афсуски, жамият фаоллашиши учун даҳшатли воқеа юз бериши керак: даҳшатли безорилик, ҳимоясизларни зўрлаш ва ўлдириш, ўзига хос шафқатсизлик билан қотиллик. Бугун ҳатто Хотин-қизлар қўмитаси ҳам муносабат билдирибди, ваҳоланки авваллари улар бундай ҳолатда мум тишлаб ўтирарди. Улар нима маслаҳат беришганини биласизми? Ота-оналар фарзандларини мактабдан кутиб олишлари керак экан. Яна ота-оналар билвосита айбдорми? Мен даҳшатли воқеаларга жавобан реактив ҳаракатлар эмас, балки комплекс ёндашувни хоҳлайман.

Nemolchi.uz лойиҳа асосчиси Ирина Матвиенко
@contextuz

#ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар
ДИҚҚАТ, ҚИДИРУВ!

Ўзбекистон ИИВ ўта оғир жиноятларни содир этган жиноятчиларни қидирмоқда: болаларнинг номусига тегиш ва жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш.

Қидирувдаги барча шахслар ЖК 118 ва 119-моддалари билан айбланмоқда, бу оғирлаштирувчи ҳолат: 14 ёшга тўлмаган шахсларнинг (яъни вояга етмаганларга нисбатан) жинсий эркига қарши жиноят. Ушбу жиноятлар ўта оғир жиноятлар деб таснифланади ва 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модда бўйича судланганлар шартли равишда озод қилиниши ёки жазони енгиллаштириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши мумкин эмас.

📞 Қуйидаги шахслар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз 102 ёки 1102 рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз

#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Болалар #Қонунлар
18 ёшли аёл жорий йилнинг 3 март куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ўзини осди. Nemolchi.uz таҳририятига маълум бўлишича, ўз жонига қасд қилишига телеграм-каналларидан бирида эълон қилинган оддий суратлари ва қиз бу ҳақида отасига маълум қилгач, унинг кўтарган тўполони сабаб бўлиши мумкин. Аммо Самарқанд вилоят прокуратураси қизни ҳеч ким ўзини ўлдириш даражасига етказмаган деб ҳисоблаб, жиноий иш қўзғатишни рад этди.

Марҳуманинг турмуш ўртоғи маълум қилишича, 2 март куни кечқурун унинг аёли йиғлаб кетди. Сабабини суриштирганида "Мендан ҳеч қачон воз кечмайсизми?" деб сўради. Йигит уни яхши кўргани учун ундан ҳеч қачон воз кечмаслигини айтгач, ёш аёл кимдир унинг суратларини "ёмон" Телеграм каналда жойлаштирганини айтади (унда уятсиз ҳеч нима тасвирланмаган, оддий сурат, таҳр.). Қиз бу ҳақида отасига ҳам айтади. Ота унга бир неча марта қўнғироқ қилади, аёл 3 март куни эрталаб ота уйига боради. Ота бўлган воқеадан жаҳли чиққан эди, тўполон қилиб, унга бақиради.

"Ўша куни аёлимнинг ота уйига бориб, уни олиб кетмоқчи эдим. У олдимга синиқ ҳолатда чиқди. Уйга олиб кетай десам, йўқ, отам ичиб олган, мен кетсам, онамни калтаклаши ва ҳатто ўлдириб қўйиши мумкин, деди. Мен уйга кетдим, меҳрибоним эса ўшандан кейин бизни бутунлай тарк этди. Менинг севгилим энди ёнимда йўқ...", - деб бўлишди марҳуманинг турмуш ўртоғи.

Манбанинг маълум қилишича, қиз болалигидан зўравонлик оддий ҳолат деб қабул қилинган оилада катта бўлган. Отаси кўп ичар ва аламини аёли билан қизидан оларди. Арзимаган нарсага уларни сўкиб, ҳақорат қилиши мумкин эди.
==================
Аммо Самарқанд вилоят прокуратураси бирон бир кишининг ҳаракатида жиноят таркибини аниқланмаганлиги боис, 2023 йил 1 апрель куни жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилган. Отасини ҳатто сўроқ ҳам қилишмаган. Қизнинг номини булғаган канал ҳақида эса қуйидагича маълумот беришди: "Мазкур фотосурат кўздан кечирилганда, қайд этилган канал номланишидан беҳаёлик ва одобсизликдан далолат берсада, фотосуратдаги қизларнинг кийим-кечаги мавжуд бўлиб, обрўсизлантириш, камситиш ёки аҳлоқ-одоб нормаларига зид келувчи белгилар мавжуд эмаслиги ҳамда фотосурат остида бирон ёзув, изоҳ ёки ҳаволалар мавжудлиги аниқланмади".

Прокуратурага нима бўляпти? Бир қарасанг Хоразм вилояти прокурори гуруҳ бўлиб зўрланган қизнинг ота-онасидан: “Қизингиз нега кечқурун кўчага чиқди?” деб сўрайди. Ёки Самарқанд вилоятида прокуратура қиз ҳеч қандай сабабсиз ўзини осган деб ҳисобламоқда. Бу канал ортида турганларни излашга шунчалик эриняпсизми? Ўз оиласи аёлларини таҳқирлаган отани сўроқ қилиш шунчалик қийинми?

Бош прокуратура, сиздан 18 ёшли қизнинг ўз жонига қасд қилганлиги бўйича ишни қайта кўриб чиқишингизни сўраймиз. Бундай жиноятларни жазосиз қолдирмаслик, қизлар устидан туҳмат қилаётган каналларни эътиборсиз қолдирмаслик, оиладаги зўравонликларга кўз юммаслик керак! Агар тизим ўзгармаса, Президент томонидан имзоланиши кутилаётган қонун атрофидаги барча сўзлар фақат қоғозда қолиб кетаверади.

P.S. Nemolchi.uz лойиҳасига қизлардан уларнинг фотосуратлари, жумладан, беҳаё ёки шу каби ҳолатлар тасвирланмаган оддий суратлар у ёки бу каналда уларнинг шахсий маълумотлари билан интим хизматлар кўрсатилиши ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилгани ҳақида хабарлар келиб туради. Жабрланганларнинг аксарияти бу ҳақда қариндошларига айтишдан ва органларга мурожаат қилишдан қўрқишади, чунки улар қўллаб-қувватлаш ўрнига "ўзинг айбдорсан" каби важларни эшитишлари мумкин.

Афсуски, бундай канал эгалари ва уларга суратларни сиздираётган одамлар жиддий қидирилмайди ва каналнинг ёпилиши эртага яна 10 таси очилмаслигига кафолат бермайди. Ушбу каналлар яратувчилари ва қизларнинг маълумотларини сиздирганлар уларнинг ҳаракатлари жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тушунишадими?

❗️Воқеада тасвирланган қизнинг ўлими шундай каналларни яратиб, у ерга сурат жўнатаётганларнинг қўлида.

#СукутСақлама #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонунлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болаликдан эркаклар ҳимоячи, аёллар эса ожиза, уларни ҳимоя қилиш керак деб бонг уришади. Бунда айнан ўша "ҳимоячи"лардан муҳофаза қилиш кераклиги айтилмайди.

Видеодаги ҳолат Сурхондарё вилоятида содир бўлгани айтилмоқда. Кўринишидан бу ўқитувчилар кенгаши. Видеода бир неча аёл ва икки нафар "кучли" жинс вакиллари. Айнан шундайлар аёлга қўл кўтарганни "йиртишга" ваъда беради тармоқларда.

Битта "мард" буни кутмаган аёлларга ташланиб, бемалол калтакламоқда.

Бошқаси уни юмшоққина четга олиб, гаплашиб, яна қайтиб келишмоқда. Кейин яна четга олиб гаплашишлар, сўнг тоза ҳаво кириши учун ойна очилмоқда, кейин шунчаки ўтириб олмоқда. Ваъда қилинган ҳимоя шундай кўринса керак.

Аёллар, буни борича қабул қилинг. Ўзингизни сиз ва Давлатдан бошқа ҳеч ким ҳимоя қилмайди. Давлат ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқиб бунга мажбур. "Кучли" жинс вакилларига ишонманг. Улар шунчаки мавжуд эмас. Ҳудди сиз заифа бўлмагандек. Сизга қўл кўтардими? Калтакланганингизни дарҳол муҳрланг, 102 чақиринг, унинг ваъдаларига ишонманг ва раҳм қилманг. Зўравонликни ҳеч қандай сабаб билан оқлаб бўлмайди. Қилмишларига жавоб берсин!

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон